Мева-сабзавотчилик соҳасини устувор ривожлантиришнинг асосий масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Библиографическое описание:

Хожаев А. С., Рахматуллаев С. А. Мева-сабзавотчилик соҳасини устувор ривожлантиришнинг асосий масалалари // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 19-22. — URL https://moluch.ru/archive/150/42516/ (дата обращения: 21.07.2018).

Мақолада Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик соҳасини ривожланиш динамикаси, соҳада эришилган натижаларнинг статистик кўрсаткичлари, соҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасини устивор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тадқиқ қилинган. Мақолада мамлакатда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш юзасидан аниқланган муаммоларни ҳал қилиш йўллари, мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспортини ошириш юзасидан амалий тавсия ва таклифлар келтирилган.

В статье изучены динамика развития плодоовощной отрасли в Узбекистане, статистические показатели достигнутых результатов, свойственные аспекты отрасли, а также основные направления приоритетного развития плодоовощной отрасли. В статье приводятся пути решения проблем по дальнейшему увеличению производства плодоовощной продукции в стране и практические рекомендации и предложения по увеличению экспорта плодоовощной продукции.

The article studied the dynamics of the fruit and vegetable industry in Uzbekistan, statistical indicators of progress, inherent aspects of the industry, as well as the main areas of priority development of the fruit and vegetable industry. The article presents the ways of solving problems to further increase the production of fruits and vegetables in the country, and practical recommendations and proposals to increase exports of fruits and vegetables.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги тармоғида сўнгги йилларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси ҳамда белгиланган чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши натижасида барқарор иқтисодий ўсиш таъминланиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, хусусан, мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини етиштириш суръатлари ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда: «2016 йилда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилди.

Қишлоқ хўжалигини модернизация ва диверсификациялаш бўйича амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажмларини 6,6 фоизга, жумладан, мева-сабзавот – 11,2 фоизга, картошка – 9,7 фоизга, сабзавот маҳсулотлари етиштириш 10,4 фоизга ўсишини таъминлади»[1]. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йилда қишлоқ хўжалиги тармоғи ҳамда мазкур тармоқдаги раҳбарлар олдига: «биринчи – экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш» каби устувор вазифалар белгиланди.

Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ўзининг хуштаъмлиги, энг асосийси, фойдали ва тўйимлилиги билан нафақат ички, балки ташқи жаҳон бозорларида жуда машҳур. Шунинг учун ҳам яқин истиқболда қўшимча тарзда 220 минг 500 гектар суғориладиган ерларга дон ва дуккакли экинлар, сабзавот, картошка, мойли ва озуқа экинлари, бошқа ўсимликлар экиш, боғ ва узумзорлар барпо этиш мўлжалланмоқда. Хусусан, 2016 йилда пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилиб, ерларга ички ҳамда ташқи бозорда талаб юқори бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари экилди. Бундан ташқари, 8,2 минг гектар майдонда янги интенсив боғ, 5,2 минг гектарда токзорлар ташкил этилди. 6 минг гектар майдондаги боғ ва 3,5 минг гектардаги токзор қайта тикланди. 532 гектар майдонда 9,9 мингта замонавий иссиқхона барпо этилди. 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами 15,2 млн тонна, жумладан, 2 млн тонна (2015 йилга нисбатан 10,2% кўп) мева, 1,2 млн тонна (11,9% кўп) узум, 8,2 млн тонна (10,7% кўп) сабзавот, 1 млн 469 минг тонна (10,3% кўп) полиз ва 2 млн 269 минг тонна (10,4% кўп) картошка етиштирилди[2].

Қишлоқ хўжалигининг ижтимоий-иқтисодий тизимдаги аҳамияти шундаки, бунда биринчидан, мамлакат аҳолисига истеъмол маҳсулотларини етказиб беради, иккинчидан, саноат тармоғини хом-ашё билан таъминлайди, учинчидан, чорвачилик соҳасининг озуқа базаси ҳисобланади, тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш орқали мамлакат экспорт салоҳиятининг юксалишига хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойладаниш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2520-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2603-сонли Қарорларида мазкур масалаларни кенг равишда ислоҳ қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. А. Каримов раҳнамолигида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатда охирги беш йилда замонавий агротехнологиялар асосида 32 минг гектар майдонда паканава ярим пакана интенсив мевали боғлар яратилди. Ушбу боғлар асосан Тошкент (5,6 минг гектар), Самарқанд (5,5 минг гектар), Наманган (4,1 минг), Андижон (3,4 минг гектар), Жиззах, Қашқадарё (ҳарбирида 2,8 минггектардан) вилоятларида барпо этилди. Республикамиз бўйича охирги 5 йилда жами 33 минг гектар янги токзорлар барпо этилди, бундан ташқари, 36,6 минг гектар яроқсиз мевали боғлар ва 26,8 минг гектар токзорлар реконструкция қилинди. Натижада юртимиздан 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни дунёнинг 100 га яқин давлатига экспорт қилиш имконияти яратилди. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Россия, Қозоғистонда бир нечта савдо уйлари очилган. Тез орада бундай савдо уйлари БАА, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқининг қатор давлатларида ҳам ташкил этилади. Натижада шу йилнинг охиригача мева-сабзавотчилик маҳсулотларининг 1 миллион тоннадан ортиқ ҳажмда экспорти амалга оширилади.

Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича қилинган ишларни қуйида эришилган натижалар орқали ўтган йиллардаги ҳолат билан таққосласак мамлакатда олиб борилаётган ишларнинг нақадар самарадорлигини баҳолаш имконияти мавжуд бўлади. Келтирилган 1-жадвалда Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотчилик маҳсулотларининг 2005, 2015 йиллардаги маҳсулотлар етиштириш динамикаси келтирилган (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда 2005,2015 йилларда етиштирилган мева-сабзавотчилик маҳсулотлари динамикаси

Маҳсулотлар

2005 йил (тонна)

2015 йил (тонна)

Ўсиш (фоизда)

1

Сабзавот

3517,5

10128,1

287,9

2

Полиз маҳсулотлари

615,2

1853,1

301.2

3

Картошка

924,2

2696,7

291,8

4

Мева

949,3

2746,2

289,3

5

Узум

641,6

1579,0

246,1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистик қўмитаси. www.stat.uz

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш охирги 10 йилда 2,5-3 баробарга ошган. Лекин бу эришилган натижаларни ижобий баҳоланган ҳолда, уларни янада кўпайтириш имкониятлари мавжуд, деб ҳисоблаймиз.

Статистик таҳлиллар кўрсатишича, охирги йилларда Ўзбекистонда боғдорчилик ва узумчиликнинг ривожланиши экин майдонларини экстенсив ва интенсив омиллар ҳисобига ҳам рўй бермоқда. Суғориладиган ҳудудларда мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишнинг асосий йўли ҳар бир гектар ер майдонидан интенсивлаш ҳисобига мевали дарахтлар ва узум кўчатларидан олинадиган ҳосилдорликни ошириш, яъни такрор ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилиш, илғор технологиялар ва нав таърифини селекциялаш борасида янги инновацияларни жорий қилиш ҳисобланмоқда.

Бизнинг фикримизча, мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари экспортини ошириш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш кўп жиҳатдан хом ашё тайёрлашдан бошлаб, тайёр маҳсулотни халқаро бозорларда сотишдан олинган валюта тушумини конвертациялашгача бўлган ишлар мажмуини ташкил қилишга боғлиқ бўлади. Бунинг учун мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари хом ашёсини тайёрлашнинг ўзидаёқ унинг экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжаллангани, яъни халқаро стандарт талабларига мос келиши лозимлигини ҳисобга олиши зарур. Олиб борилган статистик таҳлиллар кўрсатишича, охирги йилларда республикамизда ушбу йўналишда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Экспортга мўлжалланган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини тайёрлаш сифати яхшиланиб, маҳаллий товарларни оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилиш фаоллашмоқда, турли кўргазмалар, маҳсулот таъмлари ва бошқа чора-тадбирлар ташкил қилинмоқда. Бу фаолиятни янаям ривожлантириш муҳим ҳисобланади.

Маҳсулотни етиштиришда унинг ташқи кўриниши эътибор бериш муҳим ўрин тутади. Хорижий давлатларда етиштириладиган олма, цитрут мевалар бир хил кўринишга (ранги, тузилиши, ҳажми) ва чиройли тузилишга эга. Бунинг учун миришкор фермер томонидан экспортга мўлжалланган навларини аниқлаш (гулини оптималлаштириш, қадоқлаш ва х.к.) га эътибор қаратиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, мева-сабзавотчилик маҳсулотлари рекламасининг тўғри ташкил этилиши муҳим ўрин тутади. Реклама учун кўп пул ишлатиш керак эмас. Бизнинг фикримизча, интернет рекламани қилиш анча самарали, деб ҳисоблаймиз. Энг кўп фойдаланиладиган интернет веб-сайтларига чиройли мева, сабзавотлар, узум маҳсулотларини жойлаштириш («Made in Uzbekistan» «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» шиори остида) экспортни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади. Экспортга мўлжалланган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича илғор жаҳон тажрибаларини ўрганиш ва замонавий технологияларни жорий қилиш билан шуғулланадиган хорижий инвесторларни кенгроқ жалб этиш зарур. Бу ўз навбатида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларнинг иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлашга, пировардида эса, мамлакатда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштиришни янада оширишга эришиш мумкин бўлади

Адабиётлар:

  1. Мирзиёев Ш. М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси, Тошкент 2017 йил 14 январь.Манба: http://uza.uz
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида. Манба: www.stat.uz

[1] Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси, Тошкент 2017 йил 14 январь.Манба: http://uza.uz

[2] Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида. Манба: www.stat.uz

Основные термины (генерируются автоматически): гектар, тонна, картошка, плодоовощная отрасль, плодоовощная продукция, статистик, экспорт.

Похожие статьи

Возможности повышения экспортной направленности...

В 2017 году в Узбекистане было произведено 23 млн. тонн плодоовощной продукции, в том числе 2,1 млн. тонн бахчевых, 3 млн. тонн картофеля, 3,1 млн. тонн фруктов и ягод, 1,8 млн. тонн винограда.

Тенденция развития сферы плодовоовощной продукции

Согласно статистическим данным, физический объем экспорта плодоовощной продукции Узбекистана из года в год растет. Если этот показатель в 2000 году составил 387,4 тыс. т., то только в первом квартале 2016 году — 95 тыс. т., при чем 80 % пришлось на экспорт в Россию.

Производство и экспорт плодоовощной продукции в Республике...

Промышленность по переработке плодоовощной сельскохозяйственной продукции входит в число отраслей, имеющих все базовые условия для

В результате реализации будет создано более 24 тыс. новых рабочих мест и введено более 1,6 млн. тонн дополнительных мощностей.

Развитие аграрного сектора экономики Узбекистана

В настоящее время в стране ежегодно производится более 17 миллионов тонн плодоовощной продукции, что составляет на душу населения около 300 кг овощей, 75 кг картофеля и 44 кг

Улучшено мелиоративное состояние более 1,7 миллиона гектаров земель по всей республике.

Возможности развития и повышения эффективности производства...

В 2012 году только предприятиями компании «Узвиносаноат-холдинг» переработано 120 тыс. тонн винограда.

в) действующие правила экспорта продукции отрасли слабо защищает интересы

Производство и экспорт плодоовощной продукции в Республике Узбекистан.

Роль коммерческих банков в развитии фермерских хозяйств...

Кредит имеет большое значение в развитии экономических связей между отраслями и регионами, в повышении эффективности производства, в создании и

В настоящее время в республике ежегодно производится более 17 миллионов тонн плодоовощной продукции.

Агропромышленный комплекс России в условиях санкционного...

Информация о показателях динамики производства сельскохозяйственной продукции в условиях внешнего санкционного давления

Рис. 3. Экспорт пшеницы и меслина из России, тыс. тонн.

2016: крат. стат. сб. / Федеральная служба государственной статистики (Росстат).

Прогнозирование развития регионов Узбекистана

Региональная экономика – это отрасль экономической науки, изучающая территориальную организацию производства.

Намечалась в 2015-2023 годах реализация ряда инвестиционных проектов в сфере производства и переработки плодоовощной продукции с участием заемных...

Проблемы импортозамещения и формирования экспортного...

Рекордных объемов достиг экспорт зерна — 30,1 млн т (42 % от общего объема его реализации) и растительных масел — 2,4 млн т. Вместе с тем, наблюдается и недостаточность насыщения внутреннего рынка молоком, мясом (говядина) и особенно плодоовощной продукцией...

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Задать вопрос