Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Жафаров, С. К. Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш / С. К. Жафаров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 16.2 (150.2). — С. 1-3. — URL: https://moluch.ru/archive/150/42541/ (дата обращения: 17.12.2024).



Хозирги кунда фан-техниканинг жадал суратлар билан рувожланиши натижасида турли мураккаб жараёнларни, уларни математик нуктаи назардан тасавур қилиш, моделини тузиш алгоритм ва дастурий таъминотини яратиш нафакат назарий жихатдан, балки амалий жихатдан долзарб бўлган муаммолардан бири хисобланади. Фан назарий ва амалий қисмлардан иборат бўлиб, ундан информатиканинг асосий тушунчалари, алгоритимлар, дастурлаш асослари, операцион тизимлар, office дастурлари, математик масалаларини ечиш учун мўлжалланган махсус дастурлар, локал ва глобал комьютер тармоқлари шунингдек интерактив хизматларни ташкил қилувчи тизимлари мавзуларидан ташкил топган.

Фаннинг максадидан келиб чиққан холда талабаларга информатиканинг назарий ва амалий дастурий тизимлари хақида билим, ишлаш кўникмаларни бериш ва қўйилган масалани ечувчи компьютер дастурини тузишга ўргатишдир. Бу максадда дастурлаш тиллари хақида умумий тушунчалар бериш. Дастурлаш тилдан фойдаланишни ўргатиш хамда ихтисослик фанларидан берилган масалаларининг математик моделини қуриш, масалани кетма-кет ечиш учун алгоритим қуриш ва улар асосида дастур туза олиш кўникмаларини шакиллантириш.

Хозирги кунда даструлаш сохасининг энг ривожланган йўналиши сифатида объектга йўналтирилган дастурлаш технологиялари саналади.

Хозирда таълим таълим тизимининг барча босқичларида информатика ёки ахборот комуникацион технологияларини қўлланилиши бўйича фанлар ўқитилиб келинмоқда.

Юқоридаги фанларнинг дастурлаш модулларини ўқитишда хозиргача просцедурали, модулли ва структурали дастурлаш методларидан фойдаланиб келинган, лекин ахборот комуникацион технологияларнинг ва дастурлаш технологияларининг ривожланиши натижасида олдинги методлар ва воситалар бугунги куннинг талабига жавоб бермай қолмоқда.

Бугунги кунда техника, технология рувожланиши билан унга қўйиладиган талаб ва таклифларнинг пайдо бўлиши кўзатмоқдамиз.

Юқоридаги муаммоларни хал қилиш учун янги турдаги методлардан, оптимал алгоритимлардан, замонавий дастурлаш технологияларидан ва юқори даражадаги дастурлаш тилларидан фойдаланиш мақсадга муофиқдир.

Хозирда бир қанча юқори даражадаги объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари яратилган.

Айниқса, бугунки давда Java, Objective-C, C++, C#, Python, PHP, JavaScript, Ruby, Perl, Delphi ва бошқа дастурлаш тилларидан кенг фойдаланадилар [1-4].

Шуни хам айтиш жоизки хар бир дастурлаш тилини яратилиш, қулайлиги, тадбиқ қилиниши, имконият даражаси хар хилдир.

Ўқув жараёнларидан бу даструлаш тилларининг хаммасини ўргатиш ва уларни амалиётда қўллашимиз жуда қийин, шунинг учун дастурлаш тилларини маълум бир қиритерияларга асосланиб ўқув жараёнларида танлаб ўқитишимиз энг мухимдир. Бу критерияларга қуйидагиларни айтиш мумкин:

Ихчамлик

Биз ўргатаётган дастурлаш тили содда ва тушунишга осон бўлиши керак, чунки баъзи талабалар дастурлаш билан энди таънишаётган бўлиши мумкин. Шунинг учун дастур кодлари ихчам ва изохлар билан берилган бўлиши лозм

Дастур снтаксисининг ўқишга осонлиги

Бу талаб бир томондан дастурлаш тили билан хам боғлиқ, лекин биз дастур тузган пайтда ноъмалум тушунча қолдирмай, ўзгарувчи ёки классларга ном беришда узун номлардан фойдаланиш лозим. Чунки баъзи дастурлар йиллар давомида тузилади. Шунинг учун хам биз тузган дастурни бошқалар хам уни ўқиб туриб нима ишлар қилганимизни тушиниши лозим.

Объектга мўлжалланганлик

Бу ёндашув дастурий таъминотларни дастурлаш тилига боғлиқ бўлмаган холда яратишда моделлардан систематик фойдаланишга асосланган. Хар бир модел уни ўзи акс эттираётган предментнинг хусусиятларини ифодалай олмайди, у фақат бази жуда мухим белгиларни ифодалайди. Объектга мўлжалланган дастурлашда дастур оъект ва унинг хусусиятларини ва уларни бирлаштирувчи синфларни тасвирлашга олиб келади, шу жумладан объектлар устида операциялар аниқлашга олиб келади.

Хавфсизлик

Бу ерда хавфсизлик принцплари деганда асосан дастур коди хатоликларни

компилятор ёки шунга ўхшаш кодни бажарувчи системалар томонидан

аниқланиши тушинилади.

Юқори даражалилик

Дастурчи компютерни конфигурацияси билан иши бўлмаслиги керак. Комютер конфигуратсияси билан боғлиқ муаммолар хаммаси компилятор ёки шунга ўхшаш кодни бажарувчи системалар томонидан хал қилиниши керак.

Осон кўча олиш

Бу талаб дастурлашни ўқтишдаги энг асосий талаблардан бири хисобланади. Кўпилик университетларда обектга йўналтрилган дастурлашни С++да ўргатилади ва талаба обектга йўналтрилган дастурлаш деганда С++ тушуниб қолади [1,2,3]. Шунинг учун обектга йўналтрилган дастурлашни ўқитишда биз асосан обектга йўналтрилган дастурлаш тушунчаларини тушунтришимиш керак.

Дастурлаш мухитининг қулайлиги

Бу талаб хам мухим талаблардан бири хисобланади. Кўпчилик дастурлаш тилларининг дастурлаш мухитлари кўпшина имкониятга ва ўз навбатида мурракаб хам. Аммо биз обектга йўналтрилган дастурлаш тушунчаларини ўргатаётган пайтда имконятлари кам бўлса содда дастурлаш мухитларидан фойдаланимишиз зарур, чунки бизни асосий вазифамиз дастурий мухиларнинг имконятларини ўргатиш эмас, обектга йўналтрилган дастурлаш тушунчаларинини ўргатишдир. Объектга мўлжалланган дастурлашнинг яна бир назарий жиҳатидан жуда муҳим ва зарур хусусиятларидан бири ҳодисаларни ишлаш механизими ҳисобланади, улар ёрдамида оъектлар атрибутлари қийматлари ўзгартирилади. Объектга мўлжалланган дастурлашда аввал яратилган объектлар библотекаси ва усуларидан фойдаланиш ҳисобига оъектга йўналтирилган дастурлашда анча мехнат тежайди.

Юқоридаги талабларга жавоб берадиган тил сифатида С++ дастурлаш тилини айтиш мақсадга муофиқдир, чунки бу дастурлаш тили биз юорида келтриб ўтган талабларга бошқа объектга йўналтрилган дастурлаш тилларига қараганда яхшироқ жавоб беради ва Ўзбекистоннинг дастурий таъминот ишлаб чиқариш сохасида хам хозирги кунда бу дастурлаш тилига бўлган талаб катта.

Адабиётлар:

  1. Horstmann С.S. C++ for Everyone, 2 edition – 2011.
  2. Farncis Grassborow. You Can Program In C++ – A Programmer's Introduction 2006.
  3. Павловская Т. А., Щупак Ю. А. С и С++ Структурное программирование 2003.
  4. Гордеев А., Молчанов А. Ю. Системное программное обеспечение. Учебник для вузов. Питер 2003.
Основные термины (генерируются автоматически): PHP, хам.


Похожие статьи

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Tармоқ трафигини қайта ишлашни ахборот коммуникация технологияларда қўлланилиши

Минтақани комплекс ривожлантиришда рақобатбардошлик афзалликларини ўрни

«Операцион тизимлар ва лаборатория» фанини ўқитишда кейс услубининг имкониятлари

Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти

Информатика фани дарсларида компетенциявий ёндошувга асосланган таълим

Кўп процессорли ҳисоблаш тизимларида коммуникация схемаларининг характеристикаларини аниқлаш методлари

Глобал муаммоларни ҳал этишда қадриятларнинг ўрни

Похожие статьи

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Tармоқ трафигини қайта ишлашни ахборот коммуникация технологияларда қўлланилиши

Минтақани комплекс ривожлантиришда рақобатбардошлик афзалликларини ўрни

«Операцион тизимлар ва лаборатория» фанини ўқитишда кейс услубининг имкониятлари

Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти

Информатика фани дарсларида компетенциявий ёндошувга асосланган таълим

Кўп процессорли ҳисоблаш тизимларида коммуникация схемаларининг характеристикаларини аниқлаш методлари

Глобал муаммоларни ҳал этишда қадриятларнинг ўрни

Задать вопрос