Касб ҳунар коллежларида “информатика асослари” фанини таркибини мантиқли структуралаштириш ҳақида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Раззаков, Бахтияр. Касб ҳунар коллежларида “информатика асослари” фанини таркибини мантиқли структуралаштириш ҳақида / Бахтияр Раззаков, Э. Р. Аминов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 12.4 (116.4). — С. 120-123. — URL: https://moluch.ru/archive/116/32120/ (дата обращения: 16.11.2024).

 

Ҳозирги пайтда ўқув материалининг мантиқий структурасини ифодаловчи жуда кўп моделлар мавжуд. Бу моделларнинг табиати ҳар хил бўлишига қарамасдан қўлланилган методлар ва ёндашувлар ҳақиқий педагогик жараёнларда тажриба-синовлардан муваффақиятли ўтган ва ўзларининг ижобий натижаларини берганлар. Ўқув жараёнининг моҳиятини таҳлил қилиш натижасида кўпчилик муаллифлар, унинг икки томонлама эканлигини таъкидлашади. Ўқитишнинг моҳиятини П.И.Пидкасистий: “... ўқитишни таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги мақсадга йўналтирилган ўзаро фаол ҳаракатлар жараёни каби характерлаш мумкин, натижада таълим олувчида маълум даражада билим, кўникма, маҳорат, фаолият ва ҳатти-ҳаракат тажрибаси, ҳамда шахсий сифатлар шаклланади, яъни у янги сифат даражасига кўтарилади”деб талқин қилган. Таълим беришнинг ҳозирги замонавий талқинида, одатда, унинг учинчи элементини – ўрганиш мазмунини қўшадилар. Ўқув жараёни асло икки томонлама характерга эга эмас. У педагог, талаба ва ўрганиш объекти орасидаги мавжуд бўлган кўп сонли алоқалар ёрдамида амалга оширилади. Бундай алоқалар ўқитиш жараёнининг динамикасини акс эттиради, уларнинг ташқи табиати бу жараённинг моҳиятини англаб олишга имкон яратади.

Ўқитувчи шахсининг асосий структуралари унинг касбий фаолиятининг моҳияти билан боғланган ва унинг ташкилий, илмий-изланувчанлик, лойиҳалаш ва коммуникативлик маҳоратларини акс эттиради. Ўрганилаётган объектнинг асосий структуралари, даставвал, фаннинг таркибий қисмлари, мазмуни билан аниқланади, яни фаннинг таркибий қисмлари талабаларнинг қабул қилиши, ўзлаштириши учун қулай бўлган шаклларда ҳар хил дидактик воситалар ёрдамида тавсифланади. Қатор олимлар томонидан фаннинг мантиқий структураси, таркибий қисмлари махсус тарзда ўрганилган. Жумладан, А. М. Сохор [1] томонидан таклиф қилинган ёндашув ўқитиш жараёнини босқичма-босқич муқобиллаш ғоясига асосланади. У ўқув материалини глобал ва локал структураларга ажратади. “Биринчи ҳолатда биз ўқув материалининг йирик бўлак (қисм)лари билан иш кўрамиз, иккинчи ҳолатда ўқув материалининг таркиби даставвал кўрсатилган бўлак (қисм)га кирувчи тушунчалар орасидаги ички боғланишларнинг бирор аниқланган тизими билан характерланади”. Локал структураларни таҳлил қилиш жараёнидаги муаллифнинг асосий ғояси дастур мазмуни бир хил бўлган инвариант матнларни аниқлаш ҳисобланади.

Шундай қилиб, ўқув жараёни тўғрисидаги ҳар хил муаллифларнинг фикрлари ва тушунчаларини таҳлил қилиб, таъкидлаш мумкинки, таълим жараёни ўзининг структураси бўйича жуда мураккабдир.

Ўқитишнинг у ёки бошқача ташкилий шаклларида дидактик элементларни махсус кўринишда структурлаштириш мумкин. Бундай структуралаштириш ўқитувчи янги материални тушунтирганда талабалар томонидан уни самарали ўзлаштириб олиш жараёнида структураларнинг характеристикалари орасидаги ўзаро боғланишларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундай шароитда, хусусан, ўқитиш жараёнини учта элементдан, яъни шартли равишда қуйидаги: “ўқитувчининг баёни, тушунтириши, маърузаси” (М1); “мулоқот” (М2); “мустақил изланиш” (М3) каби элементлардан ташкил топган деб қараш мумкин [2].

Шундай қилиб, психолого-педагогик адабиётларни, илмий-методик мақолаларни таҳлил қилиш шундан далолат берадики, ўқитиш жараёнини структуралаштириш масалалари асосан, умумтаълим мактабларининг фанлари учун кўриб чиқилган ва анча ўринли, самарали, илмий-методик жиҳатдан асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Касб-ҳунар коллежларида ўқитиш жараёнини ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда структуралаштириш бўйича бундай илмий изланишлар етарлича олиб борилмаган.

Техника йўналишидаги касб ҳунар коллежларида (КҲК), хусусан, касбий таълим (Информатика ва ахборот технологиялари) йўналишида “Информатика асослари” фанини ўқитишни структуралаштириш мазкур КҲК нинг хусусияти жиҳатлари билан, ҳамда талабаларнинг касбий тайёргарлигига қўйилган мақсадлар, талаблар билан аниқланади.

“Информатика асослари” фанининг мантиқий мазмунини ифодаловчи иерархик структурасиз, мантиқли-структуралашган схемасиз, яъни тизимли ёндашувсиз тўлақонли таҳлил қилиш мумкин эмас. Тизимли ёндашув, хусусан, “Информатика асослари” фанининг мантиқли-структурали концепцияси ўқув жараёнини мажмуавий структуралаштириш учун, таълим жараёнининг миқдорий сифат баҳоларини, характеристикаларини аниқлаш, ўрганиш ва уларни моделлаштириш учун жуда кенг имкониятларни яратади [3].

Юқорида баён қилинганларни умумлаштириб, фанни, хусусан, “Информатика асослари” фанини таркибини, мазмун-моҳиятини мантиқли структуралаштириш материалини ишлаб чиқишда қуйидагиларни ҳисобга  олган мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз [3]:

1. Касбий фаолият соҳасининг мақсад ва масалаларига мос равишда  фаннинг таркибий қисмларини танлашнинг тамойиллари ва мезонларини  расмийлаштириш;

2. Педагогика соҳасидаги замонавий илмий изланишларни ҳамда “Информатика асослари” тараққиёт даражасини ҳисобга олган ҳолда мантиқли  граф схемасини қуриш;

3. “Информатика асослари” фанини, мазкур техник соҳа йўналишидаги тутган ўрнини, ролини, ўқитишнинг мураккаблик даражасини, КҲКнинг  касбий фаолият соҳаси бўйича бакалаврлар тайёрлашга бўлган мақсадлари, талаблари ва сифат жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда унинг таркибий  қисмларини баҳолаш ва танлаш. Бунинг учун, графли математик моделларидан фойдаланилган ҳолда “Информатика асослари” фаниниг граф-структура модели қурилади ва унинг ахборот ҳажми баҳоланади (зарурий ўқув элементлари танлаб олинади, бошқа касбий таълим йўналиши учун танлаб олинган ўқув элементлари ахборот ҳажми, сифати жиҳатидан мос келмаслиги мумкин);

4. Мазкур таълим йўналиши бакалаврларини тайёрлаш мақсадларига эришиш учун танланган ўқув элементларини (мазмун ва ахборот ҳажми бўйича) етарлича эканлигига ишонч ҳосил қилиш;

5. Машғулотлар ҳар хил турларида (маъруза, амалиёт, тажриба, мустақил ишлаш) талабаларнинг дастлабки тайёргарлик даражасини (мактабда олган билимини),хотираси ва қабул қилиш салоҳиятларини  ҳисобга олган ҳолда ўқув материалини мос равишда бўлимларга, модулларга, мавзуларга, ўқув машқларига тақсимлаш зарур (талабаларнинг ўқув машғулотларининг турлари бўйича толиқиши бўлмаслиги зарур);

6. “Информатика асослари” фанининг таркибий қисмини ташкил этувчи ўқув элементлари орасидаги мантиқий мазмунли боғланишларни (бўлим, модул, мавзу, машғулот) аниқлаш ва уларни баён этишнинг самара берувчи кетма–кетлигини ишлаб чиқиш.

7. Фаннинг ўқув элементларини самарали ўзлаштириш учун “Информатика асослари” фанининг электрон дарслигини ишлаб чиқиш.

Педагог “Информатика асослари” фанининг структурасини ташкил этувчи элементларини структура нуқтаи назаридан таҳлил қилиш натижасида мавзу (модул) бўйича анча муҳим бўлган ягона дидактик  тизимнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминловчи ўқув элементларини ажратиши, тизимни ташкил этувчи боғланишларни аниқлаши, ажратиши мумкин.

Фаннинг таркибий қисмларини таҳлил қилиб, граф-схеманинг ўқув элементларини категориялари, таърифлари (мазмун-моҳияти) ва тушунчаларига асосланиб ажратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундай ўқув элементлари билан таълим беришни билиш, уддалай олиш, кўникма  ҳосил қилиш, амалиётга тадбиқ қилишга ижодий ёндашиш даражаларида ташкил қилиш мумкин.

Шундай қилиб, талабаларнинг фан бўйича дастлабки билим  даражаларини ҳисобга олган ҳолда “Информатика асослари” фанини талаб қилинган даражада ўқитиш жараёнининг методологиясини ва мантиқли-схемали структурасининг самарали вариантини яратиш технологиясини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур.

Ўқув материалини, хусусан, “Информатика асослари” фанини моҳияти, йирик дидактик бирликнинг (ўқув фани, бўлими, модули, мавзуси) яъни дидактик ягоналик тамойилига бўйсунувчи тизимнинг таркибини ташкил этувчи элементлар орасидаги мазмун-моҳиятли боғланишлар тизимини аниқлашдан иборат бўлиб ўкув материалининг элементларини шундай муқобил кетма-кетликда жойлаштириш керакки, у ўша боғланишлар тизимини акс эттирсин. Оқибатда дидактик бирликни структуралаш жараёни: дидактик тизимнинг таркибий структураси қандай бўлиши керак? бу структуранинг элементларини қандай кетма-кетликда ўрганиш зарур? каби саволга тўлиқ жавоб берсин. Мавзунинг таркибини структуралаштириш учун структуралаш тамойилларини амалга оширишнинг шакллари ва уларни кўргазмали тарзда ифодалаш ўқитувчининг фаолияти жараёнида жуда муҳим ахамиятга эга.

Фаннинг мантиқли граф-схемасида унинг барча тугунлари (ўқув  элементлари) горизонтал чизиқда жойлашади, уларнинг ҳар бири графнинг  ажратилган асосига мос келади.

 

Адабиётлар:

 

  1. Сохор A.M. Логическая структура учебного материала. Вопросы дидактического анализа. – М.: Педагогика, 1974. – 192 С.
  2. Ермаков А.В. Многомерное структурирование учебного материала как пример инновационного обучения физике в вузе / А.В. Ермаков// Физическое образование в вузах – М.: Изд.ДомМФО,2007.–Т13, №4.–С. 05-112.
  3. Юсупов Ф., Раззаков Б., Юсупов Д.Ф. Повышение эффективности изучения курса информатика на основе структурно-логической граф схемы дисциплины. // Высшее образование сегодня. – М.: 2011, №11. – С. 46 – 49.
Основные термины (генерируются автоматически): Информатик, дидактик, Ермак, учебный материал.


Похожие статьи

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Математика ва информатика фани ўртасидаги узвий боғлиқликни шакллантириш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Ўзбекистонга радйоалоқанинг кириб келиши ва унинг ривожланиш тарихи (Хоразм мисолида)

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Таълимда нейротармоқ технологияси методларидан фойдаланиш

Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини

Бузғунчи ва вайронкор ғоялар ва уларнинг характерли хусусиятлар

Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асарига лингвистик муносабат

Ушбу мақолада мунозара жанрида қалам тебратган ХV асрда ижод қилган Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асари, унинг қисқача таҳлили ва у ҳақидаги фикрлар келтирилган.

Похожие статьи

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Математика ва информатика фани ўртасидаги узвий боғлиқликни шакллантириш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Ўзбекистонга радйоалоқанинг кириб келиши ва унинг ривожланиш тарихи (Хоразм мисолида)

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Таълимда нейротармоқ технологияси методларидан фойдаланиш

Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини

Бузғунчи ва вайронкор ғоялар ва уларнинг характерли хусусиятлар

Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асарига лингвистик муносабат

Ушбу мақолада мунозара жанрида қалам тебратган ХV асрда ижод қилган Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асари, унинг қисқача таҳлили ва у ҳақидаги фикрлар келтирилган.

Задать вопрос