Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилишнинг асосий йўналишлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Библиографическое описание:

Матжонов Б. Р., Юсупова Ф. Й. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилишнинг асосий йўналишлари // Молодой ученый. — 2016. — №29.3. — С. 17-19. — URL https://moluch.ru/archive/133/37334/ (дата обращения: 23.06.2018).

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

В данной статье разработаны и проанализированы меры по организации новых рабочих мест в Республике Узбекистан и обеспечению занятости населения.

Бозор ислоҳотлари шароитида меҳнат ресурсларининг иш билан бандлигини таъминлаш муаммолари долзарб аҳамият касб этади. Чунки меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш орқалигина ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш мумкин. И. А. Каримов таъкидлаганидек, ишлашни хоҳловчиларнинг ҳаммасини иш билан таъминлабгина қолмасдан, энг мақбул, ижтимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида мукаммал меҳнат бозорини шакллантириш, ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларни тўла ҳисобга олиш ғоят муҳим аҳамият касб этади [1].

Бандлик ривожланган ва ривожланаётган ҳар қандай давлатнинг асосий ва долзарб муаммоларидан биридир. Биринчи рақамли деб айтилаётган мазкур муаммони ҳал қилишнинг бирдан бир йўли янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодий фаол аҳоли таркибида иш билан банд аҳоли сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Янги иш ўринларини ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари таркибини диверсификация қилиш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва шунингдек, 12 йиллик мажбурий таълим тизимига ўтиш борасида кўрилган чора–тадбирлар аҳолининг бандлик даражасини янада ошириш имконини берди. Юртимизда мавжуд меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган:

- қишлоқ хўжалигидан ташқари тармоқларда янги иш жойларини яратиш;

- меҳнат қўлланиладиган амалдаги минтақаларни техник қайта жиҳозлаш, модернизациялаш ва қайта таъмирлаш;

- ишлаб чиқаришга хорижий сармояларни кўпроқ жалб қилиш;

- ўзлаштирилмаган янги ерларни ўзлаштириш;

- қайта ишлаш саноати, хизмат кўрсатиш ва шахсий меҳнат фаолияти кўламини кенгайтириш;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

- аҳоли бандлигининг янги шаклларини жорий этиш ва ўзини ўзи иш билан таъминлашни рағбатлантириш;

- ишсизларни касбга ўқитиш, қайтаўқитиш вақайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг қуйидаги асосий йўналишлари бўйича чора-тадбирларни амалга оширилиши тасдиқланган прогноз параметрларининг бажарилишига кўмаклашди [2]:

1. Саноат соҳасидаги асосий дастурларнинг амалга оширилишини давом эттириш, бу эса йирик янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни реконструкция қилиш ва кенгайтириш ҳисобига 58 мингга яқин иш ўрни яратилишини таъминлади. Экспорт қилувчи корхоналарнинг рағбатлантирилишини кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг экспорт қилинишини кенгайтириш, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар ушбу йўналишда иш ўринлари яратишнинг муҳим омиллари бўлиб хизмат қилади. Хусусан, янги ишлаб чиқаришларни қуриш, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилаш, Тошкент вилоятида «Ангрен» махсус индустриал ҳудудининг ташкил этилиши, 2012–2016 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта таъминлаш Дастурининг тасдиқланиши ва бошқа тадбирлар фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларда иш ўринларини янада кўпайтириш баробарида тармоқлараро алоқадор (транспорт, қурилиш ёки ижтимоий инфратузилма соҳалари) тизимларга боғлиқ иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қилади.

2. Кичик бизнес корхоналари, хусусий ва оилавий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, айниқса, қишлоқ жойларида, ривожлантириш, уй меҳнати шаклларининг, шу жумладан, йирик корхоналар билан биргаликдаги шаклларининг имкониятларини кучайтириш. Кичик бизнесни ривожлантириш ҳудудий дастурларининг амалга оширилиши 485,6 мингта иш ўринлари ташкил қилиш имкониятини яратди. 2015 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш орқали қўллаб-қувватлашни юқори даражада сақлаб қолиш режалаштирилмоқда. Бунда имтиёзли кредит ресурслари асосан узоқ қишлоқ туманларида ва меҳнат бозоридаги вазият оғир бўлган ҳудудларда иш ўринлари яратишни назарда тутувчи лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. Иш ўринлари яратишнинг ушбу йўналишдаги асосий тармоғи хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси бўлиб, хусусан, мамлакат ЯИМда хизмат кўрсатиш улушининг мақсадли параметрларига эришиш доирасида кичик бизнес корхоналарида 300 мингга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматнинг, аввало қишлоқ жойларида, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда шунинг асосида мамлакат иқтисодиётининг барқарор ва уйғун ривожланишида хизмат кўрсатиш соҳасининг роли ва аҳамиятини оширишга доир мақсадларга эришилишига бевосита боғлиқ. Якка тадбиркорликнинг ривожланиши минглаб кишиларнинг бандлигини таъминлайди.

3. Уй меҳнати барча турларининг, авваламбор, меҳнат шартномаларига асосланган корхоналар билан боғлиқ ҳолда ҳамда оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши 200 мингдан ортиқ банд бўлмаган фуқарони, асосан кўп болали аёллар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож бошқа тоифаларини иш билан таъминлашга кўмаклашади. Шу ўринда 2012 йилда қабул қилинган, иқтисодиётнинг турли жабҳаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим шакли бўлган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур қонунчилик базасини яратиш, оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш, иш ўринлари ташкил қилиш имкониятини яратган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳим аҳамият касб этади. Оилавий тадбиркорликда фаолиятни ташкил қилишнинг бошқа шаклида бўлмаган иш куни ва меҳнат тақсимоти имконияти мавжуд, бу эса ишлаб чиқаришга, бошқа ҳолатларда «банд бўлмаганлар» қаторида бўлган, ёш болали аёлларни, ўқувчилар ва аҳолининг меҳнат бозорида рақобатбардош бўла олмайдиган бошқа тоифаларини қисман бўлса-да, оддий шароитларда жалб қилиш имконини беради. Ушбу ташкилий шакл меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган ёшларга меҳнат фаолияти ва тадбиркорликка киришиши учун қулай ва ижтимоий мақбул шароитни яратади.

4. Қишлоқ хўжалиги субъектларини ривожлантириш ва кенгайтириш, айниқса, тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга, сабзавот-полиз маҳсулотларини сақлашга, иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга ихтисослашган субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишнинг давом эттирилиши 124,1 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлади. Мамлакат корхоналарида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва шу асосда ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган замонавий ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш қишлоқ хўжалигида қўшимча муқим иш ўринлари ташкил қилиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантиришга хизмат қилади;

5. Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларининг кенгайтирилиши 73,1 мингта иш ўрни ташкил этиш имконини берди. Иш ўринлари ташкил этишнинг ушбу йўналишида ягона миллий автомобиль транспорти тизимини ташкил этиш, автомобиль йўлларини, шу жумладан Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, темир йўл участкаларини электрлаштириш, бош лойиҳалар асосида қишлоқ аҳоли пунктларини комплекс қуришни амалга ошириш, қишлоқ жойларида тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича замонавий уй-жойларни, муҳандислик иншоотларини, ижтимоий инфратузилма объектлари қуришни кенгайтириш, қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш, қишлоқ хўжалиги илмий муассасаларини замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлашга доир инвестицион лойиҳалар ва шу кабилар муҳимлиги сақланиб қолади;

6. Вақтинчалик фаолият кўрсатмаётган корхоналар, шу жумладан тижорат банклари балансига ўтказилган банкрот корхоналар фаолиятини тиклаш 13 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилишини таъминлади.

Юқорида қайд этилган дастурлар доирасида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва шунга мувофиқ равишда яратилаётган иш ўринларининг кўпайишига саноат корхоналарига берилган имтиёз ва преференциялар, яъни мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилмалар, материал ва бутловчи қисмлар учун 2016 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилиш, саноатнинг базавий соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳагача ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун имтиёзли кредитлар олиш, инвестиция лойиҳалари бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартномалари асосида техник иқтисодий асослари тасдиқланадиган бир босқичли тартибда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга доир имтиёз ва преференцияларнинг берилгани ва бошқалар жиддий таъсир кўрсатди.

Иш ўринлари ташкил қилишнинг асосий молиявий манбалари — иқтисодиётнинг алоҳида корхоналарини қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан, алоҳида муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Реконструкция қилиш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан, корхоналар маблағларидан, шу жумладан қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиққа оид имтиёзларни қўллаш натижасида қоладиган маблағлардан, аҳолининг хусусий тадбиркорликни ташкил қилиш ва олиб боришга мўлжалланган маблағларидан, чет эл инвестициялари, тижорат банкларининг кредитларидан иборат. Мамлакатимизда ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши натижасида яратилган иш ўринлари сони кўпаймоқда. Бу эса ўз навбатида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга ёрдам беради.

Адабиётлар:

  1. Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. — Т.: Ўзбекистон, 1998. — 264-б.
  2. Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси\\ Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь.
Основные термины (генерируются автоматически): бизнес, чет эл.

Похожие статьи

Значение малого бизнеса в России | Статья в сборнике...

Развитие малого бизнеса рассматривается как одна из основных задач экономики страны.

— 1 эл. опт. диск (CD-ROM).

Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси

Истиқлол туфайли халқимиз чет-эл юртларини кезиб, янги халк ва урф-одатларни гувохи бўлиб кайтмокдалар.

Visual basic муҳитида миллий мессенжер дастурининг имкониятлари

Ҳозирда кўп тарқалган месенжерларни муаллифлари чет эл ваккиллари ҳамда ҳизмат кўрсатаётган дастурлар чет эл серверларига жойлаштирилганини инобатга олсак қонун...

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини...

- минтақа транзит потенциалининг ривожига чет эл инвестицияларининг

ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш; - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш.

Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш...

Шу билан бирга, бугунги кунда чет эл инвестиция маблағларни жалб қилиш асосида ташкил қилинган 5 та

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий...

Развитие малого бизнеса в Республике Марий Эл

Целью исследования является определение содержания и перспектив развития малого бизнеса в Республике Марий Эл.

Особенности управления инновациями в малом бизнесе

В статье рассмотрена инновация в малом бизнесе, а также особенности управления инновациями.

— 1 эл. опт. диск (CD-ROM).

Иқтисодиёт тармоқларига жалб қилинган инвeстицияларни ялпи...

Жами инвeстицияларнинг 3,3 миллиард доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвeстициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чeт эл инвeстицияларидир.

Таълимда ўқитувчи ва ўқувчи шахси фаолиятини уйғунлаштириш...

Пансофик ҳаракатининг ёрқин намояндаларидан бири чет эл педагоги Ян Амос Коменский эди.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Задать вопрос