Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (363) май 2021 г.

Дата публикации: 22.05.2021

Статья просмотрена: 55 раз

Библиографическое описание:

Шеркузиева, Г. Ф. Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш / Г. Ф. Шеркузиева, С. Б. Бекмуратова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 21 (363). — С. 621-624. — URL: https://moluch.ru/archive/363/81411/ (дата обращения: 16.12.2024).

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик суви Дав СТ 950–2011 «Ичимлик суви» талаблари буйича сулфатлар ва хлоридлар миқдори буйича гигиеник талабларга жавоб бермайдиган намуналар аниқланди ва бу аҳолининг саломатлигини сақлашда муҳим роль ўйнайди, профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқишга илмий асос бўлади.

Калит сўзлар: ичимлик суви, микробиологик кўрсаткичлар, сув ҳавзаларининг ифлосланиши, гигиеник талаблар.

Высокие показатели острых кишечных заболеваний среди населения района выявлялись во все годы наблюдения. В 2017 и 2018 годах сальмонеллез и дизентерия в районе не выявлялись, но в республике были зафиксированы. Согласно требованиям Государственного стандарта 950–2011 «Питьевая вода» были выявлены пробы, не соответствующие гигиеническим требованиям по количеству сульфатов и хлоридов, играющих важную роль в поддержании здоровья населения, что является научной основой для разработки мер профилактики.

Ключевые слова : питьевая вода, микробиологические показатели, загрязнение водоемов, гигиенические требования.

High rates of acute intestinal diseases among the population of the region were detected in all years of observation. In 2017 and 2018, salmonellosis and dysentery were not detected in the area, but were recorded in the republic. According to the requirements of the State Standard 950–2011 «Drinking water», samples were identified that do not meet the hygienic requirements for the number of sulfates and chlorides that play an important role in maintaining public health, which is the scientific basis for the development of preventive measures.

Keywords : drinking water, microbiological indicators, water pollution, hygienic requirements.

Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида очиқ ва ер ости сувларининг минерализацияси ва умумий қаттиқлиги ошиб бориши жараёни тезда ўсиб бормоқда, бу эса юқумли бўлмаган касалликлар ортишига олиб келади. Ҳозирда дунё аҳолиси 7,2 млрд. кишидан ортик бўлиб, уларнинг ярмидан кўпроғи қишлоқ жойларда истиқомат қилмокда. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилда Ер юзи аҳолисининг сони 9,2 млрд. кишига етади. Бундай холат озиқ-овқат таъминотида жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таьминлаш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида cўз борганда минтақанинг умумий сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш масаласини четлаб ўтиб бўлмайди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёдаги касалликнинг 50 фоизи ичимлик суви сифатига боғлиқ. Ўзбекистонда аҳоли сонининг кўпайиши сабабли солиштирма сув таъминоти кескин муаммо бўлиб қолмоқда.

Орол денгизининг суви чорак аср мобайнида 15 мартадан зиёдга камайиб, сув сатхи 29 метрга пасайган, худудда 5.5 миллион гектар тузли қум майдони ҳосил бўлган, оқибатда атроф — мухит, одамлар ҳаёти ва ҳайвонот оламига мислсиз зиён етмоқда. Орол денгизи қуриб бориши Марказий Осиё минтакасининг экологиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Орол денгизи хавзасида яшовчи 60 миллиондан зиёд аҳоли унинг таъсири остида қолган. Орол денгизи минтақасининг иклимий регулятори бўлиб хизмат қилган денгизнинг қуриган тубида 5,7 миллион гектардан ортиқ майдонга эга Оролқум чўли пайдо бўлди. Орол инқирози ичимлик суви ва суғориш учун ишлатиладиган дарё сувларининг кескин танқислиги ва ўта ифлосланиши, аҳолининг саломатлиги ёмонлашиши, чақалоқлар ўлимининг ортиши ва бошқаларга сабаб бўлмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш, унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, сув истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилган ҳолда сувдан фойдаланиш, шу жумладан сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда [3].

Оҳирги йилларда Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида ичимлик сувини турли чучуклантириш усулларидан кенг фойдаланиш бошланди, хусусан, Қорақалпоғистонинг Мўйноқ ва бошқа шаҳарларида француз фирмасини «СФЕК», Россия Федерацияси «Аквамин» фирмасининг «ЭКОС», электродиализли чучуклантириш қурилмалари ва бошқа қайта осмословчи чучуклантирувчи қурилмалари ўрнатилиб фойдаланилмоқда.

Сувдан фойдаланишни самарали тартибга солишни таъминлаш учун сув ресурсларини бошқариш бўйича янги тузилмалар яратилган, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бироқ глобал иқлим ўзгариши туфайли республикада қуруқ фаслларнинг давомийлиги ошиб бормоқда, тоғларда қор заҳиралари майдони камаймоқда, камсувлик такрорланиши тобора кўпаймоқда, бу эса ўз навбатида сув танқислиги келиб чиқиш хавфининг ошишига олиб келади. Табиатдаги сувлар ўзнинг микробиологик ифлосланиш даражаси бўйича бир-биридан фарқ қилади. Кўпчилик сув манбаалари сувларида микроорганизмлар миқдори бир неча ўн миллионгача бўлади. Бутун Дунё соғлиқни сақлаш уюшмасининг хужжатларида шундай қуйидагилар кўрсатилган: қаерда бўлмасин аҳолини соғлигини сақлаш унинг юқумли каслликлар билан касалланишини олдини олишда тоза ичимлик суви билан таминлаш орқали эришилади. Чунки ичимлик суви орқали қорин тифи ва паратиф, бацилляр дизентерия, вабо, ўткир гастроэнтерит ва юқумли ич кетишлар, А ва Е гепатитлари, полиомиелит, амёба дизентерияси, гастроэнтеритлар келиб чиқиши мумкин.

Аҳоли ўртасида ичимлик сувининг сифатига боғлиқ турли юқумли ва эндемик касалликларни олдини олиш ва экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хамда аҳолини сифатли ва етарли миқдорда тоза ичимлик суви билан таьминлаш соҳасида кучли қонунчилик яратилган. «Аҳолининг санитария — эпидемиологик осайишталик» тўғрисидаги Қонун, шу билан бир қаторда «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги Қонун», Дав СТ 950–2011 «Ичимлик суви», ДавСТ 951–2011 «Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш», СанҚ ва М № 0256–08, «Ўзбекистон шароитида аҳолининг марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш тизимлари сув тайёрлаш жараёнида гигиеник талаблар», СанҚ ва М № 0170–04 «Ўзбекистон шароитида сув тайёрлаш тизимида қўлланиладиган реагентларни гигиеник баҳолаш» ва бошқалар аҳолининг сув омилига боғлиқ бўлган масалаларини ҳал этишдаги конуний меъёрий хужжатларга киради. Юқоридагилар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Презедентининг «Аҳолининг ичимлик суви билан таъминганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Фармони, ҳамда сув тақчиллигидан зарар кўрган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш, ушбу минтақаларни сифатли ичимлик суви билан барқарор таъминлашни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш» бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда сув тақчиллиги оқибатларини енгиллаштириш тўғрисида» Қарори ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган [1, 2].

ТЕКШИРИШДАН МАҚСАД: Юқоридагилардан келиб чиққан холда биз аҳоли турар жойлари аҳолисини хўжалик ичимлик суви билан таьминланишидаги водопровод сувининг эколого-гигиеник текширдик, сувнинг сифатига боғлиқ аҳоли саломатлигини ретроспектив тахлил қилдик.

МАТЕРИАЛ ВА УСУЛЛАР: Аҳолитурар жойларидаги 2017–2019 йиллар динамикасида олинган ичимлик суви намуналари ва аҳолининг юкумли касалликлар билан касалланиш холати маълумотлари олинган лаборатория натижалари Давлат стандарти 950–2011 «Ичимлик суви» бўйича тахлил қилинди.

ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР: Аҳолининг ичимлик сувига боғлиқ касалланиш холати ўрганилганда биз асосан сув муҳити орқали келиб чиқадиган касалликлар хусусан юқумли касалликларни ўргандик ва қуйидаги натижалар олинди: туман бўйича сальмонелез касаллиги 2017 йил — 1 та (республика бўйича — 141та) холат, 2018 йил — 2 та (республика бўйича — 94 та), 2019 йил — 1 та (республика бўйича — 43 та), 2020 йил эса туманда қайд этилмади, аммо республика бўйича 25 та холат аниқланди. Дизентерия касаллиги бўйича эса 2017 йил — 1 та (республика бўйича — 376 та) холат, 2018 йил — 2 та (республика бўйича -170 та), 2019 йил — 2 та (республика бўйича — 145 та), 2020 йил эса республика бўйича 52 та холат аниқланди. Ўткир ичак касалликлари: 2017 йил — 24 та (республика бўйича — 3788 та) холат, 2018 йил — 43 та (республика бўйича — 2660 та), 2019 йил — 14 та (республика бўйича — 2598 та), 2020 йил эса — 18 та (республика бўйича — 1657 та) холат аниқланди.

Сувнинг тахлиллида эса 2017 йилги кузатув натижаларида қуйидагилар аниқланди: хлоридларга водопровод сувидан 640 та намуналар олинган бўлиб, улардан 91 таси, қудуқлардан эса 148 та намуна олинган улардан барчаси, сульфатларга олинган намуналардан эса 86 таси, қудуқ суви таркибидаги сульфатларга олинган намуналардаан 86 таси гигиеник талабларга жавоб бермаган. 2018 йилги кузатув натижаларида қуйидагилар аниқланди: хлоридларга водопровод сувидан 709 та намуналар олинган бўлиб, улардан 63 таси, қудуқлардан эса 148 та намуна сульфатларга эса водопровод сувига олинган намуналардан 63 таси қудуқ суви таркибидаги сульфатлардан 4 таси гигиеник талабларга жавоб бермаган. 2019 йилги кузатув натижаларида қуйидагилар аниқланди: хлоридларга водопровод сувидан 983 та намуналар олинган бўлиб, улардан 34 таси, қудуқлардан эса 278 та намуна олинган улардан 20 таси, сулфатларга олинган намуналардан эса 67 таси қудуқ сувида эса 20 таси гигиеник талабларга жавоб бермаган.

ХУЛОСА: Юқорида олинган натижалар бўйича қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин: туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик суви Дав СТ 950–2011 “Ичимлик суви” талаблари буйича сулфатлар ва хлоридлар миқдори буйича гигиеник талабларга жавоб бермайдиган намуналар аниқланди ва бу аҳолининг саломатлигини сақлашда муҳим роль ўйнайди, профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқишга илмий асос бўлади.

Адабиёт:

  1. Закон Республики Узбекистан «О воде и водопользовании». -Ташкент, 2011.
  2. Закон Республики Узбекистан «О санитарно-эпидемиологическом благополучии населения». -Ташкент, 2015.
  3. Шеркузиева Г. Ф., Каримжонов А., Мустанов Ж. «Гигиеническая оценка качества питъевой воды» // Молодой ученый. -Казань, 2016. -№ 10. -Часть V. -С. 552–555.
Основные термины (генерируются автоматически): сува, Республика, водопровод, дизентерия, Ташкент.

Ключевые слова

гигиеник талаблар, ичимлик суви, микробиологик кўрсаткичлар, сув ҳавзаларининг ифлосланиши

Похожие статьи

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Физикадан лаборатория машғулотларини бажаришда инновацион ёндошувларнинг ўрни

Мақолада таълим жараёнининг «инновацион» лиги талабаларни нафақат ижтимоий–касбий билимлар билан таъминлаши билан бирга касбига хос сифатлар шаклланишига ҳам ёрдам бериши асослаб берилган. Шунингдек, таълим сифати фақат технологияга боғлиқ бўлиб қолм...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Задать вопрос