Испан ва ўзбeк тилларига ўзлашган нeологизмларнинг тарихий-сeмантик тадқиқи
Бахронова Дилрабо Келдиёровна, PhD, доцент;
Абдураҳматова Нодирахон Ойбек қизи, магистрант
О‘збекистон давлат жаҳон тиллари университети (Тошкент, О‘збекистон)
Неологизмлар — бу, турли тиллар томонидан аллақачон қабул қилинган сўзлар, иборалар, турғун ўхшатишлар ёки янги ўзлашган маънолар бўлиб, улар одатда чет тилидан кириб келади ва бошқа тилга ўзлашганда, кўпинча бу сўзларнинг ёзилиши ва талаффузида ўзгаришлар юз беради. Ҳозирги кунда барча тиллар луғатларидан биз уларни топишимиз мумкин. Бу мақолада испан ва ўзбек тилларига кириб келган баъзи ўзлашма сўзлар — неологизмлар ҳамда уларнинг этимологияси ва семантикаси ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар: неологизм, этимология, ўзбек тили, испан тили
Неологизмы — это недавно приобретенные слова, фразы, фиксированные аналогии или значения, которые уже были приняты разными языками и обычно происходят из иностранного языка, и при ассимилировании на другой язык часто происходят изменения в написании и произношении этих слов.
Сегодня мы можем найти их в словарях всех языков мира. В статье анализируются некоторые слова — неологизмы, их этимология и семантика, вошедшие в испанский и узбекский языки.
Ключевые слова: неологизм, этимология, узбекский язык, испанский язык.
Neologisms are newly acquired words, phrases, fixed analogies, or meanings that have already been adopted by different languages, and usually come from a foreign language, and when assimilated into another language, there are often changes in the spelling and pronunciation of these words. Today we can find them in dictionaries of all the languages of the world. This article analyzes some of the word — neologisms and their etymology and semantics that have entered the Spanish and Uzbek languages.
Keywords : neologism, etymology, Uzbek language, Spanish language
Жаҳон тиллари луғат бойлигида неологизмлар салмоқли ўрин эгаллайди, уларнинг баъзилари анча илгари ўзлашган бўлиб, деярли ўз лексик қатламга айланиб кетади. Испан ва ўзбек лексикографиясидан ўрин олган неологизмлар тадқиқи уларнинг этимологик жиҳатдан ўзига хос маъно-мазмунга эгалигини очиб беради. Испан тилидаги неологизмларни Испан қироллик академияси (RAE) ҳар беш йилда алоҳида ўрганади ва луғат таркибига киритади, мазкур сўзларни ушбу Академия томонидан қабул қилинганидек ишлатиш ва ёзиш мажбурийдир. Агар улар асл тилда бўлгани каби ёзилса ва ишлатилса, бу хато бўлади, чунки зарурат бўлмаса, икки тилни аралаштирмаслик мақсадга мувофиқ ва ҳар бир тилнинг ўз ички қонуниятлари мавжуд ва уларга бўйсунилади. Худди шундай неологизмлар ўзбек тилининг сўз бойлигидан мустаҳкам ўрин олган.
Қуйида Испан тилининг изоҳли луғати (DRAE) ва Ўзбек тилининг изоҳли луғати (ЎТИЛ) томонидан қабул қилинган баъзи неологизмлар таҳлилида қизиқарли маълумотлар кузатилди. Масалан:
Cruasán : французча croissan t сўзидан келиб чиққан бўлиб, унинг тарихи Усмонлилар империясининг Европа давлатлари устидан қозонилган ғалабасига бориб тақалади. Кроасан биринчи марта Вена шаҳрида ғолиблар шарафига атаб пиширилади ва кейинроқ французлар томонидан такомиллаштирилган ҳисобланади, ташқи кўриниши ярим ойга ўхшаган ва турк байроғининг характерли тимсоли сифатида намоён бўлган бу ажойиб таом тезда Европада оммалашиб кетганлиги сабабли барча тилларда ўз ўрнига эга бўлди.
Champú : Соч ва бош терисини ювиш учун қўлланадиган бу модда инглизча shampoo лексемасидан келиб чиққан. Испан тилшуноси Короминаснинг фикрига кўра, бу сўз испан тилида 20-аср бошларида ҳужжатлаштирилган. Инглизча shampoo ўз навбатида ҳиндча champo сўзидан келиб чиққан, бу буйруқ сўз бўлиб, “массаж қил, сиқ” каби маънони англатган. Соч ва бош терисини ювиш учун дастлаб суюқ совундан тайёрланган ушбу модда қўлланилиши ҳақида ўйлаб кўрсак, бу ном мантиқий туюлади.
Género инглизча Gender сўзидан келиб чиққан бўлиб, жинс маъносини беради. Гендер концепцияси биологик жинс билан (инглизчасига — sex) ижтимоий жинс (инглизчасига — gender) фарқланишига ҳамда жинслар орасидаги ижтимоий муносабатлар фақат эркаклар ва хотин-қизларнинг биологик ўзига хослиги билан белгиланмаслиги, улар ўртасидаги ижтимоий роллар физиологик фарқлардан сезиларли равишда кенглигини англашга қурилган (1, 95). ЎТИЛда ген юнонча genos сўзидан, пайдо бўлиш, келиб чиқиш маъносини бериши ва ирсиятга тааллуқли белги ва хусусиятларни билдирувчи термин эканлиги келтирилган, бироқ гендер атамаси берилмаган (2, ЎТИЛ, I Т: 492).
Yogur : французча yogourt сўзидан келиб чиққан. Бу ферментланган сутнинг бир тури бўлиб, буғлаш орқали унинг ҳажмини ярмигача камайтириш ва кейин унга mayya (ачитқи) деган фермент қўшиш орқали тайёрланган. Аммо бугунги тилшуносликдаги айрим тадқиқотларда, луғатларда бу сўзнинг туркийчадан келиб чиққанлиги қайд этилмоқда (3): “Йогурт” сўзи туркча “ yoğurmak yoghhurt” атамасидан келиб чиққан бўлиб, бу прототуркчада ивитилган сут, маъносини берган. ЎТИЛда ҳам йогурт лексемаси инглизчадан, у ўз ўрнида туркчадан келиб чиққанлиги ёритилган (2, ЎТИЛ, I Т: 371).
Бульвар лексемаси ЎТИЛда французча сўзлиги, шаҳар девори маъносида келиши ёритилган (2, ЎТИЛ, II Т: 275). DRAEда ҳам Bulevar французча boulevard сўзидан кириб келганлиги, бу сўз одатда дарахтлар билан қопланган кенг кўчани англатиши келтирилган (4): 1. m. Calle generalmente ancha y con árboles. ; 2. m. Paseo central arbolado de una avenida o calle ancha . Шунингдек, бульвар хиёбон ёки кенг кўчанинг дарахтлари кўп марказий сайлгоҳини ҳам билдиради.
Аслида тадқиқотлар натижаси бу сўзнинг этимологияси унинг голландча/нидерландча bolwerk сўзидан келиб чиққанлигини кўрсатади (5), тарихда қадимий мудофаа қурилишига асосланган ва ташқи томонидан айлана камар каби ўраб олган шаҳар девори тушунилган. Тадқиқотлардан кўпгина қадимги мудофаа истеҳкомлари номланиши ўзига хослиги анлашилади, масалан, туркийлар душманнинг келишидан хабар беришга мўлжалланган соқчилар минорасини қарағу//қарғўй деб номлаган. Қарамоқ феълидан ясалган бундай соқчилар турадиган минора кейинги даврларда ҳам аҳамиятини сақлаб қолган. (9)
Beis yoki beige : французча beige дан келиб чиққан, очиқ жигаррангни билдиради. Рус тилида ҳам бежевый тарзида ишлатилади. Француз тилида қадимда бу сўз шаффоф ёки оқ рангни билдирган, баъзи манбаларда бу лотинча bombax — пахта лексемасидан келиб чиққанлиги келтирилади (6).
Márquetin: Инглизча marketing сўзидан. Бу маҳсулотни бозорга чиқариш ва унга бўлган талабни рағбатлантириш учун қўлланиладиган стратегиялар мажмуасига берилган ном. DRAE, шунингдек, mercadotecnia ёки marketing сўзларини ишлатишни тавсия қилади. Испанча mercado ёки инглизча market лотинча mercatus сўзидан келиб чиққан. Лотинча mercari “cотиб олмоқ” демакдир. ЎТИЛда ҳам маркетинг инглиз тилидан кириб келганлиги, бозор, сотиш, пуллаш маъноларини бериши келтирилган (2, ЎТИЛ, II Т: 546). Бу сўздан келиб чиққан маркет лексемаси ўзбек тили оғзаки нутқида ҳам қўлланилмоқда.
Castin : Инглизча casting . Бу филм учун актёрлар таркибини ёки қандайдир шоуга иштирокчиларни танлаш жараёнидир. Кастинг термини ўзбек тилидаги оммавий-ахборот воситаларида ҳам фаол қўлланилмоқда: Ўзбек Миллий академик драма театрида туркиялик режиссёр томонидан “Абу Райҳон Беруний” филмига кастинг ўтказилди (7). Аммо бу неологизм 2006 йилги Ўзбек тилининг изоҳли луғати (ЎТИЛ)да қайд этилмаган.
Cederrón : CD-ROM инглизча Compact Disc read-only Memory бирикмасининг қисқартмаси бўлиб, фақат ўқиш учун хотира компакт диски мазмунини беради. Бу рақамли форматда катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва ўқиш учун лазер нурларидан фойдаланадиган компакт диск ҳисобланади.
Estand : инглизча stand сўзидан. Бу бозор ёки ярмарка ичидаги маҳсулотларни кўргазмага қўйиш ёки сотиш учун ўрнатилган эълонлар доскалари ҳисобланади.
Estatus : Ушбу атаманинг этимологик келиб чиқиши лотин тилига, Рим империяси даврига бориб тақалади, унинг қўлланилиши барча даврларда ҳам юридик, ҳам оғзаки нутқда ташкилот, муассасаларнинг вазияти ёки одамнинг ҳуқуқий ҳолатини, позициясини англатган. Статус атамасининг фалсафий доирасидан бошлаб, бу терминнинг ҳолат, мавжудлик ёки вазиятга ишора қилишини аниқлаймиз. Бу демак, нафақат шахс, балки ташкилотларнинг жамиятда ёки ижтимоий гуруҳ ичида эгаллаган позициясини билдиради (10). Бу, шунингдек, маълум бир маълумот доирасидаги нисбий вазиятни ҳам англатади. ЎТИЛда ҳам статус лотинчадан олинганлиги, аҳвол, ҳол, ҳолат мазмунини бериши ёритилган (2, III Т: 569). Бундан ташқари, синоним сифатида араб тилидан кириб келган мақом сўзи ҳам ўзбек тилида қўлланилади, вазият, мавқе, мартаба каби маъноларни беради (2, II Т: 569).
Panty : Америка инглиз тилидаги Pantyhose сўзининг қисқариб ўзлашган варианти ҳисобланади. Бу эластиклиги юқори ипак, нейлон (spandex, lycra, elastan) каби нозик матолардан тикилган хотин-қизлар гардеробидан мустаҳкам ўрин олган ички кийим — колготки номидир. Замонавий испан тилидаги pantis, medias ҳам колготкини англатади. Ўзбекчага колготки варианти рус тили воситасида кириб келган, аммо бу термин аслида русча эмас. У чех тилидаги kalhoty сўзидан келиб чиққан бўлиб, шим маъносида таржима қилинган (8).
Бугунги глобаллашув ва халқларнинг жадал интеграциялашуви жаҳон тилларида қиёсий-чоғиштирма ўрганишларнинг салмоқли аҳамиятини кўрсатмоқда, айниқса, муайян тилнинг лисоний манзарасида муҳим ва муқим лексик қатлами тадқиқи ушбу тилларнинг миллий-маданий кодларини очиб беришда долзарб ҳисобланмоқда (11).
Қисқа қилиб айтганда, дунё тилларининг барчаси тарихий тараққиёти давомида ўзга тиллардан сўз қабул қилиш — неологизмлардан мустасно эмас. Бу сўзларнинг этимологик тадқиқи жуда қизиқарли фактларни тақдим этади.
Адабиёт:
- Бахронова, Д. К. Гендер и целевые концептуальные гендерные стереотипы / Д. К. Бахронова // Сборник трудов III Междунар. науч.-практ. конф. «Гендерные исследования в гуманитарных науках». — URL: http://sibac.info/20188.
- Ўзбек тилининг изоҳли луғати (А. Мадвалиев таҳрири остида). — Тошкент, 2006- 2008.
- https://www.arborea1956.com/prodotti/yogurt/
- https://dle.rae.es/bulevar
- https://fringilla-pinso.livejournal.com/181729.html
- http://etimologias.dechile.net/?beige
- https://www.gazeta.uz/oz/2019/03/04/beruniy-kasting/#!
- https://bracatus.com/kolgoty-ili-kolgotki
- Dadaboyev, K., & Bakhronova, D. (2021). The linguistic formation of defense and engineering terms in Uzbek language. Religación. Revista De Ciencias Sociales Y Humanidades , 6 (30), e210871. https://doi.org/10.46652/rgn.v6i30.871
- Бахронова, Д. К. Метафоры в языковой картине мира (на материале английского и испанского языков) / Д. К. Бахронова, З. Д. Рахимжонова. — Текст: непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 1 (291). — С. 225–228. — URL: https://moluch.ru/archive/291/65803/
- Xamidova Dilnavoz. Koreys tilida “vaqt” konseptli frazeologizmlarning semantik tahlili // Культурология, филология, искусствоведение: актуальные проблемы современной науки: сб. ст. по матер. XLVII междунар. науч.-практ. конф. № 6(39). — Новосибирск: СибАК, 2021. — С. 79–85. https://sibac.info/conf/philology/xlvii/216824