Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Библиографическое описание:

Аминова М. С. Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 11-13. — URL https://moluch.ru/archive/150/42518/ (дата обращения: 25.06.2018).

Ушбу мақолада Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари амалга оширилаётган чора-тадбирлар мисолида ёритиб берилган.

Бугунги кунда республикамизда туризм соҳаси жадал ва барқарор ривожланаётган тармоққа айланди ва унинг фаолият йўналишлари кенг тараққий қилиб бормоқда. Туризм туфайли хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам алоҳида ривожланиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши ортиб бормоқда ва хизмат кўрсатишнинг сервис ва сифат каби жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2015 йилда ялпи ички маҳсулот ўсишининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани бу тармоқнинг иқтисодиётдаги ўрни ва таъсирининг юқори эканлигини кўрсатади. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2010 йилдаги 49 фоиздан 54,5 фоизга этди ва жами банд аҳолининг ярмидан кўпроғи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасининг жадал ва барқарор ривожланиб бориши Хоразм вилоятида туризм соҳасининг алоҳида тармоқ сифатида кенг тараққий қилиб боришига муҳим замин яратди ва бугунги кунга келиб, энг муҳим устувор соҳалардан бирига айланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги ПҚ-1940-сонли Қарори муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Ушбу қарор негизида тасдиқланган «Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш» Дастури доирасида бугунги кунгача Хоразм вилоятида ижобий ўзгаришлар ва истиқболли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган йилда вилоятда сайёҳлик ташкилотларининг сони 59 тага етди. Шундан, меҳмонхоналарнинг сони 42 тани, туристик фирма ва турагентлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларнинг сони 17 тани ташкил этди. Чунки, охирги йилда 16 та меҳмонхона ва 7 та сайёҳлик ташкилотлари янгидан ташкил қилинди.

Шу билан бирга, бугунги кунда чет эл инвестиция маблағларни жалб қилиш асосида ташкил қилинган 5 та меҳмонхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар қаторида «Хейвак» (АҚШ сармояси ҳисобига ташкил қилинган), «Хива маликаси» (АҚШ сармояси ҳисобига ташкил қилинган), «Хоразм маликаси» (АҚШ сармояси ҳисобига ташкил қилинган), «Арқончи» (Австрия сармояси ҳисобига ташкил қилинган) ва «Хаят Инн» (АҚШ сармояси ҳисобига ташкил қилинган) каби меҳмонхоналар алоҳида ўрин олган.

Улардан ташқари, мавжуд меҳмонхоналардаги ўринларнинг сони 1967 тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 1,5 маротаба ошди. Бироқ, кейинги йилларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этаётган 19 та меҳмонхонанинг ишга туширилиши ҳисобига қўшимча 730 та янги меҳмонхона ўринлари ташкил қилинади ва уларнинг сони қариийб 2697 тани ташкил этади.

Дарҳақиқат, ўтган йилда жаҳоннинг 80 тадан ортиқ мамлакатидан 41 мингдан ортиқ хорижий сайёҳ Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Бунинг натижасида ўтган йилда кўрсатилган туристик хизматлар кўрсатишда экспорт кўрсаткичлари хажми 49 млн. долларни ташкил қилди ва 18,5 маротаба кўпайди. Жами экспорт ҳажмининг 31 фоизи туризм соҳасига тўғри келди. Ҳамда хорижий сайёҳларнинг вилоятда қолиш кўрсаткичи 1,5 суткагача кўпайди. Бугунги кунда ҳар бир нафар хорижий сайёҳнинг бир кунлик ўртача сарф харажати 180-200 долларни ташкил этади.

Айниқса, қабул қилинган дастурга мувофиқ, 2013-2015 йилларда жами 95,2 млн. долларга тенг бўлган 200 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бироқ, 2016 йил бошида 103 та лойиҳа тўлиқ бажарилиб, 46,4 млн. долларга тенг бўлган инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ва 39,2 млн. долларлик 49 та лойиҳада ишлар бажарилмоқда.

Шунингдек, мазкур чора-тадбирларни узлуксиз давом эттириш борасида Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган аниқ амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бу борада туризмни ривожлантириш бўйича истиқболли режаларни қабул қилиш ва самарали дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссия тузилиб, унинг иш фаолияти учун Урганч Давлат университетида алоҳида шарт-шароитлар яратилди. Топшириқлар ижросини бажариш борасида ушбу чора-тадбирлар режаси қуйидаги йўналишлардан иборат ҳисобланади:

- туризм соҳасининг гид, туроператорлик хизматлари ва бошқа йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида УрДУ қошида қисқа муддатли ўқув қурслари учун махсус жихозланган ўқув хонасини ташкил этиш;

- Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини кенг ёритиб берувчи видеолавҳалар тайёрлаш;

- Хоразм миллий таомларини тайёрлаш усуллари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва улар асосида буклетлар жамланмасини яратиш, ушбу маълумотларни интернет веб-саҳифаларига жойлаштириш;

- Урганч халқаро аэропорти ҳудудида хорижий туристлар ўртасида уларга кўрсатилган туристик хизматларнинг сифатини бахолашга қаратилган социологик сўровнома ўтказиш;

- туризмнинг илмий ва тарихий жиҳатларини акс эттиришга қаратилган «Хива хаттотлик санъати меросини асраш» номли лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш;

- туризм соҳасида юқори малакали кадрларни янги педагогик технологиялар асосида ўқитишга мўлжалланган «Туроперейтинг» фанидан услубий қўлланма тайёрлаш;

- жойларда ва оммавий ахборот воситаларида туризм соҳаси ҳақида тарғибот, ташвиқот ишларини олиб бориш ва тадбирларни ўтказиш.

Шу билан биргаликда, университетда «Туризм (фаолият турлари)» ва «Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» таълим йўналишлари бўйича бакалавриат ва «Туризм (халқаро ва ички)» мутахассислиги бўйича магистратура таълимида ижобий силжишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2016-2017 ўқув йилида «Туризм (фаолият турлари)» бакалавриат йўналишига 30 нафар талаба (10 та давлат гранти асосида ва 20 таси тўлов шартномаси асосида), «Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» бакалавриат йўналишига 40 нафар талаба (10 та давлат гранти асосида ва 30 таси тўлов шартномаси асосида) қабул қилинди. «Туризм (халқаро ва ички)» магистратура мутахассислигига 4 нафар талаба (2 та давлат гранти асосида ва 2 таси тўлов шартномаси асосида) қабул қилинди.

Таълим рус тилида олиб бориладиган янги «Туризм (фаолият турлари)» бакалавриат йўналиши ташкил қилиниб, унга 20 нафар талаба (8 та давлат гранти асосида ва 12 таси тўлов шартномаси асосида) қабул қилинди.

Ушбу йўналишларда таҳсил олаётган талабалар учун ихтисослик фанларидан инглиз тилида дарс машғулотлари олиб борилмоқда, аксарият талабалар илмий раҳбар танлаб, биргаликда мақола ва тезислар чоп қилдирмоқдалар. Битказувчи гуруҳ талабалар битирув малакавий ишларини инглиз тилида ёзиб, давлат аттестацияси комиссияси олдида муваффақиятли ҳимоя қилмоқдалар. Турли анжуман ва тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболларини амалга ошириш қуйидаги йўналишлардан иборат бўлади:

- туризмнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

- туристик маҳсулотлар хилма-хиллигини ошириш;

- дам олиш индустрияларини ривожлантириш;

- сувенирлар индустриясини ривожлантириш;

- туристик салоҳиятни намойиш қилишга йўналтирилган тадбирларни кўпайтириш;

- туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

- туризмга билвосита боғлиқ бўлган инфратузилма объектлари ҳолатини яхшилаш.

Умуман олганда, Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожи йўлида юқорида келтирилганидек аниқ истиқболли ва комплекс чоралар кўрилмоқда ҳамда тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Натижада, туризм соҳасининг ривожи мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ҳажми ортиши, аҳоли банд­лигини таъминлаш ва даромадлари ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. Ҳозирда дунё бўйича туризм соҳасида 195 миллиондан зиёд киши, яъни, дунёдаги жами банд аҳолининг қарийб 8 фоизи ишлайди. Бу эса янги иш ўринлари яратиш борасида туризм имкониятларининг анча юқори эканлигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам, туризм соҳаси аҳоли бандлигини таъминлаш, айни пайтда, Хоразм вилояти минтақа иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим манбаига айланмоқда.

Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Тошкент, 2016.
  2. Karimov I. A. Ona yurtimiz baxtu iqboli va buyuk kеlajagi yo’lida xizmat qilish – eng oliy saodatdir. – T.: O’zbеkiston, 2015.
  3. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг маълумотлари
  4. «Ўзбектуризм» МК Хоразм вилояти минтақавий бўлимининг ҳисобот маълумотлари.
Основные термины (генерируются автоматически): туризм, соня, туристик.

Похожие статьи

Минтақани ижтимоий–иқтисодий ривожланишида туристик...

Туристик хизматлар кўрсатишни яхшилаш учун туризм индустрияси асосида туристик

Хоразм вилоятига 2015 йилда ташриф буюрган жами (хорижий ва маҳаллий) сайёҳлар сони 63...

Онлайн-туризм: перспективы и прогнозы развития

Динамично развивающийся рынок онлайн-туризма в России набирает существенные обороты. Показатель бронирования туристских услуг через онлайн-продажи занимается 50 процентов...

К вопросу о перспективах развития туристской индустрии Греции...

Благодаря целому комплексу различных видов туризма страна привлекает множество туристов из-за

Пляжные курорты — это отдельная составляющая туристского предложения в Греции.

Анализ прогнозирования продвижения туристской дестинации...

Ключевые слова: инвестиции, Республика Крым, туризм, туристская дестинация, турпоток, экономика. Сегодня Республика Крым гостеприимно открывает двери всем гостям и партнерам...

Туризм — важное направление развития экономики Грузии

Однако, для повышения доли туристов необходимо повышение эффективности маркетинговой кампании национальной администрации туризма и креативное мышление туристических...

Современная классификация туристских сегментов

Ключевые слова: туризм, сегментирование туристского рынка. Keywords: tourism, tourism market segmentation. Туризм занимает важное место в мировом хозяйстве.

Развитие новых туристических продуктов в России и их специфика

Индустрия туризма представляет собой одну из наиболее динамично развивающихся отраслей экономики, а также форм торговли услугами.

Современные тенденции и перспективы развития международного...

Актуальность темы. Современные тенденции развития международного туризма и политика государств в этой отрасли вызывают повышенный интерес со стороны потенциальных...

Особенности организации молодежного образовательного тура.

Образовательный туризмтуристская поездка, в которой турист совмещает отдых с обучением. Сфера образовательного туризма охватывает все виды обучения и просвещения...

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Задать вопрос