Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли) | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 07.03.2020

Статья просмотрена: 70 раз

Библиографическое описание:

Отамуратова, М. У. Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли) / М. У. Отамуратова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 243-245. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67846/ (дата обращения: 17.12.2024).

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб берилган.

Калит сўзлар: поэтик ифода, бадиият, услуб ва маҳорат, шакл ва мазмун уйғунлиги, фалсафий мушоҳада, янгича бадиий тафаккур тарзи.

В данной статье трактуется мастерство художественного образа и искусство создания поэтического изображения посредством творческих образцов, посвященных образу матери, в поэзии великого деятеля Сирожиддина Саййида.

Ключевые слова:. поэтическое изображение, художественность, метод и мастерство, единство формы и сути, философское мышление, новый способ художественного интеллекта

Теран бадиий тафаккур ва чуқур фалсафий мушоҳадага йўғрилган ижодида турфа мавзуларни рангин оҳангларда тараннум этаётган шоир Сирожиддин Саййид ўз шеъриятида Она тимсолига алоҳида эътибор қаратади. Шоир ижодида она сиймосига бағишланган шеърлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бу борада, айниқса, шоирнинг 2017 йилда чоп этилган “Онамнинг кулчалари” тўпламидан жой олган шеърлар муҳим аҳамият касб этади. Китоб номини ўқишимизнинг ўзидаёқ қалбимизга беғубор болалик хотиралари ёғилади, меҳр билан бизга кулча ёпиб бераётган қуёш юзли аёл сиймоси кўз олдимизда гавдаланади. Китобни мутолаа қилиш жараёнида эса ана шу илиқ туйғулар руҳимизни эркалайди. Шоир китобининг нега айнан “Онамнинг кулчалари” деб аташига сабаб бу ижодкорнинг илк баҳорда унга меҳрибон волидаси томонидан жўнатиладиган кулчалардир. Шоир буни шундай таърифлайди: “Қирқ йиллардан ошди — менинг ҳолимдан энг аввал, шамоллару насимларни ортда қолдириб, бойчечак, бинафшалардан илдамроқ, қушлар-паррандалардан ҳам олдин шу кулчалар хабар олади. Уларнинг қаноти қушларникидан учқур ва тез, бу кўринмас қанотлар онамнинг меҳру соғинчларидан яралган” [2, с.7]. Чиндан шоир қалбига илҳом солган бу кулчалар ва уларни ёпган иссиқ қўлларнинг тафти шеърият ихлосмандлари қалбига ҳам илоҳий меҳр туйғусини олиб киради. Шоир кулча ёпиб жўнатаётган меҳрибон аёл — ўзбек онаси сиймосини ҳудди моҳир рассом каби бадиий сўз чизгилари билан китобхонлар қалбига нақш этади. Шу сабаб, инсон юраги зарби ила уйғун яратилган бу сатрлар абадиятга муҳрланади.

Шоир она деб аталмиш муқаддас зотга бўлган меҳрини содда ва самимий фарзанд тилидан ғоятда таъсирчан ифодалайди:

Келтирди тонг чоғи бир

сабо ва бир қуш хабар:

Очилмиш баҳорнинг илк

бойчечак — гулчалари.

Лекин мен учун энг зўр,

энг қувончли хушхабар –

Онамнинг кулчалари.

Oнамнинг кулчалари [2, с.67].

Шеърий мисралардаги оҳангдорлик, шакл ва мазмун уйғунлиги шоир маҳоратини акс эттиради. Онаси ёпиб жўнатаётган кулчаларни энг қувончли хушхабар тарзида қабул қилаётган шоир беихтиёр ана шу самимият ва меҳрни китобхон қалбига ҳам кўчиради.

Онангдан хабар олгил,

Сирож, сен тез-тез бориб…

Фироқлардан кичрайган

жуссаси, қўлчалари,

Сизни кўзига суртгай

устоз Абдулла Ориф,

Онамнинг кулчалари.

Онамнинг кулчалари [2, с.68].

Келтирилган мисраларда ижодкор бевафо йиллар туфайли ўтаётган умр манзаралари, фарзандини кутиб йўлга термулаётган оналар сиймоси ва ҳаёт чархпалагида тинимсиз айланиб, меҳрибон волидаси дийдорини кўриш учун фурсат тополмай афсус чекаётган фарзандлар қиёфаси жонланади. Бандда устоз шоир — Абдулла Ориф номи келтирилиши бежиз эмас. Бунинг ўзига яраша сабаблари мавжуд. Бу ҳолатни шоир шундай изоҳлайди:

“Самолёт гувиллар,

Йўловчилар то

Интиқ манзилига тезроқ етсин деб.

Сариосиёлик табаррук момо

Кулча жўнатади менга есин деб...

(Устоз Абдулла Ориповнинг “Тинчлик” шеъридан олинган бу сатрлар менинг онамга бағишлангани билан ҳам мен учун ғоят қадрлидир. Устознинг бир баҳонайи сабаб билан 2008 йилнинг кузида бизнинг ҳовлимизга қадам ранжида қилишлари авваламбор онамлар учун, барча туғишганларим учун катта байрамга айланган эди.)” [2, с.42]. Икки шоирни бир-бирига боғлаб турган узилмас ришта — Сариосиёлик табаррук момонинг қайноқ кулчалари ва ана шу кулчалардан-да қайноқроқ оналик меҳридир. Бу меҳр қудрати икки етук ижодкор қалбига чексиз илҳом солгани бежиз эмас. Чунки она меҳри туганмас илҳом манбаи — буюк қудрат, гўзаллик яратишга ундовчи қудратдир.

Шоирнинг “Тириклик мактабида” сарлавҳали шеъри ҳам айнан онасига бағишланган. Ижодкор тириклик мактаби аталмиш дунёда ўзи сабоқ олган зот — онасига ўз эҳтиромини изҳор қилади:

Сирож деб ном берибсиз,

юз босай мен изларингизга,

Ки ҳар босган изингиздан

дилимга бир чироқ олдим [2, с.67].

Шоир ўз исмидан англашиладиган ёруғликни аслида онасидан олишини таъкидлайди Сирожиддин Саййид волидасининг дийдорини ҳар недан ортиқ қадрлайди. Аммо баъзан инсон учун энг тансиқ нарса бу дийдордир. Муаллиф қисматидан нолимайди, шукрона келтиради. Бироқ онасининг бағридан йироқ кечган йиллари унинг қалбини ўртайди. Буни: “Қисматимдан шодман-у, Аммо вақтдан ҳафаман” тарзида таъсирли ифодалайди.

Шоирнинг она ҳақидаги шеърлари “Тун била тонг” рукнидан ўрин олган бир қатор тўртликларида ҳам ўз ифодасини топган.

Она, дардларингиз, ташвишларингиз

Барин айтиб берса болишларингиз,

Мен ўғил бўлдимми — мендан-да кўпроқ

Сизга хизмат қилмиш калишларингиз [2, с.208].

Юқоридаги мисраларда онаси олдидаги фарзандлик бурчини тўла ўтай олмаётганидан ўкинган доно шоирнинг буюк қалби ва теран идроки намоён бўлади. Гарчи шоир эл орасида яхши ном билан ҳурматга сазовор бўлиб, онасининг дуосини олаётган эса-да, ўзидан кўнгли тўлмайди. Ўз-ўзини — виждонини таҳлил қилади. Шоир меҳрибон ва мушфиқ волидасига ўзидан кўра кўпроқ хизмат қилаётган калишларга ўзгача меҳр билан қарайди. Ушбу мазмун кейинги тўртликда ҳам давом эттирилади:

Менинг дафтарларим — заъфарондирсиз,

Мунглуғ кўнглим ёзган дастурхондирсиз.

Онам хаёлидай зору музтариб,

Онам хотиридай паришондирсиз [2, с.208].

Бу тўртликда шоир ўз шеърлари битилган дафтарларни онасининг соғинчли хаёлларию, ана шу соғинчдан паришон бўлган хотирига қиёслайди.

Она, кўзингизга агар нам тушгай,

Менинг ҳам кўнглимга бир шабнам тушгай.

Нечундир билмадим — тунлар йиғласам

Кўксимдан қоғозга фақат шам тушгай [2, с.6].

Шоир онасининг кўзидан тўкилган ҳар томчи ёш унинг юрагига томчилашини, дилига ғулу солишини бетакрор ташбеҳ билан ифодалайди. Ушбу шабнам янглиғ кўз ёшлар шоир кўксида шам каби эриб, меҳрга айланиб қоғога тўкилади. Бу дардли томчилардан ижодкор қалбини ларзага солган шеър яралади. Сирожиддин Саййиднинг волидасига бағишланган “Онамнинг кулчалари” тўплами ва унинг она сиймосини акс эттирган шеърлари замирида ҳеч қайси ижодкор услубини такрорламайдиган етук поетик ифодалар, янгича топиламалар мужассам. Шоир ижодига жо бўлган она тимсоли гўё бизнинг бошимизни силаётгандай туюлади. Бу жонли ва уйғоқ шеъриятнинг белгиси. Бу шеърият онага бўлган илиқ меҳрни ифодалайди. Ундаги ҳар бир сатр меҳрга йўғрилган. Шу боис, Сирожиддин Саййид ижоди меҳрдан яралган шеъриятдир.

Адабиёт:

  1. Сирожиддин Саййид. Қалдирғочларга бер айвонларингни. Т.: “Шарқ”, 2015.
  2. Сирожиддин Саййид. Онамнинг кулчалари. Т.: “Узбекистан”, 2017.
  3. Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. Т.: “Фан”, 2007.
Основные термины (генерируются автоматически): ана шу, поэтическое изображение.

Ключевые слова

поэтик ифода, бадиият, услуб ва маҳорат, шакл ва мазмун уйғунлиги, фалсафий мушоҳада, янгича бадиий тафаккур тарзи

Похожие статьи

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Задать вопрос