Хоразм тўй маросимлари ҳақида баъзи мулоҳазалар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №46 (336) ноябрь 2020 г.

Дата публикации: 10.11.2020

Статья просмотрена: 66 раз

Библиографическое описание:

Сабирова, Н. Э. Хоразм тўй маросимлари ҳақида баъзи мулоҳазалар / Н. Э. Сабирова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 46 (336). — С. 553-555. — URL: https://moluch.ru/archive/336/75046/ (дата обращения: 17.12.2024).



Ушбу мақолада сўз Хоразм маросим фольклори, тўй маросимига оид поэтик рамзлар ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, фарзанд билан алоқадор қўшиқларда ишлатиладиган рамзлар аввало фарзанд тушунчаси билан боғлиқлиги, бефарзандлик, фарзанд тушунчалари алоҳида таҳлилга тортилган. Жумладан, «олма» ва «нор» рамзларининг қўлланилишида бошқа маънолар ҳам борлиги айтиб ўтилган.

Калит cўзлар: бешик тўйи, соч тўйи, ёш тўйи, қадимги маросимларнинг қолдиқлари, «ошиқ», «пачиз», «олтин қобоқ» каби ўйинлар

В статье рассматривается фольклор обрядов Хорезма, поэтические символы, связанные со свадебным обрядом. Также символы, используемые в песнях, относящихся к ребенку, в первую очередь относятся к понятию ребенок, бесплодие, понятия ребенка участвуют в отдельном анализе. В частности, отмечается, что использование символов «яблоко» и «свет» имеет и другие значения.

Ключевые слова: колыбельная свадьба, свадебная прическа, молодежная свадьба, остатки древних обрядов, игры типа «влюбленная», «пачиз», «золотая ракушка»

Маълумки, инсон оила қуриб, жуфтлик бўлиб яшар экан, ҳамиша ўз изидазурриёт қолдириш учун курашади. Бефарзандлик қадимда бехосиятлик рамзи сифатида қораланган. Буни айрим достонлардаги мотивлар ҳам тасдиқлайди. «Эдига» достонида Тулумхўжани бефарзандлиги учун саройдан ҳайдаб, Қўнғирот элидан бадарға қилишади.Достондаги ушбу шеърлар буни тасдиқлайди:Юртға етар бефарзанднинг шумлиғи,Касофатдур асли ўзи бўлдиғи, Мақбул эмас яхши-ёмон қилиғи,Бу даргоҳда анга даврон бўлмасин [1,171].

Халқ қўшиқларида фарзанд тимсоли сифатида турли-туман нарса-предметлар, наботот ва ҳайвонот оламига мансуб образларга мурожаат этилади. Даставвал фарзанд рамзи сифатида бешик тилга олинади:

Мўраласак мўрингиздан тутун чиқар,Бизга деган қатламангиз бутун чиқар. Бутун чиқса, шу хонадон хайрли эшик,Шу эшикка буюрсин тилла бешик [2,36]. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, фольклор асарларида бешик тушунчаси тилга олинганда унга нисбатан «тилла», «олтин» каби эпитетлар қўшилади: Бу уйда ҳиммат тоғи дарпанади, Тўрида олтин бешик дарпанади, Ё Муҳаммадумматина, ё рамазон [2,44].

Ушбу эпитетлар аслида бешикка эмас, балки унинг ичидаги фарзандга қарата айтилади. Чунки фарзанд олтиндан ҳам қимматли бўлган зотдир.Албатта, бешик тасвирланган лавҳаларда болага алла айтиш одати ҳам ўз ифодасини топади. Айрим қўшиқларда зурриёт, фарзанд рамзи сифатида қушлар образига, хусусан, булбул тимсолига мурожаат этилади:

Томгасепдим седана, Терибесинбедана,

Уйингиз– булбулхона , Ҳарйилибўлсинтўйхона [2,115].

«Булбулхона» сўзи орқали ифодаланган объектнинг рамзий талқинида асосий урғу фарзанднинг йиғиси, кулгуси, шовқин-сурони каби турли қилиқ ва хосиятларига қаратилади. «Болалик уй бозор» мақоли ҳам ўша хусусиятларга анча мос келади. Фарзандга авлодни давом эттирувчи зот сифатида қаралганлиги сабабли унинг билан боғлиқ рамзлар оилага алоқадор рамзлар билан ёнма-ён келади. Масалан, «чироқ» рамзи қўшиқларда фарзанд ва оила тимсолларига уйқаш келади: Қора гўззим қораси,Қоронғи уйим чироси, Хафакўнглимбиноси,Алла, болам, аллаё [3,67]

Хонадонда чироқ ёниши ҳаётнинг давомийлиги, оиланинг барҳаётлигини англатади, унинг негизида эса фарзанд тушунчаси ётади.Қўшиқларда ўғил ва қиз фарзандлар билан алоқадор рамзлар мавжуд. Уларда умумийлик билан бирга алоҳидалик ҳам кўзга ташланиб туради.Маълумки, ёшликдан бошлаб ҳар бир жинс учун мавжуд ўйин турлари борки, уларнинг асосида рамзийлик бўртиб туради.Бу ҳолат халқ турмушини кенгроқ доирада тасвирлайдиган достон жанрида айниқса яхши ёритилган.Хоразм «Гўрўғли» туркумининг биринчи достонида Гўрўғлининг гўрда туғилиши эпизоди берилади. Онасининг мозори ёнида ўйнаб юрган боланинг жинсини аниқлаш учун гўрнинг оғзига ошиқ ва қўғирчоқ ташлаб қўйишади. Бола ошиқни олиб ўйнайди. Унинг ўша қилиғи орқали ўғил эканлиги аниқланади [4,20].Демак, ҳар бир жинснинг машғулоти билан алоқадор рамзий ўйинчоқлари ҳам халқ ижодида, жумладан қўшиқларда ўз ифодасини топади: Олтин ошиқ ўйнаган,Ўғлинг бўлғай ёр-ёр.

Кумуш қошиқ ўйнаган,Қизинг бўлғай ёр-ёр [5,81].

Ошиқ ўйнаш ўғил болаларга хос машғулот бўлиб, илгари фаол ўйинлар қаторига кирган. Бу ўйин негизида аввало болаларни овчиликка, қолаверса, ҳарбий машғулотга тайёрлаш мақсадлари ётади. Чунки,ўйинчи икки-уч метрдан туриб рақиб ошиғини уриб йиқиши ёки ошиқни отганда унинг лозим бўлган (яъни ютуқ таъминланадиган) ҳолатда туришини таъминлаши шарт бўлиб, у ошиқ эгасидан ниҳоятда кучли аниқликни, мерганликни, эпчилликни ва пухталикни талаб қилади. Демак, ошиқ ўйини шунчаки вақтни кўнгилли ўтказиш машғулоти эмас, балки ҳаётий эҳтиёж асосида юзага келган машғулотдир. Қадимда бу ўйин болаларни бир ёш-табақа мансубиятидан бошқасига (масалан, болаликдан ўсмирликка, ўсмирликдан йигитликка) ўтказишдан аввал қилинган синов-инициация маросимлари чоғида ўйналган рамзий-ритуал ўйинлар сирасига кирган бўлиши керак. Хоразм воҳасида шу типдаги қадимги маросимларнинг қолдиқлари «ошиқ», «пачиз», «олтин қобоқ» каби ўйинлар тарзида ўтган асрнинг 60-йилларига қадар сақланиб қолганлиги этнограф Г. П. Снесарёв томонидан аниқланганлиги [6,155–205] ҳам шу фикр тўғрилигини тасдиқлайди. Шу сабабдан ҳам Хоразм воҳаси халқ қўшиқларида «ошиқ»детали ўғил болани аниқловчи рамзий ифодага айланган. Энди юқоридаги қўшиқ таркибидаги «қошиқ» атамасига келсак, товоқ вақошиқ уй анжоми сифатида ўз маъносига эга бўлиб, бадиий матндау оила рамзи бўлиб ҳисобланади.Қиз боланинг қошиқ ўйнаши унинг оилавий муҳитдаги машғулотга тайёрланишини билдириб, келажакдаги тақдирига ишора сифатида танланган рамзий ифодадир.Фарзанд туғилгандан кейин унинг соч тўйи ва ёш тўйи ўтказилади. Ўсиши давомида эркалаш ва суйиш қўшиқлари айтилади. Ўша қўшиқларда ҳам ўғил ва қизларни фарқловчи рамзий образ ва ифодалардан фойдаланиш анъанаси мавжудлиги кўзга ташланади. Ўғил болаларни суйиб эркалаганда қуйидаги қўшиқ ижро этилади: Ёшина ёш қўшилсин, Ошина ош қўшилсин .

Уллийигитбўлганда Бошина бош қўшилсин .

Мазкур қўшиқдаги «ош» ризқ-рўз ва бойлик рамзи бўлса,»бошина бош қўшилиши», илгариги фаслимизда таъкидлаганимиз, каби уйланиш ва оилали бўлиш истагини англатади.Ўғил болаларга айтиладиган аллаларда, суйиш қўшиқларида уларнинг оила таянчи ва куч-қудрат тимсоли эканлигига ишора қиладиган рамзий ифодалар танланади:

Беглар бегин сарвари, Отангни бел камари. Камарни тиғ, жавҳари, Кўзим нури гавҳари, Оллоболам-ей,олло.

Қўшиқдаги «белнинг камари» ибораси боланинг куч-қудратига рамзий ишорадир.Қизларга нисбатан айтиладиган алла ва суюш қўшиқларидаги рамзий ишораларда унинг жинсига мос машғулотларга нисбат берилади:

Болам, боламбор бўлар,Олмабўлар, нор бўлар.

Бир куни келиб Ойхона, Кўп йигитлар зор бўлар.

Ўйна, ўйна, ўйна ой.

Қўшиқнингумумиймазмунидақизболанингтурмушгачиқишигакўпроқэътиборқаратилишиданташқари»олма»,анор»рамзларинингқўлланилишидаянабошқамаъноларҳамяширинган.»Олма»ва»нор»қиз,аёлрамзибўлиб,уларнингнегизидаҳосилдорликинончлари, оилавафарзандтушунчалариётади. Хуллас, фарзандбиланалоқадорқўшиқлардаишлатиладиганрамзлараввалофарзандтушунчасибиланбоғланади,қолаверсаҳарбирфарзанднингжинсигақарабуларгамосҳолдатанланади. Хулоса қилиб айтганда, ўзбек фольклоршунослигида маросимфольклори йўналишнинг ривожланиб бораётган бир пайтида кўпгина урф-одат, маросимлар, улар таркибидаги вербал компонентлар унутилиб, этнофольклорий жараённи сўниб боришини олдини олиш ва унутилиш арафасига келиб қолган жараёнларни илмий тадқиқ қилиш бизнинг келгуси ишларимиз мазмунини ташкил этади.

Адабиёт:

  1. Ошиқнома (Хоразмдостонлари). IIкитоб. — Урганч: «Хоразм» нашриёти, 2006.
  2. Улуғ ой умидлари: «ё рамазон»қўшиқлари (тўплаб, нашргатайёрловчиларвасўзбошимуаллифлариМ.ЖўраевваШ.Шомусаров). — Тошкент: «Мовароуннаҳр», 2001.
  3. Xоразм оғзаки ижод дурдоналари (нашрга тайёрловчилар Й.Зоҳидов, П.Бобожонов). — Урганч: «Хоразм»нашриёти, 1993.
  4. «Гўрўғли»: Хоразмдостонлари (нашргатайёрловчиС.Рўзимбоев). — Урганч, «Хоразм»нашриёти, 2004.
  5. Хоразм оғзакиижоддурдоналари (нашргатайёрловчиларЙ.Зоҳидов, П.Бобожонов). — Урганч: «Хоразм»нашриёти, 1993. — 81-бет.
  6. СнесаревГ. П. Традиция мужских союзов в её позднейшем варианте у народов Средней Азии // Полевые исследования Хорезмской экспедиции в 1958–1961 гг. (памятники средневекового времени этнографические работы). — М., 1963.
  7. Беғубор қалбсадоси (болаларфольклори). НашргатайёрловчиҲ.Рўзметов. — Урганч: «Университет», 2003.
  8. Хоразм хазинаси (нашрга тайёрловчи Собир Эҳсон Турк). — Урганч, «Хоразм», 1996.


Похожие статьи

Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Халқ мақолларида ўзбек миллий қиёфаси

Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини

Ўзбекистонга радйоалоқанинг кириб келиши ва унинг ривожланиш тарихи (Хоразм мисолида)

Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли

Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.

Похожие статьи

Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Халқ мақолларида ўзбек миллий қиёфаси

Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини

Ўзбекистонга радйоалоқанинг кириб келиши ва унинг ривожланиш тарихи (Хоразм мисолида)

Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли

Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.

Задать вопрос