Психологияда «Мен»-концепция ва тасаввуф | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 1 мая, печатный экземпляр отправим 5 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №11 (353) март 2021 г.

Дата публикации: 09.03.2021

Статья просмотрена: 5 раз

Библиографическое описание:

Алимов, Х. М. Психологияда «Мен»-концепция ва тасаввуф / Х. М. Алимов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 11 (353). — С. 261-262. — URL: https://moluch.ru/archive/353/79078/ (дата обращения: 23.04.2021).



Ушбу мақолада психология фанидаги муҳим концепциялардан бири — «Мен» концепция кўриб чиқилади. Мазкур концепция инсондаги «Мен» туйғусини ўрганиши билан аҳамиятлидир. Тасаввуф таълимоти ҳам инсоний «Мен» тушунчаси билан ишлайди. Мақолада улар ўртасидаги алоқа кўрсатиб берилади.

Калит сўзлар: реал Мен, идеал Мен, шахсий низолар, гуманистик ёндашув, ўзини ўзи ҳурмат қилиш, ижтимоий Мен, ҳақиқий Мен, ўзини ўзи идентификация қилиш.

В данной статье рассматривается одна из важных концепций в психологии — «Я»-концепция. Важность данной концепции состоит в изучении чувства «Я» в человеке. Теория тасаввуф также работает с понятием человеческого «Я». В статье рассматривается связь между ними.

Ключевые слова: реальное Я, идеальное Я, личные конфликты, гуманистический подход, самоуважение, социальное Я, истинное Я, самоидентификация.

«Мен»-концепция яхлит тузилма бўлиб, унинг барча компонентлари нисбатан мустақил кўринса-да, ўзаро бир-бири билан ўзаро алоқададир. У англанган ва англанмаган кўринишда бўлиши мумкин. У ўзи тўғрисидаги тасаввурларнинг мазмуни, мазкур тасаввурларнинг мураккаблиги ва иерархияси, уларнинг шахс учун субъектив аҳамиятлилиги, шунингдек, уларнинг ички жиҳатдан яхлитлиги ва кетма кетлиги, ўзаро келишувчанлиги, вақт жиҳатдан турғунлиги сингари ҳолатларни ўзида мужассамлаштиради.

Психология фанида «Мен»- концепциянинг мураккаб тузилишини турли хил талқин қилишади. Масалан, Р.Бернс «Мен»- концепцияни иерархик тузулма кўринишида тасаввур қилади. «Мен» — концепциянинг чўққисида «глобал Мен» туради. У шахснинг ўзига нисбатан бўлган установкаларининг тўпламида конкретлашади. Мазкур установкалар турли хил модалликларга эга бўлади: 1) «реал Мен» (ҳақиқатда мен менимча қандай кўринаман); 2) «идеал Мен» (қандай бўлишни истар эдим); 3) «кўзгули Мен» (мени одамлар қандай тасаввур этишадилар). Бу модалликлардан ҳар бири ўзида қатор жиҳатларни мужассамлаштиради — «жисмоний Мен», «ақлий Мен», «эмоционал Мен» [1.636].

«Идеал Мен» билан «реал Мен» ўртасидаги келишмовчилик (фарқ) ўз ўзини баҳолаш ҳиссиётлари учун асос бўлиб хизмат қилади ва шахс ривожланишининг муҳим манбаи ҳисобланади. Бироқ улар ўртасидаги аҳамиятли фарқ ички шахсий зиддиятларни (низо) келтириб чиқариши мумкин. Бу эса ўз ўрнида турли хил негатив, нохуш кечинмаларни келтириб чиқаради. Маълумки, шахслараро низолардан ҳам кўпроқ ички шахсий низолар шахс ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.

Ички шахсий низоларни бартараф этишнинг йўли улар ўртасидаги тафовутни йўқотишдан иборатдир. Шахснинг фикрича, унинг ҳақиқатда ўзгаларга қандай кўриниши билан ҳақиқатда ўзгаларга қандай кўриниши билан ўзи истагандек бўлишлиги бир бирига қанчалик яқинлашса, ички шахсий низо шунчалик камая боради.

«Мен» масаласи гуманистик ёндашувга тааллуқли. Ўз-ўзини актуаллаштириш назарияси мавжуд. Бу назариянинг асосчилари Рожерс ва Маслоулар ҳисобланишади. Уларнинг фикрича, боланинг ўзи тўғрисидаги тасаввури, яъни «шахсий Мен» — концепцияси боланинг шахсий ҳаракатлари бўлиб, улар боланинг олдида пайдо бўладиган вазиятларга мос ҳолда ривожланади. Демак, «Мен»- концепция ўзга кишилар билан мулоқотда ҳосил қилинадиган тажриба бўлиб, одамларнинг унинг хулқ-атворига муносабатлари асосида ривожланар экан. Рожерс тасаввурларнинг бу тизимини «реал Мен» деб атайди.

Инсонда ўзини идеал кўринишда, бошқача айтганда, ким бўлишни, қандай бўлишни исташи нуқтаи назаридан «Мен»и мавжуд бўлиб, уни «идеал Мен» деб аташади ва бошқарув қарорларини қабул қилишда бу яққол кўринади [4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13].

Маълумки, ҳар биримизда ўзимизни ўзимиз ҳурмат қилишга нисбатан кучли эҳтиёж мавжуд бўлиб, у одамларда ўзига ёки қилаётган ишига нисбатан ижобий муносабатнинг шаклланишини хоҳлайди. Шу ўринда муҳим психологик ҳолат кузатилиши мумкин. Агар ўзга одамлар ўзларига мос бўлган эмоциялар, ҳиссиётлар, фикрлар ва хулқ-атворларнинг бошқа одамда бўлишини маъқуллашсалар, у киши ҳам уларнинг истакларига мос ҳаракат намойиш этишсалар, шунда у ўзининг ҳақиқий ҳис-туйғулари ва фикрларини яширади. Натижада биз ўзлигимизни йўқота борамиз ва бу ҳолат муҳит томонидан шаклланадиган «реал Мен» билан инкор қилишга мажбур бўлганимиз психиканинг бир қисми ўртасида ажралишни келтириб чиқаради. Бундай руҳий ажралиш одамдаги асабийлашишнинг манбаи ҳисобланади. Шундай қилиб, «идеал Мен» билан «реал Мен» ўртасидаги келишмовчилик бўлса, шахс шунчалик такомиллаша боради. Ж.Годфруа бу ҳақда шундай деб ёзади: «Рожерс концепциясига кўра, инсоннинг «реал Мен»и одатда инсон қандай бўлиши исташлигини акс эттирадиган «идеал Мен» билан инсоннинг ҳаракатларига шартли муносабат кўринишида юзага чиқадиган жамиятнинг талаблари ўртасидаги зиддиятга тўқнаш келади» [2.39].

Шу ҳолатни тасаввуф нуқтаи назаридан туриб шарҳлашга ҳаракат қиламиз. Тасаввуфда «Мен»нинг икки хил кўриниши фарқланади: «ижтимоий Мен» ва «ҳақиқий Мен». «Ижтимоий Мен» — ижтимоий жиҳатдан аниқланадиган, тўхтовсиз ўзгариб турадиган роллар тўпламидир. «Ҳақиқий Мен» эса индивид ҳаётининг асосини ташкил этадиган яхлитликдир, нисбатан юксакроқ борлиқнинг бир қисмидир. «Ҳақиқий Мен» инсон руҳий оламининг туб-тубида яшириниб ётган ёки сақланиб қолган «ислом фитратининг» инъикосидир. (Бола туғилганда исломий фитрат билан дунёга келади). Р.Фрейжер ва Ж.Фейдименлар шундай деб ёзади: «Сўфийларнинг таълимоти — бу одамларнинг ўзларининг ҳақиқатда қанақа эканликлари тўғрисидаги тасаввурларини ўзгартириш ва «ижтимоий Мен»ни «ҳақиқий Мен»га алмаштириш йўлларини излашдан иборатдир» [3.508]. Агар «ижтимоий Мен» «ҳақиқий Мен» билан алмаштирилса, инсонда идрокнинг ўрнига (воқеа-ҳодисаларни, нарсаларни тўғридан-тўғри тушуниш, қабул қилиш) басират (воқеа-ҳодисаларни, нарсаларни маъносидан келиб чиқиб, хоссатан тушуниш, қабул қилиш) пайдо бўлади. Бу эса инсон шахсидаги бўлинишнинг олдини олади ва шахснинг яхлитлигини таъминлайди. Натижада турли хил ички шахсий низолар пайдо бўлмайди. Инсон руҳиятидаги дуализмга барҳам берилади. Бу ҳам восилликка интилишдаги бир қадамдир. Ички шахсий низолар инсонда беқарорликни келтириб чиқаради. Восиллик эса барқарорликни таъминлайдиган ягона восита, яъни ўз Дилоромини топган ошиқнинггина дили ҳақиқий ором олади.

Тасаввуф аҳлининг қалби барқарорлик туйғуси билан лиммо-лимдир. Улар ўзларининг «ҳақиқий Мен»ларини топган зотлар. Улардаги шахс ўзгармайди, балки уларда ички ўзини ўзи идентификация қилиш жараёни содир бўлади.

Адабиёт:

  1. Большой психологический словарь. — СМб. Прайн — ЕВРОЗНАК, 2004. — С. 672 б..
  2. Годфруа Ж. Что такое психология: В 2-х т. Т.2: Пер. с франц. — М.: Мир, 1992. — 376 с..
  3. Фрейджер Р., Фейдимен Д. Большая книга психологии. Теории, упражнения, эксперименты / Роберт Фрейджер, Джеймс Фейдимен / Пер. с англ. — СПб.: Прайм-ЕВРОЗНАК, 2008 — С. 7 0 4.
  4. Назаров А. Психологические особенности руководителей, влияющие на принятие управленческих решений //Молодой ученый. — 2019. — №. 44. — С. 298–300.
  5. Nazarov A. S. Psychological analysis of levels of administration of management decisions //Вопросы экономики и управления. — 2020. — №. 3. — С. 1–5.
  6. Умаров Б. М., Назаров А. С. Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик механизмлари //Молодой ученый. — 2020. — №. 7. — С. 352–353.
  7. Nazarov, A. S. (2020). Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида. Молодой ученый, (11), 280–282.
  8. Назаров, А. С. (2020). Adoption of management decisions as the main function of the modern manager. In Проблемы современной экономики (pp. 7–12).
  9. Назаров А. С., Худайбергенова З. Socio-psychological features of management decision-making //Молодой ученый. — 2020. — №. 50. — С. 430–432.
  10. Назаров А. С. Psychological aspects of managerial decision making //Молодой ученый. — 2020. — №. 44. — С. 45–48.
  11. Назаров А. С. Принятие управленческих решений как основная функция современного менеджера //Вопросы экономики и управления. — 2020. — №. 2. — С. 1–5.
  12. Nazarov A. S. Psychological foundations of managerial decision-making //Молодой ученый. — 2021. — №. 3. — С. 46–48.
  13. Назаров А. С. THE PSYCHOLOGY OF DECISION-MAKING STRATEGIES //Актуальные научные исследования в современном мире. — 2021. — №. 1–7. — С. 79–82.
Основные термины (генерируются автоматически): Мена, DECISION-MAKING, PSYCHOLOGY, STRATEGIES, THE, Молодая, улар.


Ключевые слова

реал Мен, идеал Мен, шахсий низолар, гуманистик ёндашув, ўзини ўзи ҳурмат қилиш, ижтимоий Мен, ҳақиқий Мен, ўзини ўзи идентификация қилиш
Задать вопрос