Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Ахмаджонова, М. Э. Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими / М. Э. Ахмаджонова, Д. Б. Маматкулова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 4.2 (138.2). — С. 6-8. — URL: https://moluch.ru/archive/138/39265/ (дата обращения: 17.12.2024).



Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонуни амалиётга кенг жорий қилинмоқда. Истиқлол шарофати билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида ҳам мустақил чуқур ислоҳатлар ўтказишга кенг имконият берилди. Шундай ислоҳатлардан бири ўқувчиларнинг нутқ маданиятини такомиллаштиришга қаратилгандир. Бола нутқининг тўғри шаклланиши асосан бошланғич мактабда изга солинади ва у ўрта мактабга ўтганида тўлалигича такомиллашади.

Нутқ –киши фаолиятининг тури, тил воситалари асосида тафаккурини ишга солишдир. Нутқ ўзаро алоқа ва хабар функциясини, ўз фикрини ҳис- ҳаяжон билан ифодалаш ва бошқаларга таъсир этиш вазифасини бажаради.

Яхши ривожланган нутқ жамиятда кишининг актив фаолиятининг муҳим воситаларидан биридир, ўқувчи учун эса нутқ мактабда муваффақиятли таълим олиш қуролидир.Болани пcиҳик ёшданоқ равон тилга гапиришга ўргатиш лозим.

Ўқувчилар нутқини ўстириш учун ўқитувчилар ўқувчилартилининг талаффузи, луғати, синтактик қурилиш ва боғланишли нутқини актив эгаллашларида ёрдам берадиган метод ва усуллардан фойдаланиш керак бўлади.

Онатилитаълиминингмақсадиўқувчилардатафаккурқилиштилнингифодавоситаларинимақсадгамувофиқтарзда,айнишутилнингмеъёрларигариояқилганхолдақўллашгаўргатишданиборат.

Болани кичик ёшданоқ равон тилда гапиришга, ўз нутқида гўзал сўзлардан фойдаланиб, фикрни эркин баён қилишга ўргатиб бориш мухим. Бошланғич синфларда ўқувчилар барча дарслар давомида назарий ва амалий билимларни олиш билан бирга жумлаларни тўғри тузиш, ўзаро муомала қоидалари, фикрни баён этиш, қайта ижодий ҳикоялаш, шеър ёдлаш орқали оғзаки нутқ кўникмалари ҳам ривожлантириб борилади.

Нутқни тафаккурдан ажратиб бўлмайди, нутқ тафаккур асосида ривожланади.

Она тили дарслари болалар луғатини бойитишга самарали ёрдам беради, нутқни тузишга ўргатади.

Ўқиш дарси ва у билан боғлиқ холда олиб бориладиган экскурсия ўқувчиларга табиат ҳодисалари, кишилар ҳаёти ва меҳнати ҳақида билим беради. Бу дарсда ўқувчи нутқига, уни шакллантириш ва ўстиришга кенг имконият яратади. Бошланғич синфдаги бошқа дарсларда ҳам ўқувчилар нутқи хилма-хил сўзлар билан бойитилади.

Математика дарсларида болалар янги тасаввур ва тушунчалар, жуда кўп сўз ва терминлар билан ўз нутқларини бойитадилар, мантиқий фикрлайдилар.

Ўқувчилар табиатшунослик дарсларида ва экскурсия вақтида кўрган предметларини ўқитувчи ёрдамида гурухлайдилар, таққослаб ўҳшаш ва фарқли томонларин топиб айтадилар. Булар, ўз навбатида табиатга оид айрим тушунчаларни аниқ билиб олишга имкон беради, тафаккурни, нутқни ўстиради. Меҳнат, тасвирий санъат, жисмоний тарбия, мусиқа дарсларида ҳам дарслардан ташқари машғулотлар ҳам ўқувчи нутқи ва тафаккурини ўстиришга имкон беради. Аввало, ўқитувчининг ўзи адабий тил нормаларига риоя қилган холда ифодали таъсирли сўзлаши зарур. Ўқитувичининг ўзи бола учун намуна бўлмоғи зарур. Чунки, болаларда тақлид хусусияти ўта кучлидир.

Бошланғич синфларда ўқувчиларнинғ оғзаки нутқини ўстириши режали ташкил этилса, бу соҳадаги тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб борилсагина у ўқувчининг бутун вужудига, унинг ҳиссиётига, тасаввурига, ирода ва характерига, ниҳоят фикрлаш фаолияти ва қобилиятига таъсир этиб нутқнинг равон ифодали бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Шу йўл билан нутқ малакаларини ривожлантириш орқали, уларда тўғри сўзлаш ва аниқ, мантиқий фикр ифодалаш салоҳияти шаклланиб боради. Уларнинг ижодий фаолияти ва истеъдодларини ривожлантириб рўёбга чиқаради.

Ўқитувчи ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун барча машғулотларда уларнинг луғат бойликларини аниқ мақсадга йўналтирилган режа асосида сўзларни нутқда фаол қўллашга ўргатиш орқали мустаҳкамлаб бориш керак. Ўқувчилар етарли сўз бойлигига эга бўлмасдан туриб аниқ ва равон фикр юрита олмайдилар.

Ўргатилган ҳар бир янги сўз ўқувчиларнинг сўз захирасини оширади, фикр ифодалаш имкониятларини кенгайтиради. Шунинг учун хам ўқувчилар билан сўз ва унинг маъноларини эгаллаш устида узлуксиз иш олиб бориш лозим. Бунда синоним сўзларни доимий равишда тадрижий тарзда ўқувчининг нутқига сингдириш алоҳида аҳамиятга эга. Чунончи:

Юз яшил ихчам думалоқ

Афт зангори кичкина айлана

Башара кўк жажжи лўнда

Ўқитувчи сўзлар матннинг зарурий элементлари эканлигини ўқувчиларга сингдириб боришни унутмаслиги керак. Ўқувчиларни оғзаки баёнга тайёрлаш юзасидан умумий нутққа хос бир қатор махсус ишлар олиб борилгандан ўнг уюштирилган амалий машғулотлар ўқувчи оғзаки нутқининг алохида такомиллашишига ёрдам бериш керак. Бунда айниқса ўқувчилар ўзлаштириши лозим. Сўзларнинг маъносини тушунишлари қийин бўлса, синонимлардан фойдаланиш жуда муҳимдир.

Ўқитувчиларнинг вазифаси нутқ ўстиришишларини ўқув чоракларига режалаштиришда баён ва иншо сонини аниқлаб олиш билан бирга, оғзаки ва ёзма ишларнинг характерини хамда тўгри ёзув машғулотлари тизимидаги ўрнини хам белгилаб олиш ҳисобланади. Бунда ёзма нутқ соҳасидаги кўникмаларни оғзаки нутқни ўстириш асосида хосил қилиш кўзда тутилади. Болалар оғзаки машқларни бажараётганида ўқитувчи баён(иншо)нинг мазмуни, кўриниши юзасидан кўрсатмалар беради, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилишга ёрдам беради

Замонавий мактабда ўқитувчининг жонли нутқига техник воситалар ёрдамга келади. Улар нутқ ифодалилигини оширади, ҳиссий таъсирини кучайтиради. Ўқитувчи нутқи бу ҳолда гўё бирлаштирувчи бўлиб қолади:у кино, мусиқа, фото ишланма билан бирга идрок этилади. Ўқитувчи сўзи алоҳида тасвирий-ифодавий сифатларни ҳам акс эттиради. Токи оғзаки нутқ уни идрок этиш жараёнида зудлик билан тушунишни талаб қилар экан, ўзига хос лексик-грамматик хусусият ҳам касб этади.

Оғзаки нутқ-ёрқин,шаклан образли, ички эмоционал нутқ. Шу боис у тил воситалари ва услубий хусусиятлар хилма-хиллиги билан фарқ қилади. Оғзаки нутқнинг тўлқинланганлиги,эмоционаллигининг юқорилиги экспрессив (ҳиссий бўёқдор) лексикани саралаш заруратини кучайтиради.

Оғзаки нутқ жумла ва гапларнинг кам сўзли бўлиши ҳамда оҳангдорлигини талаб қилади. Мантиқий в апсихологик тўхтамларни тўғри жойлаштириш, фикрни ривожлантиришда диалогик қисмларни белгилаш, нутқнинг ифодалилигини ўйлаш тақозо қилинади. Табиийки, сўз талаффузи, дикция муаммоси алоҳида долзарблик касб этади. Яхши дикция (аниқ талаффуз) оғзаки нутқнинг фонетик ва мусиқий жаранглашида жуда муҳим.

Синф билан доимий мулоқот оғзаки нутқ синтаксисда ўзига хос акс этади: сўзловчи кўпроқ содда гап турларини қўллайди сўроқ ва ундов гапларга кенг мурожаат қилади, олдинги гапнинг давоми бўлган гапларни қўллайди. Оғзаки нутқда такрор, градация (изчиллик), муболағавийлик қиёслаш, турли маъно кўчишлар, киноя нутқий воситалар кенг қўлланилади.

Оғзаки нутқнинг юқоридаги фарқловчи белгилари қайсидир маънода нисбий саналади. Зеро, уларнингайримлари (тўхтам, интонация(оҳанг), мантиқий урғу) ёзма нутқ учун ҳам у ёки бу даража хос. Оғзаки нутқда улар таъсирли, фаол намоён бўлади. Буни оғзаки нутқни ривожлантиришишларида ишларида ҳисобга олиш жуда муҳим.

Ёзма нутқ манбаи ўқувчининг синф олдидаги жамоавий тингловчига мўлжалланган оғзаки жавобларидир. Бироқ бошланғич синфларда шеванинг кенг қўлланилиши натижасида талаб даражасидаги ихтисослашган ўқув оғзаки нутқ маданиятига эришиш анча мушкул. Ёзма нутқ оғзаки нутқдан бир қадар шаклланганлиги, сўзларнинг ўта синчковлик билан танлаб олиниши, грамматик жиҳатдан аниқ, лекин мураккаб шаклланганлиги, оғзаки нутқ учун хос бўлган оҳанг, мимика ва қўл ҳаракатларининг бевосита қўллана олмаслиги билан ҳам фарқланади.

Шуни таъкидлаш керакки, мактабда ўқитишнинг дастлабки йилларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқи уларнинг ёзма нутқига нисбатан тўлароқ шаклланган бўлиб, ўқитиш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. Ўқиш ва ёзиш ўқувчилар учун ўрганишнинг махсус шакли бўлиб қолади. Кейинчалик эса улар ўқувчилар учун билимларни ўзлаштиришда бир хил аҳамият касб этади.

Савод ўргатиш жараёнида ҳар томонлама баркамол,эркин фикрлайдиган шахсларни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган мавжуд шароитда ўқувчилар нутқини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади. Нутқни ривожлантириш шахсни шакллантиришнинг зарурий шартига айланади. Шундай экан, бошланғич таълимда нутқ ўстириш муаммоси доимо диққат марказида бўлиши лозим.

Дидактик ўйинларни ташкил қилиш орқали ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришга эришилади.

Энг аввало шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда дидактик ўйинларнинг ташкил этилиши ўринлидир. Чунки ўйинли дарс ўқувчилар учун қизиқарли ва севимлидир. Шу ўйинлар туфайли ўқувчи энг аввало мактабга, дарсга қатнашга қизиқувчан бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир дарсда жавоб беришга ҳаракат қиладиган, пухта фикрлаб сўнгра сўзлайдиган, ўқитувчи томонидан етказиладиган ҳар бир фикрга ўта эътиборли ва ўзгарувчан бўлиб боради.Ҳар томонлама баркамол, эркин фикрлайдиган шахсларни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган мавжуд шароитда ўқувчилар нутқини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади. Нутқни ривожлантириш шахсни шакллантиришнинг зарурий шартига айланади. Шундай экан, бошланғич таълимда нутқ ўстириш муаммоси доимо диққат марказида бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. АминовМ.Н., МажидовА. М. Тарбия(ота-оналар ва мураббийлар учун энциклопедия)-Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси ”Давлат, 2010.
  2. Таълим жараёнида нутқ маданиятини шакллантириш масалалари. Ўзбекистон тилидан доимий 5-анжумани материаллари.-Т.:”Шарқ”, 1999.
  3. ҒуломовА., Қобилова Б.Нутқ ўстириш машғулотлари.-Т.:”Ўқитувчи”,1995. Бўлиши лозим.


Похожие статьи

Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Корхоналарда модернизациялаш жараёнларини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Бошланғич синфларда эртаклардаги мажозий образларни ўргатиш

Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

Похожие статьи

Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Корхоналарда модернизациялаш жараёнларини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Бошланғич синфларда эртаклардаги мажозий образларни ўргатиш

Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

Задать вопрос