ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида) | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №3 (107) февраль-1 2016 г.

Дата публикации: 10.02.2016

Статья просмотрена: 235 раз

Библиографическое описание:

Абдуназаров, Л. М. ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида) / Л. М. Абдуназаров, Ш. А. Камбарова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 3.1 (107.1). — С. 1-2. — URL: https://moluch.ru/archive/107/25909/ (дата обращения: 17.12.2024).



 

ХХ асрнинг 20-йилларида Марказ тамонидан ўтказилган районлаштириш даврида Андижон ва Қўқон округларида амалга оширилган ўзгаришларни умумий жиҳатдан ўрганиш ҳам ўзига ҳос ўринга эга.

Туркистон АССР таркибидаги Қўқон округи муҳим аҳамиятга эга бўлган округлардан бири бўлган. Туркистон районлаштириш комиссиясининг1923 йилдаги маълумотларига қараганда, Қўқон округининг чегараларини 20- йилларда Фарғона областининг Қўқон ва Наманган уездлари шимоли-шарқий қисми ҳамда Самарқанд областининг Хўжанд уезди ҳудудларида тузиш режалаштирилган. Кейинчалик Қўқон округининг ҳудуди Хўжанд уездидаги Боғча-Исфара, Ғўлакандоз, Қистакўз, Нов, Унжи, Урал ва Чанкўли волостлари ҳудудини эгаллаган. Қўқон округи чегаралари Авлиёота уездидан бошланиб, у жануб ва жануби-ғарбга томон йўналиб Қўқон округи билан Чотқол водийсини ажратган. Бундан ташқари, Сирдарё областининг Тошкент, Мирзачўл уездининг Сирдарё районигача, Сирдарё районидан жанубга — Туркистонгача чўзилган. Округ ҳудуди кейинчалик Самарқанднинг жанубий қисми ва Бухоро Республикаси, шимоли-шарқда-Фарғона областининг Фарғона ва Андижон (Норингача бўлган ерлар) уездлари ва шимолда Еттисув областининг Пишпек уезди билан чегараланган [1- 131–132].

Марказнинг районлаштириш буйича тузган давлат режалаштириш комиссиясининг маълумотларига қараганда, Туркистон АССР таркибидаги Қўқон округининг ҳудуди 36 минг квадрат вёрст бўлиб, бу ҳудудда қарийб бир млн. аҳоли бўлган. Қўқон округи аҳоли зичлиги буйича Туркреспубликада 1-ўринда бўлиб, 1 кв. верстга ўртача 28,8 киши туғри келган. Округнинг шаҳар аҳолиси 20 % ни, кишлоқ аҳолиси эса 80 % ни ташкил қилган. Қўқон округида 1214 та аҳоли пунктлари бўлиб, 2 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган пунктлар 66 та эди [1–132].Округда шаҳарлар 4 та бўлиб, энг катта шаҳар-Қўқонда 1923 йилда 50338 киши, Наманганда — 40196 киши, Хужандда 32805 киши, Чустда — 8756 киши яшаган. Шаҳар типидаги посёлкалар 3 та бўлиб, Сантода 1923 йилги аҳоли рўйҳатига кўра 1019 киши, Сулюктада 1284 киши, Драгомировода 525 киши яшаган. 1923 йилги аҳолини руйхатга олиш якунлари буйича Қўқон округи аҳолисининг 72,1 % ини ўзбеклар, 14,9 % ини тожиклар, 8,3 % ини қорақирғизлар (қирғизлар), 2,2 % ини руслар, 1,2 % ини қипчоқлар, қолган 1,3 % ини бошка миллат ва элатлар — яъни қорақалпоқлар, ерли яхудийлар ва бошкалар ташкил қилган [2–132].

1926 йилги маъмурий районлаштиришда ҳам Фарғона водийсида 1924

йилдагидек иккита округ — Қўқон ва Андижон округлари ташкил қилинди.

Қўқон округи таркибига Конибодом районидан ташқари бутун Қўқон

уезди; собиқ Наманган уездидан Олмос, Варзик, Поп, Чодак, Чуст волост-лари тулигича, Ахси-Шаҳанд волостининг Резак, Чакиртўқай қишлоқлари; собиқ Фарғона (Марғилон) уездидан Олтиарик, Айвол, Марғилон, Учқўрғон, Файзиобод, Чимён, Яккатўт волостлари тўлиғича, Беговот қишлоғидан таш-қари бутун Қува волости, Хонобод қишлоқидан ташқари бутун Қўқонқиш-лоқ волости, Дўрмонча, Юзчек, Қурамақипчоқ қишлоқларидан ташқари бутун Ёзёвон волости, Қоратепа-Чавкан волостининг Ниёзботир қишлоғи кирган.

Қўқон округи шимол ва жанубда Қирғизистон билан, ғарбда Хужанд

округи билан, шарқда эса Андижон округи билан чегарадош бўлган.

Округнинг умумий ер майдони 9641 кв. верстни ташкил қилган [1–19].Қўқон

округи 11 та районга бўлинган бўлиб, улар Бешарик, Қўқон, Қудаш, Чуст,

Бувайда, Бағдод, Риштон, Олтиариқ, Марғилон, Фарғона, Қува районлари эди. Ўшбу 11 та район таркибида 242 та қишлоқ советлари ташкил қилнган

бўлиб, уларнинг 177 тасида ўзбеклар, 22 тасида тожиклар, 6 тасида қора-қалпоқлар, 2 тасида қирғизлар, 2 тасида қипчоқлар, 33 тасида эса аралаш

миллат вақиллари яшаган. Округнинг маъмурий маркази Қўқон шаҳри

бўлган.

1926 йилда Қўқон округининг аҳолиси 654236 киши бўлган ва уларнинг 168965 тасини (25,9 %) шаҳар аҳолией, 485271 тасини (74,1 %)

қишлоқ аҳолиси ташкил қилган. Округдаги аҳоли зичлиги аҳоли сийрак

жойларда 1 кв. верстга 17,9 киши, қалин жойларда эса 125,6 кишигача туғри

келган. Округдаги барча аҳолининг 81 % ини ўзбеклар ташкил қилган.

Қишлок жойларда эса аҳолининг 85 % ини ўзбеклар, 8,6 % ини тожиклар, 2,3 % ини қирғизлар, 2,1 % ини қоракалпоклар, маълум бир озчилик қисмини

эса лулилар ва қашқарилар ташкил этган. Шаҳарларда эса аҳолининг 68,9 %

ини ўзбеклар, 14,2 % ини руслар, 9,2 % ини тожиклар, 2,7 % ини маҳаллий

яҳудийлар, қолган қисмини эса бошқа майда миллат вақиллари ташкил

қилган. Бу даврда округда 4 та шаҳар, 1 та шаҳар типидаги посёлка ва 920 та

аҳоли пунктлари (қишлоқлар) бўлган [1–110].

Лекин ТАССРдаги бу маъмурий қайта ташкил этиш узоқ амал қилмади. РСФСР КП(б) МКнинг Ташкилий бюроси ўзининг 1924 йил 31 январдаги мажлисида Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларининг миллий ҳудудий чегараланиши тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқди ва Я.Рудзутакка мазкур республикаларнинг масъул ходимлари билан биргаликда бу ғояни амалда қандай руёбга чиқариш мумкинлигини олдиндан мухокама қилиб кўришни топширди [2–282]. Бунга қарши ўлароқ Т.Рисқулов бошчилигидаги Туркистон миллий коммунистларининг 1920 йиллардан бери «Турк совет Республикаси»ни ташкил этиш харакатлари мавжуд эди. Лекин марказнинг юқори сиёсий раҳбарияти учун Туркистонни бўлиб юбориш уни ягона давлат тузилмаси сифатида йўқ қилиш ғояси устивор бўлиб қолди.

ТАССР ўрнида бир нечта алохида республикаларнинг ташкил этилиши

муносабати билан 1926 йилда Ўзбекистонда яна қайтадан районлаштириш

ўтказилади. 1926 йил 10 июнда ЎзССР МИКнинг 4-сессиясида республика

маъмурий тармоқларини қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. [1–4]              Ўзбекистан ССРдаги 1926 йилги районлаштириш асосан совет

ҳукумати бошқарув аппаратини аҳолига яқинлаштириш мақсадида

ўтказилган эди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон ССРда 7 та област

ўрнида 10 та округ, 23 та уезд ўрнида 87 та район, 1163 та қишлоқ совети

ўрнида 1720 та қишлоқ советлари ташкил қилинди. [4–14] Хуллас, 1924 йил охирида Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилганидан кейин, 1926 йилда Ўзбекистон ССРда янгидан маъмурий-ҳудудий районлаштириш ўтказилиб, бошқарув тизими совет ҳукуматининг

манфаатлари ва мақсадига мослаштирилди. Районлаштириш аҳолининг иж-тимоий-хўжалик манфаатларига кўра ўтказилганига қарамай, унинг асосий мақсади «жойларда совет хокимиятининг хукмронлигини кучайтиришга қаратилган эди. Совет хукуматининг ушбу сиёсати мутақилликка интилаётган Турон халқлари ўртасида миллий бўлинишни келтириб чиқаришни ўз олдига мақсад қилган бўлиб, унирнг асоратлари бугунда хам сезилмоқда. Шу кунларда Марказий Осиё давлатлари ўртасида вужудга келган трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш муаммосининг илдизлари ўша даврга бориб тақалиши хеч кимга сир эмас.

 

Адабиётлар:

  1.   Материалы по районированию Туркестана. Выпуск 2. Проект административно-хозяйственного деления ТССР. Под редакцией Председателя Комиссии по районированию Д. П. Красновского. — Т.: Изд. ТЭС, 1924
  2.   Ўзбекистонниинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида.-Т.:”Шарқ”,2000.
  3.   282-бет ЎзРМДА, 338-фонд,М-34-рўйхат,690-иш
Основные термины (генерируются автоматически): киш, округа, Наманган, совет.


Похожие статьи

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Қўқон хонлигининг савдо алоқалари (Шарқий Туркистон мисолида)

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Корхоналарда модернизациялаш жараёнларини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Похожие статьи

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Қўқон хонлигининг савдо алоқалари (Шарқий Туркистон мисолида)

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига айланиб қолиши сабаб

Гхош фалсафий қарашларида билишнинг ёшлар онгига таъсири

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Корхоналарда модернизациялаш жараёнларини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Задать вопрос