Математика ва информатика фани ўртасидаги узвий боғлиқликни шакллантириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Содиков, С. С. Математика ва информатика фани ўртасидаги узвий боғлиқликни шакллантириш / С. С. Содиков. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 12.4 (116.4). — С. 94-96. — URL: https://moluch.ru/archive/116/32136/ (дата обращения: 17.12.2024).



 

XXI асрда ахборот технологиялари халқ хўжалигининг барча соҳаларига изчил тарзда кириб борди ва жадал ривожланишига асос солди. Эндиликда бирорта соҳани ахборот коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Худди шундай, биринчи навбатда, ахборот коммуникация технологиялари таълим жараёнининг сифатини, келажак мутахассисларининг назарий ва амалий салоҳиятини, компетентлилигини оширишни таъминловчи инструментал, замонавий ўқитиш технологиясининг асоси, амал дастури бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳозирги пайтда ҳар қандай касб эгаси ахборот коммуникация технологияларининг (АКТ) турли туман усул ва методларидан касбий фаолияти доирасида самарали фойдаланиши зарур.

Олий таълим муассасаларидаги Математика ва Информатика кафедраларининг кўп йиллик иш тажрибаларига асосланиб бу фанлар орасидаги боғлиқликни ўқув жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишда деб қараш мумкин. Демак, замонавий ахборот коммуникация технологиялари математика ва информатика фанини бир-бири билан икки томонлама узвий боғловчи восита ҳисобланади. Шу боисдан ҳам математик, худди шундай физик, иқтисодчи ва бошқа мутахассислар ҳам ахборот коммуникация технологиялари бўйича базис маълумотга эга бўлишлари зарур.

Математика ва информатика фанларини ўқитишни янада фаоллаштирувчи, қизиқарли ва келажаги порлоқ йўналишлардан бир тармоғи фанлар орасидаги интеграцияни, интеграллашган ўқитиш тизимларини, ҳамда бундай тизимларни қўллаб қувватловчи махсус ахборот технологияларини, тизимларини яратишдир. Бунинг учун ҳозирги таълим жараёнида ўқувчининг дунёқарашини ўсишига, шаклланишига илмий асосланган тразда таъсир қилишнинг бир қанча асослари мавжуд, жумладан:

1)   ҳозирги пайт, янги қурилиш индустриясига асосланган ахборотлашган жамиятга ўтиш билан характерланади, моддий борлиқни, реал дунёни ўрганиш бир-бири билан чамбарчас, узвий боғланган учлик асосида (модда, энергия, ахборот) олиб борилади;

2)   бундай жамиятда ҳар қандай таълим тизимининг долзарб масалаларидан биттаси ахборотлашган жамиятда ўз ўрнини топаоладиган, тез мослашиб ишлаб кетаоладиган, яъни жунёқараши тўлиқ шаклланган, реал ҳаётга ахборот коммуникация технологияларига таянган ҳолда ёндашадиган комил инсонни, замонавий мутахассисни тайёрлаб беришдир;

3)   шунинг учун ҳам, халқ таълими ҳамда олий таълим тизимида информатика фанини, биринчи навбатда назарий ташкил этувчиларининг асосий, базовий элементларини ўқитишга, ўзлаштиришга, кўникмалар ҳосил қилишга жуда катта эътибор қаратилган;

4)   информатика, худди шундай ахборот коммуникация технологиялари фанларни интеграцияловчи дисциплина сифатида шаклланмоқда, унинг биз тасаввур этадиган, тушунтирадиган аппарати таълим тизимидаги табиий илмий, касбий ва гуманитар фанларни билиш, ўзлаштиришнинг ягона тизимли картинасини боғловчи бўлиб хизмат қилади.

Информатика фани, маълумки, назарий жиҳатдан кибернетиканинг келиб чиқиши ва ривожланиши натижасида математика фани бағрида “униб” чиқди, шу боисдан ҳам математик аппаратсиз фаолият кўрсатаолмайди. Информатика фанининг жуда кўп таркибий қисмларини “тоза математикасиз” тасаввур қилиш қийин: математик мантиқ асослари; арифметик асослари; ҳисоблаш системалари; эҳтимоллар назарияси элементлари ва математик статистика; алгоритмлар назарияси; графлар назарияси; математик моделлаштириш асослари; тақрибий ҳисоблаш методлари ва бошқалар. Информатика фанининг бундай таркибий қисмларини ўрганиш тажрибаси шундан далолат берадики, талабалар (ўқувчилар) математика фанини система даражасида тасаввур этишади, унинг янги элементларини, методларини, услубларини енгил ва чуқур ўзлаштираоладилар.

Шуни таъкидлашимиз мумкинки, техника олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар амалий математиканинг ахборотлашган жамиятдаги жуда катта ролини тушуниб етади ва бу эса, ўз навбатида, талабада амалий математиканинг усул ва методларини амалий жиҳатдан пухта ўзлаштиришига, амалиётга қўллаш бўйича кўникмалар ҳосил қилишга, ва натижада билим олиш жараёнини фаоллаштиришга, жадаллаштиришга имконият яратади. Демак, математика қуруқ, абстракт фан даражасидан касбий фаолият доирасида, реал ҳаётдаги турли-туман мураккаб масалаларни ечиш учун мақсадли йўналтирилган инструментал воситалар мажмуаси фани даражасига айланмоқда.

Шу боисдан ҳам математика ва информатика фанлари орасидаги боғлиқликни, узвийликни ахборот коммуникация технологиялари асосида самарали ҳал қилиш талабаларда коммуникатив кўникмаларнинг шаклланишига, ривожланишига олиб келади. Буларни ҳисобга олган ҳолда математика ва информатика фани ўқитувчиларига талабаларга мазкур фанларнинг мавзуларини фаол ўргатиш, ҳамда уларда илмий дунёқарашини тўлиқ шакллантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишнинг қуйидаги йўналишларини таклиф қилиш мумкин: математика ва информатика фанлари орасидаги ўзаро икки тамонлама боғланишларни аниқлаш (алоҳида аниқланган мавзуларни параллел ўзлаштириш); математика фанини ўзлаштиришни фаоллаштиришда АКТ дан самарали фойдаланиш бўйича илмий-методик изланишлар олиб бориш; математика ва информатика фани бўйича талабаларда коммуникатив кўникмаларни ҳосил қилиш бўйича илмий-методик изланишларни давом эттириш ва бошқалар.

Замонавий психология-дидактика илмида, ўқув жараёнини илмий техникавий тараққиётининг гуркираб ривожланаётган ахборот ва компьютер технологияларининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилишда, илмий методологик асосда ўқув материалини таркибини танлашда ҳамда уни ахборот коммуникация технологияларига мос равишда структуралаштиришга, ёндашишга етарлича методология ва технология ишлаб чиқилмаган. Ҳозирги шароитдаги ҳеч бир ўқув предмети (фани) интеграллашган автоматлаштирилган интеллектли ўқитиш концепциясига тўлақонли жавоб бера олмайди. Натижада ахборот коммуникация воситаларидан (АКВ) ўқув амалиётида фойдаланиш жуда катта қийинчиликлар туғдирмоқда ёки умуман олганда бундай ёндашувлар самарасиз бўлиб чиқмоқда, чунки ўқув материалини тўғридан-тўғри АКВ зиммасига юклашдан ҳеч қандай наф йўқ. Ўқув предметининг илмий жиҳатдан мантиқий асосланганлиги, аниқлик, тушунарлилик, мантиқий изчиллик ҳамда АКВдан унумли фойдаланиш даражасининг мукаммаллашганлиги таъминланади, яна шуни таъкидлаш жоизки, предметнинг структуралаштирилган мантиқли схемаси  электрон дарсликлар яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Информатика ва математика фанларини узвийликда, ўзаро боғлиқликда самарали ўқитишнинг илғор усулларидан биттаси интегаллашган, яъни қўшма дарсларни ташкил қилишдир, натижада ўқув жараёни бир-бири  билан чамбарчас боғланган турли-туман ҳодисаларга бой бўлади ва машғулот қизиқарли, жадал, изланувчан характерда бўлади. Дарс машғулоти давомида математик ва информатик мавзуни баён қилиш давомида бир-бирини тўлдиради, изоҳлар билан билим олиш жараёнини янада такомиллаштиради. Иккинчи томондан бундай интеграллашган қўшма дарс услуби талабаларнинг имкониятларини янада яхшироқ билиб олишга, баҳолашга имконият яратади, талабада билим олишга бўлган қизиқишни янада ривожлантиради, фаоллаштиради, янгиликга интилишни шакллантиради. Интеграллашган тарздаги ноананавий дарс услуби кўпчилик ижодкор педагоглар учун ижодий имкониятларини, илмий педагогик тажрибаларини синаб кўриш ва такомиллаштириш соҳаси ҳисобланади.

Интеграллашган машғулотнинг методик жиҳатдан ташкил этилишини бир қанча босқичларга ажратиш мумкин. Биринчи босқичда математик мавзунинг моҳиятини қисқача баён қилади, асосий эътиборни таянч тушунчаларни, алгоритмларни тушунтиришга қаратади ва мавзунинг информатика фанининг мос мавзуси билан боғлиқлигини намоён қилади. Иккинчи босқичда информатик мавзуни тушуниш учун келтирилган алгоритмларни дастурлаш тилининг бўйруқларидан тўғри ва ўринли фойдаланишни тушунтиради ва натижада қўйилган масаланинг дастури тузилади. Дастурни отладка ва тестлаш жараёнини оддий мисоллар билан амалга ошириш технологияси амалий жиҳатдан бажарилади. Кейинги босқичлар ҳам худди шундай кетма-кетликда давом этади.

Шундай қилиб интеграллашган машғулотларда компьютердан фойдаланиш талабаларнинг билим олиш жараёнини фаоллаштиради, мотивациясини кучайтиради. Компьютер ўқув машғулотини бошқаришни тубдан ўзгартиради, талабаларда фикрлаш, тасаввур этиш, англаб етиш, мавзунинг туб моҳиятига етиш ҳолатларини ривожлантиради ва алгоритмик фикр юритишни, абстракт тасаввурни шакллантиради. Интеграллашган дарсда мавзунинг асосий моментларини, модулларини, тушунчаларини слайдлар, графиклар, анимациялар ва товуш эффектлари ёрдамида тушунтириш мумкин. Натижада талабада ўз фаолиятининг аксини, натижасини реал вақт мобайнида кўриш, ҳис қилиш имкониятлари индивидуал ишлаш кўникмаси шаклланади. Ҳар қандай фаол дарснинг ҳам ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд. Интеграллашган компьютерлашган дарснинг камчиликлари асосан математика фани ўқитувчисининг дастурлаш бўйича етарлича тажрибага эга эмаслигида, компьютерларнинг индивидуал ишлаш учун етарлича эмаслигида намоён бўлади.

Янги педагогик технологиялардан ўринли фойдаланиш натижасида ташкил қилинган интеграллашган компьютерлашган машғулотларни таҳлил қилиш бўйича қуйидагини таъкидлаш мумкин. Агар ўқитувчи талабалар учун қизиқарли, салоҳиятли, фойдали, севимли, ҳурматли бўлиши учун ахборот ва педагогик технологиялар соҳасида вақт бўйича замон билан бир қаторда бўлиши, узликсиз тарзда педагоглик устамонлигини ва илмий салоҳиятини, интеллектини ошириб бориши, назарий маълумотларни талаб даражасида эгаллаган бўлиши, ахборот коммуникация технологияларининг кенг имкониятларидан ўқув машғулотларида самарали фойдаланишни билиши ва амалда бажара олиши зарур.

Келтирилган қисқача мулоҳазаларга асосланиб таъкидлашимиз мумкинки, яъни интеграллашган компьютерлашган дарс машғулотларида замонавий ахборот коммуникация воситаларидан ва педагогик технологиялардан фойдаланиш машғулотни индивидуаллаштиришга, талабаларда математика ва информатика фанларига бўлган мотивацияни кучайтиришга, ривожлантиришга, тескари алоқани такомиллашишига (талаба-ўқитувчи), билимларни объектив баҳолашга, фанларнинг узвий алоқадорлигидаги нозик (ўзлаштириш қийин бўлган тушунчаларни) жойларини аниқлашга, дарсни дифференциялаштирилган тарзда ташкил қилишга, дарс машғулотининг структурасини ўзгартиришга, билим олиш даражасини оширишга олиб келади ва бошқалар.

 

Адабиётлар:

 

  1. Кулагин П.Г. Межпредметные связи в обучении. – М.: Просвещение, 198.3
  2. Лакоценина Т.П. Современный урок. Часть 6. Издательство Учитель, 2008.
  3. Смирнова Н.Ю., Фёдоров О.Г. Актуализация учебной темы средствами современных информационных технологий. Научно-методический сборник, М.: 2008.
  4. http://journal.sakhgu.ru/work.php?id=11
Основные термины (генерируются автоматически): математик, информатик, коммуникация, билима.


Похожие статьи

Таълимда нейротармоқ технологияси методларидан фойдаланиш

Касб ҳунар коллежларида “информатика асослари” фанини таркибини мантиқли структуралаштириш ҳақида

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Математика пәнін оқытуда сындарлы оқытуды қолдану арқылы дарындыбалаларды анықтау

Химия сабағында оқушыларға логикалық тапсырмалар жүйесін пайдалану әдістемесі

Математика пәніне оқушылардың қызығушығын арттыру

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Математиканы оқытудағы инновациялық әдіс-тәсілдер

Математикадан тақырыптық сабақтар үшін компьютерлік бағдарламалық пакеттер жасауға қажетті талаптар және оларды қолдану әдістемесі

Бузғунчи ва вайронкор ғоялар ва уларнинг характерли хусусиятлар

Похожие статьи

Таълимда нейротармоқ технологияси методларидан фойдаланиш

Касб ҳунар коллежларида “информатика асослари” фанини таркибини мантиқли структуралаштириш ҳақида

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Математика пәнін оқытуда сындарлы оқытуды қолдану арқылы дарындыбалаларды анықтау

Химия сабағында оқушыларға логикалық тапсырмалар жүйесін пайдалану әдістемесі

Математика пәніне оқушылардың қызығушығын арттыру

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Математиканы оқытудағы инновациялық әдіс-тәсілдер

Математикадан тақырыптық сабақтар үшін компьютерлік бағдарламалық пакеттер жасауға қажетті талаптар және оларды қолдану әдістемесі

Бузғунчи ва вайронкор ғоялар ва уларнинг характерли хусусиятлар

Задать вопрос