Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №30 (268) июль 2019 г.

Дата публикации: 30.07.2019

Статья просмотрена: 16 раз

Библиографическое описание:

Пардаев, Султонмурод. Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири / Султонмурод Пардаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 30 (268). — С. 149-151. — URL: https://moluch.ru/archive/268/61813/ (дата обращения: 17.12.2024).



В статье рассматривается философская концепция Шри Ауробиндо (Ауробиндо Гхош) применительно к молодым людям.

Ключевые слова: Шри Ауробиндо, знание, онтология, интеллект, высший интеллект.

Гхош доктриналарнинг ҳар бири ҳам ақл учун ўз қимматига эга бўлиши мумкинлиги ва турли тизимлар улардаги қарама-қарши хулосалар билан бирга олганда кучли ақл ва қобилият эгалари тараққиётига таъсир этиши мумкинлигини таъкидлайди. Унинг кўрсатишича, ушбу спекулятив (қуруқ муҳокамаларга асосланган, мушоҳадавий) тафаккурнинг барча ишларидаги фойда унинг инсон ақлини тарбиялашида (машқ қилдиришида) ва унга ўз чегарасидан ташқарида тўлиқ бир мазмун мавжудлигини ва эътиборни шунга қаратиш кераклигини кўрсатишидадир.Лекин фикрловчи ақл, — деб уқтиради А.Гхош, — Унинг (Ҳақиқатнинг) мавжудлигини ноаниқ кўради ёки Унинг тафаккурдаги айрим ва ҳатто зиддиятли аспектларини аниқлашга уриниб кўради, шу холос... Токи биз соф интеллект соҳасида қолар эканмиз, бу эрда биз қила оладиган барча иш фақат нима ҳақида фикр юритилгани ва кейин нимани аниқлангани ҳақида ўйлаш, таҳмин қилиниши мумкин бўлган барча ғояларни ҳамиша ўзаро солиштириб туриш ва, ниҳоят, у ёки бу фалсафий эътиқодга, фикрга ёки хулосага келишдангина иборат бўлади. Ҳақиқатни тинимсиз тадқиқ этадиган ҳар қандай кенг ва ўткир интеллектнинг қўлидан келадиган якка-ю ягона позитсия шундан иборат. Аммо бу йўл билан чиқариладиган ҳарқандай хулоса фақат мушоҳадавий (спекулятив) бўлади; у ҳеч қандай руҳий қимматга эга бўлмайди; у қалб излаётган ишончли тажриба бўла олмайди ёки руҳий ишончни бера олмайди. Ҳамон интеллект бизнинг ягона қуролимиз бўлар экан ва моддий борлиқ ҳақидаги билимдан юқорироқ ҳақиқатга эришувнинг бошқа воситаси мавжуд бўлмас экан, у ҳолда оқилона ва чекланмаган агноститсизм бизнинг охирги позитсиямиз бўлиб қолавериши керак бўлади. Ҳодисалар дунёсидаги нарсаларни муаян даражада билиб олиш мумкин, лекин олий ва ақл бовар қилмас моҳият ҳамиша ноаниқлигича, билиб олинмаганича қолаверади. Фақат мантиқий (чизиқли) ақлдан буюкроқ онглаш мавжуд бўлса ва биз унга эриша олсак, унда биз туб Реалликнинг моҳиятига ета оламиз. Шундай онглаш қобилияти мавжудми ёки йўқми деган масала хусусида интеллектуал фикрлар, мантиқий далиллар бизни узоққа олиб бора олмайди. Бизга энг керак нарса тажриба қилиш, шундай онглашга эришиш, унинг мазмунига киришиш, у билан яшаш. Агар биз шунга эриша олсак, интеллектуал мушоҳада ва муҳокамалар зарурий равишда иккинчи ўринга сурилади ва ҳатто маъносиз бўлиб қолади. Ратсионал таффакур шаклидаги фалсафа эса ҳақиқатнинг интеллектуал тафсири ўлароқ, агар шундай тафсирнинг иложи бўлса, бу буюк кашфиётни ментал онг(ақл) да ифодалаш воситаси шаклида сақланиши мумкин.” [1. 261 б.]

ХХ аср Ҳинд файласуфи Шри Аробиндо Гхош эса бу борада муҳим янги консепсияни олдинга суради. Ушбу консепсияга кўра инсоният онги аста-секин ялпи эволютсия қилиб, буюк зотлар эришган маррага етиши мумкин. Яъни, унинг таълимотига кўра, “ақлли инсон” инсоният маънавий тараққиётининг энг сўнгги босқичи эмас, ратсионал тафаккур инсон онги тарихий юксалишининг энг олий марраси эмас, балки йўлдаги ўткинчи ва қуйи босқичлардан биридир. Бу ғояни тушунтириш учун у инсон онги илгарилаб, тобора юқорига кўтарилиб борадиган босқичларнинг ҳар бирини бирма-бир характерлаб беришга интилган. У инсон онги пиллапояларининг қуйидаги таснифини [2. 150–163. б] олдинга суриб, пастдан юқорига тартибда оддий ақл, олий ақл, нурланган ақл, интуитив ақл ва глобал ақл поғоналарининг мазмунини қуйидагича ёритади:

Оддий ақл, унинг тушунтиришича, инсонда воқеликни бир нуқтаси ёки кичик бир фрагментини ёритиб, яна ўчиб турадиган учқунга ўхшайди.

Олий ақл. Бу ақл ратсионал-назарий тафаккур намояндаларига — ратсионалист олимлар ва файласуфларга ҳос бўлиб, унинг нури оддий ақлга нисбатан эркинроқ ва интенсивроқ бўлади. Лекин бу нурда ҳарорат бўлмайди ва у қаттиқроқ, оғирроқ бўлади. Бу оғир интеллектуал субстанция олий дунёдан келаётган нурни тўғридан тўғри қабул қила олмайди, балки ақлий субстантсия элементлари билан қориштириб юборади. Шунинг учун унда ҳақиқат софлигича сақлана олмайди, таниб бўлмас даражада ўзгариб кетади. Бу ақл ўзи қабул қилган нурни қайта ишловдан ўтказиш, ўз мазмунидаги элементлар билан қўшиб юбориш, мантиқий бузиб–ёриш (экзекутсия), қисмлар, тушунчалар ва ғояларга ажратиш (таҳлил этиш, яъни анализ) кабилар билан шуғулланади. Бундан ташқари олий ақл ўзига бир ёки бир неча нуқтадан этиб келган нур орқали хулоса чиқаради. Шу нуқта ёки нуқталардан келган ғояларни у априор деб ҳисоблайди (аксиомага айлантиради). Бу ақлда интуитсиянинг(олий илмларнинг) “томчи”лари мавжуд ва шу томчиларга зид келадиган барча илмлар рад этилади. Умуман, бу ақл ўзидан юқорироқдаги ёрқинроқ нурга очила олади, лекин бу очилиш аҳён-аҳёнда ва қисқа муддатли бўлади. Чунки бу очиқлик унинг учун нормал ҳолат эмас, балки ғайритабиий, маҳсус ҳолатдир.

Нурланган ақл. Ақл бу поғонасига Олий ақлни секин–аста тинчлантирилгандан кейингина кўтарилиш мумкин. Бу ақл аввалги, олий ақлда томчилар сифатида қабулланган нурнинг энди оқимга айланиши билан характерланади. Оқимнинг ўзи эса завқу-шавқ, руҳий кўтаринкилик, эркин парвоз каби эстетик ҳолатлар касб этади. Бунда инсон онги тилларанг нур оқими билан тўлади. Бу босқичда иштиёқ, ташаббускорлик, меҳр–муҳаббат, ҳаёт ритми баралла сезилиб туради. Бу босқичда инсонда буюк эстетик қобилиятлар (шоирлик, рассомлик, композиторлик ва ҳ.к.) уйғонади. Шри Ауробиндонинг кўрсатишича, нурланган ақлнинг ҳам ўзига ҳос камчиликлари бор. Зеро, бу босқичда поезия образлар ва вайи сифатида келган илҳом сўзлар шаклида бемалол, сел каби жўшиб, тошиб, қуюлиб тушар экан, инсон онги уни ўз қалбига сиғдириш қийин бўлган ғайри оддий оқим дея ҳис этади. Инсондаги бу завқу шавқ унинг асабларини қаттиқ қўзғалишига олиб келади. Бу ҳол унинг вужуди ҳали бундай кучли оқимни қабул қилишга тайёр бўлмагани туфайли содир бўлади, деб кўрсатади А.Гхош. Шу маънода ушбу босқичда ҳам инсон тўлиқ эмас, ярим нурланади. Шунинг учун бу босқич навбатдаги босқичга кўтарилишнинг яна бир поғонаси бўлади. Бу босқичда инсон ҳақиқат ҳаммаёқда мавжудлигини тусмол этади, лекин реал кўра олмайди. Реал кўриш учун эса инсон янада мукаммалроқ покланишда давом этиши керак.

Интуитив ақл. Бу ақл нурланган ақлдан ўзининг шаффофлиги билан фарқланади. У симоб каби ҳаракатчан бўлиб, ҳар қандай паст–баландликда, тўсиқ билмай, бемалол оқа олади. Олий ақлга ҳос бўлган мантиқий шаблонлар уни сиқа олмайди, чегаралай олмайди. Бу ақлнинг билими қандайдир юқоридан ёки теран чуқурликдан эмас, балки ҳамиша кўз ўнгидан келади. Бу билим бизнинг нурланишимизни, инсоннинг нурланишини кутиб туради. Ҳақиқатга эришув учун биз фақат ўзимизни ундан ажратиб турувчи чегаралардан қутилишимиз керак ҳолос.

Шундай қилиб биз Шарқ фалсафасининг жозибадорлиги сирини, унинг онг эволютсиясининг қандай босқичига тегишли эканини тасаввур қилиш имкониятига эга бўлдик. Ушбу сир инсон руҳиятининг самовий илҳом булоғи билан боғланишида экан. Шу маънода А.Гхош таснифига кўра фойдалансак, Шарқ поетик фалсафаси Ғарбнинг ратсионалистик фалсафасидан, масалан, Гегел панлогизмидан камида икки поғона баланд туради. Ваҳоланки, Гегел ўзининг эвропамарказчилик позитсиясидан туриб Ғарб маънавий маданиятини Шарқникидан устун ўринга қўйган эди. Бошқа ишида эса унинг ўзи ўз диалектикасини ишлаб чиқишда Румийнинг “Маънавий маснавий”сидан таъсирланганини ёзади. Ваҳоланки, Гегел панлогистик диалектикаси Румийнинг гўё атир гуллардан иборат маснавийлари гулдастаси олдида қуриб қолган бир гиёҳдайдир.Чиндан ҳам, Гхош таснифига кўра Шарқ фалсафаси олий ақлнинг эмас, ҳатто нурланган ақлнинг ҳам эмас, балки интуитив поғонанинг маҳсули экани кўринади. Низомий Ганжавий, Ҳусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Саноий, Ҳофиз, Саъдий ва бошқа буюк зотларнинг поетик-фалсафий ижоди эса айни шу поғонага тегишлидир. Уларнинг асарлари оддий поезия эмас (нурланган ақл босқичидаги илҳомнинг натижаси эмас), балки “Ан ал–Ҳақ”ликка эришган зотларнинг фалсафий поезиясидир. Зеро бу поезия жазба (экстаз) маҳсулидир. Ижоднинг айни шу шаклини Шеллинг эстетик интуитсия деб атаган эди. Шу муносабат билан биз Ғарб экспериаментал руҳшунослигининг хавфли томонларини кўрсатиб берган таниқли ҳинд мутафаккири А.Гхошнинг фикрларини, айниқса унинг замонавий рушуносликда йўл қўйилаётган хатолар оқибати ҳақида айтганларини ва бу борада Ғарбнинг Шарқдан ўрганиши керак бўлган жуда катта билим соҳаси бор.

Ҳозирги кунда бу каби ҳодисалар чиндан ҳам содир бўлганини текширадиган илмий изланиш ва материаллар ҳам тобора кўпаймоқда. Табиат ва жамиятда мувозанатсизлик ҳолатининг кескин кучайиб бораёгани, иқлимнинг ўзгариб бораётгани, қутблар ўрнининг силжиётгани каби фактлар эндиликда кўпчилик фан намояндалари томонидан қадимги мифологик башоратларнинг тан олинишига ва хатто тегишли илмий изланиш ва амалий тадбирлар амалга оширишга қадар олиб келмоқда. “Мен инсоният жамияти учун битилган қисмат келиши мумкинлигини асло инкор этмайман, — деб ёзади, масалан, РФА академики Н. Н. Моисеев...” [3. 18 б.].

Юқоридаги ғоялар Шри Ауробиндо Гхошнинг “Бундан 10000 йиллар олдин бир қанча даҳо шахслар дунё сирини юлқиб олишга муваффақ бўлган эдилар ва лекин бу сирдан фақат айрим кишиларгина баҳраманд бўлган эдилар...”деган фикрини тасдиқлайди вачиндан ҳам инсониият жамиятининг бундан анча олдинги даврлардаёқ ягона ва мукаммал руҳий маданият — традитсия (Ваҳдат ҳақидаги таълимот) шакллангани ҳақидаги хулосага олиб келади.

Адабиётлар:

  1. Шри Ауробиндо. “Западная метафизика и ёга ” // Сатпрем. Шри Ауробиндо или путешествие сознания. Бишкек. 1992. 261 б.
  2. Сатпрем, Шри Ауробиндо, или путешествие сознания. Бишкек, 1992. — С.150–163.
  3. Моисеев Н. Н. Философия вқживания. // Терминатор. 1997.№ 2. 18 б.
Основные термины (генерируются автоматически): балок, бишкек, путешествие сознания, Шри.


Похожие статьи

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Темурийлар даври илмида мусиқанинг санъат турига айланиши

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида)

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Похожие статьи

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Темурийлар даври илмида мусиқанинг санъат турига айланиши

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида)

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Задать вопрос