Атроф-мухитни мухофаза қилиш ва жойларда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ахолининг фаоллигини кучайтиришда фуқаролик институтларининг роли
Автор: Аллабергенова Дилафруз Кадамбековна
Рубрика: Спецвыпуск
Опубликовано в Образование и воспитание №3 (18) июнь 2018 г.
Дата публикации: 20.06.2018
Статья просмотрена: 1437 раз
Библиографическое описание:
Аллабергенова, Д. К. Атроф-мухитни мухофаза қилиш ва жойларда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ахолининг фаоллигини кучайтиришда фуқаролик институтларининг роли / Д. К. Аллабергенова. — Текст : непосредственный // Образование и воспитание. — 2018. — № 3.1 (18.1). — С. 13-14. — URL: https://moluch.ru/th/4/archive/94/2666/ (дата обращения: 17.12.2024).
Аннотация: Ушбу мақолада атроф-мухитни мухофаза қилиш ва жойларда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ахолининг фаоллигини кучайтиришда фуқаролик институтларининг роли ҳақида келтирилган.
Ўзбекистонда аҳолининг фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислохотлар стратегияси изчил ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мамлакатда давлат ва жамият қурилиши тизими дадиллик билан ривожланмоқда хамда “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили муваффақиятли равишда хаётга татбиқ этилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг собит қадамлик билан ривожланиши, ахолининг юқори даражадаги хаёт сифати ва саломатлиги фақатгина экотизимнинг сақланиши, атроф-мухит барқарорлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни хал этиш ишларига ахолини кенг жалб қилиш билан бевосита боғлиқдир.
Бунга эса атроф-мухитни мухофаза қилиш сохасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини мустахкамлаш ва давлат ва жамоат тузилмаларининг ижтимоий шериклигини кучайтириш масалалари йўналтирилган.
“Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” доирасида қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Давлат органлари фаолиятинининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунлар ННТлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик институтларининг хуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш хамда мустахкамлаш баробарида, уларни жойларда атроф-мухит мухофазасини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш хамда экологик назоратни амалга оширишда мухим омил бўлди.
Ўзбекистон экологик харакати, ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик вакилларини экологик назоратнинг турли шаклларини амалга ошириш учун жалб этишга қаратилган амалий тадбирларни ўтказиш борасида бирмунча тажриба тўпланган. Бугунги кунда жамоатчилик вакиллари парламент эшитувида иштирок этиш, жамоатчилик экологик мониторинги ва экспертиза қилиш, экологик рейдлар ўтказиш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат-тахлил тадбирларини ўтказиш имкониятига эга.
2013 йилнинг декабрь ойида қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида” ги Қонун экологик назоратнинг турли шакл ва механизмларини амалга оширишда ННТ, ОАВ, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг хуқуқий асоси бўлди.
Конституциямизда белгилаб берилган ҳуқуқий нормалар асосида мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланишга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ҳамда экологик сиёсат юритиб келинмоқда.
Ўзбекистонда мавжуд бой табиий ресурсни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминловчи ҳуқуқий база яратилиб, келгуси авлод учун соф атроф табиий муҳитни асраб авайлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.
Мустақиллигимизнинг дастлабки даврларидан бошлаб бу ва шу каби бошқа муаммоларнинг ечимини топиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида эътироф этилиб, инсон ҳамда унинг манфаатлари ҳимояси, биринчи навбатда, соғлом ва мусаффо атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатларини олдини олиш борасида муайян тажриба орттирилди. Шу билан биргаликда, соҳадаги вазифаларнинг миқёси ва кўлами мамлакатимиз ҳудудларида экологик ҳолатни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб қилади. Бинобарин, атроф муҳит муҳофазаси давлатнинг, жамиятнинг ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлиши лозим.
Бугунги кунда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг, жамоатчилик тузилмалари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг ваколатлари янада кенгайтирилиб, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар уларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кенг жалб этиш имкониятини яратмоқда.
Бу ўринда Концепция доирасида ишлаб чиқилиб, 2013 йилнинг 28 декабридан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш зарур.
Мазкур Қонунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамда фуқароларнинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тизимидаги роли ва ўрни аниқ-равшан белгилаб берилган.
Шу ўринда Ўзбекистон экологик ҳаракатининг дастурий вазифаларидан бири жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда атроф муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари саъй ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат эканлигини ҳам таъкидлаш ўринлидир.
Ўзбекистон экологик ҳаракати муайян экологик муаммоларни ҳал қилиш учун экология соҳасида жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш орқали жамоатчилик фаоллигини ривожлантиришга кўмаклашиш ва бу борада ташаббускор бўлишни, ёшларнинг экологик ташаббусларини қўллаб қувватлашни, ёшларни табиатни муҳофаза қилиш ишига фаол жалб этишни, мамлакат ер ва сув ресурларидан тежамли ва самарали фойдаланишдаги муаммоларини ҳал этиш мақсадида малакали мутахассисларни кенг миқёсда жалб этишни, саломатлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, ёшлар ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кўмаклашишни асосий вазифаларидан бири деб белгилаган.
Шу ўринда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан Табиатни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш, жойларда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, самарали ва таъсирчан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик муҳитни соғломлаштиришда барчамиз маъсулмиз”, “Экология ва саломатлик” “Экологик муаммоларни бартараф этишда ННТ роли”, “Ёшларда экологик таълим-тарбияни шакллантириш истиқболлари”, “Экоҳаракат шаклланиши ва асосий мақсад ва вазифалари”, “Табиатни асраш муқаддас бурчимиз”, “Соғлом турмуш тарзи ва экология”, “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги”, “Бизга соғлом экология керак” мавзуларида давра суҳбатлари, семинарлар, кўрик-танловлар, учрашувлар ўтказилди.
Ўтган 2014 йил ҳамда жорий йилнинг 5 ойи мобайнида ҳудудий бўлинма томонидан 110 дан зиёд тадбирлар ташкил этилди.
Бундай тадбирларимизда 10 мингдан ортиқ тингловчилар қатнашдилар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилишида, хусусан жойлардаги экологик муаммоларни ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимият органлар билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шерикчилигини янада кучайтириш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг жаҳон тажрибасида камёб бўлган миллий моделимиз имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Адабиётлар
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон 2008.
- Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни (1992 йил 9 декабр)
- Бренчук М. М. Экологическое право. Учебник. – М.: 2008. -5-4 б.
- Атроф мухитни мухофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга оид норматив-хуқуқий хужжатлар тўплами. “Адолат наширёти”, 2007. 3-120, 124-131 б.
- Ниғматов А. А. Ўзбекистон Республикасининг экологик хуқуқи. “Тошкент юридик институти наширёти”, 2004. 8-9 б.
Похожие статьи
Ахборот хавфсизликнинг умумий моделларини тавсифи
Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигининг умумий моделининг тавсифи келтирилган. Бу моделдан ахборот технологияларининг ахборот хавфсизлигини башқариш ва баҳолашда фойдаланилади.
Ахборот коммуникация технологияларида ахборот хавфсизлигини баҳолашга ёндашувлар таҳлили
Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигига нисбатан қилинган хужумлар статистикаси ва ахборот коммуникация технологияларида ахборот хавфсизлигини баҳолашга ёндашувлар таҳлили келтирилган.
Табиий-иқлим омилларининг йўл ҳолати ва автомобиль ҳаракат шароитига таъсири
Ушбу мақолада табиий-иқлим омилларининг йўл ҳолатига ва автомобиль ҳаракат шароитига таъсири, йўлларнинг деформацияси ва уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида сўз юритилади.
Visual basic муҳитида миллий мессенжер дастурининг имкониятлари
Мақолада мессенжерлар ва миллий мессенжер My agent ҳақида маълумот ва улардан фойдаланиш авфсалликлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Глабал ва лакал тармоқларда миллий мессенжернинг яратилиши ва интерфейслари ҳақида ҳамда ундан фойдаланиш бўйича кў...
Технологик жараёнларни бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларни саломатлигида меҳнат фаолиятининг аҳамияти
Мақолада технологик жараёнларни бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларни саломатлигида меҳнат фаолиятининг аҳамияти, технологик жараёнларнинг ўзига хос томонлари, муаммолари ёритилган.
Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари
Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...
Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари
Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.
Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари
Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.
Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари
Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...
Лизинг ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилишнинг асоси сифатида
Мақола саноат корхоналарини ишлаб чиқариш фаолиятини модернизация қилиш, янги техника ва технология билан қуроллантиришда молиялаш муаммоларини хал этишнинг устувор йўналишларидан бири бўлган лизинг муносабатлари, унинг ижара ҳамда кредитдан фарқловч...