Дидактикўйинлартаҳлили
ИсамитдиновСодиқСобирович- “Умумийпедагогикавапсихология” кафедрасиўқитувчиси
НажмиддиновФахриддинОбидович-“Информатика” кафедра ўқитувчиси
Маълумки, бугунги кунда ўқитиш жараёнида ўқувчилар мустақиллиги ижодкорлигини таъминлашга хизмат қилувчи интерфаол усуллардан фойдаланилмоқда. Таълим жараёнида яхши самара бераётган ана шундай усуллардан бири қизиқарли дидактик ўйинлардир.
Дидактик ўйинлар нафақат ўқитишнинг амалий йўналиши кучайишига, балки ўқувчива талабаларнинг дарс жараёнида ўзлаштираётган назарий билимларини мустақкамланишига олиб келади. Таъкидлаш жоизки, дидактик ўйинларни ташкил этишдан олдин бу жараёнга пухта тайёргарлик кўриши лозим. Бунда асосий эътибор машғулот жараёнида қўлланиладиган дидактик ўйинлардан мавзуга мосларини танлаш, машғулотнинг қайси босқичида уларни амалга оширилишини белгилаш, ўйиннинг шартини ўқувчи ва талабаларга аниқ тушунтириш кабиларга қаратилади. Гарчи, интерфаол ўйинлар янги билимларни чуқур бермасада, дарснинг қизиқарли бўлишини таъминлайди. Дидактик ўйинлар ўзининг ташкил этилиш шаклларига кўра: индивидуал (якка), гуруҳли (кичик ва катта гуруҳлар) ва ялпи (бутун синф ўқувчилари иштирокида) тарзида бўлади. Педагог ходимларни таълим жараёнидаги назарий билимларни янада ривожлантириш, уларда мустақилфикрлаш, муаммога ижодий ёндошиш лаёқатларини ривожлантиришда дидактик ўйинлардан унумли фойдаланиш ижобий самара беради. қуйида дидактик ўйинлардан намуналар келтирилади.
“Ҳозир жавоблик” ўйини
Ушбу ўйинда ўқитувчи ўйин иштирокчисининг педагогик билим, тушунчаларини қай даражада ўзлаштириб олганлигини синаб кўради. Ўйиннинг шартига кўра, бошловчи томонидан айтилган педагогик иборанинг аксини ўқувчи ёки талаба томонидан айтилиши зарур. Ўйин жараёнида ўқувчи ёки талаба томонидан айтилган тўғри ва нотўғри жавоблар ҳисобга олиб борилади ҳамда рейтинг тизими шкаласи асосида баҳолаб борилади.
Намуна. Ўйинмавзуси: “Комилинсонгахосвахосбўлмагансифатлар”.
Бошловчи: Талаба Жисмоний баркамоллик, ақллилик, донолик заифлик, ақлсизлик, нодонлик, ҳалоллик, ҳаромпазлик, самимийлик, кибр хаволик, руҳий ривожланганлик, руҳий ожизлик, аҳлоқийлик, аҳлоқсизлик, одобли, одобсиз, адолатли,адолатсиз, меҳнатсеварлик, дангасалик, яхшилик ёмонлик, камтарлилик, манманлик, саҳийлик, бахиллик, инсонпарварлик, ёвузлик.
Эслатма: Мазкур ўйин турини “Умумий педагогика” фанинингбарча мавзулари бўйичаўтказишмумкин.
“Эврика” (ўйлабтоп) ўйини
Ўйиннинг бу тури ўқувчива талабаларни фикр юритишга, тўғри жавобни топишга ва хулосага келишга ўндайди.
- Машқур рус педагоги Я. А. Коменский ўзининг қайси асарида ўқитишнинг қайси принципини “Дидактиканинг олтин қоидаси” деб таърифлаган.
- Тарбияга берилган қуйидаги таъриф қайси педагогнинг қаламига мансуб ва унинг қайси асарида ўз асарини топган. “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё фалокат, ё саодат ё халокат масаласидур”.
- Кайковуснинг “Қобуснома” асари кимга бағишлаб ёзилган. У қандай асарлар туркумига киритилади.
- Шайх Саъдий ўзининг тарбияга доир қарашларида ёш новдани истаганинг-ча эгиш мумкин, лекин у катта бўлгач қуриб қолганида эгилмайди, балки синади деб айтади. Буни педагогик жихатдан изоҳланг.
- Ўзбек адабиётида ўқитувчифаолиятини ёритувчи асар яратилган. Бу асар қайси ёзувчининг қаламига мансуб ва унинг аниқ номини айтинг.
- Чор Россиясининг Ўзбекистондаги генерал-губернатори Скобелев шундай деган эди. “Миллатни йўқ қилиш учун уни қиличдан ўтказиш шарт эмас. Унинг тилини, динини, маданиятини йўқ қилсанг бас, ўзи тез орада таназзулга учрайди”. Ушбу фикрни педагогик жиҳатданизоҳланг.
“Хотира машқи” ўйини
Дидактик ўйиннинг бу тури талабалар томонидан ўзлаштирилаётган билимларни мустаҳкамланишидамуҳимаҳамият касб этади. Мазкур ўйинда ўқитувчи томонидан маълум бир мавзу ёки бўлимга оид тушунчалар ўқувчи ёки талабаларга етказилади. Ўқувчи ёки талабалар эса маълум бир вақт (дақиқалар) орасида оғзаки ёзма равишда хотираларга суянган холда уларни баён этишлари зарур. Масалан: “Умумий педагогика” фанининг тарбия назарияси бўлими бўйича бўйича: Тарбия жараёни, камолот, комиллик, тарбиявий таъсир, тарбия усули, ибрат-намуна, тарбиявий омиллар, рағбатлантириш ва жазолаш, педагогик ёндашув, технологик жараён, педагогик ҳамкорлик кабилар.“Таълим назарияси бўйича”таълим, дидактика, шакл, усул, анъанавий, ноанъанавий, лойиҳалаш, маҳорат, билим, малака, амалиёт, кўникма, инновацион, ахборотли, тажриба маълумот кабилар.
“Класстер” (тармоқланиш) ўйини
Ўйиннинг шартига кўра ўқитувчи маълум бир умумлашган педагогик тушунчани доскага ёзади, хамда ўқувчиёки талабаларга мазкур тушунчани ифодаловчи хусусий томонларини аниқлаш топширилади. Масалан: ўқувчи, мактаб, билим, амалиёт, педагог кабилар. Топшириқни қуйидагича шакл асосида берилиши мақсадга мувофик.
ўқувчи: мактаб:
lуюшган жамоа, — ўқитувчилар жамоаси,
lўқувчилар жамоаси,- илм ўргатувчи даргоҳ,
lилм ўрганувчи жамоа, — тарбия берувчи даргоҳ.
Хулоса шуки, таълимдаги дидактик ўйинлар ўқувчи ва талабаларнинг дарсдаги фаоллигини таъминлайди. Янги илмий назарий билимларни бераолмасада аммо ёш авлоднинг дарсдаги қизиқишини билим олиш жараёнини фикрлаш қобилиятини, анализ ва синтез (тақлил ва умумлаштириш) га ўргатади, уларнинг қобилият ва иқтидорларини, оғзакива ёзма нутқини ривожлантиради, мустақил фикрлашга ўргатади.