Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 1 мая, печатный экземпляр отправим 5 мая.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №11 (353) март 2021 г.

Дата публикации: 10.03.2021

Статья просмотрена: 7 раз

Библиографическое описание:

Акрамов, М. Р. Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти / М. Р. Акрамов, Х. К. Шарипова, О. Ш. Нуралиева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 11 (353). — С. 259-261. — URL: https://moluch.ru/archive/353/79100/ (дата обращения: 21.04.2021).



Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: масъулият, йўналганлик, билим, қобилият, таълим-тарбия, шахс, касбий масъулият, касбий йўналганлик.

В статье рассматриваются вопросы профессиональной ответственности, специфика системы личных мотивов, интересов, профессиональной ориентации и личностных качеств.

Ключевые слова: ответственность, ориентация, знания, способности, образование, личность, профессиональная ответственность, профессиональная направленность.

Баркамол авлод камолоти ғоясини турмушга тадбиқ этиш учун истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ миллий маънавият, миллий таълим ва тарбия муаммоларини ҳал қилишга жиддий эътибор берилмоқда. Масъулият ҳисси анъанага кўра, ё “қонун ташувчи”, ё алоҳида топшириқни бажарувчи сифатида, ёки оддий ҳаётий кундалик қоидаларни бажарувчиси сифатида чиқувчи субъектнинг ролини ўзгартириш орқали тадқиқ этилган. Шу сабабли реал масъулиятлилик хулқнинг ташқи кўрсаткичи бўлиб, у ёки бу юклатилган вазифанинг амалга ошириш меъёри бўлиб хизмат қилган. Масъулиятлилик эса концептуал равишда кўпинча шахс сифатида кўрилиб, шундан барча экспериментлар шакллантирувчи характер касб этган.

Мутахассис шахсининг шаклланиш муаммоси қоида бўйича у ёки бу мутахассислик фаолиятида зарур бўладиган сифатлар, қобилиятлар, билим, кўникма, малакалар тизимида ўрганилади. Бу турдаги тадқиқот касбий таълимни оптималлаштириш учун ўта муҳим бўлиб, таълим жараёнида шахснинг қайси хусусиятларини шакллантириш ва ривожлантириш учун эътибор қаратилиши кераклиги ҳақида билимлар беради.

Касб танлашни шундай ҳолда англанган деб айтиш мумкинки, агар шахснинг фаоллиги унинг кейинги ижодий ва маънавий кучларини муваффақиятли ривожланишини давом этишига умид бўлса, яъни шахс ва меҳнат ўртасида шундай ўзаро муносабатларга олиб келса шахснинг бундай ривожланишини башорат қилишни асосий шартларидан бири касбий йўналганликнинг юқори даражаси ҳисобланади.

Шахснинг касбий фаолиятга “кириши”, касбий таълим шахснинг шаклланишининг муҳим босқичи ҳисобланади. Бунда шахсий касбий ўзига хосликлар нафақат бевосита касбий фаолият соҳасида балки одамнингҳаётий фаолиятининг барча соҳасида намоён бўлади. Кундалик ҳаётда биз сезамизки касбий мансублик одамда, унинг тафаккурида, хулқ-атворида, оламга муносабатида ўзига хос из қолдиради (мисол сифатида машҳур ажратишни келтириш мумкин “физиклар” ва “лириклар”).

Ушбу феномен бизнинг нуқтаи-назаримизча “касбий йўналганлик” тушунчаси билан тўғрироқ аниқланади. Йўналганлик ижтимоий-психологик установкалар, идрок услублари, ҳис этиш ва фикрлаш услублари сифатида тушунилади. Йўналганлик жамоавий онгнинг кундалик кўринишини ифодалайди.

Шахс масъулиятлилигини раҳбар фаолиятида бошқарув қарорларини қабул қилишда аҳамияти тадқиқотчи А.Назаров илмий ишларида тўлақонли таҳлил этилган [5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14].

Шахснинг касбий йўналганлиги ўз ичига эҳтиёжлар, қизиқишлар, мотивлар, установкалар, лаёқат, қобилиятларни қамраб олади. Буларнинг барчаси таълим жараёнида ҳисобга олиниши талабанинг етук мутахассис бўлиб етишиши ва ўз фаолиятини самарали амалга ошириши асоси ҳисобланади.

Касбий масъулият ва у шахснинг психологик, индивидуал, шахсий хусусиятларига боғлиқлиги масалалари бир қатор хориж психологлари томонидан турли мутахассисликдаги талабаларда ўтказилган тадқиқот ишлари, илгари сурилган назариялар, ёндашувлар, турли фикрлар орқали очиб беришга ҳаракат қилинган.

Мутахассислаштиришни ўрганувчи концепциялардан кўпроқ машҳур бўлгани, уни бутун, узлуксиз жараён тадқиқ этувчи Сьюпер ва Т.В Кудряцевалар ҳисобланади.

Т. В. Кудряцеванинг концепциясини асосий тузулиши “касбий шаклланиш” тушунчаси орқали кўриниши мумкин. Касбий шаклланиш бирор бир касбий таълим муассасасининг таълим ва тарбия даврини қамраб оладиган қисқи муддатли фаолият эмас.У бир неча босқичларни қамраб олувчи жараён ҳисобланади. Ҳар бир босқичга ўтиш аввалгисининг кечишида амалга оширилади ва субъектда бир қатор қарама-қаршиликларни ва ҳаттоки кризисли вазиятларни келтириб чиқариши кузатилади.

Ушбу концепцияда касбий ривожланиш учта тўғридан-тўғри йўналишга бўлинган: мутахассиснинг мотивацион-эхтиёж соҳаси, касбий фаолиятнинг операционал-техник элементларининг шаклланиши ва ниҳоят, касбий ўз-ўзини англаш.

Касбий шаклланишнинг ушбу даври психологик жиҳатдан жуда кўп тадқиқ этилган. Бунда қоида бўйича талаба шахси психик тараққиётининг алоҳида кўрсаткичлари кўрилади. Бизга маълумки касбий йўналганликда ва мутахассиснинг шаклланишида талабанинг турли индивидуал хусусиятларини ривожланиши ҳам муҳим ўрин тутади. Бу борада Б. В. Блинов ва В. П. Петровларнинг олиб борган тадқиқот ишларига эътибор қаратишимиз зарур. Ушбу тадқиқотда ўзаро “ривожланиш мезони” бўйича фарқланадиган бешта хусусиятлар ажратилган, яъни уларда таълим олиш жараёнида рўй берадиган ўзгаришлар даражаси.

В. Н. Мясищевнинг боланинг маълумотларига оралиқ тушунча (лаёқатлар ва қобилиятлар орасига) киритиш нуқтаи-назари эътиборга моликдир. Маълумотлар — бу ҳали қобилият бўлмаган ва лаёқатларнинг мувофиқлиги билан шартланган нисбатан элементар психик ўзига хослик. “Қобилиятлар анализи уларнинг тузилишида умумийроқ ва оддийроқ хусусиятларни аниқлаш имконини беради, қайсики улар ўзининг уйғунлигида, энг асосийси ўзи ишланганлигида қобилиятларга айланади. Маълумотлар деб аталувчи бу элементар хусусиятлар ўзида келажакда қобилиятлар шаклланиши мумкин бўлган материалларни намоён этади”.

Хулоса қилиб айтганда, касбий масъулият шахснинг мотивлар тизимининг сифатий ўзига хослиги, у касбий ўз-ўзини англаш тизимида қизиқишлар ва шахсни бирлигини намоён этади. Касбий йўналганлик даражасини ошириш унинг ривожланишини асосий таркибини ташкил этади. Етук мутахассиснинг камол топишида ва фаолиятини муваффақиятли амалга ошира олиши танланган касбнинг талабларига шахснинг мойиллиги ва қобилиятларини мос тушиши муҳим ҳисобланади.

Адабиёт:

  1. Климов Е. А. Как выбирать профессию. — М.: Просвещение, 1990. — 159 с.
  2. Акрамов, М. Р. (2014). Психолого-педагогические особенности экологического образования. The way of science , 78.
  3. Акрамов, М. Р. (2015). Шахс ички зиддиятларининг табиатга бўлган муносабатидаги ифодаси. Современное образование (Узбекистан) , (10).
  4. Акрамов, М. Р. (2020). Психологические аспекты формирования экологического сознания личности. Science and world , 80.
  5. Назаров А. Психологические особенности руководителей, влияющие на принятие управленческих решений //Молодой ученый. — 2019. — №. 44. — С. 298–300.
  6. Nazarov A. S. Psychological analysis of levels of administration of management decisions //Вопросы экономики и управления. — 2020. — №. 3. — С. 1–5.
  7. Умаров Б. М., Назаров А. С. Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик механизмлари //Молодой ученый. — 2020. — №. 7. — С. 352–353.
  8. Nazarov, A. S. (2020). Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида. Молодой ученый , (11), 280–282.
  9. Назаров, А. С. (2020). Adoption of management decisions as the main function of the modern manager. In Проблемы современной экономики (pp. 7–12).
  10. Назаров А. С., Худайбергенова З. Socio-psychological features of management decision-making //Молодой ученый. — 2020. — №. 50. — С. 430–432.
  11. Назаров А. С. Psychological aspects of managerial decision making //Молодой ученый. — 2020. — №. 44. — С. 45–48.
  12. Назаров А. С. Принятие управленческих решений как основная функция современного менеджера //Вопросы экономики и управления. — 2020. — №. 2. — С. 1–5.
  13. Nazarov A. S. Psychological foundations of managerial decision-making //Молодой ученый. — 2021. — №. 3. — С. 46–48.
  14. Назаров А. С. The psychology of decision-making strategies //Актуальные научные исследования в современном мире. — 2021. — №. 1–7. — С. 79–82.
Основные термины (генерируются автоматически): Молодая, профессиональная ответственность.


Ключевые слова

шахс, масъулият, билим, таълим-тарбия, йўналганлик, қобилият, касбий масъулият, касбий йўналганлик
Задать вопрос