Лексик-стилистик усулларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 7 декабря, печатный экземпляр отправим 11 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Сапаева, Ф. Н. Лексик-стилистик усулларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари / Ф. Н. Сапаева, Ш. Д. Абдуллаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 9.5 (113.5). — С. 68-71. — URL: https://moluch.ru/archive/113/29741/ (дата обращения: 24.11.2024).

Аннотация. Ушбу мақолада бадиий-тасвирий воситалар, образли лингвистик бирликлар, хис-туйғуни ифодаловчи сўз ва иборалар, лингвистик воситалар луғавий-мантиқий ва контекстуал маъноларининг ўзаро муносабати, лингвистик воситаларнинг образлилиги хамда хиссий-таъсирчанлиги одатда уларнинг услубий бетараф синонимлари негизида намоён бўлиши ҳақида сўз юритилади.

Аннотация. В данной статье речь идёт о художественно- изобразительных свойствах, образно-лингвистических единственных, о выражениях и словах, выражающие чувства, о взаимоотношении словарно-логического и констектуального значений лингвистических средств, об образности лингвистических средств.

Annоtation. In this article we are talking about the artistic and visual properties of imagery and linguistic only, about words and words expressing feelings about the relationship between lexico-logical and contextuales values of the linguistic means of the imagery of linguistic means.

Калит сўзлар:таржима, лингвистика, лингвистиквосита, образлилик, услубийвазифа, бадиийёдгорлик,бадиий-тасвирий воситалар, луғавий-мантиқий маъно, контекстуал маъно

Ключевые слова: перевод, лингвистика, лингвистические средства, образность, методическое задание, художественный памятник, художественно-изобразительные средства, словарно-логическое значение, контекстуальное значение.

Key words: translation, linguistics, linguistic devices, imagery, teaching job, art monument, the artistic-visual tools, vocabulary-a Boolean value, contextual value.

Ўзаро мулоқот нафақат услубий бетараф лингвистик воситалар, балки образли, хиссий-таъсирчан тил бирликлари ёрдамида хам фаол амалга оширилади. Зеро, жонли нутқ табиатан ранг-баранг бадиий-тасвирий воситалар, образли лингвистик бирликлар, хис-туйғуни ифодаловчи сўз ва иборалар билан тўлиб-тошган бўлиб, улар бадиий ёдгорлик тилининг жозибадорлигини, таъсирчанлигини, халқчиллигини ва ўзига хос миллий хусусиятини юзага келтиради.Образлилик асосан лингвистик воситалар луғавий-мантиқий ва контекстуал маъноларининг ўзаро муносабатга киришуви заминида пайдо бўлиб, нутқнинг таъсирчанлиги ва жозибадорлигини вужудга келтиради, таъсир қувватини оширади, фикрнинг янада мукаммалроқ ва теранроқ ифода этилишига кўмаклашади.

Лингвистик воситаларнинг хиссий-таъсирчан маънолари луғавий-мантиқий маъноларидан фарқли ўларок, хис-ҳаяжон ифодаси учун қўлланилгани холда, сўзловчининг ҳаяжонли холатини, хис-туйғусини, атрофдаги воқеа-ходисаларга муносабатини акс эттиради. Чунки атроф воқеа-ходисалари билан чамбарчас боғлиқ, инсон фаолияти хамиша хиссиёт оғушидадир. Чунончи, инсон бирор нарса ёхуд воқеа-ходисага мухаббат ёки нафрат хисси билан қарайди, диққат-эътиборини бир нуқтага тўплаб ҳаяжон билан сухбатдошини тинглай бошлайди, жахл отига минади, жазава қилади, шодланади, завқланади. Инсон табиатидаги бундай ўзгаришлар нафақат унинг юзида, харакатларида, балки нутқида ҳам ўз аксини топади.

Бадиий нутқ таркибида қўлланилган хиссий-таъсирчан лингвистик воситалар тизими асарнинг умумий эстетик хусусиятини вужудга келтиргани холда, муаллифнинг бадиий-ғоявий мақсадини рўёбга чиқаради. Бадиий асар таркибида оғзаки (асосан диалогик) нутқ намуналарини намойиш этадиган бундай лингвистик воситалар сўзловчининг атрофдаги воқеа-ходисаларга нисбатан ҳам ижобий, ҳам салбий муносабатини ифода этади. Мазкур муносабатлар дўстона, тахсиномуз тарзда намоён бўлиши ҳам, хазиломуз, кинояли, илтифотсиз шаклда кўзга ташланиши хам, тахқиромуз, хақаратомуз оҳанг касб этиши ҳам мумкин.

Лингвистик воситаларнинг, образлилиги хамда хиссий-таъсирчанлиги одатда уларнинг услубий бетараф синонимлари негизида намоён булади. Бинобарин, таржима тилида вазифадор лингвистик воситалар танлаш ўрнига тил бирликларининг услубий бетараф, умумий маъноларига мурожаат кқилиш матнни зарурий услубий ранг-барангликдан махрум этади. Демак, таржимон хеч қачон лингвистик воситаларнинг моддий-мантиқий маънолари билан кифояланмаслиги, аслият услубий вазифасини рўёбга чиқариш учун унинг кейинги мазмуний қатламларига назар ташлаши лозим. Масалан, Н. В. Гоголнинг «Ревизор» пьесасида шаҳар хокими ўз нутқида услубий бетараф, оддий баённигина ўзида мужассам этган "получить" сўзи ўрнига унинг маъносини образли тарзда салбий оҳангда ифода этадиган “зашибить”сўзини қўллайди.Ўзбектаржимонининг ҳам услубий бетараф “олмоқ”, “қўлга киритмоқ”бирликлари ўрнига мазкур бирликлари контектсда салбий оҳангли, оғзаки-жайдари нутққа хос образлилик касб этиб, муқобил услибий таъсирчанлик ярата оладиган “ўмармоқ” сўзидан фойдаланиши вазифавий уйғунликни юзага келтирган.Ведь оно,как ты думаешь, Анна Андеевна, теперь можно большой чин зашибить[1]. Энди, дейман, Анна Андеевна, каттароқ бир амални ўмарсак ҳам бўлар.

Эрнест Ҳемингуэйнинг “Алвидо, қурол!” романи персонажи нутқида қўлланилган “to sneak off” ҳамда унинг русча ва ўзбекча муқобиллари “ улизнуть” ва “жуфтакни ростлаб қолмоқ” бирликлари моддий – мантиқий маъноли “қочиб кетмоқ” бирикмасининг ҳиссий – таъсирчан ифодаси бўлиб, таржимада мазкур тафовутнинг инобатга олиши адекватликнинг яратилишига олиб келган.

You had a love affair all summer and got the girl with child and now I suppose you’ll sneak off[2].Все лето вы играли в любовь и сделали девушке ребёнка,а тепер, вероятно, намерены улизнуть. Ёзи билан қиз иккингиз ишқ – мухаббатга берилиб, энди жуфтакни ростлаб қолмоқчимисиз.

Услубий жихатдан бетараф, эркин –мантиқий маъноли лингвистик воситалар айрим матний холатларда персоножларнинг муаян нарса ёки воқеа ходисага нисбатан ижобий ёки салбий муносабатини ифода етишда алоҳида оҳанг ва урғу билан талаффуз этиладики,натижада лингвистик восита ҳис – ҳаяжон маъно белгиси касб этади.Бундай пайтларда бирликлар таржима тилига луғавий эквивалентлари ёрдамида эмас, балки нутқ жараёнида касб этган қўшимча маъно белгиларига контекстуал муқобил лингвистик воситалар танлаш ёрдамида талқин этилади. Масалан, Питер Абрахамснинг “Қабрдаги гулчамбар” романи қахрамони ғазаб билан талаффуз этган хитоб тарзидаги «get out» бирикмаси ушбу матний холатда ўзининг одатдаги «ичкарини ёки муайян бир жойни тарк этмоқ», «ташқарига чиқмоқ,» каби услубий бетараф маъноларидан узоқлашиб, салбий хис-ҳаяжон белгиси касб этганки, бу вазифа рус ва ўзбек тилларида муқобил хусусиятли лингвистик воситалар ёрдамида қайта яратилган. Зотан, ўзбекча таржимадаги салбий маъноли «туёғини шиқиллатмоқ» фразеологик бирлиги персонажнинг рухий холатини айнан ифода этган: «Then get out, you damn fool!» Udoma exploded[3] Тогда убирайся, идиот проклятый! - взорвался Удомо. Ундай бўлса туёғингни шиқиллат, ахмок,!- деди бирдан ғазаби қайнаб Удомо. Қайд этилганидек турли тиллар лексик эквивалентлари семантик қури-лиши аксарият холларда бир-бирига мос келмайди. Бу хол хусусан икки тил бирликлар моддий-мантиқий маъноларида эмас, балки турли-туман ноанъанавий холатларда қўшимча мазмуний хусусиятлар касб этиб, образлилик ёки ижобий ёхуд салбий хиссий туйғулар ифодаси учун қўлла-нилганларида кўпроқ, кузатилади. Баъзан аслиятда фойдаланилган қатор хиссий-таъсирчан маънодош сўзларга таржима тилида биттагина, аммо семантик-услубий қамрови кенг лингвистик воситанинг мос келиши ёки, аксинча, аслиятдаги маъно доираси кенг битта лингвистик бирликка таржима тилида матний холат тақозоси билан оғзаки нутқда хос бутун бошли синонимик қаторнинг мувофик келиши мумкин. Адекват таржима яратиш масъулияти эса санъаткор зиммасига маъно белгиларига кўра фарқланадиган бундай синонимлар гурухи орасидан энг мақбулини танлаш вазифасини юклайди.

Бундан ташқари, муайян лингвистик восита турли нутқий холатларда турлича услубий таъсирчанлик касб этиши мумкин. Бинобарин услубий вазифаси кўзга ташланиб турган хиссий-таъсирчан бирлик контекст тақозоси билан ўзбек тилига моддий-мантиқий маънога эга бўлган лингвистик восита орқали ўгирилиши ёки, аксинча, анъанавий услубий бетараф бирлик бадиий контекст таркибида фаоллашгани холда, хиссий-таъсирчанлик аломати касб этиб, услубий хусусиятли лингвистик восита ёрдамида таржима қилиниши мумкин. Бундай холларда икки тил бирликлари хам одатда хиссий-таъсирчанлик касб этади. Ушбу мазмуний хусусият бир тилда анъанавий кўринишга эга бўлса, иккинчисида тегишли тарзда бунёд этилган контекст ёрдамида намоён бўлади. Зеро, бадиий контекст таркибида деярли хар кандай анъанавий, услубий бетараф тил воситаси алохида нуткий вазиятларда сўзловчининг истак ва маққсади асосида услубий мазмун касб этиши мумкин.Аммо бундай таржима усули камдан-кам ўзини оқлайди. Сўзлар нафақат илмий-техникавий, балки бадиий матн таркибида хам кўпинча тилнинг лексик-семантик тизимида ўзларига хос мантикийатов маъноларида қўлланиладилар.

Образлилик; хиссий-таъсирчанлик лаёқати сўзларнинг семантик тизимига хос бўлмаган пайтларда уларнинг бадиий контекст таркибида қўшимча, ноанъанавий маъно ва маъно белгилари касб этиш эхтимоли паст даражада намоён бўлади.

Бирликларнинг хиссий-таъсирчан маънолари аслида моддий-мантиқий семантикаси асосида хосил қилинганлигига қарамасдан, луғавий-мантиқий ва матний маънолари орасидаги мазмуний боғланиш деярли кўзга ташланмайди. Бундай пайтда хиссий-таъсирчанлик предметларнинг шакл, вазифа ва хусусиятлари асосида эмас, балки инсоннинг ўнта предмет ва воқеа-ходисага нисбатан салбий муносабати заминида вужудга келади. Хақорат, тахқир оҳангига эга хиссий-таъсирчан маъно, масалан, инглиз тилида кўпинча «God», «devil», «damn», «go to the devil», «go to hell», ўзбек тилида «шайтон», «иблис», «итвачча», «итдан тарқаган», «мол», «хайвон», «тўнғиз», «чўчка», «жин урсин», «лаънати», «падарлаънат» каби лингвистик воситалар ёрдамида ифода этилади. Бу ерда хиссий-таъсирчанлик ва субъектив бахо предметларни аташ, номлашдан кўра устун туради. Бундай бирликларнинг вазифалари асосан субъектни феъл-атворига қараб бахолашдан иборатдир. Улар одатдаги сифатлашлар сингари нопок одамлар тасвирини образли яратиш учун қўлланилмасдан, сўзловчининг уларга нисбатан хаяжонли салбий муносабатини ифода этадилар. Кўпчилик бундай бирликларнинг моддий-мантиқий маънолари хақорат, тахқир охангига эга эмас. Айнихусусиятни улар жонли нутқда анъанавий-луғавий маъноларидан узоқлашиб, салбий услубий мазмун хосил қилганларида касб этадилар. Бундай лингвистик воситаларнинг хиссий-таъсирчанлик даражаси, яъни хис-хаяжон қувватининг юқори ёки пастлиги асосан уларни талаффуз этган шахснинг кайфиятига, рухий холатига, талаффуз охангига хамда нутқий вазиятга боглиқ бўлади.Масалан, В. Шекспирнинг "Ромео ва Жульетта" асаридан келтирилган жумла таржимасида «а devil» сўзи ифода маъносини кучайтириб, салбий тасвир яратиш учун қўлланилган экан, бундай оҳанг ўзбек тилида "гўр" сўзи воситасида адекват тикланган:

Why? Where are the devil should this Romeo be[4] - КудакчертямРомеопровалился.Қайси гўрга кетиб қолди ахир Ромео.

Матнмаъносиникучайтирувчимуболағаливоситагоҳошударажадаҳаяжонбиланталаффузэтиладики, унингтаржимасиучунтанланганлингвистиквоситаўшадаражадагибажарилишиамалийнуқтаиназарданмумкинбўлмаганҳаракаттасвиринияратувчимуболағаниўзидамужассамэтишивазифавийуйғунликнивужудгакелтиради.

Хулоса қилиб айтганда, бадиий ёдгорликнинг таржимадааслиймонандталқин этилиши кўп жихатдан унинг таркибидаги образли хамда хис-хаяжон ифодаси учун қўлланилган лингвистик воситаларнинг ижодий талқин этилишига боглиқдир. Бундай таржима санъаткордан кўпинча аслият тили воситаларини моддий жихатдан аниқ акс эттиришни эмас, балки мазкур воситалар ёрдамида ифода этилган услубий вазифаларни, хис-хаяжон охангини она тили бирликлари воситасида қайта яратишни талаб қилади.

Моддий-мантиқий маъноли лингвистик воситалар айрим нутқий вазиятларда алохида урғу ва оханг билан талаффуз этилиб, хис-хаяжон ифодаси учун хизмат қилиши ёхуд образлилик касб этиши мумкинки, бундай пайтларда луғавий аниқ таржима усули қўл келмай, контекстуал уйғунликни юзага келтириш йўлини танлаш зарурати туғилади.

Лингвистик воситаларнинг образлилик хамда хиссий-таъсирчанлик ифодаси учун истеъфода этилиши уларнинг бадиий нутқ таркибида анъанавий луғавий шароитларидан мавхумлашган холда, тимсолий мазмун касб этишлари, гохо муайян шакл ўзгаришларига дучор бўлиб, алохида оханг билан талаффуз этилишлари натижасида намоён бўлар экан, таржиматилида аслиятда фойдаланилган бундай шакл ва воситаларга вазифавий монанд ифода воситаларининг қидириб топилиши тўла-тўкис тенг кийматлиликнинг яратилишига олиб келади.

Адабиётлар:

  1. Гальперин И.Р. «Перевод и стилистика». Теория и методика учебного перевода. М., 1950.- 12-40. Н. В. Гогол «Ревизор» пьесаси
  2. Гачечиладзе Г.Р. Введение в теорию художественного перевода.Тбилиси, 1970. – 310 с. Эрнест Ҳемингуэй “Алвидо, қурол!” романи
  3. Джусупов Н. Проблема концепта в современной лингвистике. Преподавание языка и литературы, Т., 2004, № 4. - с. 12-18. Питер Абрахамс “Қабрдаги гулчамбар” романи В. Шекспир "Ромео ва Жульетта" асари , 36 б.
Основные термины (генерируются автоматически): лингвистика, балок, контекст.

Ключевые слова

перевод, образность, лингвистика, лингвистические средства, методическое задание, художественный памятник, художественно-изобразительные средства, словарно-логическое значение, контекстуальное значение

Похожие статьи

Лексико-фразеологические трудности поэтического текста для студентов национальных групп высших учреждений Узбекистана

В статье поднимается вопрос углубленного изучения языка произведений русской художественной литературы и в первую очередь – языковых трудностей разного порядка, препятствующих восприятию заложенной в произведении информации и верной оценке его эстети...

Проблема выражения эмоций в языке и художественных текстах

Статья направлена на исследования эмоционального элемента языка как в общем теоретическом плане, так и в контексте художественных произведений. Целью статьи является выделение специфики средств языка, передающих человеческие эмоции. В статье осуществ...

Фразеологические единицы и идиоматические выражения как средства репрезентации оценочной модальности

В данной статье исследуются фразеологические единицы и идиоматические выражения как образные средства выражения авторской оценочной модальности в публицистических текстах новостных статей и в заголовках к ним. В ходе исследования делается вывод о том...

Сочетаемость таджикских и русских глаголов состояния, отношения и восприятия (на примере «Мактаби кӯҳна» («Старая школа») С. Айни)

В статье рассматривается сочетаемость таджикских и русских глаголов состояния, отношения и восприятия (на примере «Мактаби кӯҳна» («Старая школа») С. Айни). Отмечается, что глагол является основным компонентом предложения, от него зависит его организ...

Обеспечение логико-семантического единства в русско-корейском переводе

В статье рассмотрены некоторые методические приемы для преодоления отличий в этимологических и семантико-синтаксических структурных аспектах логико-семантического единства в переводе с русского языка на корейский.

Сопоставление грамматических средств оформления побудительных предложений в русском и персидском языках

В данной статье рассматриваются побудительные предложения в русском и персидском языках, их грамматические средства оформления и синтаксические средства выражения. Предметом исследования являются предложения, включая в себе значение побуждения. Матер...

Параметры классификации словообразовательных категорий современного русского языка

В статье рассматриваются частеречные, семантические, функциональные и стилистические параметры классификаций словообразовательных категорий русского языка; словообразовательные категории рассматриваются как комплексы воплощения дифференциальных призн...

Стилистическая контрастность фразеологических единиц как фактор, повышающий их эмоционально-экспрессивную окрашенность при выражении негативной коннотации. (На примере фразеологизмов русского и английского языков)

Песня как методическое средство в обучении английскому языку

Работа с песенным материалом на уроках иностранного языка включена во многие учебные пособия, однако, довольно часто недооценивается, или игнорируется преподавателями. В данной статье песня рассматривается как многогранное, полифункциональное методич...

К вопросу о коммуникативных особенностях иноязычной диалогической речевой деятельности

Задать вопрос