Олий математика фанидан талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Содиков, С. С. Олий математика фанидан талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли / С. С. Содиков. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 12.4 (116.4). — С. 90-92. — URL: https://moluch.ru/archive/116/32111/ (дата обращения: 18.11.2024).



 

Ҳозирги замонавий ўқитиш тенденциясида жуда катта эътибор талабанинг ўқитувчи назоратига мустақил ишларини самарадорлигини, маҳсулдорлигини, илмий амалий салоҳиятини ва бошқа шу каби омилларини оширишга қаратилгандир. Йилдан йилга мутахассислик ўқув режасидаги фанларни ўқитишнинг таркибий қисмида ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил таълимга ажратилаётган соатлар миқдори айрим фанлар учун ажратилган соатлар миқдорининг 50-80 % ни ташкил қилмоқда. Бу эса табиий, чунки ҳозиргидай ахборот коммуникация технологияларининг бундай тезкорлик билан ривожланаётган даврида мустақил таълимни ташкил қилишга жуда катта эътибор қаратилади.

Эътиборли томони шундаги, ахборотли жамиятнинг ривожланиши олий таълим муассасалари олдига замон талабларига мос келадиган касбий фаолият мутахассисларини тайёрлашда на фақат ўз мутахассислигини “яхши биладиган, ўзлаштирган” мутахассисни эмас балки, энг муҳими шундан иборатки, илмий салоҳиятли “мутақил фикр юритаоладиган”, ўзининг касбий салоҳиятини “баҳолай оладиган”, “мустақил тарзда мақсадга эришиш” кўникмаларига эга бўлган, олган билим ва кўникмаларни амалий фаолият учун қўллашга йўналитира оладиган, фаол, изчил “шаклланган” компетентли мутахассисни тайёрлашда эътиборни мустақил таълимни фаол ташкил қилишга қаратишни бош мезон даражасига олиб чиқишни кўндаланг қўймоқда. Бундан ташқари, замонавий шароитларда, компьютер ва телекоммуникация технологияларининг кенг жорий этилиши натижасида ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича ёндашувларда кардинал ўзгаришлар қилинмоқда. Бундай компьютерли тедекоммуникация технологияларига асосланган ўқитишнинг ахборотлашган тизимида талабанинг фанлар бўйича мустақил иши вақт бўйича кечиктирилиб талабанинг олган билимларини текширадиганган оддий жараён эмас, балки реал вақт мобайнида узликсиз тарзда талабанинг олган билимларини мониторингги бўлиб ўқитувчи билан талаба орасидаги ўзаро фаол алоқадорликни таъминловчи жараёндир, бу эса ахборот алмашиш ва коммуникациялар учун фазовий (географик, масофавий, олий таълим муассасасидан ташқарида) ва вақт чегараларини (дарс жадвалидан ташқари, хоҳлаган вақтда) кенгайишига олиб келмоқда.

Талабанинг мустақил ишини ташкил қилиш муаммоси педагогик жиҳатдан янгилик эмас. Бу муаммо Л.Г.Вяткина, М.Г.Горунова, Б.П.Есипова, И.И.Ильясова, П.И.Пидкасистий, В.Л.Шатуновский ва бошқалар, республикамиз педагог олимларидан А.А.Абдуқодиров, Саидахмедов, М.Арипов, ларнинг ишларида турли йилларда, айниқса ўтган асрнинг охирги йилларида, “мустақил иш” нинг кенг ва тор маънодаги моҳиятини аниқлаш ва уни маҳсулдор ташкил қилишнинг фаол усул ва методлари, унинг ўқув жараёнида (олий таълимда) тутган ўрни, шароитларни аниқлаш, ўқувчилар томонидан уни фаоллаштиришга қўл келадиган омиллар бўйича изланишлар олиб борилган.

Бу муаммони самарали ҳал қилишга, ташкил қилишнинг турли жабҳаларини таҳлил қилишга, талабалар мустақил ишларини такомиллаштириш, ривожлантиришнинг усулларини, ёндошувларини излаш бўйича жуда кўп илмий, илмий-методик ишлар чоп қилинган. Буларнинг барчасида, талабаларнинг мустақил ишини ташкил қилишда, унинг фаоллиги оширишга тўсқинлик қиладиган сабабларни, воситаларни аниқлашда ва уларни бартараф этишда, ўқитувчи фаолиятининг таркибий қисмларини ва ундаги ролини аниқлашга эътибор қаратилган.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида чуқур назарий ва амалий билимлар билан бир қаторда танлаган соҳаси бўйича мустақил фаолият кўрсата оладиган, ўз билими ва малакасини мустақил равишда ошириб борадиган, масалага ижодий ёндашган ҳолда муаммоли вазиятларни туғри аниқлаб, таҳлил қилиб, шароитга тез мослаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган [1].

Ҳозирги пайтда жамиятни демократизациялаштириш ва гуманизациялаштириш, инсоният ҳуқуқларини ва эркинлигини кенгайиши шароитида, мустақил фаолият кўрсатаоладиган ёш авлодни тарбиялаш жуда муҳимдир. Мустақиллик, инициатива, ижодкорлик, мақсадга интилувчанлик – бу инсоннинг мустақил фикрини шакллантириш учун, ҳозирда ва келажакда ҳаётий муҳим муаммолар бўйича мустақил ечимлар, қарорлар қабул қилишни такомиллаштириш, ривожлантириш учун зарур ҳисобланган замонавий инсон шахсининг муҳим сифатлари ҳисобланади. Ҳозирги шароитда ижодий фаоллик ва мустақиллик замонавий мутахассис учун характерли ҳисобланади [1, 2].

Талабанинг мустақил ишини билимларни ўзлаштиришнинг оддий бирор услуби деб қарамаслик керак, аксинча, олий таълим муассасаси фаолиятининг бирдан бир асосий принципларидан ҳисобланади. Мустақил таълим ягона ўқув жараёнининг зарурий таркибий қисми ҳисобланади, чунки у ўқув жараёни томонидан ташкил қилинади, мақсадли йўналтирилади, регламентлар қўйилади ва назорат қилинади. Шу боисдан ҳам талабанинг мустақил ишини ташкил қилиш, айниқса, ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиб бораётган шароитида, таълим сифатини оширишнинг бирдан бир приоритетли ва самарали йўналишлардан биттасидир.

Маълумки фаол билим олиш ва илмий изланиш фаолияти мустақил изланишларнинг барча турларидан унумли фойдаланишни талаб қилади. Талабанинг мустақил иши ўқув жараёнининг барча шаклларида намоён бўлмоғи зарур. Талабанинг мустақил ишининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбарлиги ва назорати остида талабада муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдир.

Табиийки, талабанинг мустақил ишига раҳбарлик қилиш ва ташкил қилишнинг асосий принципларини кўриб чиққанда жуда катта эътиборни талабада ўқув ва илмий адабиётлар устида мустақил ишлашнинг мустаҳкам  кўникмасини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратиш даркор. Интернет муҳитида берилган топшириқ бўйича керакли ахборотни излаш талабада ахборотни зарурийлигини англаб етиш, таҳлил қилиш, ундан керали маълумотларни синтез қилиш ва натижавий ахборотларни изланишлар олиб бориш учун қўллай билиш кўникмалар, ҳамда фанлар бўйича топшириқларни, ўқув-илмий изланишларни, илмий изланишларни мустақил тарзда олиб бориш ва назорат қилиш бўйича тажрибалар, методикалар шаклланади.

“Олий математика” фанида, бошқа фанлар каби талабанинг олган билими босқичма-босқич назорат қилинади (жорий назорат, оралиқ назорат, якуний назорат). Амалий ва лаборатория машғулотларида талабалар билимини назорат қилиш ҳар бир мавзу бўйича олиб борилади. Маъруза материаллари бўйича назорат мантиқий тугалланган мавзулар, ҳамда мустақил ўзлаштириш учун берилган топшириқлар асосида олиб борилади.

Билим олишда мустақил фаолият юритиш кўникмасини шаклланиши талабаларда ўзининг билимини узликсиз тарзда, фаол, тизимли тарзда тшлдириб бориш, такомиллаштиришнинг психологик устқурмасини ишлаб чиқаради ва ўзининг ўқув ва кейинчалик касбий фаолиятида ўзини-ўзи ташкил қилишнинг зарурий шартларини ҳосил қилади. Демак, талабанинг билим олишига шахсий маъно бермак зарур, билим олишнинг ички мотивациясини кучайтириш, ўзини-ўзи ташкил қилиш ва ўзини-ўзи ўқитиш кўникмасини ривожлантириш ҳисобига талабани ижодий потенциалини рағбатлантириб (моддий ва маънавий) бормоқ зарур.

Шу боисдан ҳам мустақил иш ўқув жараёнининг барча шаклларида бўлиши зарур. Масалан, “Олий математика” фанида талабанинг билимини аниқлаш бўйича турли кўринишдаги босқичма-босқич назоратлар қўлланилади. Булар асосан бошланғич билимни аниқлаш, жорий назорат, оралиқ назорат, якуний назорат ва тажриба-амалий машғулотлардаги тезкор сўровлар, маъруза материаллари бўйича семестр давлмида 2-3 марта назарий сўровлар, мустақил ишлаш топшириқларининг бажарилишини назорат қилишдан иборат. Мустақил таълим олиш жараёнини талаба ўзида касбий фаолиятнинг, чунончи математика бўйича пухта, чуқур билимнинг шаклланишидаги муҳим элементлардан бири деб тушунмоғи зарур.

“Олий математика” фани бўйича талабанинг турли кўринишлардаги мустақил ишини ташкил қилиш учун фанни таркибини мантиқий тугалланган ўқув элементлари кўринишида, яъни мантиқий таркибий элементларнинг дарахт кўринишидаги структурасини яратмоқ керак [3].

Мазкур фан бўйича “Матрицалар” мавзуси бўйич 200 дан ортиқ амалий масалалар тузилган. Масалаларни ечиш жараёни дастурлаштириш фани билан боғланган, яни масалани даставвал қўлда ечади ва кейин эса масалани алгоритмлаштириб, С++ алгоритмик тилида кодини ёзади ва компьютерда натижаларни олади. Натижада, талабада, конкрет масалани турли сонли миқдорларда, ва турли ўлчамларда муваффақиятли ечиш кўникмаси шаклланади. Бу ерда “Олий математика” фани билан “Дастурлаштириш” фани биргаликда, узвийликда олиб борилади, улар бир-бирини керакли ахборотлар билан тўлдиради, қўллаб қувватлайди.

Шундай қилиб, олий таълим муассасасида талабанинг мустақил ишини ташкил қилишни ўқитувчи раҳбарлигида умумий ва касбий таълим билимларини олишга йўналтирилган ўқув-услубий-маънавий фаолиятнинг бир тури деб қараш мақсадга мувофиқдир. Мустақил иш, талаба томонидан, ўзининг ривожланиши учун зарур бўлган асосий омиллардан бири деб тушунмоғи керак.

 

Адабиётлар:

 

  1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 14 август 286 сонли буйруғига 1-илова. Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома.
  2. Халимова М.В., Ҳусаинова Ҳ. Мустақил таълимнинг психологик жиҳатлари. / М.В. Халимова, Ҳ.Ҳусаинова. Илмий хабарнома, АДУ, №3 2013.
  3. Максанова Л.А., Золотарева А.М. Структурно-логическая схема – инструмент оптимизации самостоятельной работы студентов. /Сб.научно-методических статей Научно-метод.конф. «Методика и технология оптимизации образовательного процесса. –Улан-Удэ: РИО ВСГТУ. – Вып.7. – 2001.
Основные термины (генерируются автоматически): билима.


Похожие статьи

Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

“Касб таълими мeтoдикаси” фанидан талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари

Tармоқ трафигини қайта ишлашни ахборот коммуникация технологияларда қўлланилиши

Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Ёшларимизнинг маънавий-ғоявий шаклланишида интернетнинг роли

Қызылорда облысында күріштің «новатор» сортын егудің инновациялық технологиясын күріш шаруашылығында қолдану

Похожие статьи

Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

“Касб таълими мeтoдикаси” фанидан талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари

Tармоқ трафигини қайта ишлашни ахборот коммуникация технологияларда қўлланилиши

Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Ёшларимизнинг маънавий-ғоявий шаклланишида интернетнинг роли

Қызылорда облысында күріштің «новатор» сортын егудің инновациялық технологиясын күріш шаруашылығында қолдану

Задать вопрос