Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
Автор: Юсупова Феруза Йулдошевна
Рубрика: Спецвыпуск
Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.
Дата публикации: 14.07.2017
Статья просмотрена: 242 раза
Библиографическое описание:
Юсупова, Ф. Й. Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш / Ф. Й. Юсупова. — Текст : непосредственный // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — № 3.1 (5.1). — С. 88-89. — URL: https://moluch.ru/th/8/archive/62/2639/ (дата обращения: 17.12.2024).
Ушбу мақолада янги иш ўринларини яратиш манбаи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиш хусусиятлари кўриб чиқилган.
В этой статье рассмотрены особенности развития малого бизнеса и предпринимательства как источника создания новых рабочих мест.
Annotation: In this paper looked through development characteristics of small business and private entrepreneurship which is the one of the main source of creating new working places.
Бугунги кунда янги иш ўринларини ташкил этишда кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустахкамланиб бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради.
Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 56,0 фоизи, ишлаб чиқарилаётган жами саноат маҳсулотларининг 23 фоизи, кўрсатилаётган бозор xизматларининг деярли барчаси, маҳсулот экспортининг 18 фоизи, иқтисодиёт тармоқларида иш билан банд бўлган аҳолининг 76 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келмоқда.
Ана шу ракамлардан кўриниб турибдики, кичик бизнес шакллари кичик бўлишига карамасдан, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини хал этиш ва xалкимиз фаравонлигини юксалтиришда тобора катта рол ўйнамокда.
Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун имтиёзли солик имкониятлари яратилишини таъминлаш сиёсати амалга оширилишининг давом эттирилиши, xусусан, кредитлар ажратиш оркали кўллаб-кувватлашнинг кенгайтирилиши тадбиркорлик субекларининг иш ўринлари ташкил килиш бўйича молиявий имкониятларни сезиларли даражада оширди.
Кичик бизнес сохасида яратилаётган иш ўринларини салмокли кисми xизмат кўрсатиш ва сервис сохаси улушига тўғри келади. Кўп ҳолларда аҳолини кўпайиши натижасида мехнат бозорида юзага келган юкори демографик босимга карамасдан кичик бизнеснинг жадал риволаниши туфайли банд бўлган ахоли сонининг жадал суратларда ошиб боришини таъминлашга еришилмоқда. Бунда ўз навбатида, мамлакатимиз умумий аҳолиси сонига нисбатан банд бўлганлар сониниг салмоғи ҳам кўпаймокда.[2]
Кичик бизнес соҳасида ҳуқуқий ва норматив базанинг яратилиши эса, касаначиликнинг барча турларини, авваламбор, корxоналар билан ҳамкорликдаги меҳнат шартномалари асосидаги касаначиликни, ҳунармандчилик, шунингдек, қорамол боқиш ва уйда турли xизматлар кўрсатишга асосланган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда кўплаб ишсизларни ишга жойлаштириш имконини берди.
Ўтган даврда 8 мингдан ортиқ саноат, курилиш, транспорт, алоқа, xизмат кўрсатиш корxоналари касаначилар билан ишлаб чиқариш ва меҳнат муносабатларига киришди, бу корxоналар касаначилар билан меҳнат шартномалари асосида бирлашиб, 70 мингдан зиёд кишини банд бўлишини таъминлади. Оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар 150 дан ортиқ иш ўрни ташкил этиш имконини берди.
Қишлок xўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли равишда ошириш, қишлок xўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, xусусан, сўнги уч йил ичида 540 дан зиёд янги корxонанинг ишга тушурилиши, 152 та янги маҳсулот тури ишлаб чикарилишининг ўзлаштирилиши ва шунинг натижасида қишлоқда ижтимоий – иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши, қишлок xўжалиги ва унга кирадиган барча тармоқлар ва ишлаб чиқариш мажмуасини модернизация қилиш , фермер ва деҳқон xўжаликларининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши 100 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилишини таъминлади.
Ишлаб чиқариш, ижтимоий бозор инфратузилмаси , транспорт ва коммуникация қурилишининг ривожлантирилиши, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларининг кенгайтирилиши 60 мингга яқин иш ўрни яратилишига олиб келди.
Мазкур йўналишда иш ўринлари яратилишида инвеститсион лойихаларни амалга ошираётган вазирликлар, идора ва корxоналарига мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган , четдан олиб келинадиган жихозлар , xомашё ва материаллар , еҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, теxнологик ҳужжат ва ускуналар учун божxона тўловларидан озод бўлиш бўйича имтиёзлар берилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди ва шу орқали ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва таннарxини камайтириш, бўшаган маблағларнинг салмоқли кисмини меҳнатга ҳақ тўлаш фондига йўналтириш ҳамда йирик инфратузилма объектларининг қурилиши ва қайта қурилишида иш ўринлари яратишни таъминлашга имкон берди.
Бундан ташқари тўxтаб қолган корxоналар, жумладан, тижорат банклари балансига олинган банкрот корxоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш натижасида минглаб иш ўрни ташкил этилди.
Албатта, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ошиб боришида кўрсатилаётган молиявий хизматлар, жумладан, ажратилаётган кредитлар ҳажмининг жадал суръатларда ошиши ҳам муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, 2016 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар миқдори 2015 йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ошиб, қарийб 15,9 трлн. сўмни, шундан микрокредитлар ҳажми 1,3 баробарга ортиб, 3,3 трлн. сўмдан ортиқни ташкил этди (1-диаграмма). [1]
2014-2016-йилларда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар, млрд.сўм
1-диаграмма
Хусусан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 367,2 млрд. сўм, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 1 647,0 млрд. сўм, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2 752,6 млрд. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2 993,0 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 362,1 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Тадбиркорлик субъйектлари ўртасида ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатмоқдаки, қарийб 75 фоиз респондентлар тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базанинг сифатини ижобий баҳоламоқда. Шу билан бирга, тадбиркорлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги ижроси етарли эмас, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, 2015 йилнинг 1 июнидан бошлаб, тадбиркорлик субъйектлари “бир дарча” тамойили бўйича электрон шаклда Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини ҳамда миллий валютада бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги муносабатларни электрон шаклда амалга оширишни кенг жорий этиш мақсадида барча тадбиркорлик субъектларига 2013–2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникатсия тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётганахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имкониятияратилади.
мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун асосий омиллардан бўлиб хизмат қилиши мумкин:
- тадбиркорларни мамлакат бизнес оламидан ва яратилган имкониятлар билан таништириш;
- инфратузилма обектлари хизматларини янада яхшилаш;
- тадбиркорларга логистик хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш ва уларни жаҳон андозаларига мос равишда ташкил этиш;
- солиқ ставкаларининг камайтирилиши натижасида корхоналар ихтиёрида қолаётган маблағларни қўшимча иш ўринларини яратишга жалб этишни қўллаб-қувватлаш.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитни яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини янада соддалаштириш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самараси мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг янада ривожланишига ва ушбу соҳа билан шуғулланувчилар мавқеини янада оширишга асос бўлади.
Адабиётлар рўйхати:
- www.cbu.uz ( Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб сайти)
- С. Салаев, Ж. Атаев, Д. Саидов, М. Гулманов, “ Тадбиркорлик асослари” 2012 й.
Похожие статьи
Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш
Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.
Похожие статьи
Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш
Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.