Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №31 (321) июль 2020 г.

Дата публикации: 29.07.2020

Статья просмотрена: 189 раз

Библиографическое описание:

Ражабова, О. Н. Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари / О. Н. Ражабова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 31 (321). — С. 168-171. — URL: https://moluch.ru/archive/321/72924/ (дата обращения: 22.12.2024).

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнинг грамматикаси бир-бирига ўхшамаслиги тил ўрганувчида мураккаблик туғдиради. Агллюнитатив тил бўлган ўзбек тилининг эгалик категориясини флектив — француз тили эгалик категорияси билан солиштириш ва таржимада муқобил вариантлар бериш тилни тушунишни осонлаштиради.

Калит сўзлар: грамматика, эгалик категорияси, олмош, сифат, француз тили, ўзбек тили.

В результате глобализации и интеграции сравнительное изучение разных языков становится все более актуальным. Хотя грамматику часто упускают из виду, она важна для преподавания и изучения языков. В частности, несходства грамматик разноструктурных языков создает трудности для изучающего. Сравнение категории притяжательности узбекского языка, который является агглютинативным языком, с категорией притяжательности французского — флективного языка, и предоставлением альтернативных вариантов в переводе облегчает изучении этих языков.

Ключевые слова: грамматика, категория притяжательности, местоимение, прилагательное, французский язык, узбекский язык.

Лингвист олимларнинг француз тили эгалик категорияси тадқиқи бўйича олиб борган илмий қарашлари турли хилдир. Масалан, ушбу категорияни тушунтиришда Л.Илья, Е.Реферовская каби олимлар асосий эътиборни эгалик категориясини ифодалашда олмош ва сифатларга қаратади. Ушбу категорияни ҳар тамонлама кенгроқ таҳлил қилишда, айниқса, В.Гак тадқиқотларининг роли катта.

В.Гакнинг фикрича, француз тили эгалик категорияси турли хил йўллар билан берилиши мақсадга мувофиқ эмас. Ушбу категорияни француз ва ўзбек тилларида таққослаб ўрганганишда асосан юқоридаги романист олимларнинг назарияларига суяндик. В.Гак эгалик категориясини ўрганишда уни икки гуруҳга бўлиб ўрганади:

  1. Эгалик олмошлари ёрдамида.
  2. Эгалик сифатлари орқали.

Унинг фикрича, эгалик олмошлари семантик майдоннинг марказини ташкил қилиб, ушбу категория семантик майдонда қуйидаги тил воситалари билан ифодаланиши мумкин:

1) эгалик олмошлари (детерминативлар) ёрдамида: mon, le mien; мой (менинг) .

2) келишик ва шахс-сон қўшимчалари билан; lui, ему, его, у него , шунингдек, феълларнинг ўтимли шакллари орқали — убармоғини кесиб қўйди — он порезал себе палец — il c’est coupé le doigt .

3) отнинг келишик шакли, яъни қаратқич келишиги қўшимчаси билан: (отамнинг уйи — дом отца), шунингдек бошқа келишиклар ёрдамида: (отамни — отцу, отамда — у отца): отамни тишини даволашяпти — отцу лечат зубы = уни тишини даволашяпти — лечат его зубы .

4) Эгалик сифатлари ёрдамида: (отамники — отцов, опамники — сестрин, ўғлимники — сыновний). Француз тилида эгалик категориясини ифодалашда қатор эгалик сифатлари ma, ta, sa, mon, on, son, notre, votre, leur катта роль ўйнайди. В.Гакнинг ишини ўрганганимизда, эгалик категорияси фақатгина олмош ва сифатлар билан берилибгина қолмасдан, балки бошқа тил воситалари билан ҳам ушбу категорияни тушунтириб бериш мумкинлиги кузатилди. Масалан, бу тил бўлакларига қуйидагилар кириши мумкин:

  1. Эгалик категорияси кўмакчилар ёрдамида берилиши мумкин: de, à, y, le, livre de Pierre, ce livre est à Pierre .
  2. Эгалик маъносини ифодаловчи нисбий олмош билан: чей, dont, қайсики.
  3. Феъллар ёрдамида: бор бўлмоқ, бирор кимга қарашли бўлмоқ, avoir, pоsséder, appartenir.

Эгалик категориясини француз тилида таҳлили, унинг иккита семантик типини фарқлаш мумкинлигини кўрсатади:

  1. эгалик маъносини ажратиш мумкинмаслик ҳолати. (масалан: инсон танаси);
  2. эгалик маъносини ажратиб кўрсатиш (масалан, бирорта предмет эгаси билан боғланган).

Ушбу тушунчаларни ифодалашда қатор тил воситалари иштирок этади. Масалан: Уоёғини синдириб қўйди. (Он сломал (себе) ногу (нога, оёқ — ажратиб бўлмайдиган эгалик маъносини англатяпти), аммо, Усоатни синдириб қўйди . (Он сломал часы). Ушбу ҳолатда “соат” сўзи предметни англатиб, эгалик категориясини ажратиб кўрсатишликни англатяпти. Масалан, ушбу ҳолатда бу иборани “ У ўзининг соатини ўзи синдирди ” дейиш нотўғри ҳисобланади.

Француз тилида ажратиб бўлмайдиган эгалик тушунчаси одатда ўтимли феъл шакли билан воситали тўлдирувчи вазифасини бажарувчи (lui) билан ифодаланади. Француз тилида отларнинг олдида албатта детерминативлар қўйилиши шарт:

Курсант чистит зубы. — Cadet se brosse les dents. — Курсант тишини тозалаяпти.

Курсант чистит одежду. — Cadet brosse son chemise. — Курсант кийимини тозалаяпти.

У него кружится голова. — La téte lui tourne. — Унинг боши айланяпти.

У него остановились часы. — La montre ne marche plus. — Унинг соати юрмаяпти.

Юқорида айтилган фикр-мулоҳазалардан эгалик категорияси француз тилида турли хил гап бўлаклари билан ифодаланишини хулоса қилиш мумкин.

Эгалик категориясини ифодалашда кўп қўлланадиган тил элементлари эгалик сифатлари ва олмошлари ҳисобланади. Бошқа тил кўмакчилари эса юқоридаги тил элементларига нисбатан камроқ қўлланилишини гувоҳи бўлдик. Эгалик функциясининг асосий биринчи вазифаси аниқ бирор предметга эга бўлишидир. Иккинчи вазифаси эса отларга нисбатан нисбий ҳисобланади. Иккинчи вазифасида эгалик категорияси қардошлик муносабатларини ифодалаб келади.

Маълумки, инсон фикрини тил воситасида ифодалашнинг ўзига хос қонунлари бор. Бу қонунларнинг кўрилиши барча тиллар учун умумий ва айрим тилларгагина хос бўлиши мумкин. Д.Бахронова муайян тилга хос оламнинг миллий лисоний манзарасини англаш тил соҳиби бўлмаган тил ўрганувчиларга мураккаблик туғдиришини таъкидлайди. Унинг фикрича, бунда ҳар бир тилга хос қонуниятларни таҳлил ва тадқиқ қилиш зарурияти туғилади. Уларни ўрганиш қиёсий типологиянинг асосий тадқиқот объектларидан биридир. Қардош ва қардош бўлмаган тил тизимларини бир-бири билан таққослаб ўрганиш кейинги йилларда жуда кенг авж олмоқда. Инглиз ва ўзбек, немис ва ўзбек тиллари грамматикаси ва грамматик категорияларининг ифодаланишини таққослаб ўрганиш 70-йилларнинг ўрталарида бошланган бўлса, француз ва ўзбек тиллари грамматикасини чоғиштириб ўрганиш бошланганига кўп бўлмади, ҳозирги пайтда бу икки тил системасини муфассал таққослаш учун қилинган илмий ишлар оз. Мазкур илмий ишда семантик-синтактик категория ҳисобланмиш эгалик категориясининг иккала тилда морфологик, синтактик ва семантик ифодаланишлари ҳақида гап боради.

Предмет ёки предметлик тушунчасининг нутқдаги уч шахсдан бирига тааллуқли эканлигини ифодаловчи шаклларнинг йиғиндиси “эгалик категорияси” дейилади. Масалан, ручкам (қаламим) шакли билан ифодаланган фикр предметнинг сўзловчига алақадор эканлигини англатади. Эгалик маъноси ўзбек тилида икки усул билан ифодаланади. Эгалик маъносини сўз негизига махсус аффикс қўшиш орқали ифодалаш, эгаликни морфологик усул билан ифодаланиши дейилади.

Морфологияда отларнинг эгалик маъносини махсус аффикслар орқали ифодалаш муҳим роль ўйнайди. Эгалик аффикслари нутқдаги уч шахсга ҳамда бирлик ва кўплик сонларга кўра бўлинади. Ҳар бир эгалик аффикси негизнинг сўнгги товуш ёки ундош бўлишига қараб икки вариантда қўлланади:

бирлик

кўплик

унлидан

сўнг

ундошдан

сўнг

унлидан

сўнг

ундошдан сўнг

I — шахс (сўзловчи)

II — шахс (тингловчи)

III- шахс (ўзга)

—нг

—си

-им

—инг

—и

-миз

—нгиз

—си

-имиз

—ингиз

—и

Шунингдек, эгалик аффикслари предмет тушунчасини аниқлаштириш, маъно доирасини торайтириш каби маъноларни ҳам англатади: китоб (умуман), китобим (менинг) .

Эътиборлиси шундаки, француз тилида эгалик аффикслари йўқ, ўзбек тилидаги эгалик аффиксларига хос маънолар француз тилида эгалик сифатлари ёрдамида ифода этилади.

Эгалик сифатлари (adjectifs possessifs) от олдида келиб, уларнинг род ва сонини кўрсатишдан ташқари, предметнинг кимга қарашли эканлигини белдиради.

Булар:

Предмет эгаси

Қарашли бўлган предмет

М.р.

Битта предмет

Ж.р.

Битта предмет

Кўп предмет

Бирлик

I — ш

II — ш

III- ш

Mon

Т on

Son

ma

ta

sa

mes

tes

ses

Кўплик

I — ш

II — ш

III- ш

Notre

Votre

Leur

notre

votre

leur

nos

vos

leurs

Эгалик сифатлари:

1) Бир предметнинг бир шахсга ёки кўп шахсга қарашлилигини кўрсатади. Масалан: C’est mon livre. — Бу менинг китобим. ; C’est notre jardin. — Бу бизнинг боғимиз.

2) Кўп предметнинг бир шахсга ёки кўп шахсга қарашлилигини кўрсатади. Масалан:

Mes livres sont sur la table. — Менинг китобларим стол устида турибди. ; Notre professeur a corrigé nos fautes (notre). — Ўқитувчимиз хатоларимизни (бизнинг) тўғрилади.

Ўзбек тилида эгалик аффикслари билан қўлланган отларни француз тилига таржима қилишда уларнинг француз тилида қандай родга тегишли эканлигини аввал аниқлаш қерак. Масалан: Дадам — mon père; Ойим — ma mère.

Эгаси мавжуд бўлган гапнинг кесими -ники аффикси олган сўз бўлганида ҳам эгалик маъноси ифодаланиши мумкин. Бундай ифодаланиш синтактикусул дейилади. Бунда эгалик ифодаловчи сўз кесим ҳисобланади: Бу дафтар меники. Бу бойликлар бизники.

Француз тилида - ники қарашлилик формаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли бундай ифодаланиши:

a) эгалик олмошлари ёрдамида амалга оширилади. Эгалик олмошлари от ўрнида келиб предметнинг бирор шахсга қарашли эканлигини билдиради.

Эга

Предмет

М.р.

Битта предмет

Ж.р.

Битта предмет

М.р.

бир нечта предмет

Ж.р.

бир нечта предмет

бирлик

I — ш

le mien

la mienne

les miens

les meinnes

II — ш

le tien

la tienne

les tiens

les tiennes

III- ш

le sien

la sienne

les siens

les siennes

кўплик

I — ш

le notre

la notre

les notres

II — ш

le votre

la votre

les votres

III- ш

le leur

la leur

les leurs

Mon père a 40 ans et le tien a 42 ans. — Менинг дадам 40 ёшда, сеники 42 ёшда.

Sa grand — mère travaille à la fabrique et la mienne est à la rétraite. — Унинг бувиси фабрикада ишлайди, меники эга нафақада.

Sa mère est institutrice et qui est la vôtre? — Унинг онаси ўқитувчи, сизники ким?

b) Etre феъли a предлоги билан қарашлилик, мансублик тушунчаларини ифодалайди.

Ce livre est à cadet. — Бу китоб курсантники.

Ce dictionnaire? Il est à moi — Луғатми? У меники.

Ўзбек тилида эгалик аффикси қўшилган от одатда қаратқич келишигидаги бошқа от, олмош ёки отлашган сўз билан синтактик алоқада бўлади. Бу алоқа натижасида эгалик англашилган предметнинг қаратқич келишигидаги сўзга қарашли эганлигини ифода қилади. Эгалик аффикси олган от белгили қаратқич келишигидаги от билан грамматик алоқага киришади. Мас.: Ватанимизнинг пойтахти . Бундай форма француз тилида ҳам мавжуд бўлиб, эгалик тушунчаси de предлоги орқали ифодаланади ва ўзбек тилига қаратқич келишиги - нинг билан таржима қилинади:

Le livre de mon ami — дўстимнинг китоби.

La voiture de Marin route plus rapide. — Мартиннинг машинаси тез юради.

Шундай қилиб, француз ва ўзбек тилларида эгалик категориясини ифодаланиш йўлларини ўрганиш ҳар икки тилда ҳам амалий, ҳам назарий аҳамиятга эга. Тилларни қиёсий-чоғиштирма тадқиқи икки тилни чуқурроқ ўрганиш, икки халқ маданиятини англаш ва яхшироқ тушунишга хизмат қилади. Бу эса ўқувчи ва талабаларнинг тил ўрганиш жараёнида ўз фикр ва мулоҳазаларини эркин ифодалашларида намоён бўлади.

Адабиётлар:

  1. Абдураззаков М. А. Очерки по сопоставительному изучению разносистемных языков. — Т: Фан, 1973. — 167 с.
  2. Бўранов Ж. Б. Инглиз ва ўзбек тиллари қиёсий грамматикаси. — Т: 1983.
  3. Гак В. Г. Сравнительная типология французского и русского языков. — М.: Просвещение, 1989. — 288 с.
  4. Гак В. Г. Теоретическая грамматика французского языка. — М. «Добросвет», 2000. — 414 с.
  5. Белошапкова В. А. и др. Идеографические аспекты русской грамматики. — М.: Изд. Мос. унив., 1988. — 201 с.
  6. Бахронова, Д. К. Метафоры в языковой картине мира (на материале английского и испанского языков) / Д. К. Бахронова, З. Д. Рахимжонова. — Текст: непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 1 (291). — С. 225–228. — URL: https://moluch.ru/archive/291/65803/ (дата обращения: 25.07.2020).
Основные термины (генерируются автоматически): III, француз, предмет, URL, грамматик, узбекский язык, французский язык, язык.

Ключевые слова

грамматика, сифат, эгалик категорияси, олмош, француз тили, ўзбек тили

Похожие статьи

Испан ва ўзбeк тилларига ўзлашган нeологизмларнинг тарихий-сeмантик тадқиқи

Неологизмлар — бу, турли тиллар томонидан аллақачон қабул қилинган сўзлар, иборалар, турғун ўхшатишлар ёки янги ўзлашган маънолар бўлиб, улар одатда чет тилидан кириб келади ва бошқа тилга ўзлашганда, кўпинча бу сўзларнинг ёзилиши ва талаффузида ўзга...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Дин психологиясининг юзага келиши ва ривожланиш тарихи

Қуйидаги мақолада дин психологиясини фан сифатида шакилланиш тарихи қисқача ёритилган бўлиб, унда асосий урғу АҚШ дин психологияси мактабларига қаратилган. Шунингдек, дин псиологиясини фан сифатида ривожланиб бориш босқичларидаги предметнинг аҳамияти...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари

Мазкур мақолада нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари ҳақида, нотиққа хос ижобий хусусиятлар, нотиқ нутқининг яхши, гўзал бўлиши, нотиқлик санъатини ўрганишда ортология таълимоти, ифодали ўқишда сўз тузулиши қоидалари, граматика, фонетика, сти...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Задать вопрос