Ўзбекистонга радйоалоқанинг кириб келиши ва унинг ривожланиш тарихи (Хоразм мисолида) | Статья в журнале «Образование и воспитание»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 26 октября, печатный экземпляр отправим 30 октября.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Юсупов И. Ўзбекистонга радйоалоқанинг кириб келиши ва унинг ривожланиш тарихи (Хоразм мисолида) // Образование и воспитание. — 2018. — №3.1. — С. 40-41. — URL https://moluch.ru/th/4/archive/94/3372/ (дата обращения: 18.10.2019).



Илмий техника тараққиётининг кескин ўсиши оммавий ахборот ва тарғиботнинг кўплаб замонавий воситаларини вужудга келтирди. Мана шундай воситалардан радио- лотинча radio- «нурланаман», «нур тарқатаман» деган маънони англатади. Радионинг ихтиро қилинишига оид дастлабки маълумотлар 1895 йилларга бориб тақалади. Дунёда биринчи маротаба Александр Степанович Попов чақнали радйоузатгич ихтиро қилди ва 1895 йил 7-майда лаборотория шароитида симсиз масофага родйосигналларни узатишни намойиш қилди [1]. Радио ва радиоэлектроника, радиофизика сингари фанлар соҳаси бўлиши билан бирга сиёсий, ижтимоий, маърифий, маданий тарбия бериш воситаси ҳамдир. У миллий минталитетимизни шакиллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ахборот тарқатишнинг тезкор тури бўлган радио ахборотнинг асосий хусусияти маълумотларнинг ҳужжатга асослангани билан ҳам аҳамиятлидир. Бу борадаги сифатий тараққиёт радио эшиттириш дастурлари долзарб, ҳаққоний, аниқ деб тарғиб қилинаётган мавзу далилларга бой бўлиши заруратини ошириб борди. Ўзбекистонда 1924 йилдан бошлаб радио эшиттиришларнинг моддий техник базаси яратилди [2].

Радйоалоқа Ўзбекистонда 1924 йилдан бошлаб динамик тарзда ривожланиб кенг кулоч ёзди. 1925 йилдан радйоэшиттириш соҳасида тажрибавий синовлар бошланди. Бироқ шундай бўлса ҳам ЎзССРда радйоэшитиршнинг туғилган куни 1927 йил 11 февраль деб хисоблаш қабул қилинган бўлиб, бунда янги Тошкент радйостанциясининг тантанали очилиши бўлиб ўтган. Муҳим ҳодисалардан Тошкентда радйомарказнининг очилиши бўлиб, у 1929 йил сентябрида ташкил қилинди ва республика радйоэшиттиришнининг ривожланишида мухим рол ўйнайди. Республиканининг энг кенг қатламларига радйоэшитиришнининг таъсирини эътиборга олиб 1931 йил декабрида Тошкентда Ўрта Осиё радйоэшиттириш комитети ташкил қилинди, кейинчалик у Ўзбек давлат Радйокомитети деб қайта номланди. 1932 йил 1-декабрида Республикадаги радйоқурилмалар 1900тага етди, жумладан клубларда ва чойхоналарда-176та, колхозларда, совхозларда ва машина трактор станцияларда -583та, мактабларда -15та ва ҳокозо 655та индивидуал қурилмаларга эга бўлган. Шундай қилиб радйомаданиятининг асосий элементларидан бири бўлиб аста-секинлик билан ҳаётга кенг тарқала бошлади. 1932 йил оҳирида республикада 5та қабул қилувчи Радйостанциялар (Тошкент,Самарқанд, Хива, Термиз ва Янги Бухоро)тўққизта умумий қуввати 62,65квт бўлган аҳолиси ҳар куни 7,5 соатдан музикали(49,3%) ахборотли (13,7%),адабий-драматик (44%) болалар (26%)ўқув таълимий (66%)узатиш цикиллари эшитиш имкониятига эга бўлдилар. Қишлоқ туманларда алоқа кенг ривожланди. Алохида туманларнинг ахолисини радйохизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида 1936 йилда Янги Урганчда Хоразм округ радйокомитети ташкил қилинди.

Радио мамлакатимиз ва жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни тезкорлик билан оммага етказишда энг қулай алоқа тармоғидир. Унинг инсонлар ҳаётидаги қирралар, жамиятдаги кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишларни холисона ёритиб беришдаги ўрни жуда муҳим.

Хоразм республикамиз пойтахти Тошкент шахридан узок минтакада жойлашаган худуд булганлиги сабабли йигирманчи асрнинг уттизинчи йилларида бахор мавсумидан бошлаб метереологик омиллар туфайли Ўзбекистон радиоси эшиттиришларини Хоразм округи худудида таркатиш имкони булмай коларди. Шу боис Хоразмда округ радиокомитетини ташкил килиш вазифаси ўртага куйилади. Хоразм округ ижроия кумитасининг 1936 йил 13 январдаги №13/1 сонли йигилиши карорига асосан Хоразм округ радиокомитети ташкил килинади. Отажонов округ радиокомитетининг биринчи раиси, Ибрагимов комитет раисининг ўринбосари этиб тайинланади. Кундалик эфир вакти икки соат килиб белгиланиб, эшиттиришларнинг 75 фоизи узбек тилида, 25 фоизи рус тилида берилиши белгиланади. Радиокомитетга 3 хонадан иборат бино ажратилади. Хоразм вилоятида радиоэшиттиришлар 1936 йилдан эфирга чиккан бўлиб

Биринчи радиоэфир 1936 йил 15 январ куни соат 18.00 да амалга оширилган. Икки соатлик дастурга “Инкилоб куёши” газетасининг шархи, концерт, машина трактор станциялари таъмирлаш ишларининг бориши хакидаги эшиттириш ва жажжи радиотингловчилар учун эртак киритилган. Воха ахли Хоразм радиоси эшиттиришларини жуда катта кизикиш билан кутиб олган. Биринчи радиожурналистлар Г.Р.Корков, Р.Курбангалиев, А.Бобожоновларнинг эшиттиришлари айникса радиотингловчиларда катта кизикиш уйготади. Дастлабки йилларда эфир сеткасидан сўнгги янгиликлар, газеталар шархи, грампластинкалар оркали бериладиган концерт дастурлари, “Театр микрофон олдида” туркумидаги эшиттиришлар, адабий эшитиришлар ва болалар учун мулжалланган дастурлар ўрин олган.

1937 йилда Хоразм округ радиокомитетининг штатлар жадвали 10 нафар ходимдан иборат таркибда тасдикланган. Бобожонов, Худойберганов, Сидровлар мухаррир, Бекчанова, Атамуратов диктор булиб фаолият курсатган. 1941 йилда Хоразм радиокомитети штатлар жадвали қуйидаги таркибда бўлган.

1. Масъул редактор

2. Сиёсий эшиттиришлар редактори

3. Тармок эшиттиришлари редактори

4. Радиохаваскорлик инструктори

5. Диктор (2 киши)

6. Секретарь машинистка

7. Катта бухгалтер

8. Тўловлар бўйича инспектор

9. Фаррош

Иккинчи жахон уруши йилларида айникса радионинг кундалик турмушдаги мавкеи нихоятда ортган. Уруш жанггохларидаги ахволдан ахоли радио оркали хабардор булиб турган. Халкни ғалабага рухлантиришда радионинг хзмати жуда катта булган. Уруш йилларида Хоразм радиосининг “Фронтдан ва фронтга хат”, “Армия ва флот учун” рукнидаги эшиттиришларини воха ахли жон кулоғи билан тинглаган. Уруш йилларида Оллаберган Бобожонов масъул редактор, Эгам Рахимов редактор, Мария Пильнова редактор, Карим Рахимов адабий ходим, Ойбиби Худойберганова ва Левчук диктор вазифаларида ишлашган. 1947 йилда Хоразм вилояти буйича 3615 та радионукта (абонент) булиб, унинг 1642 таси кишлок жойларида ўрнатилган.

Хоразм округ радиокомитети 1936 йил 13 январда Хоразм округ ижроия комитети президиуми йиғилишининг 1936 йил 13 январдаги № 13/1-сонли қарорига асосан ташкил қилинган. Область радиокомитети 1952-1957 йилларда Ўзбекистон маданият министрлигининг радиоахборот бош бошқармаси тасарруфида бўлган. У вақтларда телевидениянинг биттагина “Тошкент” студиясининг дастури 180 метирлик телеминорага ўрнатилган антенна ва ТТР-5/2:5 квт.узатгич орқали эфирга чиққан. Бу пайтда УКВМЧ диапозонида иккита радиоэшитиришлари ҳам олиб борилар эди [3]. 1958 йилдан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети хузуридаги телевидение ва радиоэшиттириш комитети тасарруфига ўтказилган. XX асрнинг 50-йилларидан сўнг махсус ёзиб олиш ва такрор бериш техник имкониятларига эга бўлиниб, ҳар бир хонадонга радиоузел тармоғи етиб борди. 1961 йил 16 октябрда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 750-сонли қарорига асосан область радиоэшиттириш бош редакцияси мехнаткашлар депутатлари Хоразм область ижроия комитети қошидаги телевидение ва радиоэшиттириш комитетига айлантирилган [4].

Узок йиллар мобайнида Хоразм радиоси кундалик эшиттиришлари хажми бир соатни ташкил этиб келган. Асосан ўзбек ва рус тилларда сунгги янгиликлар, концерт дастурлари ва ижтимоий сийсий, иктисодий, маданий маърифий мавзулардаги эшиттиришлар тайёрланган. Хоразм радиоси архиви жуда бой булиб магнит ленталарида машхур санъат усталари ижро этган мумтоз кушиклар, ёзувчи ва шоирларнинг овозлари, радиоинсценировкалар сакланмокда. Кейинги йилларда ушбу нодир хазинани ракамлаштириш ишлари олиб борилмокда.

Мустакиллик йилларида вилоят радиосида Жаббор Жуманиёзов, Абдулла Собиров, Машариф Шарипов, Жуманазар Юсупов, Муборак Абдухалилова, Сафаргул Машарипова, Дурдипошша Собирова, Бахтиёр Кодиров, Зулхумор Саидахмадова, Гулсанам Маннонова, Сухбат Маткаримов сингари унлаб уз касбининг усталари, фидойи ижодкорлар мехнат килишди. Албатта, ўтган тарихий давр мобайнида соха изчил ривожланди.Техник тараққиёт туфайли сохада босқичма-босқич имкониятлар кенгайиб борди. Радиода дастлаб эшиттиришлар тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, жойлардаги радиокарнайлар орқали тинглаб борилган. ХХ1 аср бошидан тингловчилар билан бевосита боғланиш ва жонли эфирга симсиз узатиш радиотехникалари, мобил телефонлари орқали бир неча каналларни тинглаш имкониятлари кенгайди. Хозир қай маконда бўлсак хам радио тинглаш ва эшиттиришларда жойлардан туриб иштирок этишимиз мумкин.

Адабиётлар

  1. История развития связи Узбекистана // Инт. http://infocom.uz/2005/01/05/istoriya-razvitiya-svyazi-uzbekistana-4/. – 5 января 2005 г.
  2. А.Мўминов Ўзбекистон ахборотлашган жамият сари Тошкент Турон замин зиё 2013 йил 8 бет.
  3. М.Машарипов Ойнаи жахон Урганч Хоразм наширёти, 2012 йил 76 бет
  4. https://mtrk.uz/uz/regional/xorazm/
Основные термины (генерируются автоматически): округ, радио.

Похожие статьи

Проблемы современного радиовещания | Статья в журнале...

Ключевые слова: радиовещание, аналоговое радиовещание, ди-джей, качественная речь, диктор, коммерческое радио, информация, фоновое радио.

Радио ЛитФМ (Москва) — Молодой учёный

Радио ЛитФМ

Адрес: Россия, Центральный федеральный округ, Москва, 3-я Хорошёвская ул., 12

Сайт: http://www.rmg.rusradio.ru/

Роль радио в жизни ребенка | Статья в журнале «Молодой ученый»

«Со вступлением человечества в эру новых медийных технологий радио, естественно, меняется. Не меняется лишь его роль — это по-прежнему наиболее близкое к потребителю...

Роль радио в пропаганде музыкальной культуры на Южном Урале...

На основе ранее неопубликованных архивных документов автор изучает роль радио в пропаганде музыкальной культуры на Южном Урале...

Концепции средств массовой информации на примере...

В ХХI веке увеличивается роль местных СМИ в общественной и политической жизни страны. В связи с этим возрастает актуальность исследований...

Особенности работы радиожурналиста | Статья в журнале...

В современном мире радио является весьма оперативным средством передачи информации. Обратимся к понятию «радиожурналистика».

Оценка ослабления радиосигнала по методу идеальной...

М. Г. Локшин, А. А. Шур, А. В. Кокорев, Р. А. Краснощеков, Сети телевизионного и звукового ОВЧ ЧМ вещания: Справочник– М.: Радио и связь, 1988.

Политические коммуникации в интернет-сообществе...

...депутатов МО «Советский городской округ» Калининградской области по списку КПРФ.

Роман ведет активный блог на «Радио Эхо Москвы», в Твиттере, на сайте RuGrad.EU и «Живой...

Взаимодействие радиоканала с целевой аудиторией

Взаимодействие радиоканала с целевой аудиторией. Автор: Вишневская Алёна Николаевна.

Влияя словом на людей, радио зарекомендовало себя как доступное и уникальное средство...

Похожие статьи

Проблемы современного радиовещания | Статья в журнале...

Ключевые слова: радиовещание, аналоговое радиовещание, ди-джей, качественная речь, диктор, коммерческое радио, информация, фоновое радио.

Радио ЛитФМ (Москва) — Молодой учёный

Радио ЛитФМ

Адрес: Россия, Центральный федеральный округ, Москва, 3-я Хорошёвская ул., 12

Сайт: http://www.rmg.rusradio.ru/

Роль радио в жизни ребенка | Статья в журнале «Молодой ученый»

«Со вступлением человечества в эру новых медийных технологий радио, естественно, меняется. Не меняется лишь его роль — это по-прежнему наиболее близкое к потребителю...

Роль радио в пропаганде музыкальной культуры на Южном Урале...

На основе ранее неопубликованных архивных документов автор изучает роль радио в пропаганде музыкальной культуры на Южном Урале...

Концепции средств массовой информации на примере...

В ХХI веке увеличивается роль местных СМИ в общественной и политической жизни страны. В связи с этим возрастает актуальность исследований...

Особенности работы радиожурналиста | Статья в журнале...

В современном мире радио является весьма оперативным средством передачи информации. Обратимся к понятию «радиожурналистика».

Оценка ослабления радиосигнала по методу идеальной...

М. Г. Локшин, А. А. Шур, А. В. Кокорев, Р. А. Краснощеков, Сети телевизионного и звукового ОВЧ ЧМ вещания: Справочник– М.: Радио и связь, 1988.

Политические коммуникации в интернет-сообществе...

...депутатов МО «Советский городской округ» Калининградской области по списку КПРФ.

Роман ведет активный блог на «Радио Эхо Москвы», в Твиттере, на сайте RuGrad.EU и «Живой...

Взаимодействие радиоканала с целевой аудиторией

Взаимодействие радиоканала с целевой аудиторией. Автор: Вишневская Алёна Николаевна.

Влияя словом на людей, радио зарекомендовало себя как доступное и уникальное средство...

Задать вопрос