Коммуникатив услуб ва унинг бошланғич холати | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Оманов, Б. Х. Коммуникатив услуб ва унинг бошланғич холати / Б. Х. Оманов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 4.2 (138.2). — С. 31-35. — URL: https://moluch.ru/archive/138/39152/ (дата обращения: 22.12.2024).



Калит сўзлар: монолог, диалог, нутқ фаолиятининг бошқа турлари, нутқ қобилияти, коммуникатив услуб, эмоция, таъсирчан нутқ, фикр баён этишнинг ўзига хос услуби.

Нутқ ирода этишда, сўзлашда, яъни оғзаки коммуникация жараёнида сўзловчи фақат лингвистик (вербал) воситалардан эмас, балки паралингвистик (новербал) воситалардан ҳисобланмиш туйғу ва фикр ифодаларини тўлдирадиган, конкретлаштирадиган мимика, имо-ишоралардан ҳам фойдаланилади. Паралингвистик воситаларнинг турли халқларга хослиги, бир-бирига ўхшамаслиги ҳатто турли миллат жамоаларида ўзаро тескари бўлиши у ёки бу тилда гапиришни ўрганиш фақат талаффузнигина эмас, балки ўша тилга хос новербал воситаларни ҳам ўзлаштиришни тақозо этади.

Инсоний коммуникациянинг вужудга келишида гапириш ёзма нутқга нисбатан бирламчи формадир.

Фанда аниқланишича гапириш нутқ машғулотлари умумий хажмининг 30 % ини, ёзув эса 9 % ини ташкил қилади. Шу сабабли оғзаки нутқ, яъни гапириш чет тили ўқитишнинг муҳим мақсади хисобланади.

Гапириш доимо маълум стимул асосида пайдо бўлади, яъни гапириш учун стимул — қўзғалиш даражасида фикрнинг шаклланишига олиб келадиган ва коммуникатив мақсадни яратувчи ички ва ташқи таъсир бўлиши лозим.

Гапириш нутқ фаолиятининг бошқа турларига яқиндан боғлиқлиги учун таълимнинг воситаси ҳисобланади. Н. И. Жинкин тадқиқотларига кўра фикрни ёзма баён қилишда ҳам гапиришдаги нутқ механизмлари харакатланади. Лекин нутқнинг амалга ошиш жараёнида товуш белгилари график кодларга айланади. Фикрни оғзаки баён этишда нутқ махсули товуш коди белгилари билан ифодаланади.

Нутқнинг тўғрилиги деганда унинг адабий тил қоидаларига, меъёрларига жавоб бериши тушунилади. Нутқнинг тўғрилиги унинг энг муҳим алоқавий фазилатидир. Чунки нутқ тўғри бўлмаса, унинг бошқа коммуникатив сифатлари, яъни мантиқийлиги, аниқлиги, мақсадга мувофиқлигига ҳам путур етади. Нутқ тўғри бўлиши учун, асосан, икки меъёрга — урғу ва грамматик меъёрга қатъий амал қилиши талаб қилинади [5]. Гапдаги маълум бир сўзга урғу бериб гапириш унинг маъносини тамоман ўзгартириб юборади. Грамматик меъёр эса эга, кесим, келишик қўшимчаларнинг тўғри қўлланиши билан боғлиқ. Бу икки қоидага амал қилиш нутқ маданиятининг асосий талабларидан ҳисобланади.

Аниқлик нутқнинг муҳим ҳусусияти. Агар нотиқ ўзи фикр юритмоқчи бўлган нутқ предметини яхши билса, ва ўзи танлаган сўзнинг маъносига мос вазифа юклай олса, нутқнинг аниқ бўлиши тайин [6]. Яъни сўзни ўз ўрнида қўллай билиш унинг аниқлигини таъминлайди.

Нутқнинг тозалиги дейилганда унинг адабий тил меъёрларига мос келиш келмаслиги тушунилади. Адабий тил меъёрларига мос келмайдиган сўзларни нотиқ ўз нутқида ишлатмаслиги керак. Шунингдек нутқнинг тозалиги дейилганда унинг шева ва диалектлардан ҳоли бўлиши ҳам тушунилади. Фикрнинг баён этишнинг асосий даражалари, яъни қўзғовчи ва шакллантирувчи даражалари ўзгармайди. Фақат амалга ошиш даражаси товушни ифодаланиш билан тугамай, унинг ичида ёзма кодга айланиш талаб қилинади. Шу тариқа гапиришни машқ қилиш фикрни ёзма ифодалашнинг шаклланишига ва аксинча ёзма фикр баён қилиш машқлари гапириш учун тайёрланишга ёрдам беради.

Сўзлаш тинглаб тушуниш билан чамбарчас боғланган, чунки алоқа жараёнининг охирги босқичи фикрни баён этиш ва фикрни тушуниш фарқланишига қарамай, нутқ фаолиятининг бу турлари умумий психологик жихатларга эга.

У ёки бу ҳиссиётни ифодаловчи оддий ундовдан ёки энг содда жавобдан тортиб, то маълум тема юзасидан мустақил фикр баён қилишгача бўлган гапириш турли даражадаги мураккабликлар билан характерланади. Тафаккур ва хотиранинг қай даражада иштирок этишига қараб адабиётларда “ташаббусчи нутқ”, “реакцион нутқ”, “тақлидий нутқ” каби фикрни баён қилиш турларига ажратилади.

Хозирги фан монолог ва диалогикни қатор элементлар бўйича фарқлайди. Масалан, коммуникатив элементга мувофиқ диалог турли йўналишли, яъни гапирувчи ва эшитувчининг вазифаси ўзгармайдиган диологларга бўлинади. Информативлик тарафидан диолог ахборот алмашув, монолог эса ахборот бериш хисобланади.

Манологик нутқ алоқа ходисаси бўлиб, унда қатнашувчиларнинг функциялари алмашинмайди. Нутқнинг тугаши (тўхташи) коммуникациянинг тугашини англатади. Монолог нутқда суҳбат жараёнида тўла йўл қўйиладиган чалалик, тугалланмаганлик кабилар бўлиши мумкин эмас, чунки диалогда атрофдаги шароит хамда кучли тескари сўзловчидан ўз фикрларини суҳбатдоши тушунаётганга ишонч хосил қилади. Шунинг учун монолог нутқ маънавий тугаллиги билан ажралиб туради.

Монолог нутқининг яна бир хусусияти текислилигидир. Монолог ривожланган сари олдинги матндаги кўп нарсалар тушинарли бўлиб боради. Маъруза, ахборот ва шу каби монологларда паралингвистик воситаларнинг бир оз кучсизланиши ахборот кенг айтилишини, гапиришнинг тўлиқ тузилишини тақозо этади. Бундай гапда Сўзларни тушириб қолдириш, қисқартиришлар бўлиши мумкин эмас. Ахборотни осон тушиниладиган қилиш учун сўзловчи монолог нутқ жараёнида турли шаклдаги жумлалардан фойдаланилади. Уларни ўзаро боғловчи элементларни қўллашга уринади. Нутқни тўғри тушунилиши учун талаффузнинг тўлиқ услуби қўлланилади.

Ахборот бериш ва уни қабул қилиш ўзаро узвий боғлиқ бўлади. Диалог жараёнида камида икки киши қатнашиши лозим. Агар шундай бўлмаса диалог амалга ошмайди.

Диалог нутқ эмоционаллиги билан характерланади. Унда сўзловчи ўз фикрини баён этиб, суҳбатдошнинг луқмаларидан таъсирланиб, уни ишонтиришга уринади, импулсив харакат қилади.

Диалог бир-бирига боғлиқ фикр алмашувдир. Ҳар қандай нутқ фаолияти, диалог ёки монологлигидан қатъий назар, вазият билан, яъни коммуникация содир бўлаётган шароитлар билан боғлиқ бўлади. Одатда вазиятни нутқий харакатни амалга ошиши учун зарур ва етарли бўлган нутқ ва нутқдан ташқари шароитлар белгилайди.

Шахснинг субъектга бўлган муносабати нутқда фойдаланишда:

1) “Мен” тарздаги ифодаси;

2) Ўзига нисбатан “Сен” олмошини ишлатиш;

3) Диалог тарзидаги мулоқот.

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кишилар орасида раҳбар билан ходим ўртасидаги мулоқотда иш юзасидан суҳбатлар таҳлили, уларнинг умумий баҳоси 6 кўринишда бўлади:

— эмпунтив (теварак атрофга йўналтирилган);

— инпунтив (ўзига йўналтирилган);

— импунтив (субъектга бўлмасдан айнан вазиятга йўналтирилган);

— қаршилик кўрсатишга йўналтирилган;

— ҳимоя (айблаш)га йўналтирилган;

— мақсадга йўналтирилган (эҳтиёжларнинг қондирилишига).

Иккинчи услуб — ташкилот ва бошқарувнинг реал бошидан кечираётган вазифалари. Бу жиҳатдан Ташкилий тест ўтказилади. Тест ўйин тарзида ўтказилиб, унда бошқарув вазифалари кундалик режа асосида берилади. Шу бажариладиган вазифалар асосида синовдан ўтказилаётганларнинг фаолиятини ўрганиш қуйидагилар бўйича белгиланади:

1) фаолиятни режалаштиришга бўлган қобилият;

2) жамоа бўлиб бошқариш қобилияти;

3) тафаккур тизимлилиги;

4) тафаккурнинг мослашувчанлиги;

5) қарор қабул қилишдаги ноанъанавийлик

Тадқиқотни ўтказишда қуйидаги босқичлар амалга оширилади:

Биринчи босқичда кластерли таҳлил қилиш бўйича ички нутқдаги олмошлар хилма-хиллиги умумлаштирилади.

Иккинчи босқичда бошқариш ва ташкил қилиш фаолияти ички дунёсини ташкил қилувчи жонли ва вербал (жонсиз) кўрсаткичларнинг ўзаро алоқасини таҳлил қилинади.

Учинчи босқичнинг мақсади — келгусида бошқарувчилар (айниқса, менежмент ихтисослигини танлаган ва келажакда олий, ўрта ва қуйи буғинлардаги раҳбар лавозимларга даъвогар ёшлар)нинг математик асосланган таснифини яратишдир. Бунда асос қилиб ташкилий тест олинади, чунки у раҳбар фаолиятининг яқин келажакдаги моделини ифодалайди. Ушбу ташкилий тест натижаларини таҳлил қилиш ёрдамида синовдан ўтказилаётганларни бир неча гуруҳларга ажратилади. Бунда ҳар бир кластер қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:

Биринчи хусусият — “Мен” концепциясини мураккаблаштириш. Ички нутқда ўзига нисбатан “Мен”олмоши ўрнига “Сен” олмошини ишлатиш. Бу инсон рефлексиясига боғлиқ бўлиб, кўпроқ ўз-ўзини танқид қилишда ишлатилади. Инсон ўзини ўзи “Сен ундайсан”, “Сен бундайсан” дея койийди.

Иккинчи хусусият — ўз-ўзи билан суҳбат (диалог) қуриши (худди биров билан суҳбатлашаётгандек) Бу хусусият онгнинг 2та ташкил қилувчи — “Мен” ва “Бошқаси”дан иборат эканлигини ва улар ўзаро мулоқот асосида фикр қилишини ифодалайди. Яъни “Мен” ва “Бошқаси” ўзаро суҳбат қуради.

Учинчи хусусият — Эго, ўзлик (“Мен”). Бунда ички нутқда 1 ва 3 шахс олмошлари ўртасидаги алоқа назарда тутилиб, ўзига 3 шахс сифатида “У” деб қараш хос. Яъни “Мен ундай қиламан”, “Мен бундай қиламан” ўрнига балки “Меники ундай қилади”, “Меники бундай қилади” деб фикрланади.

Тўртинчи хусусият — жамоага тез киришиб кетиш. Шахсий “Мен”ини жамоага бағишлаш. Бунда шахсдаги “Бошқаси” “Улар”га айланади. Бу жараёнда шахсий масъулият йўқолиб борсада, бунинг ҳам ўзига яраша ижобий томонлари бор, масалан, шахснинг ижтимоийлашувини енгиллаштиради.

Бешинчи хусусият — Ўз “Мен”ини “Улар” билан бирлаштириб, “Биз” га айлантириш. Бу энг кучли хусусият бўлиб, бошқарув вазифаларини муваффақиятли ҳал қилишга имкон беради, “Биз” орқали “Мен”нинг ҳам обрўсини оширишга олиб келади, шахсий омадларга йўл очади.

Тафаккур, тил, белгигерменевтиканинг матн ва маъно сингари муҳим фундаментал категориялари ҳисобланади [7]. Тафаккурнинг тил билан боғлиқлиги тўғрисида сўз кетганда, улар бир–биридан ажралган ҳолда мавжуд бўла олмаслигини эътироф этиш кифоя. Лекин фанда бунга қарама-қарши фикрлар ҳам йўқ эмас. Бир томондан, тил ва тафаккур чамбарчас, узвий боғлиқ деган фикр бўлса, бошқа томондан эса, бир қатор далиллар жумладан, кар — соқовлар тафаккур фаолиятига оид мисоллар борки, улар оғзаки нутқсиз, сўзсиз тафаккур мавжудлигидан ҳам дарак беради.

Шунинг учун тилнинг тузилишини билиш назарияси нуқтаи назаридан қараб чиқамиз. Ушбу аспектда тил — мазмунга эга бўлган белгилар тизими сифатида таърифланади. Белгилар ва уларнинг мазмуни тилда ўз қонун-қоидалари ва алоқа шаклларига эга бўлган нисбатан ёпиқ ва мустақил системани ташкил қилади, деб ҳисобланади. Муҳими, тил оддий белгилар системаси эмас, ўз–ўзича белгилар ҳам эмас, балки ўз мазмунига эга бўлган белгилар тизимидир.

Ижтимоий жараёнларни тушуниш борасида Шлейермахернинг қуйидаги фикри эътиборга молик: “Герменевтикада фақат тилга эҳтиёж бор ва бу тилда шундай сўзлар бўлсинки, у аниқ ва равон бўлсин” [8]. Тилнинг тараққий этиши инсоннинг билим манбаига боғлиқ. Билим манбаининг бой ёки камбағал бўлиши инсонни воқеа-ходисаларнинг қай даражада ва қай талқинда тушуна олишига боғлиқ. Тилнинг шунчаки қайтарилишига герменевтика зарурат сезмайди. Умумий фалсафий герменевтика нутқда табиий ахлоқийликни мужассам этган ва бир вақтнинг ўзида индивидуал ва жамоавий билим бера оладиган нутқни топиш ва шакллантириш учун зарур.

Товушлар, имо-ишоралар, расмлар, чизма ва шу кабилар белгилар сифатида ҳисобланиши мумкин. Улар кишининг сезги аъзолари томонидан ҳис қилинади, асаб тизими ва онгга таъсир қилади. Белгилар–сигналлар бўлиб, асосан, моддий ҳодисалардир. Белги ҳиссий қабулланадиган нарсадир, у билиш, мулоқот жараёнида бошқа нарсанинг бир жиҳати сифатида ва у ҳақда ахборотни олиш, сақлаш, қайта ўзгартириш ҳамда узатиш воситаси тарзида намоён бўлади. Бунда ахборот деганда, субъект ўзининг онгида ишлатиладиган ҳиссий ёки гносеологик образ тушунилади ва у муайян белгини идрок этаётган бошқа субъектларда инъикос эттирилади. Реал нарсанинг жойлашувига кўра, белгилар нарсаларнинг ўзларини эмас, балки уларнинг образлари ёки улар боғлиқ бўлган образлар комплекси билан иш кўради [9].

Инсон ўз тафаккурида нима бўлаётганини, унда йиғилган барча ахборот билан қачон ишлашини билмайди. Бу эса инсон онги психик тузилишининг асосий жиҳатларидан бирини ташкил қилади. У инсонга шу онда берилган ахборотнинг соф кўринишида ифодаланади, берилган ахборот эса субъектив реаллик ҳодисалари кўриниши билан бир хилдир. Индивид учун бундай ахборотни олиш ва бошдан кечириш унинг ташувчисининг субстрат тузилишидан ажратилмаган ҳолда намоён бўлади. Бу нутққа ҳам тегишли. Биз «ёмғир ёғмоқда» деганимизда, бу «мазмун» нутқ кодида қайд этилади, тегишли товуш тарзида, фонетик ҳолда амалга ошади. Лекин шахс сифатида бизнинг сўзларимизни ким қабул қилаётганлиги ва тушунаётганлигига қараб ҳам юқорида кўрсатилган мазмун муайян фикр, образ сифатидаги кўринишда намоён бўлади.

Хуллас, диалог нутқ кучли ва монолог нутқ кучсиз вазият шароит билан характерланса-да, хар қандай нутқни албатта вазият белгилайди. Нутқ харакатнинг турига қараб вазият турғун ва ўзгарувчанларга бўлинади. Турғун вазиятда кишининг харакати қатъий чегараланган, яъни вазият тил воситалари ва паралингвистик (новербал) воситаларни танлашни белгилайди.

Ўзгарувчан вазиятда эса нутқнинг формаси унинг мазмунига унчалик боғлиқ бўлмай, у танишлилик даражаси, сўзлашаётганларнинг умумий савияси ва шу каби факторлар билан белгиланади.

Методикада вазиятни иккига: предмет ва муносабат вазиятларига ажратилади. Предмет вазияти айрим нарсалар, ходисалар ва воқеликни тасвирлаш, масалан, оила, олийгоҳ ва шу кабилар ҳақида суҳбатлашиш ва хикоя тузиш. Муносабат вазиятларида эса анча актив стимуллар бўлиб, ўқиб чиқилган китоб ҳақидаги суҳбатдан иборатдир.

Маърифий манбалар, адабиётлар билан ёшларни баҳраманд қилиш механизмларини ишлаб чиқиш, мазкур манбаларни ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини очиб бериш, ёшлар билан ўтказиладиган турли тадбирлар, тўгарак, дарс, очиқ дарс, мунозара, баҳс ва мулоқотларда улар билан миллий, сиёсий, маърифий жиҳатдан диалог ўрнатиш ва бунда замонавий интерфаол ўқитиш методларини, технологияларини қўллаш демократик тараққиёт омилидир.

К. Х. Делокаров ва Ф. Д. Демидов таъкидлашича, диалог, ўзаро бир-бирини тушуниш ва сабрлилик ҳақидаги ғояларни самарали ва “ишловчи” қилиш учун уларни масъулият, қизиқиш, очиқлик ва объективлик омиллари билан боғлаш зарур. Очиқлик ва объективлик ҳеч ким мутлоқ ҳақиқатга эга эмас ва фақатгина ҳамкорликдаги диалог нарсаларнинг ҳақиқий табиатини билишга ёрдам беришини англашни тақоза этади. Объективлик шуни билдирадики, диалог қатнашчилари муҳокама жара¸нида компромисснинг муқаррарлигини тушунадилар, оппонент далиллари ишонарли бўлган тақдирда ўз нуқтаи назарларидан воз кечишга тайёр эканликларини намоён этадилар [10].

Масалан, Афлотун диалогларидан олган Суқрот ўзининг даймони ҳақида, у “ғоялар оламидаги” ҳақиқатларни “қулоққа айтувчи” овоз, деб айтган. Шунингдек, ички овоз ҳақида Ксенофонт, Арасту, Цицеронлар ҳам маълум қилган. Айнан антик даврда одамнинг индивидуал сифатлари келиб чиқишига қизиқиб, даҳоликни туғма ва ўзлаштирилган даҳоликка бўлиб бошлаганлар.

Мавзу баён қилинадиган фикрнинг мазмунини белгилайди, вазият эса унга маълум тузатишлар киритади, фикрни аниқлаштиради, тўлдиради, чеклайди ва бошқакча йўналишга солади. Буни бирор шаҳар тўғрисидаги ўтказилажак суҳбат мисолида кўрайлик. Биринчи суҳбатда суҳбатдошлардан бири илгари бу шаҳарда бўлмаган, иккинчи суҳбатда эса иккала суҳбатдош ҳам шаҳарда бўлган. Биринчи суҳбатда шаҳарда бўлмаган суҳбатдошнинг луқмалари ахборот олишга қаратилган бўлса, иккинчи суҳбатдош шу ахборотни беришга бўлган ҳар икки суҳбатдошнинг шаҳар тўғрисидаги фикр алмашувидан иборат бўлади.

Адабиётлар:

  1. Пригожин И., Стенгерс И. Порядок из хаоса. Новый диалог человека с природой. — М.: Едиториал УРСС, 2003. — 312 с.
  1. Зарипов Р. А.Чет тиллар ўқитиш методикасидан қўлланма. Тошкент: Ўқитувчи, 1986.
  2. Ўрта мактабларда чет тилларни ўқитишнинг умумий методикаси. Тошкент: Ўқитувчи, 1974.
  3. Юлдашева Х., Юлдашева З.Чет тилини ўқитишнинг коммуникатив фаолият турларидан фойдаланиш. Халқ таълими 2004. 4-сон.
  4. Расулов Р., Ҳусанов Н., Мўйдинов Қ. “Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати” Тошкент.: Иолия институти, 2006, 21-бет
  5. Расулов Р., Ҳусанов Н., Мўйдинов Қ. Ўша асар, 22-бет.
  6. Жабборов Ш. Герменевтика — тушунтириш илми. — Т.: Академия, 2010. – Б/152.
  7. Герменевтика и деконструкция / Под ред. Штегмайера В., Франка Х., Маркова Б. – СПб.: 1999. – С.46.
  8. Назаров Қ. Билиш фалсафаси. – Т.: Университет, 2005. – Б.137.
  9. Делокаров К. Х. Демидов Ф. Д. Янги парадигма излаб. 281 б.
Основные термины (генерируются автоматически): диалог, монолог, бунд, Демидов, улар.


Ключевые слова

диалог, эмоция, монолог, нутқ фаолиятининг бошқа турлари, нутқ қобилияти, коммуникатив услуб, таъсирчан нутқ, фикр баён этишнинг ўзига хос услуби

Похожие статьи

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида)

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Замонавий педагогик технологиялар воситасида ижтимоий-маданий компетенцияни шакллантириш ва махсус адабиётларни ўрганишга доир грамматик минимумлар

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева

Мазкур мақолада сўз санъатининг билимдони профессор Лола Хўжаеванинг ижод йўлига назар ташланган бўлиб, санъат оламида ўзинг услуби, актёр талабалар билан ишлаш йўллари, саҳна нутқига қўшган хиссаси ҳақида кенг ёритилган.

Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш

Берилган мақолади педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнида лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш шарт шароитлари кўриб чиқилган. Шунингдек, чет тилларни ўқитишда лексик компетенция ўрни ҳақида сўз боради.

Сўзнинг нутқий-тафаккур фаолиятидаги ўрни

Мазкур мақолада сўзнинг билиш жараёнларидаги, жумладан нутқий-тафаккур фаолиятидаги роли, хотирада билимнинг ифодаланиш шакллари ҳамда зарур пайтда тиклаб олиш учун хотирада билимларни тартибга солиш хусусияти ёритилган.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Похожие статьи

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида)

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Замонавий педагогик технологиялар воситасида ижтимоий-маданий компетенцияни шакллантириш ва махсус адабиётларни ўрганишга доир грамматик минимумлар

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева

Мазкур мақолада сўз санъатининг билимдони профессор Лола Хўжаеванинг ижод йўлига назар ташланган бўлиб, санъат оламида ўзинг услуби, актёр талабалар билан ишлаш йўллари, саҳна нутқига қўшган хиссаси ҳақида кенг ёритилган.

Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш

Берилган мақолади педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнида лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш шарт шароитлари кўриб чиқилган. Шунингдек, чет тилларни ўқитишда лексик компетенция ўрни ҳақида сўз боради.

Сўзнинг нутқий-тафаккур фаолиятидаги ўрни

Мазкур мақолада сўзнинг билиш жараёнларидаги, жумладан нутқий-тафаккур фаолиятидаги роли, хотирада билимнинг ифодаланиш шакллари ҳамда зарур пайтда тиклаб олиш учун хотирада билимларни тартибга солиш хусусияти ёритилган.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Задать вопрос