Замонавий педагогик технологиялар воситасида ижтимоий-маданий компетенцияни шакллантириш ва махсус адабиётларни ўрганишга доир грамматик минимумлар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Оманов, Б. Х. Замонавий педагогик технологиялар воситасида ижтимоий-маданий компетенцияни шакллантириш ва махсус адабиётларни ўрганишга доир грамматик минимумлар / Б. Х. Оманов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 4.2 (138.2). — С. 35-36. — URL: https://moluch.ru/archive/138/39153/ (дата обращения: 18.11.2024).

Калит сўзлар: Грамматика, грамматик маъно, маънавий-маърифий ишлар ва таълим-тарбия соҳасида интерфаол услублар, лексик ва семантик, келишик, сон, род, сифат, от, феъл, морфология ва синтактик, “s” суффикси, ўзак, бирикма, синтактик ва грамматик минимум.

Тилшуносликнинг бўлинмаларидан бири бўлмиш грамматика юнонча сўз бўлиб, харф ёзиш санъати маъносини англатади. Грамматика тилдаги сўзларнинг шакллари ва турлари билан шуғулланади. У сўз бирикмалари ва гап бўлакларини турланиш ва тусланиш нуқтаи назаридан тадқиқ этади. Сўзлар орасидаги лексик–семмантик алоқаларни текширади. Грамматика сўз туркумлари ва гапларнинг тузилишини ўрганади.

Грамматика ўз минимумига эга. Грамматик минимум деганда махсус кўрсатгичлар ёрдамида сўзларнинг ўзгариши, бирикиши ва гап тузиш қоидаларига асосланган умумграмматик тушунча англашилади. Грамматик минимумлар морфологик ва синтактик минимумларга бўлинади. Морфологик минимумларга от (келишик, сон, род), феъл (замон, шахс), олмош(кишилик, эгалик, кўрсатиш, сўроқ) киради. Синтактик категорияларга гап киради.

“Хорижий тилларни ўқитишнинг Умумевропа стандартлари”да ижтимоий-маданий компетенция коммуникатив компетенциянинг муҳим таркибий қисмларидан бири сифатида қайд этилган бўлиб, бунда чет тили воситасида ўзаро ижтимоий алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш, кундалик турмуш тарзининг турли вазиятларида бир-бирини тушуниш лаёқати тушунилади. Шундай экан, тил ва маданиятни тушунтириш ўша тил грамматикасини ўргатишда қўл келади. Грамматик минимумлар сони турли тилларда турличадир. Дунёдаги ҳар бир тил инсон тафаккури яратган хамма тушунчаларни ифодалашга қодир.

Демак, келишик нарса, ходиса ва уларнинг сифатлари ўртасидаги муносабатни белгилайди.

Келишиклар сони хамма тилларда хам бир хил эмас. Масалан: инглиз тилида 2 та, немис тилида 4 та, ўзбек, турк, рус тилларида 6 тадан, эстон тилида 15 та венгер тилида 20 тадан ортиқ келишик бор. Хитой-тибет тилларида ҳамда француз тилларида келишик умуман мавжуд эмас. Бу тиллардаги сўзлар ўртасидаги муносабат бошқа грамматик минимумлар билан амалга оширилади.

Сон предметларининг сонини, бирлик ёки кўплигини кўрсатади. Сон категорияси фақатгина отга эмас, балки, сифат, олмош ва феълларга хам хос бўлиши мумкин. Барча тилларда бирлик ва кўплик мавжуд. Айрим тилларда, масалан араб тилида иккилик сон ҳам мавжуд. Сон категориясининг ифодаланиш усули ҳамма тилларда хам бир хил эмас.

Масалан, кўплик ўзбекчада «лар» қўшимчаси орқали, инглз тилида — «s» суффикси билан, немисчада эса артикль, умлаут, қўшимча воситасида ифодаланади.

Род категорияси тилдаги от туркумига кирувчи сўзларни турга ажратиш учун хизмат қилади. Род ҳамма тилларда ҳам мавжуд эмас. У кўпроқ ҳинд, европа тиллар: рус, немис, француз ва семит-хамит тилларига хос. Грамматик род категорияси биологик род категориясига мос келмаслиги мумкин. Род категорияси кўпчилик тилларда учга бўлинади, яъни Maskilinum, Femininum, Neutrum. Француз тилида Neutrum мавжуд эмас, инглиз ва ўзбек тилларида эса род умуман йўқ. Род категорияси мавжуд тилларнинг ўзига хос кўрсатгичлари бор. Масалан, битта сўзнинг ўзи турли тилларда турли грамматик родга мансуб бўлиши мумкин. Ўзбек тилида бу маъно лексик, симмантик усул ёки морфологик ва синтактик усуллар билан ифодаланади.

Лексик усул: ўғил-қиз, ота-она, тоға-хола, эркак-аёл ва бошқалар. Морфологик усул: Карим-Карима, муаллим-муаллима, шоир-шоира, Салим-Салима.

Синтактик усул: эркак мушук-урғочи мушук.

Феълга хос бўлган замон категорияси иш харакатнинг нутқ содир бўлиши пайтига нисбатан амалга ошишини кўрсатади.

Майл феълга хос категория бўлиб, гапирувчининг иш ҳаракатга бўлган муносабатни англатади. Иш харакатни реал ёки хохишга кўра имкони борлиги мажбурийлигини ва бошқаларни ифодалайди. Турли тилларда майл категориясинингн турли формалари мавжуд. Масалан, аниқлик, буйруқ ва шарт майли.

Шахс категорияси иш ҳаракатнинг гапирувчи шахсига бўлган муносабатини ифодалайди. Иш ҳаракат субъекти гапирувчининг ўзи (1-чи шахс) унинг суҳбатдоши (2-чи шахс) ёки суҳбатда иштирок этаётган шахс (3-чи шахс) бўлиши мумкин.

Тилда лексик ва грамматик маъно тушунчалари мавжуд булиб, лексик маъно нарса, ҳодиса ёки воқеликка алоқадор якка маъно ҳисобланади. У бир сўз билан боғлиқ бўлади. Масалан: китоб, талаба, шоира, шеър калималарининг лексик маънолари хар-хил. Лекин грамматик маънолари бир хил, яъни от, бирлик, бош келишикда. Грамматик маъно турлари аффикслар, ёрдамчи сўзлар, суз тартиби, интонация, урғу, такрор, товуш алмашиши, синтактик боғланиш ва бошқа воситалар ёрдамида ифодаланади. Ушбу воситаларнинг қўлланиши турли тилларда бир-биридан фарқланади. Масалан, рус, инглиз, француз, турк, ўзбек тилларида грамматик маъно англатувчи восита сифатида асосан суффикслар хизмат қилади.

Кўпчилик ҳинд- европа тилларида ёрдамчи сўзлар (предлог, боғловчи, артикль) грамматик маъно ифодаловчи асосий восита ҳисобланади. Сўз тартиби инглиз ва немис тилларида турғун бўлиб, грамматик маънога жиддий таъсир қилади. Вьетнам, Хитой ва Аляска ҳиндуларининг тиллари учун жумла интонация эмас, балки сўз интонацияси грамматик маъно ифодалайди. Айрим тиллар учун сўз урғуси грамматик маънонигина эмас, лексик маънони ҳам ўзгартирувчи восита ҳисобланади. Айрим тилларда такрор орқали ҳам сўз маъноси ўзгаради. Масалан, русчада: думал, думал и решил.

Инглиз, Араб, қадимги яҳудий, Шимолий Америка ва Африка ҳиндуларининг тиллари учун товушларнинг алмашуви катта аҳамиятга эга. Масалан, ктб: китоб, котиб, кетиб.

Адабиётлар:

  1. Ирискулов М. Т. Тилшуносликка кириш. Тошкент,1992 й. 53–64 бетлар.
  2. Азизов О. Тилшуносликка кириш. Тошкент,1996. 89–125 бетлар.
  3. Саидалиев С. Тилшуносликка кириш. Наманган,1998. 69–72 бетлар.
  4. Маънавият: Асосий тушунчалар изоҳли луғати. — Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2009 йил – Б 800.
  5. Заялтдинова Т. В., учитель английского языка. Формирование социокультурной компетенции в процессе обучения иностранному языку на средней ступени обучения. МАОУ СОШ № 43 города Тюмени 2013–2014 учебный год.
  6. Напалкова Е. А Развитие социокультурной компетенции учащихся на уроках английского языка (формирование умения представлять свою страну в условиях межкультурного общения). Ульяновск, 2012.
  7. Соловьева Ж. С. Музыкальные и песенные презентации как средство формирования социокультурной компетенции учащихся на уроке английского языка. МОУ ОГ № 25, г. Архангельск. 2005.
  8. Вербицкая Л. А. Глобализация и интернационализация в образовании и важность изучения иностранных языков. // Мир русского слова. — 2001. — № 2, http:// learning — russian/ gramota. ru/ journals. Htm.
  9. Гальскова Н. Д. Межкультурное обучение: проблема целей и содержания обучения иностранным языкам // ИЯШ. — 2004. — № 1. — с. 3–8.
Основные термины (генерируются автоматически): грамматик, английский язык, лексика, род, синтактика, сон, социокультурная компетенция учащихся.

Ключевые слова

грамматика, грамматика, сон, грамматик маъно, маънавий-маърифий ишлар ва таълим-тарбия соҳасида интерфаол услублар, лексик ва семантик, келишик, род, сифат, от, феъл, морфология ва синтактик, “s” суффикси, ўзак, бирикма, синтактик ва грамматик минимум

Похожие статьи

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Араб тилшунослигида шаклдошлик ҳодисаси

Мазкур мақолада араб лексикологиясида ўзига хос ҳодиса саналувчи шаклдош-талаффуздош сўзлар (омоним, пароним ва вариантдош сўзлар)га бағишланган луғатлар ва уларнинг манбалари тадқиқ этилган.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Коммуникатив услуб ва унинг бошланғич холати

Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида)

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

«Ал-Мусаллас» – биринчи шаклдош сўзлар луғати

Ушбу мақола араб лексикографияси тарихида ўзига хос ўрин тутувчи шаклдош сўзлар (омоним, пароним ва вариантдош сўзлар)га бағишланган уржуза луғатлар ва уларнинг илк манбалари ҳақида баҳс юритади.

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари

Мақолада синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари, унинг тилшунослик, психолингвистика фанлари билан боғлиқ жихатлари, бошқа таржима турларидан фарқи, синхрон таржимага тайёрлаш методлари, шунингдек, оғзаки таржиманинг куринишлари хақида айтилади.

Задать вопрос