Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятлари мазмуни ёритилган. Мақолада таълим мақсадини аниқлашда ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олишга оид хулоса ва методик тавсиялар ёритилган.
Калит сўзлар: индивидуал хусусиятлари, индивидуал-психологик хусусиятлари, табақалаштирилган таълим, таълими жараёни, чет тил ўқитиш методикаси.
Статья посвящена учету индивидуально-психологических и личностных особенностей учащихся при обучении иностранному языку в средней общеобразовательной школе. Описывается важность учета индивидуально-психологических и личностных особенностей учащихся при обучении иностранному языку, представлены результаты анкетирования по изучению степени интереса учеников к составным частям объекта обучения иностранному языку, типология учеников, основанная на степени их интереса к компонентам объекта обучения.
Ключевые слова:индивидуальные особенности, индивидуально-психологические особенности, дифференцированное образование, методика преподавания иностранного языка.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълимни табақалаштириш ва индивидуаллаштириш масалалари алоҳида таъкидланган. “Табақалаштирилган таълимнинг ташкил этилиши айни замонда боладаги индивидуал имкониятларнинг рўёбга чиқиши, ундаги шахсий идрокнинг ўсиши, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг осон ўзлаштирилиши ва ўзи яшаб турган жамият аъзоларига мулоқат жараёнида уларни тезкор тақдим этиш имконини беради” [1].
Таълимни индивидуаллаштириш ўқув жараёнини ташкилий шаклларидан бири бўлиб, унда ўқув материали ва у бўйича бажариладиган машқлар ўқувчилариннг индивидуал ҳусусиятларига (темперамент, характер, қобилият, истеъдод кабилар) кўра уларга тақсимланади. Таълим жараёнида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олиш ва таълимни табақалаштириш борасида бирмунча илмий-тадқиқот ишлари ажарилган бўлсада, ҳанузгача ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд. Бундай масалалардан бири чет тил таълими объектига нисбатан ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятларини аниқлаш ва шу асосда уларнинг психик ҳислатларини ривожланиши учун педагогик шароит яратиш масаласидир.
Бошқа ўқув предметларига нисбатан чет тил ўқитишда тил ўрганувчиларнинг индивидуал хислатлари, таълим объектининг ҳусусиятларини ҳисобга олиш кўпрок аҳамият касб этади, чунки таълим объекти бўлмиш инсон нутқининг ўзи ўзига ҳос индивидуал ҳусусиятларга эгадир [2].
Чет тил предмети қатор ҳусусиятлари билан бошқа ўқув предметларидан фарқ қилади. Мазкур ҳусусиятлардан бири чет тил таълими жараёнида ўқувчиларда шаклланаётган билим, кўникма ва малакалар бирданига кўзга ташланмайди. Дастурда ёки маълум дарсда назарда тутилган мақсадлар (таълим мавзулари бўйича тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш, ёзув малакаларини шакллантириш) тезда рўёбга чиқмайди. Кўзланган мақсадга эришиш тил ҳодисаларини (лексика, грамматика, талаффуз, нутқ намуналари) турли машқлар ёрдамида бир неча марта такрорлашни тақозо этади. Бундай ҳолат чет тил таълими объектининг мураккаблиги, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятлари билан изоҳланади.
Ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олиш, таълимни табақалаштириш соҳасидаги ишлар, чет тил ўқитиш методикаси ва унга яқин бўлган фанларда сўнгги пайтларда вужудга келган янги назария, таълимотлар (компетентлик ёндашув, коммуникатив методика, ижтимоий- маданий ёндашув, лингвокультурологик ёндашув, ўқувчи шахсига йўналтирилган таълим ва ҳ.к.), давлат стандартлари, таълим дастурларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида олиб борган кузатишларимиз натижалари асосида чет тил таълими объектининг таркибий қисмларини аниқладик. Тил ўрганувчилар таълим дастури доирасида маълум миқдордаги билим, кўникма ва малака турларига эга бўлишлари керак (1 — жадвалга қаранг).
1 — жадвал
Чет тил таълими объектининг таркибий қисмлари ва уларга нисбатан ўқувчиларнинг қизиқиш даражалари (рейтинг усулида)
№ |
Чет тил таълими объектларининг таркибий қисмлари |
Балл |
1. |
Товуш, сўз, сўз бирикмаларини талаффуз этиш |
13 |
2. |
Тил ва унинг функцияларини билиш |
12 |
3. |
Инглиз тилининг ҳалқаро миқиёсдаги аҳамиятини билиш |
6 |
4. |
Мамлакатимизда хорижий тилларни ўқитилиши ва уларнинг аҳамияти |
14 |
5. |
Мамлакатимизда инглиз тилини чет тил сифатида ўқитилиши ҳақида маълумот |
15 |
6. |
Инглиз тили ҳусусиятларига оид маълумот |
7 |
7. |
Тил материали ҳақида маълумот: а) фонетик материал, б) лексика, в) грамматика |
16 |
8. |
Тил материалини нутқ фаолияти турларида қўллашни билиш |
19 |
9. |
Тил материалининг лингкультурологик ҳусусиятларига оид билим |
20 |
10. |
Инглиз тилида гаплашадиган мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларига оид маълумотлар |
1 |
11. |
Тил бирликларини турли контекстларда ишлатишга оид маълумот |
21 |
12. |
Инглиз тили вариантларига оид маълумот |
8 |
13 |
Пассив лексик минимум бирликлари таржимасини билиш |
24 |
14. |
Актив лексик минимум бирликлари таржимасини билиш |
22 |
15. |
Антоним, синоним, омоним ҳодисалар фразеологик бирликларни билиш |
23 |
16. |
Пассив грамматик минимум ҳодисалари шакллари, ишлатилиш ҳолатларини билиш |
25 |
17. |
Актив грамматик минимум ҳодисалари шакллари, ишлатилиш ҳолатларини билиш |
26 |
18. |
Товуш, сўз, сўз бирикмаларини тўғри, равон талаффуз қилиш кўникмаси |
9 |
19. |
Пассив лексик минимум ҳодисаларини тинглаб тушуниш ва матнни ўқиш жараёнларида тушуниш кўникмаси |
27 |
20. |
Пассив грамматик минимум ҳодисаларини тинглаб тушуниш ва матнни ўқиш жараёнларида тушуниш кўникмаси |
32 |
21. |
Актив лексик минимум ҳодисаларини гапириш ва ёзув жараёнида қўллай олиш кўникмаси |
28 |
22. |
Пассив тил минимуми ҳодисаларининг лингвокультурологик ҳусусиятларини тинглаб тушуниш ва матнни ўқиш жараёнларида тушуниш малакаси |
31 |
23. |
Актив грамматик минимум ҳодисаларини гапириш ва ёзув жараёнларида қўллай олиш кўникмаси |
29 |
24. |
Актив тил минимуми ҳодисаларининг лингвокультурологик ҳусусиятларини гапириш ва ёзув жараёнларида қўллай олиш кўникмаси |
30 |
25. |
Инглизча нутқни тинглаб тушуниш малакаси |
4 |
26. |
Диалог нутқ малакаси |
2 |
27. |
Монолог нутқ малакаси |
5 |
28. |
Матнни овоз чиқариб ўқиш малакаси |
3 |
29. |
Матн мазмунини тўлик тушуниш учун ўқиш малакаси |
11 |
30. |
Матн мазмуни билан танишиш учун ўқиш малакаси |
10 |
31. |
Керакли маълумот олиш учун матнни кўз югуртириб ўқиш малакаси |
17 |
32. |
Керакли маълумотни матндан қидириб топиш малакаси |
18 |
33. |
Сўз, сўз бирикмаларини ёзиш малакаси |
35 |
34. |
Фикрни ёзма равишда ифодалаш малакаси |
36 |
35. |
Расмий ва норасмий хатлар ёзиш. Иш юритиш хатлари, телеграмма, электрон хатлар ёзиш малакалари |
34 |
36. |
Сўз, сўз бирикмалари ва матнларни она тилига таржима қилиш малакаси |
33 |
Сўровнома
Синф:
Ўқувчининг ФИШ:
Қуйида берилган чет тил таълими объектининг таркибий қисмларига қизиқиш даражангизни рейтинг усулида баллар билан изҳор қилинг.
Изоҳ: Максимал балл — 36,0; минимал балл — 1,0.
Одатда амалиётда ўқитувчилар фанни ўзлаштириш даржаларига кўра синф ўқувчиларини «кучлилар» ва «сусткашлар» тоифаларига ажратиб иккинчи гуруҳ ўқувчилари билан кўпроқ ишлашга эътибор қаратади. Синф ўқувчиларини бўндай тоифалаш нафақат ўқувчиларга, балки уларнинг ота-оналарига ҳам салбий таъсир қилади. Бунинг устига «кучлилар» гуруҳига нисбатан кам вақт сарфланиши натижасида улардаги индивидуал имкониятлар рўёбга чиқмайди. Қобилият, истеъдод, мақсадга интилиш, идрок, тафаккур каби психик механизмларнинг ривожланиши учун шароит яратилмайди.
Иш-тажрибамизда ўқувчиларнинг чет тил таълими объектларнинг таркибий қисмларига нисбатан қизиқишлари, қобилиятлари, мотивациялари, муносабатларини аниқлаш учун ҳар бир синф ўқувчилари орасида сўровнома ўтказдик. Сўровномага чет тил таълими объектининг барча таркибий қисмлари киритилди, ўқувчилардан уларга нисбатан қизиқиш даражаларини билдириш сўралди. Чет тил таълими объектининг таркибий қисмларига нисбатан ўқувчиларнинг қизиқиш даражалари рейтинг усули билан амалга оширилиб, унда 1,0 балл ўқувчиларнинг минимал, 36,0 балл максимал даражадаги қизиқишларини билдиради.
Сўровнома натижалари ўқувчиларнинг чет тил таълими объектининг таркибий қисмларига нисбатан қизиқишларини турлича эканлигини кўрсатди. Таълимни табақалаштириш ва индивидуаллаштиришда улардан бевосита фойдаланиш имкони йўқлиги аниқланди. Шунинг учун олинган натижалар бўйича ўқувчилар қуйидаги мезонлар бўйича 10 типга ажратилди. 2- жадвалга қаранг.
2 — жадвал
Чет тил таълими объектининг таркибий қисмларига нисбатан қизиқиш даражаларига кўра ўқувчиларнинг типлари
№ |
Чет тил таълими объекти |
Ўқувчиларнинг қизиқиш даражалари |
1. |
Лингвистик билим |
3,0 % |
2. |
Ижтимоий — маданий билим |
18,2 % |
3. |
Лингвокультурологик билим |
4,5 % |
4. |
Нутқий кўникмаларга эга бўлиш |
9,3 % |
5. |
Тинглаб тушуниш ва диалог шаклида мулоқат қилиш |
25,5 % |
6. |
Тинглаб тушуниш ва монолог нутқ шаклида гапириш |
11,5 % |
7. |
Матнни овоз чиқариб ўқиш |
11,3 % |
8. |
Сўз, сўз бирикмалари, гап ва қисқа матнларни таржима қилиш |
9,7 % |
9. |
Фикрни ёзма равшда ифодалаш |
2,8 % |
10. |
Расмий ва норасмий хат, таклифнома, табрик мактубларини ёзиш |
5,2 % |
Сўровнома жавобларининг таҳлилига кўра ўқувчиларнинг 25,5 % инглиз тилида жонли нутқни тинглаб тушуниш ва нутқнинг диалог шаклида мулоқат қилишга, 18,2 % ижтимоий-маданий билим олишга, 11,3 % инглизча матнни овоз чиқариб ифодали ўқишга қизиқишлари аниқланди. Шу билан биргаликда фикрни инглиз тилида ёзма шаклда ифодалашга қизиқадиган ўқувчилар сони 2,8 %, лингвистик билим олишга мақбул ўқувчилар миқдори 3,0 %, лингвокультурологик билим олишга қизиқувчи ўқувчилар сони 4,5 % ташкил этди.
Ўқув жараёнини мақсадга мувофик ташкил этиш ва таълимни индивидуаллаштиришда ўқувчиларнинг таълим объектининг ҳар бир таркибий қисмига нисбатан қизиқишларини ҳисобга олиш таълим самарасини кўтаришга, ўқувчиларнинг фаоллигини таъминлашга, уларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини, нутқ механизмларини ривожланишига шарт-шароит яратишга имкон беради.
Адабиётлар:
- Сафарова В., Мусаев У. Табақалаштирилган таълимга ўтишнинг айрим масалалари //Умумий ўрта таълим мактабларида табақалаштириб ўқитиш муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –Т.: ЎзПФИТИ. 2003. — Б. 124).
- Зимняя И. А. Психологические аспекты обучения говорению на иностранном языке. — М., 1978.- С.22.