Банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш дастурий таъминотини яратиш
Авторы: Алламов Ойбек Турабаевич, Хожибаев Жонибек Махмуджонович
Рубрика: Спецвыпуск
Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №2 (4) апрель 2017 г.
Дата публикации: 04.05.2017
Статья просмотрена: 40 раз
Библиографическое описание:
Алламов, О. Т. Банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш дастурий таъминотини яратиш / О. Т. Алламов, Ж. М. Хожибаев. — Текст : непосредственный // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — № 2.1 (4.1). — С. 1-4. — URL: https://moluch.ru/th/8/archive/57/2341/ (дата обращения: 20.12.2024).
Хозирги кунга келиб жамиятимизнинг барча сохаларини замонавий технологиялар билан биргаликда тармоқланган(тақсимланган) технологиялар эгалламоқда. Тармоқланган технологиялар бу ишчи станциялирнинг бир-бирига улаб тақсимланган иш принципини ташкил қилишдир. Мамлакатимиз мустақилликга эришган илк йилларидаёқ банк молия соҳасининг ривожига катта эътибор қаратиб келмоқда. Айниқса, банк соҳасида ташкил этилган кредит бўлимлари бугунги кунда ўзининг самарасини бермоқда. Таббийки, банк соҳасидаги молиявий операциялар ва банк тизимида амалга ошириладиган ишларни замонавий ахборот ва коммуникация технологияларисиз ташкил этишнинг умуман иложи йўқ. Шу мақсадда, ушбу мақолада банкларнинг кредит бўлимининг ишини автоматлаштириш назарда тутилган бўлиб, ушбу дастурий восита банк кредит бўлимида бажариладиган барча операцияларни амалга оширишни қамраб олади. Шунингдек, ушбу дастур кредиторлар хақидаги барча турдаги ҳисоботларни тезкорлик билан олиш ва улар орқали бошқарувни оптималлаштириш имкониятларини беради. Ушбу дастур веб технологиялар асосида яратилиб, локал, коорпаратив ва глобал тармоқларда ишлашга мўлжалланган. Динамик веб дастурни яратишда веб технологиялардан фойдаланилади.
Дастурдан фойдаланиш учун веб — броузер орқали http://localhost ёки (127.0.0.1) юкланади. Сўнгра қуйидаги кўринишдаги саҳифа хосил бўлади.
1-расм.Банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш дастурий таъминотини кириш қисми
Хосил бўлган саҳифада логин ва паролни киритиб ОК тугмасини босамиз. Ундан кейин фойдаланувчини ҳуқуқига қараб сахифа хосил бўлади. Умуман дастурдан фойдаланувчиларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
– Асосий администратор
– Банк ходими
– Банк инкасатори
– Хисоботларни мониторинг қилиш ходими
Тизимга бу турдаги фойдаланучилани киритишдан асосий мақсад кредит олган банк мужозларига бир қанча қулайликларни яратиб беришдир. Банк мужозлари одатда ўзларини кредит тўловлар ҳақида маълумот олишлари учун кўп вақтини сарфлашади ва бу ўз навбатида банк ишчиларини ҳам вақтини олади. Яратилган дастурий таъминотда ушбу муаммон олдини олиш ва банк мужозларига сифатли хизмат кўрсатишни назарда тутилган.
Дастурий таъминот бўлимлари, ходимларнинг имкониятлари ва вазифалари билан танишиб чиқсак.
Асосий администратор
Асосий администратор сахифани умумий кўриниши қуйидагича:
2-расм.Банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш дастурий таъминотини асосий администратор қисми
Бу саҳифани асосий вазифаси тизимдан фойдаланучи банк ходимлари ва банк мужозлари учун янги акковнтларни яратиш ва борларини тахрирлаш учун ишлатилади. Асосий администраторда қуйидаги менюлар бор.
– Foydalanuvchilani taxrirlash
– Fodalanuvchilani kiritish
– Yuridik shaxsh haqida
– Jismoniy shaxs haqida
– Dasturdan chiqish
Foydalanuvchilani kiritish ва foydalanuvchilani taxrirlash — менюлар тизимга кирувчи фойдаланучиларнинг маълумотларини тахрирлаш учун ишлатилади.
Yuridik shaxsh haqida ва Jismoniy shaxs haqida— менюлар банк мужозларнини рўйхатини кўрсатади ва уларни умумий маълумот шаклини олишга ёрдам беради.
Dasturdan chiqish— дастурдан чиқишни таъминлайди.
Банк ходими
Бу саҳифада банк ходимининг иши келтирилган:
3-расм.Банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш дастурий таъминотини банк ходими қисми
Банк ходимининг асосий вазифаси юридик ва жисмоний шахсларга режа бўйича ҳар ойда қанча пул топширишлари кераклигини белгилаб беради.
Банк инкасатори
Банк инкасатори саҳифасини умумий кўриниши қуйидагича:
4-расм.Банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш дастурий таъминотини банк инкассатори қисми
Банк инкасатори саҳифасининг асосий вазифаси юридик ва жисмоний шахслардан олинган пулларни киритиб боради. Бунда менюда келтирилган иккита тугмалар орқали юридик ёки жисмоний шахсларни рўйхатини кўриш мумкин. Бу рўйҳатдан банк мужозини танласак қуйдаги кўринишдаги сахифа хосил бўлади.
5-расм.Банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш дастурий таъминотини инкассатор томонидан йиғилган пул миқдори киритилади қисми
Бу саҳифада танланган мужоз тўлаган пул миқдорини киритиб ОК тгмаси босилади. Бу сахифада танланган мужоз ҳақида қисқача маълумот ҳам олиш мумкин.
Ҳисоботларни мониторинг қилиш ходими
Бу сахифада банк мужозлар ҳақида турли хил ҳисоботларни олиш мумкин. Мужозларни шахси варақаларини ва ойлик йиллик ва кундалик ҳисоботларини олишлари мумкин.
Бундан ташқари тумандаги филиаллари орқали ҳам уларни мониторингини олиш ва уларга режага асосан кўрсатмалар беришлари мумкин.
Дастурда йиллар бўйича хисоботларни олиш шу сахифани итерфейсига киритилган. Олинган ҳисоботни Word, PDF, HTML, Text форматларга ҳам ўтказиш мумкин.
Саҳифада қуйидаги менюлар бор. Булар:
– Filiallar bo’yicha xisobot
– Pul yig’ish bo’yicha xisobotlar
– Yuridik shaxsh ma’lumotlari
– Jismoniy shaxs ma’lumotlari
– Yillar bo’yicha xisobotlar
– Qidirish va shakil xisobotlari
Хисоботларни мониторинг қилиш ходими дастурининг умумий кўриниши қуйидагича:
6-расм.Банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш дастурий таъминотини ҳисоботлар қисми
Ҳулоса. Дастурий таъминотни яратишда ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган дастурлаш тилларидан бири бўлган PHP тилидан фойдаланилди. Дастур таъминот учун керак булган маълумотлар базасини MySQL да яратилди. Бу дастурий таъминот банк тизимларида кредит тўловларини амалга ошириш билан шуғулланувчи ходимиларни ишини осонлаштиради ва иш самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади шу билан бирга бу дастурий таъминот фуқарорларни вақтини тежаб ишини тезда битишига ҳизмат қилади. Автоматлаштирилган иш ўринларини яратиш республикамизда фаолият юритаётган барча ташкилот, фирма ва компанияларида амалга оширилса, бу иш уларнинг иктисодий ривожланиши ва тараққий этишишида муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз.
Адабиётлар:
- А. Н. Наумов, А. М. Вендров и др, «Системы управления базами данных и знаний», М: Финансы и статистика,1991 г
- С.Айзекс Dynamic HTML. № BHV –Санк-Петербург
- Александр Фролов, Григорий Фролов. «База данных в Интернете»
- Энди Шафран «Создание Web страниц» Самоучитель, Питер, Москва 2000
- Аппак М.А «Автоматизирование рабочие места на основе персональных ЭВМ», «Радио и связь», 1989 г