Мутолаа маданияти, ифодали ўқиш ва бадиий сўз уйғунлиги масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (259) май 2019 г.

Дата публикации: 27.05.2019

Статья просмотрена: 1430 раз

Библиографическое описание:

Ходжиматова, М. К. Мутолаа маданияти, ифодали ўқиш ва бадиий сўз уйғунлиги масалалари / М. К. Ходжиматова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 21 (259). — С. 612-615. — URL: https://moluch.ru/archive/259/59535/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мазкур мақолада мутолаа маданиятини юксак даражада такомиллаштиришда ўқувчининг ифодали ўқиши ва бадиий сўз ижрочилик маҳоратига оид билим ва кўникмалари, бадиий сўз устида ишлаш ва ижрочилик маҳоратини оширишга оид маълумотлар берилган. Мутолаа маданиятини ривожлантиришда ифодали ўқиш ва бадиий сўз уйғунлиги масалалари тадқиқ этилган.

Калит сўзлар: мутолаа маданияти, бадиий адабиёт, ифодали ўқиш, бадиий сўз, сўз санъати, саҳна нутқи.

В статье рассматриваются вопросы выразительного чтения и исполнительского мастерства художественного слова. Анализируется работа над художественным словом и повышение исполнительского мастерства учащихся по совершенствованию культуры чтения. В аспекте развития культуры чтения исследованы вопросы выразительного чтения и гармонии художественного слова.

Ключевые слова: культура чтения, художественная литература, выразительное чтение, художественное слово, словесное искусство, сценическая речь.

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва маданий ўзгаришлар заминида “янгиланаётган Ўзбекистоннинг” келажаги бўлган ёш авлодни ватанга муҳаббат, ота-онага, аждодлар меросига ҳурмат ва ғурур, келажакка бўлган ишончни оширишда, уларни ҳар томонлама тўғри ва мукаммал билим бериш, шу юртнинг ҳар бир инсонидан катта масъулият талаб етади. Бу борада амалга оширилаётган ишлар қаторида хайрлиси ва халқнинг бугуни ва келажагини кўзлаб, фарзандларимизнинг юқори билими ва тафаккурини бойитишда китоб билан ошно етиш — мактабгача таълим муассасидан бошлаб бадиий адабиётга, мутолаа маданиятини шакллантиришга катта эътибор берилмоқда.

Энг тенгсиз мавжудот — инсон товуш ва сўзларни талаффуз қилишни ўрганиб нутқ пайдо қилибдики, одамларда чиройли сўзлаш, сўз ва товушларни жозибали оҳанглар билан безашга интилиш, нутқ ва айтилаётган гаплар, билдирилаётган фикрлар мажмуаси билан атрофдагилар диққат — эътиборини қозониш майли кўзга ташлана бошлайди.

Ана шу муҳим омилнинг ўзидан хулоса қилиб айтиш мумкинки, сўз санъати ҳисобланмиш ёзма адабиёт пайдо бўлишидан анча илгарироқ одамларда даставвал воизлик ёҳуд ваъзхонлик деб юритилган нотиқликка интилиш майли бўй кўрсата бошлаган. Мусулмон Шарқида адабий ва илмий ижоднинг такомили билан сўз қадрини англаш, нотиқлик санъати ривожи ҳам анча илдамлашди. Шарқ мамлакатларида асосан ақидаларни шунингдек, “Қуръони Карим”ни одамлар онги ва қалбига сингдириш, диний таълимотни тарғиб-ташвиқ қилиш асносида сўзнинг моҳияти, мазмун-маъносига эътибор кучайди. Мутоладан сабоқ берувчи мадрасалар, ушбу китобни муқаддас саналганлиги боис ҳар бир товуш, оҳанг, жумланинг талаффузига эътибор қаратиш, ёдлаш жараёнидаги барча унсурларга амал қилиш лозимлиги уқтирилган бўлиб ушбу босқичда ифодали ўқишнинг қоидалари ўзлаштирилган.

Дастлабки машғулотларда мустаҳкам кўникмага эга бўлганлар энди қироат билан ўқишга, ўзи сўзларнинг мағз-мазмунини ҳис этиб, таъсирчанликда бошқаларга етказиш маҳоратини эгаллай бошлаган. Бу борада Қадим замонлардан то ХХ аср бошларигача воизлик ёки ваъзхонлик дея юритилган нотиқлик санъатида сўз ва нутқ устида ишлашнинг чинакам профессонал асослари ўз ифодасини топган.

Ўша даврлардаёқ ваъз айтувчи нотиқнинг барча саъй-харакатларида, интилишларида нотиқлик санъатининг амалиёти ҳамда назариясига мансуб белги ва хусусиятлар мавжудлиги боис тингловчини ром этувчи таъсир кучига эга бўлган. Навбатдаги вазифа юқоридаги барча омилларни қўллаб бадиий ўқиш элементларини ўрганиш ва уни амалда, яъни ижрода ёддан ўқиладиган бадиий матнларда таъсир кучини орттириб намойиш этишдир. Кейинчалик ваъзхонликнинг, сўзга чечанлик ва сўзамоллик санъатининг ривожи муносабати билан нутқ маҳоратига қўйиладиган талаблар янада мураккаблашди, жиддий ва залварли тус ола бошлади. Демакки, сўзнинг кучи, қудратини туйиш, ҳис этиш энг асосий вазифа ва бурч сифатида майдонга чиқди.

“Бир донишманддан дунёда энг кучли лаззат нима деб сўрашганларида, у “сўз лаззатли, сўз санъатидан ҳузурланиш” — деб жавоб берган экан... Инсоннинг маънавий камолоти, ақл ва тафаккур қудратини намойиш этувчи, ижод ва истеъдод меваси бўлмиш бадиий сўз кишига олам-олам завқ бағишлайди, ҳайрат ва ҳаяжонимизга сабаб бўлади” [2, б. 87].

Чиндан ҳам шундай сўз қадрини аҳамиятини мукаммал ва теран ҳис этиш учун, асосан, ижод аҳли меҳнати маҳсулига, хусусан бадиий адабиётдаги наср ва назм бобидаги мумтоз ва замонавий асарларга жиддий ва зукко муносабат талаб этилади.

Сўз илоҳий неъмат. Шоирлар ижодида ва айниқса, сўфийлар наздида сўз илоҳийдир... Сўз мулкини эгаллаш бу — сирлар олами (ғайб)га кириш, унинг илоҳий қудрати сирларидан воқиф бўлиш эди Хазрат Мир Алишер Навоий таърифлаганича бор:

Сўз гуҳарига эрур онча шараф,

Ким бўла олмас анга гавҳар садаф

Жон ўлуб ул, руҳ анинг қолиби

Ким танида руҳ — анинг толиби [4, б. 40].

Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан халқимизни, айниқса, ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз [1, б. 47–48].

Биз телевидение, радио орқали тақдим етилаётган мутолаа маданиятига оид бадиий асарларни ўқиш спектакль ёхуд кинофильм томоша қилганимизда, телерадио бошловчилари чиқишлари ёки хонандалар қўшиқларини тинглаганимизда уларнинг нутқига эътибор берамизми? Ҳар бир сўзнинг аниқ ва равон талаффуз қилиниши, сўзларнинг таъми, ифори, жозиб кучи, таг маънолари муфассал етказиб берилиши ҳақида ўйлаб кўрамизми? Баъзан сўзларнинг буткул нотўғри ёки кемтик талаффуз қилиниши, бадиий матн мутолааси мобайнида ҳам айрим товушлар шевага хос интонация билан ўқилиши, бизни ҳеч ўйга толдирадими?

“Тил бамисоли чолғу асбоби: эҳтимол, ғижжакдан ҳам нозик ва мураккабдир. Яна шуни айтиш лозимки, тил ҳам, ғижжак ҳам юзакиликка тоқат қилмайди.” Атоқли адибимиз Ойбекнинг мазкур таъбири нутқ, сўз инъикосида тилнинг ҳолати, қолаверса, кучи, қудрати нечоғли аҳамиятли эканлигини кўрсатиб турибди.

Сўз санъати билан боғлиқ ўқув масканларида сўз қадри, аҳамиятига, сўз таянч ифода воситаси бўлмиш ижро жараёнида нутқнинг асосий, ҳал қилувчи омиллардан бири эканлигига жиддий эътибор қаратилади. Шу боис ҳам бўлажак санъаткорларга сўз ва нутқнинг пайдо бўлиши ҳамда унинг ривожланиб, шаклланиб бориш босқичларини ўрганувчи, тадқиқ этувчи, талаба нутқи устида ишлаб, уни равон шаклга келтиришга хизмат қилувчи “Саҳна нутқи” предмети алоҳида фан сифатида ўқитилади.

Талабалар “Саҳна нутқи” фанининг ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан бой ва таъсирчан бўлган қизиқарли, мураккаб ҳамда риёзатли улкан бир оламини бошдан кечирадилар. Журналистларга ҳам бевосита нутқ маданияти фани мутахассислик фани қаторида ўқитилиши, улар суҳандонлик ва бошловчилик фаолиятларида, ёки муҳаррирлик ишларида ҳам сўзга меҳр билан ёндашишлари талаб этилади. Бунинг учун эса биринчи навбатда китоб ўқишлари, дунёқараш ва тафаккур доираларини мунтазам кенгайтириб боришлари керак.

Ҳаётий кузатувларимиз мобайнида биламизки ёш болага аввал оғзаки эртаклар айтиб уни эртак персонажларининг тили билан характер чизгиларини бериб қизиқтира олсак, кейинги босқичда расмларда ўша персонажларни бўяш, ўйин тарзида қирқилган суратларни жойига қўйиш ва сўнгги босқич энди ўзининг ҳикоялаб бериши, айнан мана шу босқичдан бадиий сўзнинг илк куртаклари ниш ура бошлайди. Энди у яна янги эртаклар ўқишга ва кенгроқ мушоҳада этишга интилади. Бора-бора бу майл бошқа жанрдаги адабиётларни мутолаа қилиш завқини-иштиёқини беради.

Болаликдаги бу иштиёқ келажакда қайси касбни эгаллашидан қатъий назар, биринчи галда чин инсоний фазилат эгаси, ўзига ва атрофдагиларга эътиборли ҳамда ҳурматда бўлишда, ҳаёти давомида оиласига, жамиятга фақат ибратли амаллар кўрсатиши муқаррар.

Айрим ҳолларда эса мазмунан ниҳоятда саёз, мантиқ кўчасига яқин йўламайдиган, чучмал воқеалар асосига қурилган фильмни, ёки ҳаттоки клиплар давомида ҳам адабий тилдан мутлақо йироқ сўзлар қўллаш, машҳур актёрлар ёки эстрада “юлдуз”лари “довруғи” эвазига кўтар-кўтар қилишга зўр бериб уринмоқчи бўладилар. Бундай фильмларнинг ҳаммасида “ман”, “сан”, “қақкетвосан?”, “кевотти”, “кетвотти”, “ишдан вохли келинг, хўмми?” қабилидаги Тошкент шаҳри шевасига хос кўчаворий гаплар ғашга тегади, асабни чарчатади. Айрим фильмлар қаҳрамонлари эса бафуржа Хоразм ёҳуд Бухоро, Сурхон ва ё Қашқадарё шевасида гап-гаштак, шакаргуфторлик қиладилар. Ахир, кино санъати маҳсули бежиз “бадиий фильм” деб аталмайди-ку! Демак, муаллифлар фильм матни бадиийлигини таъминлашга жиддий эътибор беришлари, қаҳрамонлар мулоқоти фақат адабий тилга асосланиши лозим.

Телерадио ва киностудия маҳсулотларида адабий тил ҳукмрон бўлиши учун курашган яқин ўтмишдаги салафларимиз — улуғ ёзувчи ва шоирлар, телерадио ва кинорежиссёрларнинг бу борадаги кўп йиллик меҳнатлари самараларини бир уринишда, арзимас бир мағзи пуч “асар”и билан йўққа чиқариб, тилимизни мажруҳ ва мажҳул ҳолатга солишга ҳеч кимнинг маънан ҳаққи йўқ. Санъатнинг енг халқчил-инсонларни маънавий неъматга, ибратли тарбияга, юксак тафаккурга ошно қиладиган ушбу турларини томошабинларга бекаму-кўст, тўлақонли, таъсирчан тарзда етказадиган масъул ходимлар ўзбек адабий тилини катта масъулият ва ҳурмат билан қарашлари керак.

Кино ва театр, телевидение ва радио аудиторияси ниҳоятда кўламдор бўлиб, бу соҳа томоша ва эшиттиришларидан миллионлаб томошабинлар баҳраманд бўлишини эътибордан бир зум бўлса-да соқит қилмасангиз керак. Шу боис ушбу жабҳаларда фаолият юритувчи ижодкорларимиз, айниқса “бўлғуси режиссёр, овоз режиссёрлари, вақт — бемаҳал бошловчиликка қўл ураётганлар”, мудом адабий тилга қараб қад ростлашлари, ўзбек адабий тилининг софлиги, аниқ-тиниқ ва равонлигини таъминлашни назарда тутиб иш кўришлари керак. Бу борада бошланғич ижод маҳсулини тақдимотга тайёрлаётган санъат ва маданият институти талабаларидан ниҳоятда жиддий ёндашишларини, овоз бериш жараёнида ҳам шошма-шошарлик билан пала-партиш овозлаштириш табаррук сўзнинг теран маънолари, талаффуз гўзаллиги соф адабий ўзбек тилинг муқаддас вазифалари баробарида унинг залворли юки ҳамда масъулиятини зинҳор унутмаслик унга ақл ва қалб қуввати билан ёндашишни талаб қилади.

Сўз — саҳна ва экран санъатининг қон томири ҳисобланади. Бинобарин сўз оқсаган ерда нутқ бузилади. Бундай ҳолларда нутқ маҳорати ҳақида ва умуман, бадиий сўз хусусида сўз юритишнинг ўзи амримаҳол.

Бадиий сўз хақидаги фикримизни бевосита театр санъатидаги ижрочилик асносида қарасак. Таъсирчан сўз, равон ва жарангдор нутқ доимо ҳаракатдаги ифода воситаси саналади. Актёрнинг саҳнадаги хатти-ҳаракатлари мазмун-моҳиятини англашимиз, ҳис этишимизда сўзнинг кучи, қудрати беқиёсдир. Драматургия матнини ташкил этувчи аксар сўзлар ҳаракат ва талаффузда пурмаънолиги ва мазмундорлиги билан кўпроқ эътибор талаб қилади. Саҳна санъатида сўз айнан ана шу хусусияти билан инсон руҳияти, қалбига жиддий таъсир этади. Демак, сўз орқали актёр бевосита инсон тасаввури, шуурига мурожаат қилиб унда ўзига хос жараёнлар ҳосил бўлишига туртки беради.

Бадиий адабиётнинг насрий асарларидан баҳраманд бўлиш билан баробар, шеъриятга уни чиройли овозда ўзига хос оҳангларда ўқиш ҳам инсонларда сўз санъатига қизиқишлари аввалдан мавжуд эканлиги кўринади. Чиндан ҳам назмда битилган асарлар ижрочидан алоҳида зеҳн ва зукколик, қолаверса, бошқа хусусий ҳолларга нисбатан олганда, зўр қобилият ва маҳорат талаб қилади. Зотан, муайян шеърнинг мазмуни ва моҳиятини анчайин билиб олиш учун уни ҳар ким ўзи ўқиб чиқиши мумкин. Шеърни бадиий ва ифодали ўқишни зиммасига олган ўқувчи, санъаткор эса ундаги муаллиф мушоҳадалари, руҳий кечинмалари, қаҳрамонлар кайфияти, дарду изтироблари, ички туғёнлари-ю қалб уқубатларини ёҳуд муайян ҳолатга хос кўтаринкилик фараҳ, қалб жўшқинлиги, завқ-у шавқни биргина сўз замирида етказиб беришга эришмоғи лозим. Демак, ижрочи яна сўз санъатининг риёзати измидан бориши, муайян сўзлар, сатрлар қатига юраги, қалбидан сизиб чиқаётган ҳиссиётларни сингдира билиши, шеърни назмий саҳна асари даражасига олиб чиқмоғи керак бўлади.

Маънавият кўзгуси саналган тилнинг такомиллашувида мутолаа маданиятининг муҳим тарбия воситаси эканлиги, тил, сўз ҳақида қадим алломаларимиз, қолаверса, дунё мутафаккирлари, аҳли донишлар тилидан айтилган мақоллар, ҳикматли сўзлар, қанотли таъбирлар бисёр. Ана шу ҳикматлар билан танишиб чиқишнинг ўзиёқ тил аҳамияти ва сўз қудратининг қиёси йўқлигини тўкис-тугал англатади.

Тил бор экан, демак, инсоннинг ўйлаш, фикр юритиш тарзи бор. Инсон фикр юритар экан, демак, фикрни баён этиш, сўзлаш йўсини, яъни нутқи бор. Демак, вужудимизда кечаётган талай жараёнларнинг ҳосиласи сифатида юзага келадиган нутқ омилига энг долзарб, моҳиятига кўра биринчи даражали аҳамият касб этувчи маънавий қурол сифатида ёндошмоғимиз ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларини мутолаа қилишимиз лозим.

Ўзбек адабий тилининг соф ва тиниқлиги, унинг ўзига хос жаранги, мазмунан бой, мантиқан пойдорлигини келгуси авлодларга муносиб тарзда етказиш учун мудом бедор изланишлар оламида бўлишини виждоний бурчимиз, тил ва нутқни асосий восита қилиб ижодий фаолият юритувчи бўлғуси мутахассислар тарбиялашда, мутолла маданиятини эгаллаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни эса юрак даъвати сифатида ҳис этишимиз лозим.

Хулоса сифатида шоира Зебо Мирзаеванинг мутолаа маданияти, ифодали ўқиш ва бадиий сўз санъати ҳақидаги фикрларини қайд этамиз: “Санъатлар ичида қайси бири кучли?” сўрадим Сиздан. (марҳум актриса Римма Аҳмедова назарда тутилган). Бир лаҳза ўйладингиз, кейин қатъий дедингиз: “Сўз. Сўз кучлироқ!” шеър ўқидингиз. Таъсирландим. Кейин ўйландим: “Ахир бошқача бўлиши мумкинми?” [3, б.14]

Адабиётлар:

  1. Каримов И. А. Юксак маънавият енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2008.
  2. Комилов Н. Тасаввуф иккинчи китоб. Тавҳид асрори. — Тошкент: 1999.
  3. Мирзаева З. Муҳаббатга талпинаман // Жаннатмакон. 2007, № 2.
  4. “Буюк алломалар ижодида аҳиллик ва бағрикенглик ғоялари” илмий мақолалар тўплами. — Тошкент: 2001.
Основные термины (генерируются автоматически): ана шу, выразительное чтение, художественное слово, куча.

Ключевые слова

мутолаа маданияти, бадиий адабиёт, ифодали ўқиш, бадиий сўз, сўз санъати, саҳна нутқи

Похожие статьи

Ихтисослашган санъат мактабларида ўқувчиларга тасвирий санъатдан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада ихтисослашган санъат мактабларида тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишларни ўтказиш, унда ўқувчиларнинг тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик, санъатшунослик каби санъат турлари бўйича бадиий дидлари ва амалий кўникмаларини шакллантири, ма...

Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари

Ушбу мақолада оила тарбияси ҳар қанча ўзига хос, бетакрор бўлмасин, у, асосан, ягона манбадан озиқланиб, ўсиб ўзгариб, бойиб бориши хақида гапириб ўтилган. Бу манба миллий-маданий меросдир. Бинобарин, аввало айтиб ўтилганидек, оила тарбияси миллий ма...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон хўжаликларининг ўрни

Ушбу мақола деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фаол иштирокчиси бўлгани асосланган. Озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш учун деҳқон хўжаликларини ривожлантириш зарурияти илмий-амалий жиҳатдан т...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг тиббий фаоллигини ўрганиш

Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома талабаларининг тиббий фаоллиги бир мунча пастлиги, яъни 43,5 % ўзини жуда ёмон ҳис қилган тақдирдагина тиббий ёрдамга мурожаат қилишини айтган бўлса, 49,7 фоизи эса ўз-ўзини даволаш ...

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган енгиллаштирувчи ҳолатлар, уларни жазо тайинлашда ҳисобга олиш масалалари ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган,...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Задать вопрос