Олий таълим раҳбарларининг бошқарув қарорларини қабул қилишининг психологик жиҳатлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 13 марта, печатный экземпляр отправим 17 марта.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №6 (348) февраль 2021 г.

Дата публикации: 01.02.2021

Статья просмотрена: 4 раза

Библиографическое описание:

Юлдашева, Г. У. Олий таълим раҳбарларининг бошқарув қарорларини қабул қилишининг психологик жиҳатлари / Г. У. Юлдашева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 6 (348). — С. 484-485. — URL: https://moluch.ru/archive/348/78259/ (дата обращения: 01.03.2021).



Мазкур мақолада олий таълим жараёнини бошқаришда бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик жиҳатлари аниқланган. Бошқарув қарори концепциясининг моҳияти, унинг асосий хусусиятлари ва амалга ошириш босқичлари очиб берилади. Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш жараёнида менежернинг шахсий фазилатлари ва ишбилармонлик хатти-ҳаракатлари хусусиятларининг аҳамияти асослари берилган.

Калит сўзлар: шахс, персонал, менеджер, шахснинг идивидуал хусусиятлари, менежмент, қарор қабул қилиш, бошқарув қарорлари, онгли танлов, детерминизм, индетерминизм.

В статье определены организационные и социально-психологические аспекты выработки управленческих решений в управлении процессом высшего образования. Разъяснена сущность концепции управленческого решения, его основные особенности и этапы реализации. В процессе выработки управленческих решений излагаются основы важности личных качеств руководителя и особенности делового поведения.

Ключевые слова: личность, персонал, менеджер, индивидуальные характеристики личности, менеджмент, принятие решений, управленческие решения, сознательный выбор, детерминизм, индетерминизм.

Қарор қабул қилиш жарайнида жуда кўплаб омилларни, жумладан иқтисодий, сиёсий, табиий, ижтимоий омилларни ҳам инобатга олмоқ зарур.

Қарор қабул қилиш субъекти деганда қарор қабул қилувчи киши назарда тутилади. Бу умулаштирувчи тушунча. Чунки қарор қабул қилувчи деганда бир киши (раҳбар) ёки одамлар гуруҳи (маъмурият) тушунилиши мумкин. Қарор қабул қилувчи субъект қарор қабул қилишда эксперт-мутахассисларни ҳам жадб этиши мумкин.

Ўзбекистонда мазкур масалани тўлақонли таҳлил қилиб келаётган мутахассислардан бири сифатида А.Назаровнинг илмий изланишларида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг назарий-методологик, ижтимоий- психологик, индивидуал-психологик хусусиятлари кенг тағлил қилиниб келинмоқда. [1, 2, 3, 4, 5, 6, 7]

Қарорлар вариантларидан бирини танлаш раҳбар шахсига ҳам боғлиқ. Қарор қабул қилувчи шахснинг типологик, иштимоий психологик хусусиятлари қарор қабул қилиш жараёнида ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, шахснинг индивидуал-психологик хусиятларидан бири — темперамент ҳам ўз таъсирини ўтказади. Маълумки, сангвиник ва холерик раҳбарлар қарор қабул қилишда шошишади, флегматик ва меланхолик раҳбарлар эса шошилишмайди. Шу нуқтаи назардан қарорлар ҳам бир-биридан фарқланади:

  1. Босиқлик билан чиқариладиган қарорлар — ўз хатти-ҳаракатларига эътибор ва танқидий назар қаратилади. Ғоя олдиндан шакллантирилади.
  2. Импульсив қарорлар — жуда кўп ғоялар ишлаб чиқарилади. Уларни текшириб кўриш имконияти йўқ.
  3. Инерт қарорлар — эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда чиқариладиган қарорлар. Ҳоялар кам. Барчаси текширилади. Ижодкорлик йўқ.
  4. Таваккал чиқариладиган қарорлар — муаллифлар хавфдан қўрқишмайди.
  5. Эҳтиёт бўлиб чиқариладиган қарорлар — барча вариантлар мукаммал ҳолда текшириб кўрилади. Ўта танқидий ёндошув. Янгиликлар қарайиб йўқ.

Қарор қабул қилиш бошқарув функцияларидан бири ҳисобланади. Қарор бир қанча функцияларни бажаради:

  1. Қарорнинг йўналтирувчи функцияси. Бунда қарор бошқарувнинг умумий функцияларини, яъни режалаштириш, ташкил қилиш, назорат, мотивация ва ҳ.ларни ҳаётга татбиқ этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
  2. Координация функцияси. Бунда қарорнинг ижросини таъминлашда ижрочиларнинг хатти-ҳаракатларини координация қилади.
  3. Мотивация функцияси. Бунда қарор ташкилий (буйруқлар, кўрсатмалар ва ҳ.), иқтисодий стимуллар (мукофот, маошга устама ва ҳ.) ва ижтимоий баҳолар (ўзини ўзи тасдиқлаш, шахснинг ўзини намоён қилиши ва ҳ.) кўринишада амалга оширилади. [5,6,7]

Бошқарувнинг самарадорлиги оптимал қарорлар қабул қилишга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан бошқарув қарорлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш йўлларидан биридир.

Муаммо ҳамиша маълум шарт-шароитлар билан боғлиқ, яъни буни вазият деб аташади. Муаммо ва шарт-шароитларнинг тўплами муаммоли вазиятни ташкил қилади. Муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши қарор қабул қилиш учун заруратни келтириб чиқаради.

Қарор — ҳаракат учун қўлланма, фикрий фаолиятнинг тури ва инсон иродасининг юзага чиқишидир. У қатор белгиларга эга:

− имкониятлардан бирини танлашнинг мавжудлиги;

− танлов онгли ҳолда мақсадга эришишга йўналган;

− танлов қарорни тугаш қисмидир.

Қарор етарли даражадаги қарор бўлиши мумкин ёки оптимал бўлиши мумкин. Оптимал қарорда натижа айнан кўзланган мақсадларнинг эрилиши кўринишида бўлади. [1,2,3,4]

Ҳар қандай қарор ижро этилиши билан ҳаётга татбиқ этилади. Ижро қарор қабул қилишнинг энг муҳми босқичларидан биридир. Қарорнинг ижроси маълум талабларни зарур қилиб қўяди. Бошқача айтганда, бошқарув қарорлари ижросини таъминлаш ва ташкил этиш алоҳида муҳим масала ҳисобланади. Бу — бошқарув жараёнининг таркибий қисми бўлиб, қарорни ишлаб чиқиб, қарор қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.

Бошқарув қарорларининг ижросини ташкил этиш деганда бошқарув субъектининг фаолияти тушунилади. Бу фаолият ёрдамида чиқарилган қарор ҳаётга татбиқ этилади. Ижронинг мукаммаллиги қарорнинг самарадорлигини белгилаб беради. Қарор тўғри чиқарилган бўлиши мумкин, бироқ унинг ижросидаги камчиликлар боис натижа кутилгандай бўлмаслиги мумкин. Демак, ижро интизоми, яъни қарорни амалиётга татбиқ этишда барча ижро талаблари мукаммал бажарилиши лозим. Бунда меъёрга амал қилиниши талаб этилади. Меъёр — ижро интизомида қарорнинг амалиётга татбиқ этилишида сақланиши лозим бўлган оптимал талаблардир. Ижродан кейин унинг баҳоланиши жараёни бўлади. Бунда кўзланган мақсадга ижро натижаси мос келиш-келмаслиги текшириб кўрилади ва баҳо берилади.

Шундан сўнг қониққанлик даражаси аниқланади. Қониққанлик даражаси қарор ижросининг сифатини белгиловчи субъктив мезондир. Назорат бошқарув жараёнининг функцияларидан бири бўлиб, бошқарув қарорларида қабул қилинган ҳолатга баҳо беради, ташкилот ўз олдига қўйган мақсадларга эришилганлик даражасини белгилайди. Қарор ижроси бўйича ишончли назорат тизимининг йўқлиги (бу қайтар алоқани таъминлайди) ташкилотни таназзулга олиб келиши мумкин. Агар қабул қилинган қарор етарли даражада самара бермаса ёки хато қарор бўлса, яхши фаолият кўрсатаётган назорат тизими ўз вақтида унинг олдини олиши ёки қарорга ягни ўзгартиришлар киритиши мумкин бўлади. Назорат ҳам ўз ўрнида учга бўлинади: қарорни амалга оширишдан олдинги назорат, қарорни ҳаётга татбиқ этиш жараёнидаги назорат, якуний назорат.

Адабиёт:

1. Назаров А. Психологические особенности руководителей, влияющие на принятие управленческих решений //Молодой ученый. — 2019. — №. 44. — С. 298–300.

2. Nazarov A. S. Psychological analysis of levels of administration of management decisions //Вопросы экономики и управления. — 2020. — №. 3. — С. 1–5.

3. Умаров Б. М., Назаров А. С. Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик механизмлари //Молодой ученый. — 2020. — №. 7. — С. 352–353.

4. Nazarov, A. S. (2020). Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида. Молодой ученый , (11), 280–282.

5. Назаров А. С. Adoption of management decisions as the main function of the modern manager //Проблемы современной экономики. — 2020. — С. 7–12.

6. Назаров А. С., Худайбергенова З. Socio-psychological features of management decision-making //Молодой ученый. — 2020. — №. 50. — С. 430–432.

7. Назаров А. С. Psychological aspects of managerial decision making //Молодой ученый. — 2020. — №. 44. — С. 45–48.

Основные термины (генерируются автоматически): бунд, Молодая.


Задать вопрос