Базарбой Надиров ижодий меросига бир назар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №44 (282) ноябрь 2019 г.

Дата публикации: 31.10.2019

Статья просмотрена: 327 раз

Библиографическое описание:

Дошанова, Мухаббат. Базарбой Надиров ижодий меросига бир назар / Мухаббат Дошанова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 44 (282). — С. 387-389. — URL: https://moluch.ru/archive/282/63359/ (дата обращения: 17.12.2024).



Эта статья представляет собой уникальный способ исполнительской, учебно-методической работы художника Базарбая Надирова, внесшего большой вклад в популяризацию классических романсов и опер русскими и европейскими композиторами.

Ключевые слова: Базарбай Надиров, театр, опера, художник.

Қорақалпоқ миллий халқ ва замонавий академик қўшиқчилик санъатининг моҳир ижрочиси ва тарғиботчиси, кучли ва бой калоритга эга бўлган баритонал овоз соҳиби, ҳурматли устоз, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори, Республика халқ таълими аълочиси, ёш санъат ғунчаларининг севимли мураббийси Базарбой Надиров қорақалпоқ элининг ардоғидаги санъаткорлардан эди. Неча йиллар давомида ўзининг беқиёс санъати билан элга танилиб қўшиқларни куйлаш баробарида санъатсевар халқимизни рус ва европа композиторларининг мумтоз романс ва операларини саҳналаштириш ва тарғибот қилишда улкан хизмат кўрсатди.

Базарбай Надировнинг анъанавий халқ усули ва академик вокал йўналишида тарбиялашдаги педагогик фаолияти, ижрочиликдаги ўзига хос йўли, хилма-хил ва бой репертуари, профессионал театр саҳнасидаги ижролари ҳақида қанча гапирсак оз. Ўзининг билими, ижро услуби ва маданияти, маҳорати, овоз имкониятларининг бойлиги билан қорақалпоқ ва ўзбек халқининг ҳурматига сазовор бўлган санъаткор Қорақалпоғистонда ўзига хос мактаб яратган қорақалпоқ маданияти ва санъатини, жумладан миллий халқ ва замонавий академик қўшиқчилик ижросини янги босқичга кўтарган, уларга янги мазмун ва янги жило бағишланган. 1937 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани “Оқтерак” овулида деҳқон оиласида таваллуд топган. Ҳаётда ўзининг меҳнатсеварлиги, ҳаллолиги, изланувчанлиги, санъатга ошуфталиги билан эл ҳурматига сазовор бўлган.

Ҳофиз билан сухбатлашиш пайтида Ешжан, Жапақ, Шерниёз бахшиларнинг тўй-хашамларидаги чиқишлари, “Гўрўғли”, “Ғариб-Шохсанам”, “Алпомиш” каби қахрамонлигу достонларини маҳорат билан чин дилдан берилиб ифодали, таъсирчан, образга кириб ижро қилишлари, даврага ўтирган турли ёшдаги тингловчиларга маъқул келиши, улар дилидан жой олиб, меҳрини қозониши менда бир умрга ўчмас таъсурот қолдирган деган гапларини менга айтиб берган эди [1].

“Биринчи маротаба саҳнага чиққанимда жуда ҳаяжонландим. Бу урушдан кейинги йиллар эди. Ўшанда Жапақ бахши, Шерниёз бахшиларни эсладим, уларнинг маҳорати ва жасоратига тан бердим. Халқ орасидан чиққан, ҳеч қаерда ўқимаган, махсус олийгоҳларда тарбия олиб, қўшиқчиликнинг сиру-асрорларидан сабоқ олмаган, бу беназир санъаткорларнинг қобилияти, овоз ва ижро имкониятларига қойил қолганман” — деб ҳаяжонланиб гапириб берганлари ёдимдан чиқмайди [2].

Мутахассислар фикр ва мулохазалари бошқа ёшлар каби Базарбай Надировга ҳам ўқиш, махсус билим олиш, катта-катта мутахассислардан сабоқ олиш, улар тажрибасини қунт билан ўрганиш зарурлигини уқтирди. Декада эндигина катта санъатга кириб келаётган Қорақалпоқ ёшларига, шу жумладан Базарбай Надировга ўқиш ва ўрганиш, махсус таълим юртларида билим олиш, соҳа сирларини мукаммал эгаллаш, профессионал санъатнинг асосий талабларидан бири эканлигини англатди.

Ҳофизнинг педагогик фаолияти 1969 йилдан бошланади. Шу йили Тошкент давлат консерваториясининг академик хонандалик факультетини тамомлаб, олий маълумотли мутахассис дипломини олган Базарбай Надиров хозирги Нукус давлат санъат коллежига ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинади. Ўттиз икки ёшдаги вокал ўқитувчиси қорақалпоқ санъати учун иқтидорли ёш кадрларга сабоқ беришда академик хонандалик ва қорақалпоқ халқ қўшиқларини ижро қилиш овозни тўғри йўналтира билиш, қўшиқнинг маъносини тўғри тушуниб, уни талқин қилиш сирларини ўргатишда Базарбай Надиров консерваториянинг вокал синфларида олган билимлари, устозларнинг тажрибалари ва маслаҳатларидан фойдаланади.

Меҳнатда чиниққан, хаёт тажрибасига эга бўлган Б.Надиров шогирдлари Давлат Отажонов, Дарибай Хўжамбергенев, Светлана Шынықулова, Абат Қаллиев, Бахтияр Қазақбаев, Комил Отажонов, Алтынгул Ажиниязова, Нурназар Қаллибековларга устозлари қайта-қайта такрорлаган, ёшларни ҳақиқий санъат йўлига йўналтирадиган, уларни кўзлаган мақсад сари етаклайдиган сирни кундалик машғулотларда уқтиришга ҳаракат қилади.

Меҳнат унинг парвозини таъминлайдиган куч-қувватдир. Истеъдод табиат томонидан инсонга инъом этилган улуғ мўжизадир. “Агар санъаткор қўшиқчи ўз устида мунтазам ишламаса, машқ қилмаса устозлар маҳоратлари сирларини меҳр ва синчковлик билан ўрганмаса бу ноёб мўжизадан айрилиб қолиши мумкин” [3].

Унинг тутган йўли, дарс бериш усули талабаларидан қаттиққўллик билан ўзлаштиришни талаб қилиши, Республика ва ҳалқаро танловларга ўз шогирдларини пухта тайёрлаши, унинг шогирдларининг катта давраларда, Республика ва ҳалқаро фестивалларда муваффақият билан қатнашишлари совриндор ўринларни эгаллашларига имконият яратади. Унинг мактабида академик вокал санъати, замонавий композиторларнинг ва халқ куйларини маромига етказиб, юксак профессионал даражада ижро қилиш сирларини пухта эгаллаган Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Базарбай Узақбергенев, Маржон Телеумуратова, Давлат Отажонов, Света Шынықуловалар ҳозирги кунда Республика ёш вокалистлар конкурсининг совриндори, “Ўзбекистон ватаним маним” кўрик-танловининг ғолибларидан бири, Қорақалпоғистон ҳалқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Алишер Навоий номидаги академик катта опера ва балет театрининг етакчи солистларидан Кенесбай Сержанов ҳам Б.Надировнинг қўлида академик вокал санъати сирларини пухта эгаллаган халқ, ардоғидаги санъат усталаридан.

Базарбай Надиров қўшиқчилик касбини юксакликка кўтарди. Серқирра, таъсирчан, жозибадор овоз имкониятларини Россия, Украина, Болтиқ бўйи Республикаларининг концерт залларида Қорақалпоқ ва ўзбек қўшиқчилик санъатининг ажойиб намуналари орқали намойиш этди. Б.Надиров ўз репертуарини янги асарлар билан бойитиш мақсадида қорақалпоқ композитори ва бастакори Абдураим Султанов, Олимжон Халимов, Қудайберган Турдиқулов, Нажмиддин Мухамеддинов, Кенесбай Абдуллаевлар билан ижодий ҳамкорликка алоҳида эътибор берди. Айниқса халқ орасида машхур бўлиб кетган драматург Сапар Хўжаниёзов, композитор Олимжон Ҳалимовнинг “Суймаганга суйкалма” мусиқали комедиясида Ғўдалақ ва Кошкинбай ариялари, Жолмирза Аймирзаев, композиторлар Жапақ Шамуратов ва Олимжон Ҳалимовларнинг “Айгул хем Абат” мусиқали драмасидаги Абат ариялари, Асам Бегимов, Териш Алланазаров ва композитор Олимжон Ҳалимов ва Жапақ Шамуратовларнинг “Ғариб ашиқ” мусиқали драмасидаги Ғариб ариялари, драматург Уйғун, композитор Манас Левиевларнинг “Олтин кўл” мусиқали драмасидаги Турсунали ва Шохисталарнинг ария ва дуэтларнинг концерт дастурларидан ўрин олиши хонандани халқ орасида кенг танитди.

Бетакрор овоз соҳиби бўлган хофиз ижросидаги халқ қўшиқларидан “Бозатаў”, “Қарақалпақта”, “Хансаят”, “Гулзар”, “Суйген ярым бар”,”Елларим барды”, “Туўған жерге”, “Келиб кет”, “Айсанем”, “Суймеуга болмайды”, “Суймейин десем”, “Дарясан” ва бошқалар халқнинг маънавий мулкига айланди, Қорақалпоғистон радиосининг олтин фондидан жой олди.

Санъаткор халқимизнинг яратувчанлиги, қўшиқчилиги, фольклори мутахассислар томонидан бир актёр театри деб тан олинган халқ бахши ва жировлари ижоди, улар яратган анъаналарни кенг диопозонга эга бўлган ҳофиз ўз ижодининг асосий омилларидан деб билади. Ёш қўшиқчи кадрларга сабоқ бериш, улар имкониятларини ривожлантириб, сайқал беришда ҳам, овоз имкониятларини тарбиялашда ҳам, талаба табиати, маънавияти, иқтидори, интилишларидан келиб чиқиб, уни халқ йўлида куйлашга ёки академик европа вокал йўлида овоз имкониятларини тарбиялашга интилади.

Адабиётлар:

  1. Базарбай Надиров билан бўлган суҳбатдан. 2009 йил. Шахсий архив.
  2. Баяндиев Т. Современные проблемы театра (на примере Каракапакского театра). — Ташкент: 2008.
  3. Пирназаров А. Режиссура Каракалпаского гостеатра имена К. С. Станиславского. Нукус: Каракалпакстан. 1983.
Основные термины (генерируются автоматически): академик, нукус, вокал, Надир.


Задать вопрос