Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Юсупов, Д. Ф. Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш / Д. Ф. Юсупов, Бекчан Б Бекчанов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 12.4 (116.4). — С. 96-101. — URL: https://moluch.ru/archive/116/32189/ (дата обращения: 16.12.2024).



 

Ўқув материалининг таркибий қисмларини танлаб олиш ва структуралаштриш муаммоси анчадан бери кенг миқёсда педагоглар, мутахассислар ва олимлар ўртасида муҳокама қилиниб келмоқда. Ҳозирги пайтда ўқув материалининг мантиқий структурасини ифодаловчи жуда кўп моделлар мавжуд. Бу моделларнинг табиати ҳар хил бўлишига қарамасдан қўлланилган методлар ва ёндашувлар ҳақиқий педагогик жараёнларда тажриба-синовлардан муваффақиятли ўтган ва ўзларининг ижобий натижаларини берганлар. Ўқув жараёнининг моҳиятини таҳлил қилиш натижасида кўпчилик муаллифлар, унинг икки томонлама эканлигини таъкидлашади [1 ,2, 3]. Ўқитишнинг моҳиятини П. И. Пидкасистий: “... ўқитишни таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги мақсадга йўналтирилган ўзаро фаол ҳаракатлар жараёни каби характерлаш мумкин, натижада таълим олувчида маълум даражада билим, кўникма, маҳорат, фаолият ва ҳатти-ҳаракат тажрибаси, ҳамда шахсий сифатлар шаклланади, яъни у янги сифат даражасига кўтарилади”деб талқин қилган. [4, с.132]. Таълим беришнинг ҳозирги замонавий талқинида, одатда, унинг учинчи элементини — ўрганиш мазмунини қўшадилар. Ўқув жараёни асло икки томонлама характерга эга эмас. У педагог, талаба ва ўрганиш объекти орасидаги мавжуд бўлган кўп сонли алоқалар ёрдамида амалга оширилади. Бундай алоқалар ўқитиш жараёнининг динамикасини акс эттиради, уларнинг ташқи табиати бу жараённинг моҳиятини англаб олишга имкон яратади.

А. Н. Звягин, таълим беришни ўқув машғулотлари тизими орқали амалга ошириладиган “дискрет-узлуксиз” фаолият деб қарайди. Ҳар бир ўқув машғулотини шартли равишда ҳар хил турдаги белгиларнинг (ўқув элементлари, қисмлари) умумий тизими деб характерлаш мумкин деб таъкидлайди. Ўқув жараён иштирокчилари ва элементларининг бир қисми ҳақиқий ўқув жараёнида нисбатан жуда кам ўзгаради (ўқув жараёнида қатнашадиганларнинг таркиби талаба ва ўқитувчилар; ўқитиш жойи ва шарт-шароитлари; ўқитиш вақтлари), бошқа қисми эса анча тез ўзгаради (дидактик мақсадлар; ўқитишнинг мазмуни; ўқитишнинг процессуал жабҳалари; ўқитиш натижаларининг дидактик таъминланганлик даражаси). Ўқув машғулотини ташкил этувчи элементларнинг ҳар бир белгиси ўзининг мазмунли характеристикасига эга.

В. Т. Фоменко дарсни кетма-кет ўзаро таъсир қилувчи онлар бирлиги тизими кўринишида қарайди. Он деб дарснинг тўлалиги, ягоналиги, бутунлиги, хусусий дидактик мақсадларнинг бирлигини, ўқув материали ва методик усуллар, ёндашувларнинг тизимини ифодаловчи унинг элементар структура бирлиги тушунилади. Ҳақиқий ўқув жараёнида ўқитишнинг элементар структура бирликлари мантиқий жиҳатдан бир-бирини тақозо этади, унинг дастлабки мантиқий структурасини ҳосил қилади деб таъкидлайди.

И. М. Чередов ва Б. П. Есиповлар ўқитиш жараёнининг структура элементи сифатида унинг звеноларини ажратади. Ҳар бир звено мақсад ва структурага эга бўлиб бирорта аниқланган, кўзда тутилган, масалаларни ечадиган ўзаро боғланган босқичлардан ташкил топган: мақсаднинг қўйилиши, билимларни умумлаштириш, дарс натижаларини якунлаш, уй топшириқларини расмийлаштириш ва бошқалар. У ёки бу звенолар, кўпчилик ҳолларда уларнинг мажмуаси, таълимни, ўқитишни ташкил қилиш шаклларининг конструкцияларини қуриш асосида ётади.

С. И. Русаков ва Н. И. Миндоровлар “амалий машғулотлар структураси” сифатидаги тушунчани аниқлашда машғулотнинг элементлари ва асосий элементларини дидактик тақозо этувчи функционал ички боғланишларини, уларнинг мақсадли тартибланганлигини, улар орасидаги ўзаро таъсирларни” қабул қилишни тавсия этади.

Педагогикада ўқув материалини структуралаштиришнинг кўп турдаги шакл ва услублари ишлаб чикилган. Масалан, В. П. Беспалко, А. А. Золотарев ва бошкаларнинг илмий изланишларида ўқув материалларини структуралаш ва унинг таркибини кўргазмали тарзда боғланишлар матрицаси, ўқув ахборотлари графи, мантиқли-структура схемаси, тўрли графиклар, ўқув машғулотларини ўтказиш режаси, асосий мазмуннинг варақлари ва бошқа турдаги кўринишларда, шаклларда ифодалаш имкониятлари кўрсатилган [5, 6, 7, 8, 9].

Таълим бериш жараёни уни ташкил қилишнинг ҳар бир аниқ шаклида мезонларни ўз ичига олади: педагог томонидан талабаларнинг ўқув фаолиятини бошқариш (мақсадларини, масалаларини аниқлаш, режалаштириш, уларнинг ўқув ишларини ташкил қилиш, топшириқнинг бажарилишини, уни ўзлаштирилишини назорат қилиш, ўқув фаолиятига тузатишлар киритиш); талабаларнинг билим олиш фаолияти, бунда улар бирор белгиланган фаолият усулларини эгаллаб оладилар, билимларини қўллай олиш ва ривожлантириш кўникмаларини эгаллайдилар; педагог ва талабаларнинг ўзаро ҳаракатлари; педагог томонидан талабалар орасидаги шахсий муносабатларни бошқариш, ростлаш, созлаш; педагог томонидан талабаларнинг самарали ўқув фаолиятини рағбатлантирувчи ҳиссиётлар фонини яратиш. Дарснинг етакчи мақсади, мос равишда, звеноларнинг мажмуасини конструкциясини яратишни таклиф қилади.

Хорижий мамлакатларда, Россияда ва шу жумладан Ўзбекистонда мазкур тадқиқот йўналиши бўйича мавжуд бўлган ишлар базасини яратиб таҳлил қилиш. Асосан Россия фанлар академиялари ва олий таълим муассаларида, ҳамда Евроиттифоқ тизимида қўлланилаётган Болония жараёнларининг (Болонский процесс) замонавий жиҳатларини ўрганиб, таҳлил қилиб чиқиб Республикамизнинг таълим тизимига мос интеллектуал тизимларнинг аналитик ва илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш зарур.

Инсоннинг ўрганишга, худди шундай компъютерли ўрганишга бўлган қобилияти — интеллект компонентаси ҳисобланади. Компьютерли ўқитишда кечадиган билим олиш жараёнлари, ўқитиш учун мўлжалланган электрон восита билан ўқувчи (билим олувчи) орасидаги ўзаро ҳаракатлар мажмуаси инсонни инеллектуал фаолиятининг натижаси бўлиб ҳисобланади, бу эса инсон миясида пайдо бўладиган фаолиятнинг маҳсули ҳисобланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мамлакатимиз ва хорижда олиб борилаётган таълим тизимини такомиллаштириш ишларида ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш жараёнини ўқитишни ташкил қилишда инновацион ёндашишни ривожлантирувчи ва таълим жараёнларини модернизация қилиш фаол усулларидан бири сифатида қаралмоқда.

Ўқув материалини ҳар хил усуллар билан структуралаштириб ўқитишни илмий асосда ташкил қилишга, билимларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган ва кейинги билим олиш босқичларида олган билимларини қўллай олиш, фойдаланиш масалаларига жуда кўп хорижий ва республикамизнинг етакчи педагогва психологлари ўзларининг илмий ишларида катта эътиборни қаратганлар. Олий ва умумий ўрта таълимда ўқитиладиган ўқув предметларининг материаллари асосида билимларни умумлаштириш ва аниқ бирор фаннинг ўқув материалини структуралаштириш масаласига хорижий олимлардан И. В. Акимова, Ю. Д. Апиш, А. И. Архипова, Ю. М. Аскерко, И. В. Буров, С. А. Бутаков, Л. П. Воронина, Д. В. Данилов, А. Н. Дробахин, Е. Г. Ерофеев, В. В. Мултановский, И. П. Попов, О,Е. Филипов, Л. С. Чернишев, Б. П. Эрдниев ва бошқалар, республикамиз олимларидан А. А. Абдуқодиров, М.Арипов, Р.Ҳ. Ҳамдамов, И. Исоқов, А. Хайитов ва бошқаларнинг ишларини келтириш мумкин.

Бироқ, ўрганилган ва таҳлил қилинган ишларда кўп эътибор ўрта мактаб ўқув предметини ҳар хил структуралаштиришга бағишланган, олий таълимнинг мураккаб предмети ҳисобланган “Информатика ва АТ” фанини бирор методик, мантиқий мезонлар асосида структуралаштириш муаммолари деярли ўрганилмаган. Бундан ташқари, мустақил тарзда (ўқитувчи ёки талаба) фанни мантиқий таркибий қисмларга, стуктураларга ажратиш методикаси, услублари, ёндашувлари ишлаб чиқилмаган. Худди шундай, илмий тадқиқот ишларида структуралаштирилган ўқитиш методлари, услублари яхши ёритилмаган. И. Я. Лернернинг таъкидлашича, фанни мантиқий структуралаштирилган тарзда ўқитиш талабаларда олдиндан тушунган ҳолда билим олиш фаолиятини шакллантиради ва ижодий ишлашга (таҳлил қилиш, синтез қилиш, умумлаштириш, солиштириш, таққослаш, билимларни янги ҳолат даражаларига кўтариш, ўтказиш) бўлган интилишларини, ҳаракатларини кучайтиради [7, 8, 9, 10].

Фанни ўқитиш жараёни, унинг структуралашган методлари асосида ташкил қилинганда талабаларда фанга бўлган қизиқиш ортади, натижада талабаларда шахснинг шаклланиши, ўзини кўрсата билиш жиҳатлари намоён бўлади, унинг билим олиш фаолияти фаоллашади, ривожланади, ўқув материали билан ишлашнинг шахсий стили шаклланади, предметни мустақил ўрганиш асосида назариянинг элементларини мантиқий жиҳатдан тўғри тушуниб етиш ва уни тадбиқ қилиш жиҳатлари шаклланади.

Таҳлил қилган ишлардаги фаннинг таркибий қисмларини структуралаштиришнинг шакл ва методлари ОТМга тегишли бўлган фанларнинг мураккаблик даражасини, иерархик кўринишини, ўқув материалини кўп поғонали мантиқий структурасини ҳисобга олмайди, талабаларда ОТМ даражасида ўқув ахборотлари билан мустақил ва маҳсулдор ишлашни, структурали-ташкиллаштирилган билимларни таҳлил ва синтез қилиш қобилиятини ривожлантиришга тўлиқ жавоб бера олмайди, ўрганилаётган муаммони таҳлил қилиш ҳолати ОТМдаги ўқув предметини структуралаштириш бўйича янги методик услубларни, ечимларни излаш заруратини келтириб чиқаради.

Ишнинг илмий ва амалий аҳамияти олий таълим муассасаларида фанларни мантиқли структуралаштириш асосида ўқитиш самарадорлигини оширишга қаратилган:

-    фанни диалектик мантиқ тамойиллари асосида структуралаштириш методикаси;

-    фаннинг яратилган мантиқий граф-схемасидан ўқув машғулотларида фойдаланиш методикаси;

-     фанни яратилган мантиқий граф-схемасидан фойдаланиб талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашга мўлжалланган категорияли тестлар ва мисол масалаларни тузиш методикаси;

-     фанни таркибини мантиқли структуралаштириш асосида интеллектли интеграллашган ўқитиш тизимини илмий-услубий асосларини яратиш.

Ўқитишнинг тартибланган ва стохастик синфлари учун фанлар бўйича билимни ўзлаштиришнинг мантиқли структуралашган моделларини қуриш. Ўқитишни ташкил қилиш учун кетма-кет тавсия қилинадиган кириш векторларини вазн коэффициенларини аниқлаб берувчи процедурани ишлаб чиқиш. Фанни мантиқли структуралаштриш методикаси асосида ўқитишда кириш векторларини вазн коэффициентлари (дастлабки билимлар) аста-секин ўз-ўзини ўқитиш натижасида чиқиш векторларини (ўзлаштирган билимларни) вазн коэффициентларини ҳосил қилишни амалга оширувчи интеллектуал тизимни яратиш.

Шундай қилиб, психолого-педагогик адабиётларни, илмий-методик мақолаларни таҳлил қилиш шундан далолат берадики, ўқитиш жараёнини структуралаштириш масалалари асосан, умумтаълим мактабларининг фанлари учун кўриб чиқилган ва анча ўринли, самарали, илмий-методик жиҳатдан асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Олий таълим муассасаларида ўқитиш жараёнини ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда структуралаштириш бўйича бундай илмий изланишлар етарлича олиб борилмаган.

Шу боисдан ҳам, олий таълимнинг ўзига хос жиҳатларини, ҳамда талабаларнинг психологик-педагогик ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёнини структуралаштиришни, чунончи фанни ўрганишни мантиқий структуралашган ўқув элементлари асосида ташкил қилинган самарали махсус усулларини, шакл ва методларини яратиш, излаб топиш муаммоси долзарб вазифалардан биридир.

Мазкур ишда таълим соҳасига ахборот ва коммуникация технологияларини жадал қўллаш асосида ўқитишнинг янги шакл ва методларини, таълим муассасаларида фанлар бўйича мантиқли структуралашган билимлар базасини ва интеллектли интеграллашган ўқитиш тизимини илмий-услубий асосларини ахборот тизимини яратиш, ҳамда ўқув жараёнини методик бошқарувнинг янги методларини, ёндошувларини ва технологияларини излаш ва тадбиқ қилиш.

Натижада, таълим oбъeктларида ва жараёнларида фанни мантиқли структуралаштириш тexнолoгиялари мeтoдларидан фoйдаланиш асoсида, янги йўналиш ҳисoбланаётган таълимдаги интeллeктуал систeмаларнинг аналитик, методологик асосларини яратиш зарур. Қўйилган муаммо доирасида ечиладиган илмий-амалий масалалар:

     таълимда интеллектуал тизимларнинг мантиқли структуралаштириш технологияси методлари ва моделларни системали таҳлил қилиш;

     мантиқли структуралаштириш технологияси принципларини ўрганиш ва қуриш услубларини математик расмийлаштириш нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиш;

     республикамиз ва хорижий мамлакатлардаги ўқув жараёни ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ундан олий таълимда фойдаланишнинг дидактик аспектларини асослаш;

     ўқув жараёнига янги педагогик, ахборот ва компьютер технологияларини, хусусан, компьютерли автоматлаштирилган ўқитиш, назорат қилиш, маслаҳат бериш ва шу каби тизимларнинг, тез суръатларда тадбиқ қилиниб бориши натижасида ўқитишнинг анъанавий шаклларини, илмий асосланган, ўқув жараёнини қўллаб-қувватловчи ахборот тизимини яратиш асосида, қайта қуриш ва ўзгартиришлар киритиш;

     ҳар бир талаба учун мослашган, уларнинг интеллектуал имкониятларига мос ҳолда ўқув жараёнининг режасини тузишни таъминловчи ахборот тизимини яратиш;

     билим олишда тизимли фикрлаш кўникмасини ҳосил қилиш томонига қараб ўқув жараёнини ташкил қилишни тубдан ўзгартириш, “Уста-шогирд” мақомида мутахассис тайёрлашни йўлга қўйиш;

     ўқув жараёнида электрон дарсликлар, қўлланмалардан фойдаланиш натижасида талабанинг билим олиш фаолиятини самарали ташкил қилишнинг янги усуллари, ёндашувларини ишлаб чиқиш;

     турли хил ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларидан унумли фойдаланиш ҳисобига талабада тизимли ва мустақил фикрлаш, изланиш услублари ва шаклларини намоён қилувчи усуллар, методлар, ёндашувларнинг назарий ва амалий асосларини яратиш;

     компьютерлашган таълимнинг барча босқичларида ўқув жараёнига мақсадли ёндашув фаолиятини қўллаб-қувватловчи билим олиш жараёнини ташкил қилиш имконияти, ҳамда дастурлаштирилган ва динамик мослаштириладиган автоматлаштирилган ўқув дастурлари ҳисобига ўқув жараёнининг яхлитлигини сақлаган ҳолда билим олишни индивидуаллаштириш каби муҳим хусусиятларидан фойдаланиш;

     фаннинг яратилган мантиқий-структурали граф-схемаси асосида ўқитиш методикасининг самарадорлигини педагогик тажриба-синов орқали текшириб кўриш;

     Мантиқли структуралаштириш асосида фанни ўргатувчи ва олган билимларинини назорат қилувчи қобиқ программалар комплексини яратиш ва таълим жараенида фойдаланишнинг методик асосларини ишлаб чиқиш.

Инсоннинг ўрганишга, худди шундай компъютерли ўрганишга бўлган қобилияти — интеллект компонентаси ҳисобланади. Компьютерли ўқитишда кечадиган билим олиш жараёнлари, ўқитиш учун мўлжалланган электрон восита билан ўқувчи (билим олувчи) орасидаги ўзаро ҳаракатлар мажмуаси инсонни инеллектуал фаолиятининг натижаси бўлиб ҳисобланади, бу эса инсон миясида пайдо бўладиган фаолиятнинг маҳсули ҳисобланади.

Мамлакатимиз ва хорижда олиб борилаётган таълим тизимини такомиллаштириш ишларида ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўқитиш жараёнини ташкил қилишда инновацион ёндашишни ривожлантирувчи ва модернизация қилувчи фаол усулларидан бири сифатида қаралмоқда.

Ўқув материалини ҳар хил усуллар билан структуралаштириб ўқитишни илмий асосда ташкил қилишга, билимларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган ва кейинги билим олиш босқичларида олган билимларини қўллай олиш, фойдаланиш масалаларига жуда кўп хорижий ва республикамизнинг етакчи педагог ва психологлари ўзларининг илмий ишларида катта эътиборни қаратганлар.

Фанни ўқитиш жараёни, унинг структуралашган методлари асосида ташкил қилинганда талабаларда фанга бўлган қизиқиш ортади, натижада талабаларда шахснинг шаклланиши, ўзини кўрсата билиш жиҳатлари намоён бўлади, унинг билим олиш фаолияти фаоллашади, ривожланади, ўқув материали билан ишлашнинг шахсий стили шаклланади, предметни мустақил ўрганиш асосида назариянинг элементларини мантиқий жиҳатдан тўғри тушуниб етиш ва уни тадбиқ қилиш жиҳатлари шаклланади [11].

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, фанларнинг мантиқ тамойиллари асосида яратилган граф-схемасидан фойдаланиб маъруза, амалий, лаборатория, семинар машғулотларининг самарадорлигини сезиларни даражада ошириш мумкин, ҳаётда ўз ўрнини топа оладиган, мустақил фаолият кўрсатадиган, ўз касбий фаолиятига ижодий ёндашадиган касбий салоҳиятли мутахассис тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

 

Адабиётлар:

 

  1. Арипов М. М., Муҳаммадиев Ж.Ў. Информатика, информацион технологиялар // Олий ўқув юртлари учун дарслик. — Тошкент: ТДЮИ, 2004. — 275 б.
  2. Архангельский С. И. Учебный процесс в высшей школе, его закономерные основы и методы. — М.: Высшая школа, 1980. — 368 с.
  3. Боқиев Р. Компьютерлаштирилган ўқув жараёнининг “Инсон-машина” системаси сифатида айрим муаммолари // Педагогик таълим. — 2000. –№ 1. — Б.91–93.
  4. Пидкасистый П. Н. Самостоятельная познавательная деятельность в обучении.– М.:Педагогика, 1980. – 234 с.
  5. Беспалько В. П. Педагогика и прогрессивные технологии обучения. — М.: Изд-во института проф. образования, 1995. – 336 с.
  6. Образцов П. И. Дидактический комплекс информационного обеспечения учебной дисциплины в системе дистанционного обучения // Открытое образование. — 2001. — № 5. — С. 39–44.
  7. Лернер И. Я. Дидактические основы методов обучения. — Москва: Педагогика, 1981. — 240 c.
  8. Ермаков А. В. Многомерное структурирование учебного материала как пример инновационного обучения физике в вузе / А. В. Ермаков// Физическое образование в вузах — М.: Изд.Дом МФО,2007. — Т13,№ 4. — С. 105–112.
  9. Сватков Н. М.Структурирование учебного предмета «География (землеведение)"/ Н. М. Сватков // География в шк. — 1997. — N 2. — С. 47–49.
  10. Сохор A. M. Логическая структура учебного материала. Вопросы дидактического анализа. — М.: Педагогика, 1974. — 192 С.
  11. Юсупов Ф., Раззаков Б. Организация обучения на основе информационной базы дисциплины/ VII — Санкт-Петербургская международная конференция «Региональная информатика — 2000" («РИ-2000"), Санкт-Петербург,5–8 декабря 2000 г.: Тезисы докладов. Часть 2. — СПб., 2000, с.70.
Основные термины (генерируются автоматически): билима, VII, Высшая школа, дидактик, Ермак, интеллектуал, педагог, Педагогика, учебный материал.


Похожие статьи

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Похожие статьи

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Задать вопрос