Тарихий онг ҳам ижтимоий онг шакллари каби кишилик тарихини жуда қадим замонлардан шаклланиб келганлиги ўз исботини талаб қилмоқда. “Мифологик ижодиёт даврида инсон ўзлигини била бошлаган яъни “Мен” ни табиий ҳодисалардан ажралиб чиқиши юзага келган. Инсон ўзлигини англай бошлаганидан бошлаб ўзини шахс сифатида жамиятдаги ўрни ва тарихий тараққиётдаги ўрнини билишга қизиқа бошлайди. Айтиш мумкинки бу бевосита тарихий онгни пайдо бўлишини онтологик хусусиятидир” [1]. Тарихий онг орқали инсонлар жамият ўтмишини англайдилар. Тарихий онг дастлабки вақтларда стихияли тарзда шаклланган бўлиб, у ўтмишни тасвирлайдиган ривоятлар, мифлар онгли ишлаб чиқиладиган услуб кўрсатма, меъёрлар воситасида улардан фойдаланиш йўли билан пайдо бўлмайди. Ўтмишда бўлган воқеаларни тасвирлашни қоидалари, ишончли маълумотлар асосида тарихий билишга ўтишни объектив омили бўлади. Яна бир муҳим омили оғзаки маънбалардан ёзма маънбаларга ўтиш бўлди.
Республикамиз Президенти И. А. Каримов ўзининг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар ўрнини белгилаб олишда қуйидаги ғояни илгари суради: “Биз миллий маънавиятни ҳар томонлама юксалтириш масаласини ўз олдимизга асосий вазифа қилиб қўяр эканмиз, бугунги кунда маънавиятимизни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг бу борада қандай ўрин тутишини яхши англаб олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади” [2]. Дарҳақиқат ана шундай омил ва мезонлардан бири аждодларимиз яратган бой тарихий маданий меросдир.
Ўтмиш ўз изини, руҳиятни ишлаб чиқарувчи муносабатларга, ёзма асосларга амалий саънатга меъморчиликка қолдиради.
Тарихий онгни ривожлантириш ўзликни англашдан бошланади. Шу ўринда Президентимиз И. А. Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтирамиз: “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Исбот талаб қилмайдиган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарур” [3].
Тарихни фалсафий тадқиқот доирасига олиб келган ва тадқиқот доирасига айлантирган файласуф Вольтер ҳисобланади. Вольтер тарих фалсафаси атамасини фанга олиб кирган. Вольтердан олдин файласуфлар тарих фалсафасини идрок этиш ва бу соҳада бир қатор концептуал тарихий онг ва тарихий билиш сингари гносеологик, методологик муаммоларга дуч келамиз. Улар тарих ва инсон, объект ва субъект ўртасидаги боғланишда кўринади.
Юқоридаги фикрларидан келиб чиқиб шуни айтиш керакки миллий ўзлик, миллий ғоя масалаларида жиддий ёндашиб маълум бир тарихий онгни шакллантириш ва шу орқали маънавият соҳасидаги пировард мақсадимизга етишишимиз мумкин. Савол туғилиш табиий, хўш тарихий онг нима ва у тарихий билиш билан қандай алоқаси бор!? Тарихни фалсафий муаммолари рационал шаклда биринчи бўлиб қадимги юнонларда учрай бошлаган эди. “Антик тарих фалсафаси инсоният тарихини фожеавийлигини драмматик кўринишлари умумлашмасидир” [4].
“Ушбу чуқур излар объектив реалликни ташкил этади. Тарихчилар тили билан айтганда бу қолдиқлар халқ руҳиятини. Ҳаётини асослари ҳисобланади” [5].
Тарихий ўтмиш моддий ва маънавий маданиятга сингиб кетган бўлади. Бундай маданий қадриятлар тарихчилар учун реал фактлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тарихий ўтмиш тадқиқот предмети сифатида тарихий билишда ягона бир меъзон бўлиши керак, чунки тарихий воқеа жараёнларга баҳо беришда холислик бўлиши шартдир.
“Холислик — бу ҳақиқатни бузиб нетмай айтишдир. Тарихни қораламаси бўлмайди. Тарих бир марта ёзилади. Агар тарихни ўзгартирсак у ўзгарган тарих бўлади ” [6]. Биз бу фикрдан хулоса қилиб шуни айтишимиз керакки тарихга Собиқ Иттифоқ тузуми давридаги каби хохлаганимизча ўзгартириш киритсак келажак авлод олдида “Биз адашган эканмиз Амир Темур босқинчи эмас экан” деб қандай айтамиз.
Агар биз тарихдан бирор –бир воқеани ўзгартирсак бунда на ҳақиқат ва на холислик қолади. Шунинг учун тарихни холисона ўрганиб ўзига мос ва хос баҳосини бериш шартдир. Тарихий билишни ва тарихий онг муаммоларини бир мафкура доирасида ҳал қилиб бўлмайди.
Бирон-бир тарих тадқиқотчиси, тарихга қанчалик реал объектив ёндашмасин бари-бир қадриятли ёндошмасдан иложи йўқ бунга мисол қилиб қуйидаги мисолни кўрсатиш мумкин: “Тарихчи ўз ижодий фаолиятида қадриятли ва баҳовий тушунчалардан фойдаланиб ўтмиш ҳақида ҳукм чиқаради” [7].
Тадқиқотчиларнинг алоҳида тоифаси орасида ҳақиқатдан ҳам шундай бир нуқтаи-назар мавжудлигини эътироф этишга тўғри келади. Улар ўзларининг бир ёқлама ва ғайрилмий қарашларига таяниб, Ўрта Осиёнингбошқа туркий тилли халқлари каби ўзбекларни ҳам “Минтақада ўз маданий анъаналарига эга бўлмаган ёввойи кўчманчилар сифатида кўрсатишга ҳаракат қилганлар”.
Тарихга фалсафий ёндошадиган бўлсак этник тарих масалаларини ўрганиш ҳамда унинг жаҳон цивилизациясига қўган ҳиссасини холис баҳолаш учун ҳаққоний тарихий фактлардан фойдаланиш ва шу асосда фундаментал тадқиқот олиб бориш лозимдир.
Айтиш мумкинки “Ёлланган олимлар” пайдо бўлиб улар кенг ҳалқ оммасига бағишланган мақолалар билан чиқиш қилдилар. Тарихий тадқиқот шуни кўрсатдики маълум мафкура ёки ғоя билан суғорилган методология ёки илмий иш йиллар ўтиши билан ўз қадр-қимматини йўқотади. Бунда тарих фани ва тарихчилар маъсулияти ҳақида фикр мулоҳазалари ҳамда аниқ илмий-фалсафий концептуал мушоҳада қилишга ва тарихни бундан ҳам аниқроқ моҳиятини тасаввур қилиш мумкин бўлади, чунки бу ғоя ўз илмий-фалсафий асосига эга. Асос қилиб тарих фанининг методологик илмий-назарий асос ва тамойилларини ишлаб чиқиш ҳозирга келиб энг долзарб муаммолардан бўлиб турибди. Хусусан: “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас” [3].
Маданий меросда халқ руҳиятига яқин, ички инстиктив ҳиссиёт билан туйиладиган, англанадиган қудрат яширинган бўлади. Буни фақат уйғоқ тафаккур, ўткир идрок орқали ҳис этиш мумкин. Маданий меросдан хабардорлик инсон дунёқарашини кенгайтиради, уни фикрлашга, ўйлашга ва хулосалар чиқаришга ундайди.
Тарихнинг бурилиш лаҳзаларини урушлар, тўнтаришлар, ишлаб чиқариш усулларида радикал ўзгаришлар кечаётган, ўтиш даврини бошдан кечираётган халқлар ҳаётида тарихга бўлган қизиқишнинг кескин ошгани ҳамиша ҳайратга солиб келган. Бу тарихий билишни генизисини бир қатор алоҳида томонларини тушуниб олишга ёрдам берадиган бу феноменни тарихга қизиқиш деб номлаш мумкин. Шу маънода Ўзбекистонда тоталитар совет тузумининг инқирозга учраши ва унинг ўрнида демократик тамойилларга асосланган бозор иқтисодига ўтиш шароитида тарихга қизиқиш кескин ошганлигини кўрамиз. Бу биринчидан, Ўзбекистонда янги жамият ва давлат барпо этилаётганлиги унинг тарихий илдизларига, тажрибасига бўлган қизиқиш ортганлигида; иккинчидан, Чор Россияси ва совет мустамлакачилиги шароитида ўзининг тарихи, миллий маданияти, қадриятларидан узоқлашган халқнинг “кўзи очилган булоқларга” ўз ташналигини қондириш, ундан баҳраманд бўлиш эҳтиёжининг юқорилиги; учинчидан, ўзликни англаш, миллий тикланиш зарурияти тарихни билиш аждодлари меросидан баҳраманд бўлиш ўтмиш-бугун-келажак формуласида ўзини қайта қуришга сафарбар этишда намоён бўлмоқда.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, тарихга муносабат ва тарихни англаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, тарихий тафаккур ва тарихий билиш орқали барча ислоҳотларга қодир бўлган шахс ва жамиятни барпо этиш учун тарихни фалсафий томонлама ҳам мушоҳада этиш ўта зарурдир. Тарихимизнинг янгича фикрлайдиган кишилар айниқса бўлажак мутахассисларни тутган ўрни ва мазкур масалаларга этибор бериш лозимдир.
Адабиётлар:
- Спиркин А. Происхождения сознания. – М.: 1960. – С. 11.
- Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент: Маънавият. 2008. 29-30 б.
- Каримов.И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б.5, 3.
- Гобаров И. А. Смысл и направленность исторического процесса. – М.: МГУ, 1987. – С. 132.
- Самиев А. Генезис и развития исторического сознания. – Душанбе: Дониш, 1998. – С. 79.
- Ибрагимов А. Биз-ким ўзбеклар. – Т.: Шарқ. 1999. – Б. 289.
- Коршбиёв А. М., Шапавлов В. Ф. Творчество и отражение в историческом познание. – М.: 1984. – С. 66.