В настоящее время загрязнение окружающей среды, связанное с хозяйственной деятельностью человека, становится одним из важнейших экологических факторов, определяющих возможный уровень здоровья человека. Воздействие человека на природную среду в городах принимает масштаб экологической опасности. Одним из тяжело решаемых вопросов локального загрязнения являются сточные воды — неотъемлемая часть жизнедеятельности человека и общества.
Ключевые слова: централизованная система, смешанная система, сточные воды, активный ил, биологический метод, аэротенк, органические вещества, санитарно-защитная зона.
Now the environmental pollution bound to economic activity of the person becomes one of the major ecological factors determining the possible level of health of the person. Impact of the person on the environment in the cities increases in the scale of ecological danger. One of hard resolved issues of local pollution is sewage — an integral part of vital activity of the person and society.
Keywords: the centralized system, the admixed system, sewage, active silt, biological method, аэротенк, organic substances, the sanitary protection zone.
Йирик шаҳарларнинг канализация сувлари катта ҳажмда эканлиги ва таркибининг турли туманлиги билан ажралиб туради. Чиқинди сувларни четлаштиришни қайси усулидан фойдаланишдан қатъий назар канализация коллекторига хўжалик маиший ва ишлаб чиқариш чиқинди сувлари турли даражада тозаланиб сўнгра ташланади. Шу сабабли турли хилдаги оқава сувларни тозалаш қурилмалари, уларни иш самарадорлигини баҳолашга қаратилган илмий изланишлар катта ҳажмни эгаллайди [1, 3]. Шу билан бир вақтда шаҳар чиқинди сувларини тозалаш иншооатлари атроф муҳит омилларидан сув, тупроқ ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади. Улар ичида атмосфера ҳавосини ифлослантириш даражаси катта аҳамиятга эгадир, бунинг асосий сабаби тозалаш станциясидаги барча қурилмаларнинг асосий қисми очиқ ҳавода жойлашганлигидир. Уларга киради: фаол ил билан тўлдирилган карталар, тозалаш қурилмалари жойлаштирилган цехлар, турли резервуарлар улар орқали буғланиш йўли билан атроф муҳитга турли химиявий бирикмалар, аэрозоллар ажралиб чиқади [2]. Шу сабабли биз Тошкент шаҳрида жойлашган Салар аэростанциясини ва ундаги тозалаш қурилмаларини атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба сифатида иш фаолиятини ўргандик ва гигиеник баҳоладик.
Текшириш усуллари ва материаллари
Оқава сувларни тозалаш станциясини иш фаолиятини ўрганиш ва гигиеник баҳолашда биз Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини эпидемиологик осийишталигини таъминлаш тўғрисида” ги қонун 2015 йил 26 августда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очиқ сув ҳавзаларини муҳофазалашга қўйиладиган гигиеник талаблар СанҚваМ ЎзРес № 0172–04 каби меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилди. Текшириш объекти сифатида Тошкент шаҳар Салар аэростанцияси танлаб олинди.
Натижалар ва муҳокама
Текшириш объекти сифатида Тошкент шаҳрида жойлашган Салар аэростанцияси ва ундаги қурилмалар, жумладан ил майдонлари танлаб олинди. Текшириш вақтида тозалаш станциясида 1 млн. 250 минг м3 оқава сув тозаланиши аниқланди. Станцияда чиқинди сув механик, биологик ва зарарсизлантириш усуллари ёрдамида тозаланади. Бунинг учун оқава сув йирик муаллақ моддалардан тозалаш учун панжарадан ўтказилади, таркибидаги қумдан халос бўлиш учун қумтуткичдан ўтказилади, майда муаллақ моддаларни ушлаб қолиш учун бирламчи тиндиргичлардан ўтказилади. Оқава сув таркибидаги органик моддаларни ушлаб қолиш учун аэротенклардан фойдаланилади, аэротенкда қўлланилган фаол илни ушлаб қолиш учун иккиламчи тиндиргичдан фойдаланилади. Салар аэростанцияси шаҳар четида жойлаштирилган.
Оқава сувларни мураккаб таркибли эканлиги сабабли текшириш вақтида 30 хил компонент баҳоланди. Уларга киради олтингугурт икки оксиди, олтингугурт оксиди, метилмеркаптан, аммияк, фенол, симоб никел, хром, кадьмий, руҳ, қўрғошин, литий, сульфат кислота, натрий ва калий гидрооксид, метан, пропан, изобутан, бутан, изопентан, пентен, икки метал пентан, гексан, гептан, октан, нанан, гектан, бензол, тлоуол, икки метал гексан. Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатдики, Салар аэростанцияси ва унда фаолият олиб бораётган тозалаш қурилмалари атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан бири ҳисобланади. Бунда асосий ифлослантирувчи манба сифатида механик панжара цехи, аэротенк ва ил майдонларини олиш мумкин. Бунда намуналар ар бир тозалаш иншшоати олдида, ҳар бир нуқтада 3–5 тадан йилнинг турли мавсумларида олинди. Химиявий моддалар концентрациясини таҳлил қилишда газохромотографик ва фотометрик усуллардан фойдаланилди. Олиб борилган илмий изланишлар натижасида қуйидагилар аниқланди: тозалаш станциясида симоб, никел, хром, қўрғошин, литий, сульфат кислота, азот кислотаси, натрий гидрооксид, калий гидрооксид моддалари мутлақо аниқланмади. Станциядаги панжара цехида кадмийнинг жуда оз миқдордаги концентрацияси (0,002 мг/м3); аэротенкда (0,0009 мг/м3) ва бирламчи тиндиргичларда (0,0008 мг/м3) аниқланди. Панжара цехида фенол моддасининг концентрацияси РЭМ дан 2 марта юқорилиги, бирламчи тиндиргичлар олдида олтингугурт моддасининг миқдори РЭМ дан 1,5 марта юқорилиги, аэротенк олдида эса аммияк ва фенол моддаларининг миқдори РЭМ дан 2 марта ортиқлиги аниқланди. Аммо станция ҳудудидан ташқарида олинган намуналар таркибида юқорида келтирилган моддалар концентрацияси РЭМ даражасида эканлиги аниқланди. Ил майдонлари атрофида олинган намуналарда симоб, олтингугурт ва аммияк миқдори РЭМ дан 2; 4;ва 8 марта юқорилигини кўрсатди. Аммо ил майдонлари ҳудудининг кенглиги ва улардаги юклама миқдорининг камлиги сабабли станция атрофида олинган намуналарда юқоридаги моддалар миқдори РЭМ дан 0,6–1,2 марта ортиқлиги аниқланди. Объект атрофидаги атмосфера ҳавосида зарарли моддалар концентрацияси йил мавсумларига боғлиқ равишда ўзгариши аниқланди. Йилнинг совуқ даврида химиявий моддалар миқдори мутлақо аниқланмади. Олтингугурт оксиди, аммияк ва фенол моддаларининг концентрацияси баҳор ойларида юқори концентрацияда бўлиши аниқланди.
Хулоса
Шаҳар оқава сувларини тозалаш станцияси атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи кўп компонентли, мураккаб ва катта майдонни эгалловчи иншооатдир. Станция таркибида фаолият юритувчи ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи энг асосий қурилмаларга панжалар, аэротенк ва ил майдонларини киритиш мумкин. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи энг асосий компонентларга олтингугурт ва аммияк киради.
Адабиётлар:
- Дементьев А. А. Загрязнение атмосферного воздуха областного центра веществами, обладающими канцерогенным действием // Российский медико-биологический вестник им. академика И. П. Павлова. — 2014. — № 2. — С. 78–83.
- Закон Республики Узбекистан «Об охране атмосферного воздуха», 1996, № 353- I.
- Кудратов А. К. «Охрана окружающей среды». — Т., 1995. — С. 192.