Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 20 марта, печатный экземпляр отправим 24 марта.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №47 (337) ноябрь 2020 г.

Дата публикации: 19.11.2020

Статья просмотрена: 1 раз

Библиографическое описание:

Шоймурадов, Аброр. Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш / Аброр Шоймурадов, О. А. Аманов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 47 (337). — С. 543-547. — URL: https://moluch.ru/archive/337/75156/ (дата обращения: 08.03.2021).



Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги пасайиб боради, аммо ҳосилдорлик маълум даражада ошиб боради. Бунда маълум бирликдаги майдонда ўсимликлар сони оптималлашади, ҳосилдорлик энг юқори бўлади, кейинчалик ҳосилдорликни секинлик билан пасайиб бориши кузатилади.

Ушбу мақолада, кузги қаттиқ буғдой етиштиришда уруғларни турли меъёрларда экиш ва ўсув даврида азотли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларининг ҳосилдорликни бошқаришдаги роли ифодаланган.

Калит сўзлар: кузги қаттиқ буғдой, нав, уруғ, азот, меъёр, ҳосилдорлик.

Урожайность — это сумма урожайности растений в определённой единице. Если растений в поле мало, урожай будет низкой, несмотря на высокую урожайность каждого отдельного растения. По мере увеличения густоты стеблестояния урожайность отдельного растения снижается, но общая урожайность в определенной степени увеличивается. При условии оптимизации количества растений на определённой единице площади, урожайность максимальна, а затем происходит постепенное снижение урожайности.

В данной статье рассматривается роль посева семян с разной нормой при выращивании озимой твердой пшеницы и подкормки их азотными удобрениями в течение вегетационного периода в управлении урожайностью.

Ключевые слова: озимая твёрдая пшеница, сорт, семя, азот, норма, урожайность.

Yield is the sum of the yield of plants in a certain unit. If there are few plants in the field, the yield will be low, despite the high yield of each individual plant. As the density of the stem increases, the yield of an individual plant decreases, but the overall yield increases to a certain extent. If you optimize the number of plants on a certain unit of area, the yield is maximized, and then there is a gradual decrease in yield.

This article discusses the role of sowing seeds with different rates when growing winter durum wheat and feeding them with nitrogen fertilizers during the growing season in yield management.

Key words: winter durum wheat, variety, seed, nitrogen, norm, yield.

Кириш . Дунё миқёсида қаттиқ буғдой (Triticum durum) муҳим озиқ-овқат экинларидан бири бўлиб, йилига 36 миллион тонна дон ишлаб чиқарилади. Қаттиқ буғдой асосан Ўрта ер денгизи ҳавзасида, Aмерика қўшма штатларининг жануби-шарқий ва Канаданинг шимолий текисликларида, Мексиканинг шимолидаги чўл ҳудудларида ҳамда бошқа кўплаб минтақаларда етиштирилади [5]. Жаҳон миқёсида 2020–2021 йилларда қаттиқ буғдой ишлаб чиқариш бироз ўсиши кутилмоқда. AҚШда ишлаб чиқариш йилига 12 % га ошади. 2019–2020 йилларда Европа Иттифоқида, Испания ва Греция ишлаб чиқариш юқори бўлган давлатлардир. Бошқа мамлакатларда ишлаб чиқариш пасайиши кузатилмоқда. Италияда ишлаб чиқариш кескин пасайиб кетди. Шимолий Aфрикада ҳам ишлаб чиқариш камаймоқда. Қаттиқ буғдойни етиштириш пасайиши кузатилган Марокаш, Тунис ва Жазоирнинг ғарбий қисмида қурғоқчил шароитларни бошдан кечирди [6].

Шу сабабли кўплаб мамлакатларда қаттиқ буғдой экин майдонини камайишига олиб келди. Жаҳон буғдой бозорига ҳар йили 120–140 миллион тонна буғдой киради ва бу бозорда AҚШ, Aвстралия, Канада, Aргентина, Европа Иттифоқи, Россия, Қозоғистон ва Украина муҳим ролъ ўйнайди. Дунё бўйича буғдой экспортининг катта қисми ушбу 8 та давлат томонидан амалга оширилади. Aмерика Қўшма Штатлари ушбу давлатлар орасида биринчи ўринда туради [7].

1950 йилдан 1990 йилгача ишлаб чиқариш генетик яхшиланиш ва янги агрономик усулларнинг биргаликдаги таъсири туфайли ҳосилдорликни сезиларли даражада оширган [8].

1960 йилларга нисбатан азотдан фойдаланиш тўққиз баробар ошган ва олимлар башоратига кўра кейинги йилларда яна 40–50 фоизга ортиши мумкин. Қаттиқ буғдойнинг сифатли донини етиштириш бугунги кунда ўта долзарб масалалардан бири бўлиб, кўплаб хорижий мамлакатларда сифотли дон етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигига турли озуқа моддалари ва уларни меъёрининг нисбати бўйича узоқ муддатли ўрганиш шуни кўрсатдики, ҳосил асосан азот ва фосфорли ўғитлардан фойдаланиш ва уларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ. Калийли ўғитлар азот ва фосфорли ўғитлар билан биргаликда ва вегетация даврида қурғоқчилик шароитида қўлланилганда ҳосилнинг қийматига сезиларли таъсир кўрсатади [1, 4].

В. П. Кадушкина, Р. И. Бондарлар таъкидлашича, Россиянинг жанубида қаттиқ буғдойнинг ҳосилига таъсир кўрсатадиган асосий метеорологик омиллар «найчалаш» ва «бошоқлаш» фазаларидаги ёғингарчилик, шунингдек «дон шаклланиш» ва «донни тўлиш» босқичларида қулай ҳарорат режими ҳисобланади.

А. Р. Рахимов тадқиқотларида, суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида қаттиқ буғдой «Крупинка» нави октябрнинг биринчи ўн кунлигида экилганда маъданли ўғитлар N 210 P l47 K l05 кг/га, «Макуз-3» нави октябрнинг иккинчи ўн кунлигида экилганда N 180 P l26 K 90 кг/га меъѐрда қўллаш мақбуллиги асосланган.

Қаттиқ буғдой дон ҳосилдорлигига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Булар асосан навнинг ирсийланиши, табиий тупроқ-иқлим шароити ва агрономик омиллар мажмуидан иборат.

Қаттиқ буғдой етиштиришда нафақат навнинг ирсийланиши ёки маҳаллийлаштирилиши, балки ўсимликнинг ўсиш-ривожланиш ҳамда ҳосил шаклланиши давридаги ташқи муҳитнинг стресс омиллари (ҳаво ҳарорати, ҳавонинг нисбий намлиги, қуёшнинг оғиш бурчаги, шамол тезлиги), тупроқ шароити (тупроқ таркиби, шўрланиш даражаси) ва ушбу омилларга мос равишда амалга ошириладиган агрономик тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.

Лекин, Республикамизнинг жанубий минтақасида қаттиқ буғдой навларини турли меъёрларда экиш ва азотли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларининг дон ҳосилдорлигига таъсири юзасидан илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмаган ва иқтисодий самарадорлиги ёритилмаган.

Тадқиқот мақсади. Республиканинг жанубий минтақаси суғориладиган ерларида кузги қаттиқ буғдойни янги навларини етиштиришнинг иқтисодий тежамкор ва юқори ҳосил олиш агротехнологиясини ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодий самарадорлигини асослашдан иборат.

Тадқиқот усуллари . Дала тажрибалари 2018–2020 йилларда Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида яратилган кузги қаттиқ буғдойнинг районлашган Крупинка ҳамда истиқболли «Насаф» ва «Зилол» навларида олиб борилиб, уруғларни 4–5–6 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экиш ва азотли ўғит (N) билан 20–150–180–210 кг/га дан озиқлантиришнинг дон ҳосилдорлигига боғлиқлиги ўрганилди.

Илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда дала ва лаборатория тажрибалари «Методика Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур», «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари», «Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливных хлопковых районах», «Методика исследований с зернобобовыми культурами», «Основные положения определения экономической эффективности использования в сельском хозяйстве результатов НИР, новой техники и изобретения, рационализаторских предложений» қўлланмалари асосида, олинган маълумотларнинг математик-статистик таҳлили эса Б. А. Доспеховнинг «Методика полевого опыта» услуби бўйича амалга оширилган.

Тадқиқот натижалари. Тадқиқотлар давомида энг юқори ҳосилдорлик «Насаф» навида бўлиши аниқланди. Назорат вариантда навлар ҳосилдорлиги 22,5–27,8 ц/га ни ташкил қилди. Экиш меъёрлари бўйича таҳлил қилинганда, поя сонининг юқорилигига мос равишда экиш меъёрлари дон ҳосилдорлигини ошириши қонунияти кузатилди (1-жадвал).

Жадвал 1

Қаттиқ буғдой навлари ҳосилдорлигини уруғларни экиш меъёри ва азотли ўғитларни қўллаш меъёрининг таъсири

Т/р

Ўғит меъёри

Экиш меъёри

Нав номи

2018 йил

2019 йил

2020 йил

Ўртача

1

N 20 P 90 K 60

4 млн. дона

Крупинка

21,4

26,6

23,6

23,9

2

Зилол

20,6

24,4

22,6

22,5

3

Насаф

24,4

27,7

25,8

26,0

4

5 млн. дона

Крупинка

22,5

27,8

24,7

25,0

5

Зилол

21,5

23,0

22,8

22,5

6

Насаф

25,7

28,8

26,4

27,0

7

6 млн. дона

Крупинка

23,4

28,4

25,6

25,8

8

Зилол

22,5

26,3

23,5

24,1

9

Насаф

26,4

29,7

27,4

27,8

10

N 150 P 90 K 60

4 млн. дона

Крупинка

41,6

46,6

42,8

43,7

11

Зилол

45,8

48,8

46,8

47,1

12

Насаф

47,7

49,1

48,2

48,3

13

5 млн. дона

Крупинка

43,9

47,7

44,8

45,5

14

Зилол

47,6

49,2

48,9

48,6

15

Насаф

48,0

50,2

49,1

49,1

16

6 млн. дона

Крупинка

44,4

47,8

45,1

45,7

17

Зилол

48,7

49,6

49,4

49,2

18

Насаф

50,7

50,7

51,2

50,9

19

N 180 P 90 K 60

4 млн. дона

Крупинка

52,3

59,2

54,2

55,2

20

Зилол

57,5

62,3

59,1

59,6

21

Насаф

58,0

64,2

60,0

60,7

22

5 млн. дона

Крупинка

54,7

60,1

56,0

56,9

23

Зилол

58,3

64,6

60,5

61,1

24

Насаф

59,7

65,9

61,2

62,3

25

6 млн. дона

Крупинка

55,0

61,0

57,5

57,8

26

Зилол

59,6

67,9

61,0

62,9

27

Насаф

61,3

68,9

63,4

64,5

28

N 210 P 90 K 60

4 млн. дона

Крупинка

56,5

64,9

59,8

60,4

29

Зилол

59,7

69,7

63,2

64,2

30

Насаф

60,0

70,7

65,7

65,5

31

5 млн. дона

Крупинка

57,4

65,9

60,2

61,2

32

Зилол

62,2

70,5

64,3

65,7

33

Насаф

62,4

71,0

66,6

66,7

34

6 млн. дона

Крупинка

56,9

66,9

61,0

61,6

35

Зилол

60,0

71,0

65,2

65,4

36

Насаф

61,9

72,1

68,6

67,5

х

НСР 05 %

2,98

3,01

3,37

х

х

НСР 05 ц/га

8,29

8,37

9,37

х

Азотли ўғитлар билан гектарига 150 кг ҳисобида озиқлантирилган вариантда Крупинка навида экиш меъёрига мос равишда 43,7–45,7 ц/га, назорат вариантга нисбатан 19,8–20,4 ц/га, Зилол навида 47,1–49,2 ц/га, назорат вариантга нисбатан 24,6–26,1 ц/га, Насаф навида 48,3–50,9 ц/га, назорат вариантга нисбатан 22,1–23,1 ц/га юқори бўлиши аниқланди.

Азотли ўғитларни 180 кг/га ҳисобида озиқлантирилган вариантда Крупинка навида экиш меъёрига мос равишда 55,7–57,8 ц/га, назорат вариантга нисбатан 31,4–32,0 ц/га, Зилол навида 59,6–62,9 ц/га, назорат вариантга нисбатан 37,1–38,7 ц/га, Насаф навида 60,7–64,5 ц/га, назорат вариантга нисбатан 34,8–36,7 ц/га юқори бўлиши аниқланди.

Бу кўрсаткич 210 кг/га ҳисобида озиқлантирилган вариантда Крупинка навида экиш меъёрига мос равишда 60,4–61,6 ц/га, назорат вариантга нисбатан 35,8–36,5 ц/га юқори, Зилол навида 64,2–65,7 ц/га, назорат вариантга нисбатан 41,3–43,2 ц/га юқори, Насаф навида 65,5–67,5 ц/га, назорат вариантга нисбатан 39,5–39,7 ц/га юқори бўлиши тажрибалар давомида кузатилди.

Расм 1. Қаттиқ буғдой навларида дон ҳосилдорлиги, ц/га (2018–2020 йй)

Қашқадарё вилоятининг тақир тупроқлар шароитида кузги қаттиқ буғдой навларини ўғитлашда минерал ўғитлар меъёри N 150 P 90 K 60 кг/га дан N 180 P 90 K 60 кг/га меъёргача оширилганда ҳосилдорликнинг кескин ошишига (12,6 ц/га) юқори самара бериши янада оширилганда, ўғитлар меъёри ушбу N 180 P 90 K 60 кг/га дан N 210 P 90 K 60 кг/га меъёргача оширилганда самарадорлиги кескин (4,1 ц/га) тушиб кетишига таъсир кўрсатиши аниқланди.

Дон ҳосилдорлиги энг юқори кўрсаткичи азотли ўғитларнинг 210 кг/га миқдорида берилишида кузатилиб, гектарига 180 кг азотли ўғит қўлланилган вариантга нисбатан кескин фарқ кузатилмади. Уруғлар 6 млн.дон ҳисобида экилиб, азотли ўғит 210 кг/га ҳисобида қўлланилганда ўсимликнинг ётиб қолиши ҳисобига юқори самара бермаслиги аниқланди (расм. 1).

Хулоса. Қашқадарё вилояти суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида қаттиқ буғдой етиштиришда юқори агрофон қўлланиши экиш меъёри 6 млн. унувчан уруғ/га, азотли ўғитлар N 180 P 90 K 60 кг/га меъёрида қўлланилганда Крупинка навида N 210 P 90 K 60 кг/га меъёрида озиқлантирилганда 5 млн. унувчан уруғ/га ҳисобида экилиши юқори самара беради.

Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги қаттиқ буғдойнинг Зилол ва Насаф навларини мақбул экиш меъёри гектарига 4,0–5,0 млн. унувчан уруғ/га эканлиги аниқланди. Ушбу кузги қаттиқ буғдой навларини экиш меъёрини кўрсатилган мақбул меъёрдан камайтириш ёки ошириш ҳам дон ҳосилини камайишига олиб келиши кузатилди.

Адабиёт:

  1. Абашев В. Д., Светлакова Е. В. Влияние минеральных удобрений на урожайность культур зернотравяного севооборота // Аграрная наука Евро-Северо-Востока. — 2015. — № 2 (45). — С. 37–43.
  2. Кадушкина В. П., Бондарь Р. И. Влияние гидротермических условий на урожайность яровой твёрдой пшеницы на Дону // Сборник научных трудов ГНУ ДЗНИИСХ «Научные аспекты земледелия и животноводства», пос. Рассвет, ДЗНИИСХ, 2009. 225 с.
  3. А. Р. Рахимов. Суғориладиган ерларда қаттиқ буғдой интенсив навларининг ҳосилдорлиги ва дон сифатига экиш муддатлари ҳамда ўғитлаш меъёрларининг таъсири. қ/х.ф.ф.д. дисс. автореферати. Тошкент-2019. 8-б.
  4. Титова В. И., Варламова Л. Д., Тюрникова Е. Г., Архангельская А. М., Нефедьева В. В. Изменение продуктивности культур и агрохимических показателей почвы в 9-й ротации севооборота в многолетнем полевом опыте при применении удобрений // Агрохимия. — 2013. — № 7. — С. 25–32.
  5. http://www.openfields.it/sito/wp-content/uploads/2016/01/PASTARIA2015_N06_en-artOF.pdf
  6. https://www.mellco.com.au/uncategorized/market-update-june-2016/
  7. https://www.millermagazine.com/english/the-leading-countries-in-world-wheat-trade-and-wheat-varieties/.html
  8. http://faostat.fao.org
Основные термины (генерируются автоматически): дон, Крупинка, га дан, америка, Европа, отдельное растение, урожайность.


Ключевые слова

азот, ҳосилдорлик, нав, кузги қаттиқ буғдой, уруғ, меъёр
Задать вопрос