Маданиятлараро вазиятларда мулоқотга лаёқатлилик | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №15 (119) август-1 2016 г.

Дата публикации: 10.08.2016

Статья просмотрена: 91 раз

Библиографическое описание:

Исмоилова, Ш. Б. Маданиятлараро вазиятларда мулоқотга лаёқатлилик / Ш. Б. Исмоилова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 15.3 (119.3). — С. 3-4. — URL: https://moluch.ru/archive/119/32994/ (дата обращения: 22.12.2024).



Ҳозирги даврда жамиятдаги ўзгаришлар, дунёда юз бераётган глобаллашув жараёни чет тиллар ўқитиш методикасини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Ҳорижий давлатларда анча олдин, яъни ХХ асрнинг 70-йилларида бошланган чет тили ўқитиш методикасидаги ислоҳотлар эндиликда бизнинг мамлакатимизда юз бермоқда.

Бозор иқтисодиёти шароитида таълим мазмунига қўйиладиган талаблар янада кучайди. Ўтказилаётган социологик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги ўқувчиларнинг аксарияти (юқори синфлар мисолида 70–75 фоиз) ўқишга қизиқмай қўйишди. Бунинг сабабаларидан бири дарс жараёнида ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида мулоқотнинг камлигидир. Чет тили дарсига қизиқиши кучли бўлган ўқувчи грамматик қоидаларни яхши билишига қарамасдан, мулоқотга киришиш (лаёқатлилиги) қобилияти паст бўлиши мумкин. Бунинг сабаби чет тилига мулоқот воситаси эмас, балки тил системаси сифатида қаралаётганлигидадир. Ушбу мақолада чет тиллар ўқитиш методикасида аҳамиятли бўлган “Коммуникатив компетенция”, яъни “Мулоқотга лаёқатлилик” тушунчасини ёритмоқчимиз.

Мулоқотга лаёқатлилик тушунчасига ижтимоий фалсафада асос солинган бўлиб, бу ибора Никлас Луман ва Юрген Хабермас томонидан киритилган. Ханс Эберхард — Пиело Хабермас назариясини чет тиллар дидактикасига олиб кирди. Эндиликда мулоқотга лаёқатлилик қобилият сифатида таърифланиб, бошқа қобилиятлар қатори тўртта: эштиш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларига бўлинади. “Гапиришдан мақсад” ва “Мулоқот олиб бориш” тушунчалари ҳам Хабермас назариясидан олингандир. Тил ўрганиш жараёнига бўлган бу янгича қараш қуйидаги хулосаларга олиб келади:

— Тил ифодалари эндиликда формал-грамматик категорияга эмас, балки коммуникатив функцияга асосланади. Масалан, истак-майлни ифодалаш коммуникатив функция бўлиб бу жараён нутқнинг турли воситалари орқали амалга оширилади, яъни “Истар эдимки” иборасини „Ich möchte gern“ ёки „ Ich hätte gern“ Konjunktiv II орқали ифодалаш мумкин.

— ўқув режасининг такомиллашиб бориши грамматикага эмас, мулоқот функцияларига мувофиқлашади. Шу сабаб ўқувчилар ўқув режасидаги Konjunktiv II ни ўтмасидан аввал „ Ich hätte gern“ иборасини ўргана оладилар.

— Чет тилида гапиришни ўрганиш жараёнида грамматик қоидаларга риоя қилиш жуда катта аҳамиятга эга эмас. Фикрларни эркин баён қилиш жараёнида ўқувчининг грамматик саводхонлиги эмас, балки мазмунан тўғри фикр билдиришига кўпроқ эътибор берилади.

— Мулоқотда уйғунлик муҳим бўлади: ўқувчи нафақат тўғри гапиришни, балки мулоқотда тилнинг турли ижтимоий қатламларидан фойдаланишни ҳам билиши керак. Дўстга „ Ich bin dir sehr verbunden“ дейишдан“Vielen Dank“ деб миннатдорчилик билдириш тўғри бўлади.

— Она тилидан тушунтириш учунгина фойдаланилади.

— Тилдан хабардор бўлишнинг аҳамияти катта.

Айнан шу омиллар “Коммуникатив бурилиш” деб номланади.

Шу пайтгача чет тилига ўқувчиларнинг маънавияти ва шахсиятини шаклланттирувчи восита сифатида қаровчи таълим талаблари етакчилик қилар эди. 1960 йилнинг ўрталаридан бошлаб эса бу талаблар кўпроқ прагматик ўқув мақсадларига қаратилди. Таълимдаги ислоҳотлардан кейин айнан чет тили дарсларида мулоқотга лаёқатлилик, яъни коммуникатив компетенция ва мулоқотдаги тенг хуқуқлилик етакчи таълим мақсадларига айланди. Мулоқотга лаёқатлиликка эришиш ўқувчи шахсиятининг шаклланиш жараёнининг ажралмас қисмига айланди; у шахснинг ҳорижий тилни ўрганиши билан бирга, унинг ижтимоий муносабатларга лаёқатлилигиниям ўз ичига олади.

Шу пайтгача мавжуд бўлган чет тилини ва мамлакатшуносликни ўрганишга бўлган эътиборсизликка чек қўйилиши керак эди.

Чет тилини ўрганишда кундалик мулоқот моделлари диққат марказида турган. Кейинчалик маданиятлараро ёндашув чет тилини ўрганиш бошқа маданият билан ўз маданиятини бир-биридан фарқлаш имконини берди. Шунингдек, кундалик ҳаёт вазиятларига оид нутқ воситалари ва шаклларини ўрганиш онгли равишда ўз маданиятини тушунишга олиб келади.

Коммуникатив ёндашувдан мақсад ўқувчилар маданиятлараро вазиятларда мулоқотга лаёқатли бўлиши керак. Бунда ўқувчиларда маданиятларни ўзаро таққослай олиш қобилиятини шакллантириш муҳим роль ўйнайди. Улар энг аввало ўзга маданиятдаги тушунарсиз ҳолатлар ва ҳодисаларни ўзларининг маданий нормалари асосида баҳолашга шошмасликка ўрганишлари керак. Маданиятларни ўзаро таққослаш бу “яхши” ёки “ёмон” (критериялари асосида)деб баҳолаш эмас, балки тафовутларни англаш ва тушуниб олишдир.

Чет тили ўқитишнинг кейинги мақсадларидан бири — ўзга маданият вакилини тушуниш қобилиятини ривожлантиришдир.

Адабиётлар:

  1. Alicia Pedros. Markus Biechele.Didaktik der Landeskunde.Berlin.“ Langenschheidt 2003.-160S
  2. Рогова Г. В. и др, Методика обучения иностранным языкам в средней школе. Москва “Просвещение”, 1991.-286 стр.
  3. Fiehler, Reinhard (2005): Gesprochene Sprache. In: Duden. Die Grammatik. 7. Auflage.Mannheim: Dudenverlag.
  4. Deppermann, Arnulf (erscheint): Verstehen im Gespräch. In: Kämper, Heidrun; Eichinger,Ludwig M. (Hg.) Sprache — Kognition — Kultur. Sprache zwischen mentaler Strukturund kultureller Prägung.
  5. Fiehler, Reinhard (2003): Was sind die Grundeinheiten gesprochener Sprache? In:Sprachtheorie und germanistische Linguistik, 13.2, 145–172.
  6. Günthner, Susanne (2000): Grammatik der gesprochenen Sprache — eine Herausforderungfür Deutsch als Fremdsprache? In: Info DaF 4, 352–366.
Основные термины (генерируются автоматически): чет.


Похожие статьи

Темурийлар даври илмида мусиқанинг санъат турига айланиши

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Қўқон хонлигининг савдо алоқалари (Шарқий Туркистон мисолида)

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида)

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Похожие статьи

Темурийлар даври илмида мусиқанинг санъат турига айланиши

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Қўқон хонлигининг савдо алоқалари (Шарқий Туркистон мисолида)

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида)

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Задать вопрос