Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Абдуллаев, О. Ш. Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати / О. Ш. Абдуллаев, Х. З. Абдуллаева, И. У. Туйчиев, А. М. Темиров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 21 (259). — С. 594-597. — URL: https://moluch.ru/archive/259/59431/ (дата обращения: 16.12.2024).



Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз юритилган. Андижон вилоятдаги ўрмон хўжалиги ва ўрмон фондини ҳозирги даврдаги холати ва уни яхшилаш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар кенг ёритилиб берилган.

Калит сўзлар: Ўрмон, ўрмон фонди, ўрмон хўжалиги, ўсимликлар олами, дарахт, кўчат.

В статье представлена информация о проводимой в Андижанской области работе по охране природы. В частности, широко освещены решения, принятые Республикой Узбекистан по развитию лесного хозяйства и лесного фонда, в т.ч. в Андижанской области, и мерам по их развитию. Также рассмотрены вопросы использования земель лесного фонда.

Ключевые слова: лес, лесной фонд, лесное хозяйство, растительный мир, дерево, саженцы.

Бугун юртимизнинг шаҳарлари, туман марказлари, ҳаттоки, қишлоқларида бўлсангиз ҳам бир-бирини такрорламайдиган хиёбонларни кўриб дилингиз яйрайди. Табиат манзаралари, дов-дарахтлар, яшиллик оламидан чарчоғингиз бир зумда ёзилади, аҳолининг хордиқ чиқариши учун яратилган шароитларни кўриб дилингиз завққа тўлиб, кўнглингиз равшан тортади.

Кейинги йилларда Мухтарам Президентимиз Ш. М. Мирзиёев томонидан Ўрмон хўжалигига катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ташкил этиш бўйича” ПҚ-2966-сонли қарорининг бунга яққол мисолдир [1]. Ушбу қарорда ўрмон хўжаликларини моддий техник базасини такомиллаштириш, ишчи ўринларини яратиш, қўшимча тармоқлардан фойдаланиб даромадни ошириш бўйича вазифалар белгиланиб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 24 январь куни тасдиқланган “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги [2] йиғилишида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Андижон вилоятига хар бир қилган ташрифи [3] давомида “вилоятдаги адир ерларидан Андижон давлат ўрмон хўжалигига ажратиб берилишини таъминлаш ва ажратилган ерларда юқори рентабилликка эга бўлган ёнғоқ мевали дарахтлар плантацияларини ташкиллаштириш топшириғи ижросини таъминлаш вазифаларини бериган.

Биз биламизки, яшил ўсимликлар осмон чангнинг 72 фоизини ушлаб қолади. Маълумотларга назар солсак, ёз ойларида бир гектар ўрмон бир кеча-кундуз давомида 220–275 килограмм карбонат ангидрид газини ютиб, 180–215 килограмм кислородни ажратади. Бу миқдор 430–500 кишини ўн соат давомида кислород билан таъминлашга етади. Тўртта дарахт бир кишининг бир кеча-кундузда кислородга бўлган эҳтиёжини қондира олади.

Дарҳақиқат, ўрмон инсон учун табиатдаги энг фойдали бойлик манбаи, унинг инсонга берадиган туҳфалари бебаҳодир. Хусусан, ўрмонлар турли-туман фойдали ҳайвон ва паррандалар, ёввойи мева ва замбуруғлар, қимматли мўйналар, касалликларни даволайдиган ўт-ўланлар армуғон этадиган ҳамда сув мусаффолиги ва тоза ҳавони сақлашда, халқ хўжалиги ривожланишида улкан ҳисса қўшиш билан бирга, ҳаво ва тупроқ ҳароратини мувозанатга келтириб туради, далаларни қуруқ, иссиқ шамоллардан ҳимоя қилиб, тупроқ бузилишининг олдини олади ва экология, санитария-гигиена, соғломлаштириш, эстетик ва бошқа вазифаларни бажаради.

Андижон давлат ўрмон хўжалиги жойлашган худуд Помир-Тяншан тоғ тизимининг Фарғона водий қисмида жойлашган бўлиб, иқлими субтропик иқлим хисобланади. Фарғона водийси иқлими ёз ойлари иссиқлиги, ёғингарчилик миқдори камлиги ва буғланиши юқорилиги билан ажралиб туради. Баҳор ойларида қисқа муддат ичида ўз ўрнини ёзнинг узоқ ва иссиқ кунларига бўшатиб, куз ойининг ярмига қадар давом этади. Қиш об-ҳавоси эса ўзгарувчан.

Хўжалик фаолият юритадиган худудда қишки ёғингарчилик, яъни қор қатлами қалин бўлмайди. Асосан кучли шамол эсиши апрель-июнь ойларида кузатилади. Ўсимлик дунёсининг ўсиш даври 217 кунни ташкил этиши хўжаликнинг маданий ўрмонзорлар барпо этишда экин турларини танлаш имкониятини оширади. Баҳорда кунлар илиши март ойларидан баъзи йилларда эса феврал ойининг иккинчи ярмида экин экиш ишларини бошлаб юбориш имконини беради. Иқлим шароитининг ўзгарувчанлиги ўсимлик дунёсининг ўсиб ривожланишига салбий таъсир этиши ҳам кузатилади.

Андижон давлат ўрмон хўжалиги ўрмонзорлари сув ва шамол эрозияларидан сақловчи вазифасини бажарувчи, алохида қимматга эга бўлган ҳамда мевали дарахтзорлари тоифасидаги ўрмонзорлар бўлганлиги сабабли бош мақсадларда кесилмайди. Ўрмон бўлимларида рухсатсиз ов қилинишига ҳамда ҳайвон боқилишига йўл қўйилмайди.

Шунинг учун катталар ўрмон бу 7 хазинадан бири деб бежизга айтишмаган. Кейинги йилларда, Андижон шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишларида Андижон давлат ўрмон хўжалиги жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Шаҳар иқлимига мос дарахтлар ва уларни ўзига хос манзара касб этадиган холда экиш ва етиштиришда шаҳар экологиясини яхшилашда ўрмончиларнинг ўзига хос меҳнати ва ғайрати бор.

Шу асосда адир ва тоғли худудлардан маданий ёнғоқ мевали (ёнғоқ, хондон писта, унаби) дарахт кўчатларини етиштириш учун Андижон давлат ўрмон хўжалигига бир неча йиллардан бери фойдаланилмай келаётган тоғ ва адирли ер майдонлари ажратиб берилди.

Андижон давлат ўрмон хўжалигини умумий ер майдони жорий йилга қадар 2 029 гектар майдондан иборат бўлиб, 17 ўрмон участкаларидан иборат эди, хозирги кунда эса 24 та ўрмон участкаси мавжуд бўлиб, унинг умумий майдони 8 минг 573 гектарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2018 йил 19–20 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида [3], Андижон давлат ўрмон хўжалигида 2018–2019 йилларда 1000 гектар майдонга хандон писта, 200 гектар майдонга грек ёнғоғи экилиши режалаштирилган бўлиб, шу йил 1 декабрь холатига 1060 гектар майдонга ҳандон писта, 200 гектар майдонга грек ёнғоғи экилиши таъминланди бунда икки йилга мўлжалланган топшириқ бир йилда бажарилди. Қолаверса, Асака, Марҳамат туманларидаги тоғ ва адирлик ер майдонларига ҳам ҳандон писта экиш ишларига ҳам киришилди.

Шу жумладан Қўрғонтепа туманида жойлашган Тошохур ўрмон бўлими худудида 21 сотихдан иборат лимон учун иссиқхона қурилиб, лимон кўчатлари парваришланиб, қолган ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида қатор орасида ҳандон писта кўчатлари тайёрлаш учун замин яратилди.

Хўжаликнинг охирги икки йилдаги иқтисодий кўрсаткичлари тахлил қилинганда 2016 йилда олинган ялпи даромад 436 млн. сўмни, 2018 йилда эса ялпи даромад 6 млрд 700 млн сўмга етди, шундан пул тушуми 5 млрд. 43 млн сўмни ташкил этди. Бу эса 2016 йилга нисбатан 16 марта ортганидан далолат беради.

Хўжаликда кўчат етиштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, 42 гектар майдон манзарали дарахтларнинг кўчатларини етиштиришга ихтисослаштирилди. Шу кунларда юртимиз табиати учун ноанъанавий бўлган 29 минг дона эльдор қарағайи, 10 минг дона қрим қарағайи, 30 минг дона хинд сирени ниҳоллари, 20 минг дона сирия атиргули ниҳоллари, 5 минг дона багрянник, 5 минг 600 дона ипак акацияси, 10 минг 125 дона япон сафораси, 8 минг 364 дона катальпа нихоллари парвариш қилинмоқда.

Шуниндек, кўплаб турдаги манзарали кўчатлар ва анвойи гулларни парваришлашда ўрмон хўжалиги мутахассисларининг машаққатли мехнатлари билан илмий изланишлар олиб бормоқда.

Андижон давлат ўрмон хўжалиги томонидан “Ўзйўлкўкалам” унитар корхонаси Андижон вилоят ташкилотига 4 345 дона япон сафораси, 2 806 дона эльдор қарағайи, 2 400 дона хинд сирени, 963 дона багрянник, 380 дона қрим қарағайи, 280 дона лола дарахти, 755 дона катальпа, 2776 дона каштан, 7800 дона сирия атиргули, 350 дона ипак акация, 398 дона павлония кўчатлари, жами 23 253 дона (1 млрд 42 млн сўмлик) кўчатлар етказиб берилди.

Шу билан бирга хўжалигимизда 2018 йил куз ойларида 1 300 кг ёнғоқ, 1 090 кг хандон писта, 670 кг наъматак, 650 кг дуб, 400 кг каштан, 115 кг қайрағоч, 75 кг тут, 150 кг аччиқ бодом, 60 кг ширин бодом, 15 кг гледичия, 100 кг чинор, 70 кг жийда, 5,5 кг багряник, 10 кг сумах, 30 кг ясень, 1 кг қрим қарағайи, 2 кг элдор қарағайи, 6 кг пекан (Американский), 4 кг туя (восточная) арчаси, 2 кг можевельник, 4 кг хинд сирени, 4 кг сирия атиргули, 0.5 кг магония манзарали ўсимлик уруғлари жамғарилиб, хўжаликда янгидан ташкил этилган лимон етиштириладиган иссиқхоналардан унумли фойдаланган ҳолда лимон кўчатлари қатор ораларига манзарали кўчат уруғларини экиш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг куз ойларида 100 минг дона павлония ниҳолларини етиштириш ҳамда катта майдонларда плантацияларини ташкил этиш мақсадида етарли миқдорда павлония уруғлари жамғарилиб, тайёр ҳолга келтирилган майдонларга экиб бўлинди.

Республикамизда ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича алохида хукумат қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 1 млн. донадан зиёд тут кўчати тайёрланмоқда, шундан 250 минг донаси баҳорда экишга тайёр холга келтирилди.

Хўжалигимизда келгуси йил кузидан бошлаб вилоятимизнинг манзарали дарахтлар кўчатларига бўлган эхтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида иш ташкил этилмоқда.

Кейинги вақтда ўрмонларни режали тарзда янгилаш, тўлдириш ва янгиларини барпо этиш баробарида бозор иқтисодияти талабларидан келиб чиққан холда янги йўналишларни ўзлаштиришмоқда. Жумландан, ўрмонзорлардаги дарахтлар қатор ораларида сабзавот, полиз экинлари, шунингдек, хўжалик майдонларида фармацевтика саноати учун ҳом-ашё етиштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хўжаликда қўшимча тармоқлардан кенг фойдаланиш, юртимиз ахолиси учун сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, доривор ва озуқабоп ўсимликлар ҳом-ашёси ҳамда халқ истеъмоли маҳсулотларини етказиб бериш, даромадни кўпайтириш, ўрмон хўжалиги моддий техника базасини мустахкамлаш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб, хўжаликнинг ўрмон участкаларида биологик ёшини ўтаб, иқтисодий самара бермай қолган, хозирги кун талабига жавоб бермайдиган эски боғларни кўчириш, текислаш, хайдаш, кайта тиклаш, иш унимдорлигини ошириш ҳамда берилган топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида, хўжалигимизга оғир техникалар зарур эди. Шу мақсадда, Андижон давлат ўрмон хўжалиги “Ўзагролизинг” АЖ Андижон вилоят филиали билан 2017 йил 3 июльдаги № — 365, 366, 367 ҳамда 368-сонли қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишга лизинг шартномаси тузилди. Бугунги кунда хўжалигимизга 4 дона “Беларус — 1523” русумли тракторлар, 4 дона ПОН 3+1 айланма осма омоч, 2 дона 24-дискли барана, 2 дона PLANTER D4 пневматик сеялка, 1 дона ВМ-24 дон экиш сеялкаси, 1 дона GS-2 600 ўғит сепиш агрегати ҳамда 1 дона ОШ-600 русумли агрегатлар олиб келинди. Ушбу олиб келинган техникалар ўрмон участкаларига берилиб, ҳозирги кунда бўшаган ер майдонларини хайдаш, текислаш ишлари олиб борилмоқда.

Доривор ўсимликлар маҳсулотлари тайёрлаш мақсадида, хўжалигимизда 1,2 млн. дона наъматак кўчатлари етиштирилиб, 2018 йил куз ойларида контурлар атроф қирғоқларига 1 млн. донадан ортиқ ва 138 гектар майдонга наъматак плантациялари экилиши ташкил этилди. Ушбу доривор ўсимликларни нафақат ички балки чет мамлакатларга экспорт қилиш ишлари ҳам йўлга қўйилмоқда.

Шу доривор ўсимликлардан 15 тонна наъматак, 2 500 кг мойчечак (ромашка), 300 кг тирноқгул, 736 кг қалампирялпиз, 140 кг баргизуб (подорожник), 680 кг арслонқуйруқ тайёрланди.

Ўрмон хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида, чегара худудларга ҳар беш метрга бир донадан тез ўсувчи 200 минг донадан зиёд терак кўчатлари экилди. Шу билан бирга қоғоз саноати учун 28 гектар майдонда тез ўсувчи терак навларидан теракзорлар барпо этилди.

2018 йилда қишлоқ хўжалик ўсимликларидан 78 тонна нўхат, 45 тонна ловия (фасоль), 33 тонна кунгабоқар, 24 тонна гуруч, 3 тоннадан ортиқ қуритилган аччиқ қалампир махсулотлари етиштирилди ва омборларда сифатли сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёёвнинг жорий йил 15–16 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида 2019–2021 йилларда Орол денгизининг қуриган тубида 500 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш юзасидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига топшириқ берилган.

Ушбу топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят хокими Ш.Абдурахмонов топшириғига асосан, Улуғнор тумани хокимининг 2018 йил 28 декабр кунги № 1964-сонли қарорига асосан, Андижон давлат ўрмон хўжалигига Улуғнор тумани М.Иминов массивидаги қумли ер майдонларидан жами 10 гектар ер майдони ажратилди [5].

Ушбу ажратилган қумли майдонда тезкорлик билан қишлоқ хўжалиги техникалари орқали 5 гектар ерларни текислаш, пушта олиш ҳамда Бухоро давлат ўрмон тажриба станциясидан олиб келинган саксавул уруғларини сифатли қилиб экиш ишлари якунланди. Юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг куз ойларида 2 млн. га яқин саксавул кўчатларини етказиб бериш чоралари кўрилади.

Жорий йилда биринчи марта 100 кг.дан ортиқ тайёрланган кавар (ковул) уруғини 500 гекар майдонга экилиши тўлиқ таъминланди.

Шуниндек, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, лимончилик йўналишлари ҳам ривожланиб бормоқда. Вилоятимиз чорва ҳайвонлари учун 50 минг дона табиий пичан пресс боғламлари жамғарилиб қўйилди.

Экотуризмни йўлга қўйиш мақсадида Қўрғонтепа туманида жойлашган Тошохур ўрмон бўлимида катта ободончилик ишлари олиб борилиб, 4 000 дона шарқ туя арчаси ҳамда 4 000 дона зиёд зарафшон тоғ арчалари экилиши таъминланди. Қолаверса ушбу худуддаги Андижон сув омборига олиб борувчи эни 6 метрдан иборат узунлиги 5.8 км бўлган автойўл қурилишини якунлаш ишлари амалга оширилмоқда. Келажакда ушбу ерларда чўмилиш ва дам олиш масканларини барпо этиш устида иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18–21 сентябрдаги 772-Ф фармойишида кўйилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида хўжалигимиз томонидан 2018 йил куз мавсумида экиш учун жами 32 минг 500 дона (113 млн 900 минг сўмлик) манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини вилоятимиздаги халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларига бепул етказиб берилди [4].

Хулоса қилиб айтганда, Андижон давлат ўрмон хўжалигида муҳтарам Президентимиз томонидан ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича белгилаб берган вазифа ва топшириқлари ижроси сўзсиз бажарилиб келинмоқда.

Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ташкил этиш бўйича” ПҚ-2966-сонли қарори, Тошкент, 2017 й 11 май.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Тошкент, 2017 йил 24 январь.
  3. Ш. М. Мирзиёевнинг 2018 йил 19–20 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи йиғилиши баёни, Андижон, 2018 й., 20 май.
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 772-Ф фармойиши, Тошкент, 2018 йил 18–21 сентябр.
  5. Андижон вилояти хокими Ш.Абдурахмонов ва Улуғнор тумани хокимининг 2018 йил 28 декабр кунги № 1964-сонли қарори, Андижон, 2018 й, 28 декабрь.
Основные термины (генерируются автоматически): дон, гектар, лесной фонд, PLANTER, Андижанская область, лесное хозяйство, тонна.


Ключевые слова

Ўрмон, ўрмон фонди, ўрмон хўжалиги, ўсимликлар олами, дарахт, кўчат

Похожие статьи

Ўзбекистонда нашриётчилик иши ривожининг тарихий таҳлили

Нашриётчилик иши тараққиётининг ўзига хосликлари танқидий таҳлил қилинади, Ўзбекистонда нашриётчилик иши тараққиёти тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган ўзбек ва хорижий тадқиқотчиларнинг ишларига баҳо берилади. Республикада китоб нашр этиш иши ри...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили

Ушбу мақолада Жаҳон Савдо Ташкилотининг(ЖСТ) мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларидаги ўрни, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили, айрим Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг ташкилотга аъзо бўлиш ж...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги даврда Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган. Мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Похожие статьи

Ўзбекистонда нашриётчилик иши ривожининг тарихий таҳлили

Нашриётчилик иши тараққиётининг ўзига хосликлари танқидий таҳлил қилинади, Ўзбекистонда нашриётчилик иши тараққиёти тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган ўзбек ва хорижий тадқиқотчиларнинг ишларига баҳо берилади. Республикада китоб нашр этиш иши ри...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили

Ушбу мақолада Жаҳон Савдо Ташкилотининг(ЖСТ) мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларидаги ўрни, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили, айрим Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг ташкилотга аъзо бўлиш ж...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги даврда Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган. Мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Задать вопрос