Янги сўз ҳосил бўлишининг лексикографик аспекти (француз луғати мисолида) | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №50 (340) декабрь 2020 г.

Дата публикации: 09.12.2020

Статья просмотрена: 41 раз

Библиографическое описание:

Насимова, Д. Б. Янги сўз ҳосил бўлишининг лексикографик аспекти (француз луғати мисолида) / Д. Б. Насимова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 50 (340). — С. 602-605. — URL: https://moluch.ru/archive/340/76355/ (дата обращения: 22.12.2024).

Ушбу мақолада француз тили луғатитинг янги нашри борасида фикр юритилади. Луғатнинг экология, иқтисодий дунёнинг ўзгариши, янги психологик ва социологик муаммолар, рақамли ва технологик ўзгаришлар, замонавий ташвишлар ва франкофония сўзлари каби мавзуларга оид сўзлари таҳлил қилинади, шунингдек, сўзларнинг таърифи ҳам келтирилади.

Калит сўзлар: неологизмлар, лексик бирликлар, сўзларнинг этимологияси, франкофония сўзлари, Petit Larousse луғати.

В этой статье обсуждается новое издание французского словаря. Анализируются слова словаря, относящиеся к таким темам, как экология, изменения в экономическом мире, новые психологические и социологические проблемы, цифровые и технологические изменения, современные проблемы и слова франкофонии, а также определения слов.

Ключевые слова: неологизмы, лексические единицы, этимология слов, франкоязычные слова, словарь Petit Larousse.

This article discusses the new edition of the French dictionary. The vocabulary words are analyzed relating to topics such as ecology, changes in the economic world, new psychological and sociological problems, digital and technological changes, contemporary problems and words of francophonie and definition of words.

Keywords: neologisms, lexical units, etymology of words, french language words, petit Larousse dictionary.

Лексика — бу тилнинг энг кучли ҳаракатланувчи қатламидир. Ҳар қандай тилнинг лексикаси доимий тўлдирилиб, янгиланиб, бойитилиб борилади. Ҳозирги кунда француз тили бошқа тиллар каби катта миқдорда янги сўзларни қабул қилиш оқимига дуч келмоқда. Янги сўзларнинг пайдо бўлиши халқ онгининг ўсиши, халқ маданий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётининг тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ [1,с.68]. Янги сўзлар халқ ҳаётида содир бўлган ўзгаришларни тез ва тўғридан — тўғри қабул қилиб, маҳаллий тилга ҳеч қандай қийинчиликларсиз кириб келмоқда, шунинг учун ҳам тилнинг луғат таркиби доимий ўзгаришдадир.

Тилнинг луғавий таркиби — барқарор элементлар бирлигидан ташкил топиб, турли хил йўллар билан ясалган янги тушунчали лексик бирликларга изоҳ беришдир. Француз тилидаги янги сўзлар тилнинг лексик семантик системасига кириб бориши ва қарор топиши — бу Petit Larousse ва Petit Robert луғатларида рўйхатдан ўтганлигидан далолат беради. Луғатларда янги сўзларнинг рўйхатдан ўтиши, бу унинг тилда мавжудлигини ифодалайди. Француз тилининг бу луғатлари ҳар йили янги сўзлар билан бойитилиб келинмоқда. Сўзларнинг шу жиҳатларига аниқлик киритиш мақсадида ушбу мақолада жорий йилда Petit Larousse луғатига киритилган сўзларнинг ўзига хос айрим жиҳатлари хусусида фикр юритмоқчимиз.

Француз нашриёти Larousse — европадаги энг йирик нашриёт марказларидан биридир. У 1852 йилда Pierre Larousse (француз грамматикаси, лексикографи ва энциклопедисти) ва Pierre — Augustin Boyer (француз китоб сотувчиси- ношири) томонидан ташкил этилиб, луғатлар ва энциклопедиялар нашр этишга ихтисослашган.

Бундан ташқари, нашриёт тилшуносликка оид журналларни масалан, илмий — оммабоп саналган “ Vie et langage”, “langage française” ва “Langage” каби лингвистик журналларни нашр этади. Ҳозирги кунга қадар нашриёт қуйидаги нашрларни чиқарган.

  1. Larousse энциклопедик луғати (Petit Larousse) — бу кўп марта қайта нашр этилган китоб.
  2. Larousse катта энциклопедия луғати (Grand Larousse Encyclopédique) — 1960–1964 йилларда нашр этилган. Шу билан бирга, 150 минг мақолани ўз ичига олган ва 10 жилддан иборат бўлган.
  3. Larousse гострономик энциклопедияси (Larousse gastronomique)
  4. XIX асрнинг катта универсал луғати (1864–1890) — 15 жилддан иборат бўлган.
  5. Nouveau Dictionnaire illustré (1864) кейинчалик номини Nouveau Larousse illustré га ўзгартирди.
  6. Larousse du XX siècle (1928) — 6 жилддан иборат бўлган.

Ҳозирги кунга келиб, Petit Larousse луғати машҳур энциклопедик нашрлардан бири бўлиб келмоқда. Ҳар йили луғат жамоаси мунтазам равишда ишлатиладиган минглаб янги сўзларнинг дастлабки танловини амалга ошириб, ўзининг янги нашрини тақдим этади. Жорий йилда ҳам 150 га яқин сўзларни ўз ичига олган янги нашрини тақдим этди. Луғатнинг янги нашри — тил ва жамият эволюцияси, сўзларнинг этимологияси ва тузилиши ҳақида фикр юритишга даъват этди.

Сўзлар иккита мезон орқали яъни сўзларнинг ишлатилиш частотаси бўлган миқдорий ва сўзнинг кенг жамоатчиликка мос келадиган сифат мезонлари орқали танлаб олинади. Ўтган йили Petit Larousse 1000 га яқин сўзларни луғат таркибига киритиш учун таҳлилдан ўтказиб, фақатгина тўртдан бир қисми луғатнинг янги нашрига тақдим этилди. Луғатда экология, иқтисодий дунёнинг ўзгариши, янги психологик ва социологик муаммолар,рақамли ва технологик ўзгаришлар, замонавий ташвишлар ва франкофония (француз тилида сўзлашувчи давлатлар) сўзлари каби мавзуларга оид сўзлар қамраб олинди. Уларнинг айримларига алоҳида тўхталиб ўтсак мақсадга мувофиқдир.

Экология (Ecologie) га оид сўзлар:

Bioplastique — биологик парчаланадиган пластик;

Dédiésélisation дизел ёқилғисида ишлайдиган транспорт воситаларининг автоулов хиёбонидаги улушини камайтиришга қаратилган ҳаракат;

Ижтимоий ўзгаришларга оид (mutations sociétales):

Adulescence — вояга етганига қарамай, одатда ўспиринларда кузатадиган хатти — ҳаракатларларнинг насл ҳодисаси;

Antispécisme — одамларнинг ҳайвонлардан устунлигига қарши турадиган дунёни кўриш; Барча шахсларга, қайси турга мансуб бўлишидан қатъий назар, уларга бир хил ахлоқий мақом бериш;

Apatridie — қонуний фуқаролигининг мавжуд эмаслиги;

Locavorisme — маҳаллий ва мавсумий мева ва сабзавотларни истеъмол қилишни тарғиб қилувчи ҳаракат;

Sentience — тирик мавжудот учун ҳис — туйғуларни, оғриқни, фаровонликни ҳис қилиш ва ўз атрофини ва ҳаётий тажрибаларини субъектив равишда англаш қобилияти;

Survivalisme — маҳаллий ёки глобал миқёсида фалокат (ядровий, экологик, иқтисодий ва бошқалар) юз беришга таёрланаётган бир гуруҳ одамларнинг ҳаёт тарзи;

Иқтисодий дунёнинг ўзгаришига оид (transformation du monde économique):

Cryptomonnaie виртуал тўлов усули, асосан интернет орқали амалга ошади;

Slasheur бир вақтнинг ўзида бир нечта иш фаолиятига эга бўлган шахс; Smicardisation Иш ҳақи, кам иш ҳақи миқдорида доимий равишда ўзгармайдиган ходимлар сонини кўпайтириш тенденцияси;

Ubériser — бизнес моделини рақамли платформалардан фойдаланган ҳолда ўзлаштириш;

Янги психологик ва социологик муаммоларга оид (nouvelles préoccupations psychologiques et sociologiques):

Bigorexie — спорт билан шуғулланишни доимий равишда амалга оширишга бўлган эҳтиёжнинг ўзига хос хусусияти;

Bore — out кучли жисмоний ва руҳий чарчоқни келтириб чиқарадиган зерикиш ёки чарчаш синдроми;

Charge mentale жисмоний ва энг аввало психологик чарчоқни келтириб чиқарадиган маиший ва тарбиявий вазифаларни бажаришда кузатиладиган (хусусан аёлларда) пхисологик юк.

Рақамли ва технологик ўзгаришларларга оид (transformations numériques et technologiques):

Traceur кичик сунъий йўлдошни кузатадиган геолокацион қурилма; Замонавий ташвишларга оид (inquiétudes contemporaines): Cyberdjihadisme жиҳодни тарғиб қилиш учун интернетдан фойдаланиш; Darknet — қидирув тизимлари учун кириш имкони бўлмаган шифрланган маълумотларни яширин тарзда алмаштириш имконини берувчи тармоқлар тўплами;

Datacratie рақамли маълумотлар (шахсий, маъмурий, тижорат ва бошқалар) орқали бошқариш;

Fachosphère фашистик ҳаракатнинг барча сиёсий партиялари;

Франкофония сўзларига оид (mots de la francophonie):

Alphabète (Burundi, Maroc) ўқиш ва ёзишни биладиган инсон;

Dagobert (Belgiya) совуқ овқатлар билан тўлдирилган ярим багет(нон); Divulgâcher(Québec) бадий асар сюжетининг асосий элементини муддатидан олдин очиб бериш;

Emportiérage(Québec) — велосипедчини бепарволик билан автомобил эшигини очиш пайтида уриб юбориш ҳолати;

Nounoune (Québec) аҳмоқ аёл;

Raguiller (Suisse) плумбга қайтиш;

Танлаб олинган бу сўзлар фонетика ва этимология кўникмаларига эга лексикографлар, ёзиш услубига эга тилшунос мутахассислар томонидан таъриф бериб келинмоқда.

Узоқ тарихий жараёнда француз тилининг ривожланиш босқичларида, халқаро — маданий ва илмий алоқаларнинг кенгайишида юзага келган ва юзага келаётган жуда кўп сўзларни учратиш мумкин. Шу муносабатда ҳозирги кунда бошқа тиллардан ўзлаштирган сўзлар француз тили луғат таркибининг бойишига жуда катта таъсир этмоқда. Албатта, жорий йилдаги нашри ҳам бундан истисно эмас.Масалан, bore –out, deep — learning,darknet каби сўзлар инглиз тилидан кириб келди. Ҳозирги кунда луғатни (63 000 сўз)

2000 франкофония сўзлари қамраб олди. Бу борада таниқли француз тилшуноси, Petit Larousse лингвист маслаҳатчиси Bernard Cerquiglini “ қарз бермайдиган тил — ўлик тил” деган фикрлари асосли.

Ажабланарли жойи йуқ, айнан Квебек(Канада) тили лекисикани янгилашнинг асосий манбаи бўлиб, кўплаб неологизмларни divulgâcher, emportiérage , nounoune, технологияга — baladodiffusion, téléverser, гастрономияга оид pets — de soeur каби сўзларни пайдо қилди. Шу билан бирга луғат таркибига antispécisme, apatridie, charge mentale, cobotique, cryptomonnaie, relocalisation, réseau de neurones, sentience каби сўз ва ибораларнинг антологияси (бир гуруҳ муаллифларнинг танлаб олинган асарлари тўплами) келтирилди.

Луғат Африка қитъасида яратилган ва ишлатилган кўплаб ибораларни ҳам ўз ичига олди. Бу boucantier сўзи билан боғлиқ. Ивуарча (Франциянинг Auvergne — Rhône — Alpes минтақасида жойлашган) келиб чиқиши, бу сўз ўзининг қулайлиги ва ўзига хос ҳаёт тарзини намойиш этишни яхши кўрадиган одамни англатади. Африка иборалари ичида taxieur сўзи ҳам мавжуб. Жазоирлик бу сўз такси ҳайдовчисини ифодалайди. Булар қаторига alphabète бурундиялик сўз бўлиб, ўқиш ва ёзишни биладиган инсондир. Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, Африка қитъаси сўз бойлиги жиҳатидан анча ривожланганлигини кўрсатиб бермоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тилимиз доимо ривожланиб борар экан, луғатлар ҳар йили жамиятни дунё билан боғлайдиган ва маданий — маънавий ўзгаришидаги янги атамалар, сўзлар ва иборалар билан кенгайиб боради. Луғат ҳаётни акс этирувчи воситадир. Шунинг учун ҳам Petit Larousse луғати ўз йўлида жамиятнинг кузатувчиларидан бири бири бўлиб келмоқда.

Адабиёт:

  1. Н.Умбаров.,Г.Ҳамроқулов. Ҳозирги замон француз тили лексикологияси. - Тошкент.,1996. - 68б.
  2. Бушуй Т. А. Язык в истории развития человеческой мысли.. - Тошкент: ФАН, — 2011.
  3. Р.Расулов.Умумий тилшунослик. - Тошкент.,2007. - 187б.
  4. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашриёти. Тошкент.www.ziyouz.com кутубхонаси.
  5. https://www.hachette.fr/livre/petit-larousse-illustre-2020
Основные термины (генерируются автоматически): француз, Африка.

Ключевые слова

неологизмлар, лексик бирликлар, сўзларнинг этимологияси, франкофония сўзлари, Petit Larousse луғати

Похожие статьи

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари

Мазкур мақолада нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари ҳақида, нотиққа хос ижобий хусусиятлар, нотиқ нутқининг яхши, гўзал бўлиши, нотиқлик санъатини ўрганишда ортология таълимоти, ифодали ўқишда сўз тузулиши қоидалари, граматика, фонетика, сти...

Испан ва ўзбeк тилларига ўзлашган нeологизмларнинг тарихий-сeмантик тадқиқи

Неологизмлар — бу, турли тиллар томонидан аллақачон қабул қилинган сўзлар, иборалар, турғун ўхшатишлар ёки янги ўзлашган маънолар бўлиб, улар одатда чет тилидан кириб келади ва бошқа тилга ўзлашганда, кўпинча бу сўзларнинг ёзилиши ва талаффузида ўзга...

Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларни...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишда янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари

Мақолада тарих фани, уни ўқитишда замонавий педогогик технологиялардан фойдаланиш ва ёшларни тарбиялашда тарих фанинг ўрни хақида ёритилган. Барча педогогик технологиялардан самарали фойдаланиш мумкинлиги ва ёшлар билан коммуникацияда вербал ҳамда но...

Бошланғич синфларда “технология” фанини ўқитиш усул- воситалари

Ушбу мақолада бошланғич синф ўқитувчисини “Технология” фанини кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга ўқитишга тайёрлашнинг йўллари ва воситаларини аниқлаш ҳақида сўз юритилади.

Физикадан лаборатория машғулотларини бажаришда инновацион ёндошувларнинг ўрни

Мақолада таълим жараёнининг «инновацион» лиги талабаларни нафақат ижтимоий–касбий билимлар билан таъминлаши билан бирга касбига хос сифатлар шаклланишига ҳам ёрдам бериши асослаб берилган. Шунингдек, таълим сифати фақат технологияга боғлиқ бўлиб қолм...

Компаратив фразеологик бирликлар ва таржима

Ушбу мақолада турли халқларнинг тафаккур йуналиши, ҳаёт тажрибасининг асосан уйғунлиги, уларнинг турли-туман хулк-атвор ва ҳислат-хусусиятларга нисбатан муносабатларинииг аксарият ҳолларда ўхшашлиги турли тиллардаги кўпчилик компаратив фразеологик би...

Задать вопрос