Бузғунчи ва вайронкор ғоялар ва уларнинг характерли хусусиятлар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №3 (107) февраль-1 2016 г.

Дата публикации: 10.02.2016

Статья просмотрена: 3229 раз

Библиографическое описание:

Юлдашева, М. М. Бузғунчи ва вайронкор ғоялар ва уларнинг характерли хусусиятлар / М. М. Юлдашева, Б. М. Аъзамов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 3.1 (107.1). — С. 63-64. — URL: https://moluch.ru/archive/107/25669/ (дата обращения: 17.12.2024).



 

Турли манфаат ва мақсадлар ифодаси сифатида пайдо бўлган бузғунчи ғоялар, ҳар хил ижтимоий гуруҳ ва кучларга хизмат қилиб, давр ўтиши билан тарих саҳифаларидан ўрин олган. Айни вақтда, бундай ғоя ва мафкуралар муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда шаклланган бунёдкор мазмунга эга бўлган маънавий-маданий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларга нисбатан мафкуравий таҳдидни ўзида ифода этади.

Айни пайтда, кишилик жамиятининг кўп минг йиллик тарихи барча даврларда эзгулик ва бунёдкорликка етакловчи қарашлар, ғоя ва мафкуралар билан бир қаторда, уларга қарама-қарши бўлган, инсон ҳаётини издан чиқариш, жамият ва ижтимоий тизимларнинг емирилишига, таназзулга юз тутишига замин яратган бузғунчи ва вайронкор қарашлар, ғоя ва мафкуралар ҳам мавжуд бўлганидан далолат беради.

Зеро, жамият ҳаёти, уларнинг алоҳида соҳаларига нисбатан таҳдидлар тараққиётнинг барча босқичларида мавжуд бўлган. Бир-биридан фарқ қилувчи маданий тизимлар, давлатчилик анъаналарининг шаклланиши, улар ўртасидаги табиий ва ижтимоий ресурслар учун кечадиган доимий кураш ва рақобат турли йўналишлардаги таҳдидларнинг пайдо бўлишига замин яратган.

Шунингдек, мафкуравий таҳдидларни ифодаловчи бузғунчи, вайронкор мазмундаги ғоялар турли даврларда ҳар хил номлар, тушунчалар билан аталгани ҳолда, барча фалсафий, диний-фалсафий таълимотлардан ўрин олган марказий муаммолардан бўлиб келган. Ҳар бир фалсафий тизимда инсон камолоти ва жамият тараққиётига салбий таъсир этадиган ғоялар, уларнинг пайдо бўлиши, манбалари, олдини олиш йўллари ва воситалари каби масалаларнинг ечими ўз ифодасини топиб келади.

Дархакикат, турли манфаат ва мақсадлар ифодаси сифатида пайдо бўлган бузғунчи ғоялар, ҳар хил ижтимоий гуруҳ ва кучларга хизмат қилиб, давр ўтиши билан тарих саҳифаларидан ўрин олган. Айни вақтда, бундай ғоя ва мафкуралар муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда шаклланган бунёдкор мазмунга эга бўлган маънавий-маданий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларга нисбатан мафкуравий таҳдидни ўзида ифода этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, хавфсизлик ва таҳдид масалалари Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли асарида фундаментал таҳлил этилган. Унда баён қилинган фикр-мулоҳазалар, концептуал қарашлар таҳдидларнинг моҳиятини англаш, уларнинг намоён бўлиш шаклларини аниқлашда улкан назарий манба бўлиб ҳисобланади. Жумладан, асарда жамиятимиз ҳаётига нисбатан еттита йўналишдаги таҳдидлар тизимли таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш омиллари сифатида барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари аниқ кўрсатиб берилган [1–26]

Зеро, мафкуравий таҳдидлар маънавий хавф-хатар, таъсирларнинг ўзига хос шакли ҳисобланади. Президентимиз томонидан таҳлил қилинган таҳдидлар маънавий-мафкуравий йўналишда бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

-                     минтақавий можаролар;

-                     диний экстремизм;

-                     буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик;

-                     этник ва миллатлараро зиддиятлар;

-                     коррупция ва жиноятчилик;

-                     маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муносабатлари;

-                     экологик муаммолар [2–19–110]

Эътибор берилса, ушбу ҳодисалар асосан ғоявий, мафкуравий йўллар орқали жамият ҳаётига таъсир кўрсатади. Шу маънода, улар айни пайтда, мафкуравий таҳдидлардир.

Сўнгги йилларда бузғунчи ва вайронкор ғоялар, уларнинг характерли хусусиятларини очиб беришга бағишлаб амалга оширилаётган илмий ишларга Президентимиз И. А. Каримов асарларида баён этилган концептуал фикр-мулоҳазалар, фалсафий умумлашмалар асос бўлаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов нафақат сиёсий раҳбар, балки халқимизнинг маънавий йўлбошчиси ва ғоявий раҳнамоси сифатида ҳам майдонга чиқди. Уларнинг нутқ ва маърузаларида, китоб ва интервьюларида ғоявий-мафкуравий масалалар чуқур илмий-назарий, фалсафий таҳлил қилинди, ушбу соҳадаги вазифа ва муаммолар атрофлича ёритилди.

Умуман олганда, бузғунчи ғоялар таснифидан ўрин олган ёвуз қарашлар (мустамлакачилик, тажовузкорлик, босқинчилик, терроризм, диний экстремизм, ирқчилик, шовинизм, агрессив миллатчилик, сепаратизм, маҳаллийчилик, эгоцентризм, космополитизм ва ҳ.к.) турли тарқалиш доираси ва таъсир кучига эга. Шунинг учун уларни алоҳида олиб ўрганишда индивидуал ёндашув муҳим аҳамиятга эга. Зеро, шунда уларнинг ҳар бирининг таҳдиди, реал хавфини баҳолаш имкони пайдо бўлади.

Ҳозирги даврда янги шакл ва қиёфаларда намоён бўлаётган бузғунчи ғояларнинг ижтимоий хавфи, маънавий ва руҳий-психологик зарари глобаллашув жараёни жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олмоқда. Ўз келажаги, халқининг маънавий жипслиги, ёшларининг истиқболи ҳақида қайғурадиган ҳар бир давлат, жамият бу борада лоқайдликка йўл қўйиб бўлмаслигини англаб етмоқда. Турли йўналишдаги вайронкор ғоялар тизими сифатида мафкуравий таҳдидларнинг моҳияти уларнинг тарихан ўзгарувчан хусусиятлари очиб берилганда янада ойдинлашади.

 

Литература:

  1.               Каримов И. А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари // Ўзбекистон буюк келажак сари. — Тошкент: Ўзбекистон, 1997
  2.               Каримов И. А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари // Ўзбекистон буюк келажак сари. — Тошкент: Ўзбекистон, 1997. — Б. 19 -110.


Задать вопрос