Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №47 (285) ноябрь 2019 г.

Дата публикации: 23.11.2019

Статья просмотрена: 58 раз

Библиографическое описание:

Садиков, Ю. А. Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови / Ю. А. Садиков. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 47 (285). — С. 482-483. — URL: https://moluch.ru/archive/285/64239/ (дата обращения: 22.12.2024).

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга доир аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадга мувофиклиги таъкидланади.

Калит сўзлар: авлод, жамият, муомма, жисмоний соғломлик, мустаҳкам оила, келажак, истиқбол, ёшлар, интеллектуал ривожланган, мустақиллик.

В статье рассматривается важность развития института семьи, являющегося основой современного общества Узбекистана.

Ключевые слова: общество, физическое здоровье, крепкая семья, будущее, перспектива, молодежь, индивидуальное развитие, независимость.

This article talks about the need to educate a physically healthy generation to achieve high results. It also emphasizes the feasibility of implementing a comprehensive set of specific targeted measures for the further development and strengthening of the family institution.

Key words: Generation, society, problem, physical health, strong family, future, prospects, youth, intellectually born, independence.

Ўсиб келаётган авлодни Ватанга, юртга, жамиятга, оилага содиқ фарзанд этиб тарбиялаш, юрт равнақи, ҳимояси йўлида онгли қарор қабул қилишга қодирлик руҳида балоғатга етказиш бугуннинг энг долзарб муаммоси ва талабидир. Ёшлар давлат ва миллат истиқболини белгилайди. Келажакни эса фақат билимли, ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом фарзандлар билангина қуриш мумкин. Муҳтарам Президентимиз “Жисмоний, маънавий, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз биз ўйлаган ва режалаштираѐтган катта марраларга эришиб бўлмайди”, — дейдилар. Ёшларни соғлом ва билимли қилиб тарбиялаш барчанинг олдида турган энг эзгу мақсадга айланди.

Соғлом ва маънавий бой, интеллектуал ривожланган, ахлоқан етук, жисмонан бақувват авлодни, ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялаш ва вояга етказиш мақсадида 2010 йил “Баркамол авлод йили”, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши, бугунги кунда спортга бўлаѐтган талаб ва яратилаѐтган шароитлар ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб юртимизда соғлом она — соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани, кенг кўламли, умуммиллий дастурларимиз доирасида амалга ошираётган улкан ишларимиз жаҳон миқѐсида ҳам тан олингани яхши маълум.

Жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларни, айниқса ёш оилаларни ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида ҳам олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, мустаҳкам, соғлом оилани шакллантиришда маҳалланинг мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга доир аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, 2012 йил Ўзбекистон Республикасида «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилинганлиги давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ижобий ишларимизнинг давомий асоси бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ оилага садоқат, ота-онага оқибат, ака-укаларга меҳрлилик, ўсиб келаётган ёш авлод онги, шуури, маънавиятида ватан туйғусини мустаҳкам қарор топтириш турмуш таризимизнинг маънавий асосидир. Шу боисдан ҳам Биринчи Президентимиз И. А. Каримов, “Оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш — бугунги кунимиз учун, эртанги истиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор”, — дея алоҳида таъкидлаганликлари бежиз эмасдир.

Буюк мустақиллик шарофати билан ватанимизда миллий қадриятларимизни эъзозлаш, оилани мустаҳкамланишига эътибор қаратиш, оиладаги фарзандлар тарбиясига, тълим олишига жиддий ёндошиш масалалрига катта аҳамият берила бошланди. Оилани қуришда фарзанд кўриш, фарзандни баркамол инсон қилиб тарбиялаш, келажакни меваси сифатида тарбиялаш бош мақсад қилиб қўйилади.

Таълим ва тарбияни бир биридан ажратиб бўлмайди, чунки таълим берилган жойда тарбия берилмас экан, ёшларимизда одоб ахлоқ, инсоний ҳислатлар ўзни тутиш, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, она табиатга муҳаббат руҳи шаклланмайди.Бу эса ватанимиз келажаги бўлган ёшларимизни ўз ҳаёт йўлларини тўғри танлашда, ўқиш ва бўлғуси режалари устида ижод қилишида ҳам маънан ҳам ақлан камол топиши орқали ўз келажак пойдеворларини мустаҳкамлаб борадилар.

Қачонки ёшларимиз Ватанга, она табиатга ва ўзаро ҳурмат ва меҳр муҳаббат туйғуси билан ўсса шунингдек, илмга, китобга чанқоқ бўлиб улғайишса улар ҳеч қачон ёт ғоялар таъсирига ҳамда оммавий маданият таъсирига тушиб қолмайдилар. Юртимиз келажаги ўшандагина ишончли истиқболли фарзандларимиз қўлида эканлигига ишонч ҳосил қила оламиз. Ушбу маъсулиятли ва ўта шарафли йўлда нафақат ота-оналар балки педагок кадрларимизнинг бевосита ёрдами ҳамда шунингдек, жамиятимизнинг ҳар бир вакили маъсул ва кўмакдош бўлишлари лозим.

Чунки ҳозирги тезкор ахборот хуружи ва оммавий маданиятнинг ёшларимиз онгига таъсири, тезкор ривожланаётган ахборот технологиялари замонида ёшларимиз тарбиясида салбий ҳолатларни келтириб чиқаришини унутмаслик даркор. Ушбу салбий таъсирларни камайтириш мақсадида таълим тизимидаги ислоҳатлар янада такомиллашиб, мукаммаллашиб бормоқда. Буни биз узлуксиз таълим тизимидаги ижобий ишлардан яққол кўришимиз мумкин.

Юқорида айтиб ўтганимиздек таълим тарбия жараёнида ота-оналаримиз ҳам бу борадаги ишларда фарзандлари назорати ва тарбияси учун ўз маъсулликларини янада ортиришлари керак. Ота-оналар фарзандларини катта ҳаёт остонасига тарбиялашда ватанга, она табиатга муҳаббат руҳида тарбиялашида ўзларининг катта ҳиссаларини қўшиши муҳимлигини унутмасликлари керак.

Фарзандларимиз ҳоҳ ўрта махсус таълим тизимида бўлсин ҳоҳ олий таълим тизимида бўлсин уларга таълим бериш баробарида уларни ахлоқли, руҳан ва жисмонан баркамол бўлиб етишишларида ўтмиш авлодларимиздан бизгача етиб келган бой тарихий маданий меросимиз сарчашмаларидан уларни бахраманд этиш ва улардан маънавий озуқа олиш орқали уларга тарбияни кучайтиришимиз лозим. Бу йўлда уларга тарихий ва моддий маънавий меъросимиз жойлашган обида ва музейларга, кутубхоналарга сайёҳатлар уюштиришлари зарур бўлади. Шу орқали улар онгида юксак маънавий тарбияни шакллантира оламиз.

Қачонки ёшларимиз маънан ва жисмонан соғлом, ватанга, она табиатга, шунингдек, ўзаро ҳурмат ҳамда меҳр-муҳаббат туйғуси билан ўсишса шунингдек, илмга, китобга чанқоқ бўлиб улғайишса улар ҳеч қачон ёд ғоялар ҳамда оммавий маданият таъсирига тушиб қолмайдилар. Юртимиз келажаги ўшандагина ишончли, истиқболли фарзандларимиз қўлида эканлигига ишонч ҳосил қилаоламиз. Ушбу маъсулиятли ва ўта шарафли йўлда нафақат ота оналармиз балки жамиятимизнинг ҳар бир вакили маъсул ва кўмакдош бўлишлари лозим.

Адабиётлар:

  1. И. А. Каримов «Ўзбекистон миллий истиқлол, сиёсат, мафкура» — Тошкент: «Ўзбекистон» 1992 й
  2. Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. –Тошкент: Ўзбекистон, 1997. — 40 б.
  3. Каримов И. А. Юксак маънавият– енилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. — 62 б.
  4. Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. –Тошкент: Ўзбекистон, 1997.–143 б.

Ключевые слова

авлод, жамият, муомма, жисмоний соғломлик, мустаҳкам оила, келажак, истиқбол, ёшлар, интеллектуал ривожланган, мустақиллик

Похожие статьи

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг тиббий фаоллигини ўрганиш

Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома талабаларининг тиббий фаоллиги бир мунча пастлиги, яъни 43,5 % ўзини жуда ёмон ҳис қилган тақдирдагина тиббий ёрдамга мурожаат қилишини айтган бўлса, 49,7 фоизи эса ўз-ўзини даволаш ...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Мутолаа маданияти, ифодали ўқиш ва бадиий сўз уйғунлиги масалалари

Мазкур мақолада мутолаа маданиятини юксак даражада такомиллаштиришда ўқувчининг ифодали ўқиши ва бадиий сўз ижрочилик маҳоратига оид билим ва кўникмалари, бадиий сўз устида ишлаш ва ижрочилик маҳоратини оширишга оид маълумотлар берилган. Мутолаа мада...

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари

Ушбу мақолада оила тарбияси ҳар қанча ўзига хос, бетакрор бўлмасин, у, асосан, ягона манбадан озиқланиб, ўсиб ўзгариб, бойиб бориши хақида гапириб ўтилган. Бу манба миллий-маданий меросдир. Бинобарин, аввало айтиб ўтилганидек, оила тарбияси миллий ма...

Задать вопрос