Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида) | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 5 февраля, печатный экземпляр отправим 9 февраля.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №48 (390) ноябрь 2021 г.

Дата публикации: 29.11.2021

Статья просмотрена: 4 раза

Библиографическое описание:

Эргашев, Х. Э. Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида) / Х. Э. Эргашев, М. А. Мирзаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 48 (390). — С. 555-557. — URL: https://moluch.ru/archive/390/85928/ (дата обращения: 22.01.2022).



Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар : сув омбори, тўғон дамбаси, лойқа босиши, эксплуататсия, хавфсизлик.

В статье описаны негативные факторы, влияющие на техническое состояние и проектные параметры Тодакольского водохранилища на основе натурных исследований. Разработаны меры по предотвращению этих процессов.

Ключевые слова: водохранилище, плотина, селевой поток, эксплуатация, охрана.

The article describes the negative factors affecting the technical condition and design parameters of the Todakol Reservoir based on field research. Measures have been developed to prevent these processes.

Keywords: reservoir, dam, mudflow, exploitation security.

Кириш. Бугунги кунга келиб ер шарида сув ресусрларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда, шу биргаликда мавжуд сув ресурсларидан хам оқилона фойдаланиш зарур ва мухимдир. Республикамиздаги захира сувларни йиғиш хамда қишлоқ хўжалигига сув ресурсларини хавфсиз етказиб бериш асосий масалалардан биридир. Ҳозирги пайтда, Ўзбекистонда 4,3 млн.га.дан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд. Амалда барча қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосили сунъий суғориб етиштирилади. Бу ерларни суғориш учун 300 га яқин йирик гидротехника иншоотлари, шу жумладан 20 млрд. м3 сув сиғдирадиган 56 та сув омбори, 65 тага яқин йирик гидроузеллар, минглаб кичик гидротехника иншоотлари билан 27 минг км узунликдаги 60 та магистрал ва хўжаликлараро каналлар ишлатилади. Мавжуд ер майдонининг қарийиб ярими умумий сув сарфи 6,4 млн. м3/сек бўлган 1,5 мингдан ортиқ, шу жумладан 24 та йирик насос стансиялари ёрдамида суғорилади [1].

Асосий қисм . Сув хўжалигида сув ресурсларни тўплаш, бошқариш ва истеъмолчиларга узатишда сув омборларини ўрни катта. Ўзбекистон Республикасидаги сув омборларнинг хавфсизлик даражасини белгилаш ва улардаги нуқсон, бузилишларни кўрсатиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш, ҳамда иншоотларнинг эксплуататсиясини яхшилаш мақсадида “Давсувхўжаликназорат” инспексияси ташкил этилган. Ҳозирда инспексия томонидан олиб борилаётган ишлар натижалари асосида тегишли муассасаларга топшириқлар берилади ва уларнинг бажарилиши назоратга олади. “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида” ги Қонунга асосан, фойдаланувчи ташкилот “ гидротехника иншооти хавфсизлигининг пасайиши сабабларини мунтазам таҳлил қилиб бориш ва гидротехника иншоотини техник жиҳатдан соз бўлишини ва унинг хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек эксплуататсиясини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ва уларни ўз вақтида амалга оширишга” мажбурийлиги кўрсатилган [2].

Жумладан Бухоро вилоятида жойлашган Тўдакўл сув ташламаси 1970 йилларда ташкил топган бўлиб, асосан Зарафшон дарёсининг сувлари Хархўр гидроузелидан, юқори Бухоро сув ташламаси орқали коллектор ҳамда оқова сувларидан, шу бирга сувга бўлган талабнинг ошиши билан 1979 йиллардан сув омбори сифатида фойдаланиш бошланган. “АмуБухоро машина канали” нинг ПК 1520 дан Тудакўлни тўлдириш учун сув ташлаш бошланган. Умумий майдони 22,0 минг.га ни, дамбанинг узунлиги 4,2 км ни ташкил этади, баландлиги 11 м, сув омбори Бухоро паст текислигида махаллий гунтлардан барпо этилган. Хозирги кунда келиб сув омборини тўлдириш шакли насос стансиялар ва сувли йилларда Хархўр гидроузели орқали Зарафшон дарёси сувларидан ташкил топади. Сув омбори эксплуататсиясини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш муҳимлиги шундан иборатки, сув омборлардан фойдаланишдаги кўзга кўринарли ютуқларга қарамай, охирги йилларда дунёда сув омболари ишдан чиқиш суръати ошиб бориши, хатто авария ҳолатлари кузатилмоқда шунингдек, сув омборининг экспулататсия жараёни давомида техник носозликлар алоҳида хавотирга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун йирик иншоотларнинг хавфсиз эксплуататсиясини таъминлаш, сув омбори эксплуататсиясини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурий талаблардан биридир. Тўдакўл сув омбори эксплуататсиясини яхшилаш бўйича ҳизматини ташкил этиш, сув омборининг иш режимини ўрганиш, фавқулодда ҳолатларда сув омборидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, эксплуататсия қоидалари ва йўриқномаларида фойдаланиш жараёнига тегишли хавфсизликни нормалари ва қоидаларини киритиш, ишончлилиги ва хавфсизлигини белгиловчи тавсиялар ишлаб чиқиш мухимдир.

Сув омбори тўғониниг бузулишидан кўриладиган зарар гидротехник иншоотнинг баланс қийматидан бир неча марта катта бўлиши мумкин. Сув омборининг Конгресс қарорига кўра бу тўғоннинг хавфсизлик даражаси зилзила бардошдиги 8 балл ни ташкил этиб қуидаги параметрларга ега.

Сув омборининг параметрлари ва белгилари:

НПУ — 222.64 метр (сув омборининг меъёридаги димланиш сатҳи);

УМО — 219.90 метр (Сув омбори ўлик хажми).

Сув омбори хажми:

Тўлиқ — 1200 млн.м3;

НПУда фойдали — 600 млн.м3;

Ўлиқ (фойдасиз) — 600 млн.м3.

Сув омбори чуқурлиги НПУда:

Максимал — 12 метр;

Ўрта — 6 метр.

Сув омборида мавжуд сув сатҳи майдони:

НПУ — 213.19 км2

УМО — 121.23 км2.

Тўдакўл сув омборининг хавфсизлиги камида 4 та асосий шартга боғлиқ:

  1. Сувнинг тўғон ўркачидан ошиб ўтмаслиги;
  2. Тўғон танаси ва асосини сув сизишига чидамлилигини сақлаш;
  3. Тўғон қияликларининг чидамлилигини таъминланишига боғлиқ.
  4. Сув омборидан сизиб ўтаётган филтратсия сувларини камайтириш [4].

— Тўғон ўркачидансувнинг кўтарилиш хавфи қуйидаги холатларда вужудга келиши мумкин.

— Тўғон ўркачининг режадаги баландлиги табиий шароитдаги ҳолга тўғри келмай қолишидан;

— Шамол таъсирида кўтариладиган тўлқинларнинг сув омбори деворларига таъсиридан;

— Сув омборининг

— Ер силкинишларининг таъсирида ҳосил бўладиган тўлқинлар оқибатида рўй бериши мумкин [3].

Хулоса: Юқоридагиларни ҳисобга олиб, Тўдакўл сув омбори эксплуататсиясини яхшилаш бўйича хизматини ташкил этиш, сув омборининг иш режимини ўрганиш, фавқулодда ҳолатларда сув омборидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, эксплуататсия қоидалари ва йўриқномаларида фойдаланиш жараёнига тегишли хавфсизликни нормалари ва қоидаларини киритиш, ишончлилиги ва хавфсизлигини белгиловчи тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Адабиёт:

  1. Бакиев М. Р. Кавешников Н. Т. Турсунов Т. Н. Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш. Т: 2008 (6бет).
  2. Ўз. Рес. «Гидротехника иншоотлар хавфсизлиги» конуни 1999 йил, 826–1-сон.
  3. Ismagilov X. A., Ibragimov I. A. Koэffiцient sheroxovatosti rusel rek v usloviyax zaregulirovannogo stoka vodы. Yubileynaya Mejdunarodnaya nauchnaya konferenцiya. «Pochvы Azerbaydjana: genezis, geografiya, melioraцiya, raцionalnoe ispolzovanie i эkologiya» Agrarnыx Nauk Naцionalnoy Akademii Nauk Azerbaydjana, Baku i Gabala. Azerbaydjan. 8–10 iyunya 2012. Chast II. s.1127–1132
  4. Ismagilov H. A., Ibragimov I. A. Darё oqimi rostlangan sharoitda o‘zanning g‘adir-budurlik koэffiцienti. «Melioraцiya, atrof-muhit эkologiyasini yaxshilash va suv resurslaridan oqilona foydalanishni takomillashtirish masalalari». Respublika miqёsidagi ilmiy-amaliy anjuman materiali. TIMI qoshidagi ISMITI. 2012. Toshkent, b.99–102
Основные термины (генерируются автоматически): сува, гидротехник, ISMITI, TIMI.


Ключевые слова

хавфсизлик, сув омбори, тўғон дамбаси, лойқа босиши, эксплуататсия
Задать вопрос