Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Сапаева, Р. Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида / Р Сапаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 24.2 (158.2). — С. 59-60. — URL: https://moluch.ru/archive/158/44759/ (дата обращения: 17.12.2024).



Маълумки, грамматика кўникмаларига ўргатиш методлари ҳозирги кунда чоп қилинган ва чоп қилинаётган методик адабиётларда етарли даражада ёритилган бўлиб, чет тилларини ўқитишнинг ҳозирги замон методикасида ўқитиш жараёнида фақат ўқув материаллари эмас, балки тилни ўрганиш шарт-шароитлари, айниқса ўрганувчининг тилни ўзлаштиришга қўшган ҳиссасига ҳам катта эътибор берилади. Кўпгина немис тили ўқитувчиларининг эътироф этишларича, ўқувчиларга грамматик қоидаларни ўргатиш бир мунча қийин кечади. Бу борада икки муаммога дуч келинади:

  1. Ўқитувчининг грамматик қоидаларни қай тарзда тушунтириши.
  2. Ўқувчиларнинг дарс пайтида ёки уйда ўқитувчи ёрдамисиз грамматик қоидаларни тушуниши ва англаб етиши.

Чет тилларини ўрганишда ўрганилаётган тил грамматикаси ўқувчиларга ўрганилаётган чет тилни тезроқ ўрганишлари ва ўша тилда мукаммал ва равон гапира олишлари учун мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди. Грамматика сўз тузилиши ва гап тузилишини, яъни тилнинг грамматик қурилишини ўргатадиган фандир. Грамматик қурилиш тилнинг асосларидан бири саналади. Ҳар бир тилнинг негизи унинг грамматик қурилиши ва лексикаси ҳисобланади. Исталган чет тилини ўрганишда она тили грамматикасининг роли беқиёсдир, чунки она тили тафаккур шаклланишида алоҳида хизмат ўтайдиган биринчи тилдир. Чет тили грамматикасини ўрганиш жараёнида эса ўқувчилар она тилларига хос бўлган ёки хос бўлмаган грамматик ҳодисаларни учратишлари ва уларни таққослаб ўрганишлари мумкин. Масалан, немис тили мисолида олиб қарайдиган бўлсак, немис тилидаги артикл, предлог ўзбек тилига хос бўлмаган грамматик ҳодиса бўлса, тилда сўзларни ўзаро синтактик алоқага киритадиган махсус воситалар ўзбек ва немис тилларидаги ўхшаш грамматик ҳодисалар жумласига киради. Масалан,

  1. Мослашув (die Kongruenz, die Übereinstimmung)
  2. Бошқарув (die Rektion)
  3. Битишув (die Anschließung)
  4. Интонация (die Intonation)
  5. Сўз тартиби (die Wortfolge)

Шундан келиб чиқиб, биз мазкур мақолада ўзбек ва немис тилларига хос бўлган грамматик ҳодисалардан бирига яъни “феъл бошқаруви” га тўхталишни жоиз деб топдик.

Немис тилида ҳам худди ўзбек тилидагидек, феъллар ўзидан кейин маълум келишикни талаб қилади ва у билан бошқарилади. Бироқ шуни таъкидлаш лозимки, ҳамма вақт ҳам немис тилидаги феълларнинг бошқаруви ўзбек тилидаги феълларнинг бошқарувига тўғри келавермайди. Чунки, немис тилида шундай феъллар борки, улар ўзларидан кейин предлогли тўлдирувчини талаб қилади ва бундай тўлдирувчи одатда предлог билан қўлланган от ёки олмош билан ифодаланган бўлади. Немис тилидаги бундай грамматик ҳодиса албатта немис тилини ўрганувчилар учун етарли даражада қийинчиликлар туғдиради.

Биз қуйида шундай феъллардан айримларини таҳлил қила туриб, немис тилини ўрганишда учрайдиган типик хатоларни кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Немис тилида “кутмоқ” феъли “auf” предлогидан кейин тушум келишигидаги от ёки олмошни талаб қилади.

warten auf +Akkusativ (тушум келишиги)- кутмоқ (бировни, бирон нарсани)

Ўзбек тилидаги “кутмоқ” феъли эса бевосита тушум келишигидаги сўзни талаб қилади. Масалан: У дўстини соатлаб кутаяпти.

Кўпгина ҳолларда ушбу гапларни немис тилига таржима қилишда ўқувчилар ўз она тилидаги билимларига таянган ҳолда, гапдаги тўлдирувчини тўғридан-тўғри тушим келишигида қўллайдилар. Табиийки, бундай таржималарда грамматик хатоларга йўл қўйилади.

Нотўғри ҳолат: Stundenlang wartet er seinen Freund

Тўғри ҳолат: Stundenlang wartet er auf seinen Freund.

Қўлланишида грамматик хатоликка йўл қўйиладиган феъллардан яна бириси эса “табрикламоқ “ феълидир. Бу феъл немис тилида Dativ (жўналиш) келишигини талаб этади.

gratulieren +jmdm(Dativ)(жўналиш келишиги)zu Dativ–бировни бирон муносабат билан табрикламоқ

Бу феъл ўзбек тилида эса ўзидан кейин тушум келишигини талаб қилади. Масалан: Биз ўқитувчимизни табриклаймиз.

Нотўғри ҳолат: Wir gratulieren unseren Lehrer.

Тўғри ҳолат: Wir gratulieren unserem Lehrer.

Шунингдек ўзбек тилидаги “эсламоқ” феъли бевосита тушум келишигини талаб қилса, бу феъл немис тилида “an” предлогидан кейин тушум келишигини талаб қилади.

sich erinnern an+ Akkusativ (тушум) келишиги — бировни ёки бирор нарсани эсламоқ

Масалан: Дугонам ҳар куни биринчи ўқитувчисини эслайди.

Нотўғри ҳолат: Jeden Tag erinnert sich meinе Freundin ihre erste Lehrerin

Тўғри ҳолат: Jeden Tag erinnert sich Meine Freundin an ihre erste Lehrerin.

Немис тилида бундай феълларнинг салмоғи анчагина бўлиб, уларни онгли равишда ўзлаштириш ва қўллай олиш ўқувчилар учун жуда муҳимдир.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ўқувчиларда ўрганилаётган чет тилида грамматик кўникмаларни шакллантиришда ўша тилнинг грамматик томонлари билан ҳам назарий, ҳам амалий боғлаб ўргатиш мақсадга муофиқлигини инобатга олиш лозим.

Адабиётлар:

  1. С. Саидов Немис тили грмматикаси машқларда. Тошкент, 2003.
  2. С.Саидалиев. Чет тили ўқитиш методикасидан очерклар.”Наманган”нашриёти, 2004.
Основные термины (генерируются автоматически): грамматик, чет.


Похожие статьи

Темурийлар даври илмида мусиқанинг санъат турига айланиши

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Бузғунчи ва вайронкор ғоялар ва уларнинг характерли хусусиятлар

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Похожие статьи

Темурийлар даври илмида мусиқанинг санъат турига айланиши

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Бузғунчи ва вайронкор ғоялар ва уларнинг характерли хусусиятлар

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Задать вопрос