Visual basic муҳитида миллий мессенжер дастурининг имкониятлари | Статья в журнале «Техника. Технологии. Инженерия»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №2 (4) апрель 2017 г.

Дата публикации: 04.05.2017

Статья просмотрена: 59 раз

Библиографическое описание:

Алламов, О. Т. Visual basic муҳитида миллий мессенжер дастурининг имкониятлари / О. Т. Алламов. — Текст : непосредственный // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — № 2.1 (4.1). — С. 5-8. — URL: https://moluch.ru/th/8/archive/57/2339/ (дата обращения: 19.04.2024).

Мақолада мессенжерлар ва миллий мессенжер My agent ҳақида маълумот ва улардан фойдаланиш авфсалликлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Глабал ва лакал тармоқларда миллий мессенжернинг яратилиши ва интерфейслари ҳақида ҳамда ундан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилган.

This article is about messengers and national messenger “My agent” and given information implementation of them. It gives information about creating national messenger for global and local networks and interface of My agent messenger.

Ахборот-коммуникация тизими ривожини республика иқтисодий тараққиётининг бош йўналишларидан бирига айлантириш учун қуйидаги вазифаларни биринчи ўринда хал этиш талаб этилади. Соҳа ривожи учун қулай бўлган иқтисодий ҳамда ҳуқуқий мухитни давр талабларига мос равишда такомиллаштириш, соҳада мулкий муносабатларни эркинлаштириш ва ахборот-коммуникация хизматлари бозорини давлат томонидан қўллаб қувватланишини кучайтириш, соҳада фаолият юритаётган фирма ва компаниялар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, энг асосийси, соҳанинг республикада таркиб топаётган бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган оқилона бошқарув тизимини яратиш ва бу йўналишда чуқур сифат ўзгаришларини амалга ошириш лозим. Табийки бундай сифат ўзгаришлари чуқур илмий тадқиқотлар олиб боришни талаб этади. Айниқса бу илмий тадқиқотлар бугунги бозор муносабатлари шаклланаётган жамиятимиз тараққиётига ўзининг беқиёс хиссасини қўшади.

Бугунги кунда замонавий коммуникация асосида янги ахборот технологиялари яратилмоқда. Бу иш юритишнинг қағозсиз усули бўлиб у — «Электрон почта», «Мессенжер дастурлари», «Интернет ҳизматлари», «Компьютер графикаси» ва «Оптик дисклар» орқали ўз аксини топган. Мессенжер дастури фойдаланувчиларни ўзаро маълумот алмашиш хизматини кўрсатади. Ҳозирда мавжуд мессенжерлар электон почталар ёки тельефонлар орқали рўйҳатдан ўтишга ва ундан фойдаланишга мослаштрилган. Мессенжерлар дунёни турли жойларида жойлашган фойдаланувчиларни бир бири билан боғлайди. Керак бўлса файл кўринишидаги маълумотларни алмашиш имконини ва online кўришиб мулоқат қилиш ҳизматларини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Яратилган ушбу ҳизматлар фойдаланувчиларга қулайлик яратиши билан бир қаторда уларнинг суҳбат ва маълумотларини дастур муаллифлари тамонидан сотилиши ёки турли мақсадларда фойдаланилиши ҳафини туғдирмоқда. Ҳозирда кўп тарқалган месенжерларни муаллифлари чет эл ваккиллари ҳамда ҳизмат кўрсатаётган дастурлар чет эл серверларига жойлаштирилганини инобатга олсак қонун нуқтаиназардан ушбу ҳаракатларни чеклашни имкони йўқ. Шунинг учун ушбу мақолада миллий мессенжер дастурдан фойдаланиш ва уни имкониятлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Миллий мессенжер дастури My Agent номи билан Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали катта-ўқитувчиси О.Алламов ва талабалар билан биргаликда ишлаб чиқилган. My agent дастурининг сервер қисмини умумий кириш кўриниши қуйидагича

1-rasm. Milliy messenjer dasturining kirish qismi

Бунда кўриниб турибдики никноми ва порт маълумотлар киритилиши ҳам мумкин ёки дастур автоматик тарзда танлаши ҳам мумкин. Ушбу датур фойдаланувчилар орасида ахборот алмашиш имконини беради. Маълумотлар серверга сақланмайди. Ушбу дастурни бирор соҳа вакиллар қўллаб, ўзаро муносабатларни амалга оширишлари мумкин. Қуйида My agent 1.0 дастурининг сервер қисмини умумий кўриниши келтирилган.

2-rasm. My agent 1.0 дастурининг сервер қисмини умумий кўриниши

Бунда кўриниб турибдики дастур 5 та қисмдан иборат:

Менюлар сатри

Сухбатлар майдони

Фойдаланувчилар рўйхати

Сана кўрсаткичи

Жўнатиш сатри

Менюлар сатридадастурни созлаш, парометрларини ўзгартириш ва тармоқда фаолият олиб бораётган фойдаланувчиларни тахрирлаш ишларини олиб бориш мумкин.

Сухбатлар майдониасосий вазифаси тармоқда фаолият олиб бораётган фойдаланувчилар ўртасида ўзаро сухбатни кўрсатишдир. Фойдаланувчилар қандай холатда турганини маълумотларини кўрсатиши мумкин.

Фойдаланувчилар рўйхативазифаси тизимда фаолият олиб бораётган фойдаланувчилар рўйҳатини ўзида акс эттиради. Фойдаланувчилар тизимдан чиққанда уларни рўйхатдан ўчиради.

Сана кўрсаткичивақт кўрсаткичлари ҳақида маълумот сақлаш учун ишлатилади. Вақт серверни вақти билан юритилади.

Жўнатиш сатритехтли турдаги маълумотларни жорий холатга ёзиб жўнатишлари мумкин.

3-rasm. My agent 1.0 дастурининг сервер қисмини парометрларини ўзгартириш

Admin panel менюсини асосий вазифаси тизимда фаолият олиб бораётган фойдаланувчининг имкониятларини чеклаш ва уларни тизимдан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ҳуқуқларини белгилаш учун ишлатилади. Қуйида My agent 1.0 дастурининг килент қисмига кириш интерфейси келтирилган

4-rasm. My agent 1.0 дастурининг килент қисмига кириш

Серверга боғланиш учун сервер компьютернинг манзилини ёки номини киритиб, порт ва ник номларини киритиб боғланиш тугмасини босиш этарли.

5-rasm. My agent 1.0 дастурининг килент қисмига умумий кўриниши

Бунда кўриниб турибдики дастур 5 та қисмдан иборат:

  1. Менюлар сатри
  2. Сухбатлар майдони
  3. Фойдаланувчилар рўйхати
  4. Сана кўрсаткичи
  5. Жўнатиш сатри

Менюлар сатридаклиeнт дастурни ўзига тегишли созлашни амалга ошириши ва парометрларини ўзгартириши олиб бориш мумкин.

Сухбатлар майдониасосий вазифаси тармоқда фаолият олиб бораётган фойдаланувчилар ўртасида ўзаро сухбатни кўрсатишдир. Фойдаланувчилар қандай холатда турганини маълумотларини кўрсатиши мумкин.

Фойдаланувчилар рўйхативазифаси тизимда фаолият олиб бораётган фойдаланувчилар рўйҳатини ўзида акс эттиради. Фойдаланувчилар тизимдан чиққанда уларни рўйхатдан ўчиради.

Сана кўрсаткичивақт кўрсаткичлари ҳақида маълумот сақлаш учун ишлатилади. Вақт серверни вақти билан юритилади.

Жўнатиш сатритехтли турдаги маълумотларни жорий холатга ёзиб жўнатишлари мумкин.

Хулоса қилиб айтганда My agent дастури махсус дастур бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчи дунёнинг ихтиёрий жойидаги маълумотни ва хужжатларни жўнатишингиз ҳамда қабул қилиб олишингиз мумкин. Лекин ундан фойдаланиш учун фойдаланувчи брор локал ёки интернет тармоғига боғланган бўлиши керак. Агар сизда дастурнинг қилент қисми бўлса тармоққа уланиш имконияти бўлади. Дастур клиент — сервер технологияси асосида ишлаб чиқилган. Дастур қуйидаги вазифаларни бажаришга мўлжалланган:

– My agent дастурига ўзини ник номи билан киришни учун интерфейс ишлаб чиқилган;

– Дастурнинг бошқа аъзолари билан маълумот алмашиш учун windows socket компанентасидан фойдаланилган ва windows муҳитида ишлашга мослаштирилган;

– Ўзининг ник маълумотларини ўзгартириш учун интерфейс яратилган;

– Клиентларни дастурдан фойдаланиш рухсатларини бериш ва олиб қўйиш учун интерфейс яратилган;

– Серверни имкониятларини ўзгартириш ва унинг фойдаланувчини талабига қараб мослаштириш учун имкониятлар келтирилган;

Яратилган My agent дастури локал ва глабал тармоқда ишлатиш ва фойдаланувчилар ўртасида ҳавфсиз маълумот алмашиши мумкин.

Адабиётлар:

  1. С. С. Гуломов, А. Т. Шермухаммедов, Б. А. Бегалов «Иктисодий информатика» Тошкент, Ўзбекистон, 1999
  2. Р. Тойлоков, -«Ахборот ва ахборот технологиялари», Тошкент, Ўзбекистон, 1999
  3. Steven Holzner, Steve Holzner Visual Basic 6 Black Book: The Only Book You’ll Need on Visual Basic Paperback — July 1, 2002
Основные термины (генерируются автоматически): сервер, чет эл.

Похожие статьи

Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси

Истиқлол туфайли халқимиз чет-эл юртларини кезиб, янги халк ва урф-одатларни гувохи бўлиб кайтмокдалар.

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини...

- минтақа транзит потенциалининг ривожига чет эл инвестицияларининг тўғридан-тўғри жалб қилинишини рағбатлантириш йўли билан вилоятнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш...

Таълимда ўқитувчи ва ўқувчи шахси фаолиятини уйғунлаштириш...

Пансофик ҳаракатининг ёрқин намояндаларидан бири чет эл педагоги Ян Амос Коменский эди.

Иқтисодиёт тармоқларига жалб қилинган инвeстицияларни ялпи...

Жами инвeстицияларнинг 3,3 миллиард доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвeстициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чeт эл инвeстицияларидир.

Отправка SMS-сообщений через GSM-модем | Статья в журнале...

Для рекламных рассылок существует множество интернет шлюзов, но для отправки сообщений о пропаже связи с внешним миром у сервера...

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил...

чет эл инвестициялари, тижорат банкларининг кредитларидан иборат. Мамлакатимизда ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши натижасида яратилган иш ўринлари сони...

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва...

Жами инвeстицияларнинг 3 миллиард 300 миллион доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвeстициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чeт эл инвeстицияларидир.

Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш...

Шу билан бирга, бугунги кунда чет эл инвестиция маблағларни жалб қилиш асосида ташкил қилинган 5 та меҳмонхона фаолият кўрсатиб келмоқда.

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима...

...молия-валюта тизими нечоғлиқ мустаҳкам эканига, миллий кредит институтларининг қай даражада капиталлашуви ва ликвидлиги (тўлов имконига), уларнинг чет эл ва корпоратив банк...

Задать вопрос