Глобаллашув шароитида баркамол авлод тарбияси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Аминова, М. М. Глобаллашув шароитида баркамол авлод тарбияси / М. М. Аминова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 4.2 (138.2). — С. 3-6. — URL: https://moluch.ru/archive/138/39775/ (дата обращения: 17.12.2024).



ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб, жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари глобаллашувнинг иқтисодий ва техникавий ютуқларидан фойдаланиб яшамоқдалар. Бунинг натижасида фазо ва вақт қисқариб, мамлакатлар ўртасидаги ўтиб бўлмас чегаралар йўқолиб, одамлар барча даврларга нисбатан чуқурроқ, бевосита ва кўп томонлама алоқаларга киришмоқдалар. Айни пайтда бу холат салбий ходсаларга сабаб бўлмоқда, чунончи, узоқ масофалар билан қилинган алоқалар, яқинлари билан муносабатни узоқлаштирмоқда, ўз насл –насабидан бегоналашувига сабаб бўлмоқда. Дунё, одамлар ва қадриятлар ўз қадр-қимматини йўқотиши билан, қавм-қориндошликдан, миллий маданиятдан, ўз тарихидан узоқлашиб кетмоқда.

Оқибатда, ўз миллатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ходисаларнинг инсонлар маъанавиятига таъсир этувчи мафкуралашган ҳолдаги глобаллашувига пайдо бўлмоқда. Худди шу ҳолатдан фойдаланган ҳолда, ёшлар онги уларнинг қалбига ҳужум қилувчи турли ҳил мафкуравий хуружлар пайдо бўлмоқда. Бундай ғоявий курашлар даврида ҳар бир омамлакат ўз ёш авлодини сақлаб қолиш, уларни миллат ва мамлакат манфаатларига содиқ, эл-юрт корига яровчи фидоиий, соғлом дунёқарашга эга инсонлар қилиб тарбиялаши лозим. Бу борада бизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар бутун жаҳонга намуна бўлмоқда.

Мустақилликка эришилганидан сўнг, мамлакатимизда катта ижобий ўзгаришлар рўй берди, ўз қадр қимматимиз, миллий давлатчилигимиз, маданиятимиз, тилимиз ва динимизни, миллий қадриятларимизни тиклаб, жахон хамжамиятида ўзимизга муносиб обрў эътибор қозонишга эришдик.

Мустақиллик йилларида, ҳаётимизнинг барча соҳа ва жабҳаларини демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш, иқтисодий ва сиёсий соҳаларни либераллаштириш жараёнлари йўлида катта аҳамиятга эга бўлган қонун ва қонунчилик нормалари қабул қилинди, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг мутлақо янги концепцияси яратилди. Юртимизда амалга оширилаётган буюк ўзгаришларни биз она шаҳримиз Қўқонни кейинги 5 йил ичида мисилсиз гўзаллашганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Мамлакатимиздаги юксалиш жараёнлари кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам муносиб баҳоланяпти.

Республикамизда бу борада қабул қилинаётган қонун ва қонуности хужжатлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авваламбор соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, умуминсоний қадриятларни ўз ичида мужассамлаштирган миллий ғояни шакиллантиришга қаратилмоқда.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И. Каримов ташаббуси билан 2008 йилнинг 7 январь куни «Бола ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида»ги, 4 апрель куни «Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги, 8 апрель куни «Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида»ги, 16 апрель куни «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун хужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, 8 июль куни «БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини тўлдирувчи Одам савдосининг, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари қабул қилинди.

Мамлакатимизда Президентимиз томонидан 2016 йил“ Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги, бу борада ёшларни маънавий ва жисмоний етук қилиб шакллантиришда, уларни турли салбий таъсирларда сақлашда ҳукуматимиз томонидан тегишли қарорлар қабул қилинаётганлиги, ёшларни иқтисодиётимизнинг барча сохаларда фаол қатнашишлари учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги, ёшларга бўлган эътиборнинг нақадар юқори эканлигини кўрсатмоқда. 2014 йил 6 феврал куни “Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсатига оид Қонуни”қайта тахрир этилиб, ПҚ-2124 қабул қилинди ва унга кўра ёшларни ҳар томонлама камол топиши учун хизмат қиладиган чора-тадбирлар дастури белгиланди.

2013 йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан «Вояга етмаганлар қаровсизлиги ва ҳуқуқбузарлигини олдини олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилиниб, бу қонун сентярь ойида Олий Мажлис сенати томонидан тасдиқланди.

Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган таклифлар инобатга олинган ҳолда ушбу кодексга 188-2-моддаси киритилди.

Мазкур ўзгартиришлардан сўнг тунги вақтларда вояга етмаган ва ёшларни мақсадсиз дайдиб, интернет-кафе, тунги-клубларда бехаё, миллий ўзлигимиз ва менталитетимизга мос келмаган порнографик фильмларни кўриб вақт ўтказишларини олдини олиш мақсадида (мунтазам равишда) махсус рейдлар ўтказиб, ушбу масканларни фаолиятини ўрганиб борилмоқда.

2016 йили 14 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат стёсати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг айнан глобаллашув даврида мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги барча ўзгаришларни амалга ошириш учун, бизга ҳал қилувчи куч, таянч ва суянч бўлишга қодир ёшларни тарбиялашдаги аҳамияти жуда юқоридир.

Давлатимиз рахбарининг «Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз» [1]. Деган сўзларида мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топди.

Бироқ, бугун асосий эътиборни ёшлар орасидаги салбий жараёнларга қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Биз шуни унутмаслигимиз керакки, минг йиллар аввал аждодларимиз Буюк ипак йўли орқали нафақат савдо-сотиқ билан, балки маданият ва маърифат тарқатиш билан ҳам шуғулланганлар ва бу билан жахон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлар.

Ватанимиз – шарқнинг атоқли мутафаккирларини етиштириб берган қутлуғ заминдир. Лекин бугун уларнинг авлодлари орасидан ўз аждодларига номуносиб баъзи кимсалар бундай жирканч холатларга йўл қўйганликларини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ачинарлиси шундаки, бундай иллатлар она юртимиз Ўзбекистонда, ёшларнинг ҳуқуқи кафолатланган ва манфаатлари муҳофаза қилинган жамиятда содир этилмоқда.

Ҳозирги кунда, миллат танламайдиган, чегара билмайдиган жиноятлар мавжуд. Ҳалқаро терроризм ва наркобизнес ана шундай жиноятлар сирасига киради.

Диний экстремистик оқимидаги шахсларнинг таъсирига кўпроқ ёшлар ва ўсмирлар тушиб қолаётгани сир эмас, чунки ниҳолни қайси томонга эгсангиз эгилаверади. Ислом динининг келиб чиқиш тарихи, унинг фалсафаси, Қуръони карим, Хадиси шарифлар, умуман диний билимларни билмаган ёшларнинг онгини захарлаб, аллақайси экстремистик уламонинг «башоратларини» тарғиб қилиш ва унга ишонтириш осон кечади.

Лекин кўп холларда ёшларимизнинг ҳам бундай салбий холатларни кўра туриб кўрмасликка олиш, эшитсада билмасликка олиб, лоқайдликка ва бепарволикка йўл қўймоқдалар.

Худди шунингдек ғарбдан кириб келаётган «оммавий маданият» эса ёшларни, миллий қадриятларимизга, урф-одатларимизга хилоф бўлган ахлоқсизлик, зўравонлик, илмсизликка ундовчи тарғибот материалларини олиб киряпти. Оқибатда «оммавий маданият» домига тушиб қолган ёшлар ўзлари ҳам билмаган ҳолда, ўқитувчи ва ўқишга, ота-онага, кекса ва ногиронларга, ночор кишиларга нисбатан бехурмат, беписанд, лоқайд ва билимсиз шахсга айланиб қоляптилар. Бу ачинарли ҳол бўлиб бундай ақилсиз ёш нафақат ўзигагина эмас, балки барчамизга ва пировард оқибатда жамиятга слабий таъсир қилади. «Ҳозирги вақтда аҳлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларин менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавч солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда» [2].

Ушбу салбий ҳолатга келгусида йўл қўймаслик, аҳолини огоҳликка даъват этиш мақсадида «оила-маҳалла ва талим муассасаси ҳамкорлиги» концепцияси асосида жамоатчиликни жалб этган ҳолда кенг қамровли муҳокамалар ташкил этилмоқда.

Бундай ҳолатлардан огоҳ бўлишимиз керак, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов айтганидек, «Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик хукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча – қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл идрок ва тафаккур хукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади» [3]. Ҳозирги кунда наркотик моддаларни ноқонуний айланиши глобал характер касб этган бўлиб, гиёхвандлик асримиз вабоси сифатида бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда хам тез суръатларда тарқалиб бормоқда. Инсоният учун ижтимоий хавфли бўлган ва оғир оқибатларга олиб келадиган бу офат-жахоншумул муаммо сифатида жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича ўн уч ярим миллион киши Афғонистонда ишлаб чиқилган героин моддасини истеъмол қилади.

Ўзбекистонда наркожиноятчиликка тубдан барҳам бериш давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши даражасига кўтарилган.

Хуллас, қисқа бир мақолада глобаллашув даврининг ёшлар онгига таъсир этувчи слабий жиҳатлари ва ундан ёшларимизни асраш, унга қарши тура оладиган ёшларни тарбиялаш йўл ва усуллари турли-тумандир.

Бизнинг фикримизча, мустақиллик йилларида мамлакатимизда истеъдодли, иродали, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган ёшларимиз кўпчиликни ташкил қилади. Лекин, ҳозирда давлатимизни ёшларга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва халқимизнинг уларга бўлган ишончини теран ҳис қилишлари ва шунга мос фаолият олиб боришлари лозимлигини тушунтириб бориш, таълимнинг ҳар бир босқичида иш юритаётган ҳар бир мураббий ва ўқитувчининг асосий фаолиятига айланиши зарур. Қачонки ёшлар онгида, Ўзбекистон ягона Ватан, шу Ватандагина инсон камол топиши мумкинлиги қатъий ишончга айланса яъни мафкуравий иммунитет ҳосил қилинса, улар давлатимиз билдирган, бу ишончни аъло ўқиш, илмий-ижодий муваффақиятлар, ҳалқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз тараққиёти ва Ватанимизнинг ёруғ-истиқболи йўлидаги фидокорона меҳнати билан оқлай олади.

Мамлакатимизда ёшлар учун амалга оширилаётган эзгу ишлардан кўзланган мақсад аниқ, чунки олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон хаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг 21 асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам – буларнинг барча – барчаси авваламбор, ёшларнинг қандай инсон бўлиб етишишига боғлиқдир.

Адабиётлар:

  1. Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз.www.press-service.uz.
  2. Каримов И. А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т. «Маънавият», 2008. 117-118 б.
  3. Каримов И. А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т. «Маънавият», 2008. 116 б.
Основные термины (генерируются автоматически): ўзгартириш ва қўшимчалар, ва қўшимчалар киритиш, ва унга, қонун ва, ва фаровон, миллат ва, қабул қилинди ва, тилимиз ва, қонун ва қонунчилик, ва бу билан, ва унинг учун, ёшларни маънавий ва, соҳа ва, иқтисодий ва, ва ёшларни, соғлом ва, қилинаётган қонун ва, тақиқлаш ва, аёллар ва, ва бола.


Похожие статьи

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Олий математика + Дастурлаш асослари фанини билим олиш жараёнини қўшма дарс ёрдамида фаоллаштириш

Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Бир ва кўп ўлчовли полинимиал сплайнлар ёрдамида ҳисоблаш усуллари

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Корхоналарда модернизациялаш жараёнларини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Глобаллашув даврда фан ва таълимнинг долзарб масалалари

Мамлакатимизда мавжуд ишбилармонлик муҳити натижасида ҳалқимиз фаровонлигини ошиб бормокда

Похожие статьи

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Олий математика + Дастурлаш асослари фанини билим олиш жараёнини қўшма дарс ёрдамида фаоллаштириш

Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Бир ва кўп ўлчовли полинимиал сплайнлар ёрдамида ҳисоблаш усуллари

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Корхоналарда модернизациялаш жараёнларини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Глобаллашув даврда фан ва таълимнинг долзарб масалалари

Мамлакатимизда мавжуд ишбилармонлик муҳити натижасида ҳалқимиз фаровонлигини ошиб бормокда

Задать вопрос