Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №3 (107) февраль-1 2016 г.

Дата публикации: 10.02.2016

Статья просмотрена: 435 раз

Библиографическое описание:

Юлдашева, М. М. Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб / М. М. Юлдашева, Ш. В. Каршиева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 3.1 (107.1). — С. 64-65. — URL: https://moluch.ru/archive/107/25671/ (дата обращения: 17.12.2024).



Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Юлдашева Матлуба Мунавваровна, фалсафа фанлари номзоди, доцент

Каршиева Шахноза Валиевна, информатика ўкитувчи

 

Маълумки, турли кўриниш ва шакллардаги маънавий таҳдидлар, асосан, ёшларга қаратилмоқда. Албатта, бунинг асосий сабаби ёшларнинг жамиятдаги энг фаол қатлам экани, турли ғоялар, таъсирларга берилувчанлиги билан изоҳланади. Айни пайтда, ёшлар онгини забт этиш ҳар қандай мафкуравий куч учун стратегик аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатнинг истиқболи айнан ёшларнинг эҳтиёжи, манфаатлари ва улардан келиб чиқувчи мақсадлари билан белгиланади. Шунинг учун ҳам Президентимиз И. А. Каримов: “Бундай тажовузкорона ҳаракатлар бизлар учун мутлақо бегона мафкура ва дунёқарашни аввало беғубор ёшларимизнинг қалби ва онгига сингдиришга қаратилгани билан айниқса хатарлидир” [1–14], — деб таъкидлайди.

Зеро, ҳар қандай жамиятда ёшлар қатлами муҳим ўрин тутади. Шунинг учун хар бир жамиятнинг ривожланиб бориши объектив жараён бўлиб, уни давом эттириш у ўз навбатида янги авлодга заруриятни пайдо қилади. Янги авлод эса, мавжуд ишлаб чиқарувчи кучнинг таркибий қисми ва муайян ишлаб чиқариш муносабатларини давом эттира олишга лаёқатли бўлиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, улар моддий ва маънавий бойликларни ярата олиши керак. Ёшларнинг жамиятда тутган тарихий ўрнининг маъноси ҳам айнан, мана шундан келиб чиқади [2–8].

Шунингдек, ёшлар маънавий дунёсига хос хусусиятлардан яна бири шундаки, айрим ёшлар аввалги авлоднинг, катталарнинг маданий қадриятларини, идеалларини инкор этадилар. Бунинг натижасида, умуминсоний ва миллий- маънавий қадриятларга зид келадиган ёшларнинг ўзига хос идеаллари, мусиқаси, кийиниш услуби, тили ва санъати пайдо бўлиши мумкин.

Ёшларнинг норасмий уюшмалари ва ҳаракатлари стихияли, бошқариб турилмайдиган жараён сифатида вужудга келади. “Бу юридик қонун йўли билан тақиқлаб ёки йўқ қилиб бўлмайдиган жараёндир. Агар уларга нисбатан қаттиқ чоралар қўлланилса, жамият учун хавфли бўлган экстремистик, террористик, қўпорувчилик уюшмалари пайдо бўлиши мумкин. Ҳамма гап, ёшларнинг эҳтиёжларини, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг хатти-ҳаракатларини, куч ва имкониятларини жамият учун керакли бўлган йўналишга буришда” [3–128]

Айни пайтда, ёшларнинг жамиятда тутган ўрни энг аввало, жамият олдига қўйилган вазифалар миқёси ва кўламидан келиб чиқади. Бундай ҳол Ўзбекистон ёшларига ҳам хос. Шуниндек, ёшлар орасида олиб бориладиган ғоявий-тарбиявий ишларда, уларда вайронкор ғоявий таъсирларга қарши ғоявий иммунитетни шакллантиришда, уларнинг социал-демографик, психо-физиологик хусусиятларини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.

Шу ўринда мафкуравий профилактика борасида амалга оширилиши зарур бўлган, жамиятимиздаги айрим ҳолатлар билан боғлиқ ҳодисаларга эътибор бериш жоиз.

Мафкуравий иммунитетни юксалтириш йўлидаги муаммолардан бири, ёшларга доим таъсир кўрсатиб турувчи мавжуд ижтимоий муҳитдаги айрим ҳолатлар билан боғлиқдир. Хусусан, афсус билан бўлсада, тан олиш ва таъкидлаш керакки, баъзан бозорларда ва савдо шаҳобчалари атрофида мактаб ёшидаги болаларнинг порнографик мазмундаги фильмлар туширилган дисклар билан яширинча савдо қилаётгани ёки бўлмаса, мактаб ўқувчиларининг бир-бирлари билан “Интернет кафеларда” соатлаб фаҳш, зўрлик, қотиллик, разилликни тарғиб қилувчи тармоқ ўйинларини ўйнаб вақт ўтказаётганига гувоҳ бўламиз.

Дарҳақиқат, “эътибор бериб қарайдиган бўлсак, жамият ҳаётининг барча соҳаларида савдо-сотиқ муносабатлари устувор бўлмоқда, “емак ва томошалар” шиори остида инсонларда истеъмолчилик руҳияти авж олдирилаяпти, “инсоннинг ҳамёни қаерда бўлса, унинг қалби ҳам ўша ерда” деган ҳалокатли ғоя сингдирилмоқда. Молпарастлик ва худбинликнинг шу тариқа ҳаммабоп қадрият сифатида тиқиштирилиши эса маънавиятни қашшоқлантириб, маданий гегемония ўрнатиш учун қулай замин яратиши табиийдир” [4–48,49].

Албатта, бундай ҳолатларга баъзи ота-оналар томонидан фарзандлари устидан назоратни сусайтириб юборилгани, таълим муассасаларининг болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш юзасидан олиб бораётган ишларининг талаб даражасида эмаслиги ва бошқа қатор омиллар сабаб бўлади. Бироқ, нима бўлганда ҳам, бу — объектив воқелик ва у ёшларимиз мафкуравий иммунитетини юксалтириш йўлидаги жиддий тўсиқлардан биридир.

Чунки, ўсмир ёшларда тенгдошларига тақлид қилиш, улардан ибрат олиш майли кучли бўлади. Ёт ва бегона мафкуравий хуружлар таъсирига тушиб қолган ёшлар тенгдошларини ҳам шундай ишларга даъват қилиши мумкин. Бу ҳам ёшларимиз онги-шуурига нисбатан ички мафкуравий таҳдидларнинг бир кўринишидир.

Зеро, юқорида таъкидланганидек, ўсиб келаётган янги авлод руҳиятига беқарорлик хос бўлиб, у ёки бу жузъий характердаги нохуш воқеа, ҳодиса ҳам улардаги маънавий-руҳий ҳолатнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Яхши ният билан яшаш одати, сабр-тоқатлилик кўникмаси туфайли бундай ҳолларнинг олди олинади ва ушбу фазилатлар мафкуравий иммунитет тизимининг муҳим элементи сифатида ўзини намоён қилади.

Айни пайтда, эл-юртимизда юксак маънавий фазилатлар, демократик қадриятлар мустаҳкамланмоқда, энг муҳими, аҳолимизнинг амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишларга дахлдорлик ҳисси, мамлакатимизнинг келажаги олдида масъулияти ортиб бормоқда. Зеро, “Ватан равнақи, аввало, унинг фарзандларига, уларнинг маънавий ва жисмоний камолотига бевосита боғлиқ. Бу ўз навбатида ҳар бир юртдошимизни зиммасидаги юксак фуқаролик масъулиятини ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари билан уйғунлаштириб яшашга даъват этади” [1–73].

Дахлдорлик ва масъулият, булар юқорида санаб ўтилган мафкуравий иммунитет тизими элементлари ўртасидаги ўзаро таъсир ва алоқаларнинг мантиқий ҳосиласидир. Чунки, дахлдорлик ва масъулият ҳисси ватанпарварликнинг муҳим белгиларидир. Улар инсоннинг ўз Ватанига муҳаббатини, уни асраб-авайлашга бўлган иштиёқини англатади.

Ватандошлари олдида масъулияти юксак бўлган инсонгина ҳозирги кунда ўзларининг ғаразли ва жирканч ниятларини амалга ошириш мақсадида юртимизга ҳар хил йўллар билан кириб келаётган, ёшларимизнинг онги ва қалбини зарарли ва бузғунчи ғоялар билан эгаллашга ҳаракат қилаётган кучларга қарши кураша олади.

Юқорида шарҳланган ҳодисаларнинг ўзаро диалектик алоқадорлиги мафкуравий иммунитет тизимининг тўлақонли шаклланиши ва самарасини таъминлайди. Бунинг учун албатта, биринчидан, тизимни ташкил этадиган барча элементларнинг мавжуд бўлиши, иккинчидан, уларнинг ўзаро самарали таъсирлашиши учун зарур шарт-шароитларнинг яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Бошқача айтганда, мафкуравий иммунитет объектив характерга эга маънавий-руҳий ҳодиса бўлса-да, унинг тўлақонли воқеликка айланишида субъектив омиллар катта ўрин тутади.

Шуниндек, соғлом, мустақил дунёқараш, юксак тафаккур, аниқ ва оқилона мақсадларнинг қарор топишига эришиш — ёшларнинг вайронкор ғоялар объектига айланишининг олдини олиш ҳамда барқарор мафкуравий иммунитет тизими шаклланишининг муҳим шартидир.

 

Адабиётлар:

  1. Каримов И. А. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2008. — Б. 14.
  2. Социальный портрет молодежи Центральной Азии васпекте обеспечения государственной и региональной безопасности.–Ташкент: 2002
  3. Михайлова Л. И. Социология культуры. — М.: ФАИР-ПРЕСС, 1999
  4. Аббосхўжаев О, Умарова Н., Қўчқоров Р. Мафкура полигонларидаги олишувлар. — Тошкент: Akademiya, 2007
Основные термины (генерируются автоматически): иммунитет.


Похожие статьи

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида)

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари

Похожие статьи

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида)

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари

Задать вопрос