Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 20 марта, печатный экземпляр отправим 24 марта.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №11 (301) март 2020 г.

Дата публикации: 11.03.2020

Статья просмотрена: 165 раз

Библиографическое описание:

Назаров, А. С. Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида / А. С. Назаров, Б. Б. Бахтиёров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 11 (301). — С. 280-282. — URL: https://moluch.ru/archive/301/67960/ (дата обращения: 07.03.2021).



Қарор қабул қилишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари таҳлил этилган. Шунингдек, қарор қабул қилишнинг самарадорлигини оширишнинг механизмлари очиб берилган.

Калит сўзлар: шахс, персонал, менеджер, индивидуал хусусиятлар, менежмент, қарор қабул қилиш, бошқарув қарорлари.

В данной статье излагаются психологические особенности процесса принятия решений в конфликтных ситуациях, возникающих в управленческой деятельности, и результаты опытно-тестовых работ в этом направлении, способствующие повышению эффективности процесса принятия управленческих решений.

Ключевые слова: личность, персонал, менеджер, индивидуальные особенности личности, менеджмент, принятие решений, управленческие решения.

Замонавий бошқарувда қарорларини тўғри тайёрлаш ва қабул қилиш ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-психологик ва иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида бошқарув самарадорлигига эришиш икониятини яратади.

Бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёни юқори малака ва амалий иш тажрибани талаб қилувчи меҳнат фаолиятининг алоҳида туридир. Одатда, бошқарув қарорлари қабул қилиш бирон-бир мақсадга йўналтирилган бўлиб, маълум қоида, аниқ ҳаракатлар доирасида амалга оширилади.

Давлат бошқаруви соҳасида қарор қабул қилиш жараёни демократик негизини тадқиқ этишнинг долзарблиги қатор объектив сабаблар билан боғлиқ:

Биринчидан, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда давлатнинг бош ислоҳотчилик ролини эътиборга олган ҳолда давлат бошқаруви соҳасида қабул қилинаётган қарорларни изчил ўрганиш — давр талаби эканлиги.

Иккинчидан, давлат бошқарувининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган бошқарув қарорлари қабул қилиш бугун ҳаётий заруриятга айланмокда.

Учинчидан, мустақиллик даврида мамлакатимизда қабул қилинаётган бошқарув қарорлари моҳиятини таҳлил этиш Ўзбекистонда кечаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-психологик жараёнларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш ва истиқболли йўналишларни белгилаш имконини беради.

Тўртинчидан, аҳолининг қарорлар қабул қилиш жараёнидан хабардорлиги, улар томонидан назорат қилиниши, уларнинг бошқарувдаги иштироки келгусида ҳамжамият олдида жавобгарлик ҳиссини уйғотишга замин яратади.

Ислоҳотларни самарали амалга оширишда дунё фанларининг ютуқлари, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси билан бир қаторда миллий бошқарув анъаналаридан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ, хоҳ стратегик ислоҳотлар бўлсин, хоҳ кундалик фаолиятда қабул қилинаётган қарорлар бўлсин, уларни самарали амалга ошириш, кутилаётган, аниқроғи, режалаштирилаётган натижаларга аниқ ва равшан эришишнинг замини ушбу қарорлар тайёрланаётган вақтда уларга эътиборни қаратиш энг мақбул йўл, десак хато эмас. Пухта ўйланган, вазият ривожланиши олдиндан ҳар томонлама таҳлилдан утган ҳолда қабул қилинган қарорлар кўзланган натижага эришишда йўлнинг ярмини ўтиш деса бўлади. Яъни, тўғри қарор қабул қилиш мақсадга эришиш имкониятини кенгайтиради.

Дарҳақиқат, шу ўринда Амир Темурнинг сўзларини эслаш ўринли: «Ишларимнинг барини кенгаш билан юргизиб, уни битиришда тўғри тадбир қўллар эдим. Бир ишга киришмай туриб, ундан қутулиб чиқиш йўлларини мулжаллаб қўяр эдим. Уни тўғри тадбир, қатъий жазм, чинлик-чидамлилик кўрсатиб, эҳтиёткорлик билан узоқни кўриб, ортини ўйлаган ҳолда охирига етказардим» [6].

Маълумки, ташкилотни бошқаришнинг асосий жиҳатларидан бири, бошқарув қарорларини қабул қилиш ва улар ижросини таъминлашдир. Бошқарув қарори ташкилотдаги бирон объектни кўзланган мақсадга мувофиқ равишда бир ҳолатдан, иккинчи ҳолатга келтириш билан ифодаланади. Шунинг учун ҳам бошқарув қарорлари ташкилотнинг истиқболини, тараққиётини белгиловчи асосий ижтимоий-психологик, иқтисодий омиллардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий фан йўналишларида бошқарувда қарор қабул қилиш, қабул қилнган қарорларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари илмий тадқиқ этишга ҳаракат қилинмоқда.

Қарор қабул қилиш жараёнининг психологик жиҳатини билиш мавжуд босқичларни янада самарали амалга ошириш имконини беради. Гап шундаки, тўғри қарор қабул қилиш ва уни самарали равишда жорий этиш учун раҳбар психологик жиҳатдан ҳам маълум амалларга риоя қилиши керак. Бу тадбирнинг асосий мазмуни шундан иборатки, раҳбар муаммоли вазият ҳақида маълумот йиғар экан, муаммо ҳақида бирламчи тасаввур — информацион модел ярата бошлайди. Бу моделнинг ҳақиқатга ва мавжуд вазиятга қанчалик мослиги олинаётган маълумотнинг тўла-тўкислиги, ҳар томонламалигига боғлиқ.

Бошқаришда қарор қабул қилиш моделлари, технологиялари ва унинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-психологик хусусиятлари ҳамда «Қарорлар қабул килиш» атамаси илк бор XX асрнинг 30-йилларида Америкалик олимлар Ч.Бернард, Э.Стин ва бошқлар томонидан қўлланилган. Улар ижтимоий ва ташкилий жараёнларни номарказлаштиришни таърифлашда ушбу атамадан фойдаланишган. XX асрнинг 60-йилларида мазкур назария Г.Саймон ва Д.Марчлар томонидан ривожлантирилди.

Манбалардан маълум бўлишича, давлат қарорларини оқилона ва мақсадга мувофиқ равишда қабул қилиш масаласи уйғониш даври мутафаккирлари (Н.Макиавелли, Ж.Боден ва бошқалар) ва маърифатпарварлар (Т.Гоббс, Б.Спиноза, Ж. Ж. Руссо ва бошқалар) томонидан изчил ўрганилган. Жумладан, давлат қарорларини турларга ажратиб, Н.Макиавелли ва Т.Гоббс ҳукмдорларнинг маслаҳатчилари ва уларнинг маслаҳатлари ҳақида фикр юритади. Б.Спиноза ва Ж. Ж. Руссо вакиллик органлари ҳамда халқ йиғинларида овоз беришнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилади, Ж.Боден эса қарор қабул қилишда социал шароитни ҳисобга олиш заруратига тухталади. Мазкур муаллифларнинг фикрлари ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганини тан олиш лозим.

Қарор қабул қилиш жараёнини психологик таҳлил этиш масаласи, авваламбор, бошқарувчи ёки ижрочининг фаолиятини такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Шундан келиб чиқиб, мазкур мақсадни амалга ошириш учун раҳбар ва ходимга қўйиладиган талаблар, уларни бажаришга мойиллик ва қарор қабул қилиш фаолиятида мақбул йўлни танлашни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ижтимоий-психологик ва шахс хусусиятларини ўрганиш зарурати туғилади.

А. И. Соловьёвнинг «Сиёсатшунослик, сиёсий назария, сиёсий техноло-гиялар», В. И. Кноррингнинг «Бошқарув назарияси, амалиёти ва санъати», Д. П. Зеркин ва В. Г. Игнатовларнинг «Давлат бошқаруви назарияси асослари», Г. В. Пушкареванинг «Сиёсий менежмент», маҳаллий олимларимиздан Э.Ғ.Ғозиев “Менежмент психологияси”, И.Махмудовни “Бошқарув психологияси” ва Н.Боймуродовни “Раҳбар психологияси” номли асарларда бошқарув соҳасида бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнининг моҳияти ва хусусиятлари очиб берилган.

Қарорлар қабул қилиш назариясига тухталишдан аввал “қарор” тушунчасига, хусусан, “бошқарув қарори” тушунчасига изоҳ бериш мақсадга мувофиқ. Умуман олганда, қарор қабул қилиш деб, инсон фаолиятининг муқобил йўллардан яхшисини танлашга қаратилган алоҳида турини тушунамиз. “Қарор” сўзининг турли таърифлари мавжуд. Лунда қилиб айтганда, қарор — бажарилиши лозим бўлган ишнинг аниқ бир йўлини танлаб олишдир. Бошқача айтганда, қарор — у ёки бу йўлни танлаб олишда бир тухтамга ёки фикрга келишдир.

Қарор қабул қилиш — мураккаб фикрлаш жараёни бўлиб, муаммони англаш, адекват[1] мақсадни қўйиш ва унга эришиш учун восита танлаш.

Қарор қабул қилиш деб, биз инсон фаолиятининг муқобил йўллардан бири — яхшисини танлашга қаратилган алоҳида турини тушунамиз. Ушбу ёндашув танлаб олиш жараёнида қуйидаги учта элемент мавжуд бўлишини тақозо этади:

— ҳал бўлиши лозим бўлган муаммо;

— қарор қабул қиладиган шахс ёки жамоа;

— танлаш учун бир неча муқобил вариантлар.

Ушбу элементлардан бири бўлмаса, танлаш жараёни ҳам бўлмайди. Лекин бу, қарор қабул қилинмайди, дегани эмас, балки бунда онгли қарорга нисбатан бошқача турдаги қарор қабул қилинади.

Демак, юқорида келтирилган бу фикрлар биринчи навбатда қарорлар қабул қилишда инсон омилининг энг устувор эканлигини билдирса, иккинчидан эса, ҳар бир инсонни ўз иш фаолиятида юзага келадиган муаммоли вазиятларни ҳал этишда муҳим қарорларларни қабул қилиш орқали ўз ички имкониятини, фикр қилиш лаёқатини аниқлаш ва бу борада зарур амалларни бажариш имкониятининг яратилишини ҳам билдиради. Ушбулардан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки, мазкур танланган тадқиқот иши миқёсидаги илмий таҳлилимиз бугунги даврнинг долзарб масалаларидан бирига бағишланганлиги шубҳасиздир.

Адабиётлар:

  1. А. Л. Ломакин. Управленческие решения. -М.: Форум- Инфра, 2005.
  2. Б. С. Омонов. Менежмент асослари ва бошқарув қарорлари. -Т.: ТДАМ, 2006.
  3. Л. А. Бирман. Управленческие решения.Учеб.пособие.- М.:Дело, 2008.
  4. И. Махмудов. Бошқарув психологияси.-Т.:УUNАКS- PRINT, 2006.
  5. И. П. Чередниченко, Н. В. Тельных. Психология управления.
  6. Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. -Т.: Шарк 2000, 72-90- бетлар.

[1] Адекват - (лот. adecvat—айнан акс эттириш, тенглаштирилган) — мувофиқ, тенг, эквивалент. Билиш назариясида адекват ўзининг асл нусхасига — объектга мувофиқ келадиган образ, билим деб ҳисобланади, шунга кўра, ишончли бўлиб, объектив ҳақат табиатига эга.

Основные термины (генерируются автоматически): PRINT.


Ключевые слова

персонал, менеджер, шахс, менежмент, қарор қабул қилиш, бошқарув қарорлари, индивидуал хусусиятлар

Похожие статьи

Производственный план и технология предприятия...

В основном, производственный план составляют в случае того, если рассматриваемое предприятие будет выпускать какую — либо продукцию или товары.

Листы: печатные, авторские и другие — Молодой ученый

Как рассчитать печатные листы, авторские листы, учетно-издательские листы. Что такое печатный лист. Что писать в отчете по науке. Пример расчета.

Программная реализация сети Хопфилда для распознавания...

# # print_image prints an image.

print(). Дополнительный модуль, описывающий класс нейронной сети, ее методы h_net.py

Как интеллект-карты помогут вам написать научную статью

Главная идея интеллект-карт в том, чтобы смоделировать, нарисовать мысли, которые летают по нейронам нашего мозга. Ученые бьются над тем, чтобы понять, как мы думаем. В нашей голове...

Англицизмы на страницах печатных и электронных СМИ

В данной статье рассматриваются англицизмы печатного и электронного текста в средствах массовой информации. Тексты электронных изданий сравниваются с печатными.

Листы: печатные, авторские и другие

Публикация научных статей в журнале...

Approaches to teaching writing in English | Статья в журнале...

Oxford: Macmillan Heinemann English Language Teaching, 1995. Print.

Teaching English in the Primary Classroom. Harlow: Longman Group UK Limited, 1992. Print.

Причины использования англицизмов в русском молодежном сленге

В связи с этим возникли такие слова, как user, gamer, login, password, copy, paste, print, save, open, file. Прошли годы, но молодые люди продолжают до сих пор пользоваться английскими...

Как написать учебное пособие — Молодой ученый

Автором учебного пособия может быть как один человек, так и коллектив авторов. Научным редактором должен быть специалист с ученой степенью, а рецензентами (их должно быть как...

Современное состояние и будущее печатных средств массовой...

В настоящее время тема развития печатных СМИ и их будущее является важнейшей темой в издательской деятельности. В современном мире роль интернета быстро растет...

Похожие статьи

Производственный план и технология предприятия...

В основном, производственный план составляют в случае того, если рассматриваемое предприятие будет выпускать какую — либо продукцию или товары.

Листы: печатные, авторские и другие — Молодой ученый

Как рассчитать печатные листы, авторские листы, учетно-издательские листы. Что такое печатный лист. Что писать в отчете по науке. Пример расчета.

Программная реализация сети Хопфилда для распознавания...

# # print_image prints an image.

print(). Дополнительный модуль, описывающий класс нейронной сети, ее методы h_net.py

Как интеллект-карты помогут вам написать научную статью

Главная идея интеллект-карт в том, чтобы смоделировать, нарисовать мысли, которые летают по нейронам нашего мозга. Ученые бьются над тем, чтобы понять, как мы думаем. В нашей голове...

Англицизмы на страницах печатных и электронных СМИ

В данной статье рассматриваются англицизмы печатного и электронного текста в средствах массовой информации. Тексты электронных изданий сравниваются с печатными.

Листы: печатные, авторские и другие

Публикация научных статей в журнале...

Approaches to teaching writing in English | Статья в журнале...

Oxford: Macmillan Heinemann English Language Teaching, 1995. Print.

Teaching English in the Primary Classroom. Harlow: Longman Group UK Limited, 1992. Print.

Причины использования англицизмов в русском молодежном сленге

В связи с этим возникли такие слова, как user, gamer, login, password, copy, paste, print, save, open, file. Прошли годы, но молодые люди продолжают до сих пор пользоваться английскими...

Как написать учебное пособие — Молодой ученый

Автором учебного пособия может быть как один человек, так и коллектив авторов. Научным редактором должен быть специалист с ученой степенью, а рецензентами (их должно быть как...

Современное состояние и будущее печатных средств массовой...

В настоящее время тема развития печатных СМИ и их будущее является важнейшей темой в издательской деятельности. В современном мире роль интернета быстро растет...

Задать вопрос