Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий –психологик механизмлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №7 (297) февраль 2020 г.

Дата публикации: 12.02.2020

Статья просмотрена: 1216 раз

Библиографическое описание:

Умаров, Б. М. Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий –психологик механизмлари / Б. М. Умаров, А. С. Назаров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 7 (297). — С. 352-353. — URL: https://moluch.ru/archive/297/67253/ (дата обращения: 16.12.2024).

Мазкур мақолада бошқарув фаолиятида вужудга келадиган низоли вазиятларда қарор қабул қилиш жараёнининг психологик хусусиятлари ва бу борада олиб борилган тажриба-синов ишлари натижалари бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи психологик маслаҳатларни баён этилади.

Калит сўзлар: шахс, низо, персонал, менеджер, шахснинг идивидуал хусусиятлари, менежмент, қарор қабул қилиш, бошқарув қарорлари, онгли танлов, детерминизм, индетерминизм.

В данной статье рассматриваются психологические особенности процесса принятия решений в конфликтных ситуациях, возникающих в управленческой деятельности. Также представлены результаты экспериментальной работы, психологические рекомендации, служащие повышению эффективности процесса принятия управленческих решений.

Ключевые слова: личность, конфликт, личность, менеджер, индивидуальные особенности личности, управление, принятие управленческих решений, сознательный выбор, детерминизм, индетерминизм.

Замонавий менежментда ҳар бир раҳбар менежерлик илмини эгаллаб, ишлаб чиқаришни, ходимларни малакали бошқаришга эришмоғи лозим. Бунда асосан қарор қабул қилиш жараёни муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида раҳбарларнинг бурчи, масъулияти ва маънавияти масаласига алоҳида эътибор қаратди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, бундай деди: «Иш юзасидан талабчанлик қилиш бошқа, одамларнинг шахсиятига тегиш бутунлай бошқа нарса. Одамлар иш юзасидан сизга бўйсуниши мумкин, бошқа ҳар қандай масалада сиз билан теппа-тенг ҳуқуққа эга эканини асло эсдан чиқарманг. Барчамиз яхши биламиз, халқимиз ориятли, номусли халқ. Халқимиз барча нарсага чидаши мумкин, лекин такрор-такрор айтаман, адолатсизлик ва ноҳақликка чидай олмайди. Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади. Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши зарур”.

Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида раҳбар ҳам, раҳбарлик усуллари ҳам ўзгарган.

“Бугунги куннинг энг муҳим вазифаси — деб таъкидлайдилар Муҳтарам биринчи президентимиз И. А. Каримов, — хаётимизнинг барча соҳаларида, айниқса, бошқарувда, республика миқёсида, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни бошқаришда, тармоқ бўғинларини идора этишда янгича фикрлайдиган, қийин дамларда маъсулиятни ўз зиммасига олабиладиган, тўғри қарорлар қабул қиладиган, ҳаёт билан ҳамқадам юришга қодир, иймони пок, билимдон, ишбилармон одамларни топиш, уларга ишонч билдиришдан иборатдир”.

Юқорида келтирилган ҳолатни эътиборга олиб, бошқарув жараёнлари сифатини оширишда бошқарув қарорларини қабул қилиш, уларни назорат қилиш долзарб масала ҳисобланади. Айниқса низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилиш долзарб масаллалардан бтиридир.

Низо — бу аниқ шахс ёки гуруҳлардан иборат бўлган икки ёки ундан ортиқ томон ўртасида муроса мавжуд бўлмаслигидир. Ҳар бир томон ўз нуқтаи назари қабул қилинишига интилиб, бошқа томоннинг шундай ҳаракат қилиш учун тўсқинлик қилади. (масалан икки мухандис станок яратиб, ҳар бири ўз лойихасини қабул қилишини талаб қилади).

Ҳозирги замон нуқтаи назаридан самарали бошқарилувчи корхоналарда баъзи низолар мавжуд бўлибгина қолмай, улар мавжуд бўлиши зарурдир ҳам. Албатта, низо доимо ижобий хусусиятга эга бўлмайди. Баъзи холларда у алоҳида шахс ёки бутун корхона эҳтиёжларини қондиришга тўсқинлик қилади. Лекин кўпчилик холларда низолар турли нуқтаи назарни баён қилишга ёрдам беради, қўйимша ахборот, альтернатив қарорларга эга бўлиш учун имкон яратади. Бу қарор қабул қилиш жараёнини самаралироқ қилиб, кишиларга ўз фикрини билдириш учун имкон яратади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида низо тушунчаси куйидагича талкин килинади:

Бошқариш жараёнида низо — бу раҳбар, ишчи ва бошка ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир. Ишлаб чиқаришдаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир килади ва уларнинг иш қобилиятини пасайтиради, жамоадаги “руҳий иқлим”ни ёмонлаштиради, кадрлар кўнимсизлигини купайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, меҳнат жамоаларини бошқаришни, кадрлар тургунлигини таъминловчи шартлардан биридир.

Бошқарув жараёнида низоли вазиятлар турли сабабларга кура вужудга келиши мумкин. Улардан:

– меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни;

– хақ тулашнинг такомиллаштирилмагани;

– ёмон меҳнат шароитларини;

– меҳнат хақидаги қонунларнинг бузишни;

– раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини;

– ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.

Низо маълум бир вазифа бажариши ва корхона фаолияти самарадорлиги ортиши учун хизмат қилиши мумкин ёки бирор вазифани бажаришга тўсқинлик қилиб, шахсий қониқиш ва корхона фаолияти самарадорлиги пасайишига олиб келиши мумкин. Низоларни бошқариш учун низоли вазият вужудга келиш сабабларини билиш лозим.

Ташкилот учун низоларининг қуйидаги асосий функционал (ижобий) оқибатларини ажтариб кўрсатсак бўлади:

  1. Муаммо шундай йўл билан ҳал қилинадики, бу ҳамма томонларни қониқтиради ва натижада одамлар ўзларини улар учун муҳим бўлган муаммонинг бартараф этилишига алоқадор деб ҳис қиладилар.
  2. Ҳамкор қабул қилинган қарор ҳаётга тез ва осон тадбиқ этадилар.
  3. Томонлар муаммоли масалаларни ечиш бўйича ҳамкорлик қилиш тажрибасини шакллантирадилар ва келажакда буни қўллаш мумкин бўлади.
  4. Раҳбарлар ва ҳодимлар орасидаги низоларнинг самарали ечими оқибатида “бўйсинувчанлик синдромини”, яъни хизмат вазифаси бўйича юқори лавозимдаги одамларнинг фикридан фарқ қилувчи ўз фикрини очиқча айтишдан қўрқиш барҳам топади.
  5. Одамлар ўртасидаги муносабатлар яхшиланади.
  6. Одамлар ҳамиша ёмон оқибатларга олиб келадиган, “ёвузлик” деб қараладиган келишмовчиликларнинг мавжудлигини табиий ҳолат деб ҳисоблайдилар.

Низоларни бошқаришнинг ташкилий (тузилмали) ва шахслараро усуллари фарқланади.

Маъмурий йўналиш вакилларининг фикрича, агар бошқарувнинг яхши формуласи топилса, ташкилот бир маромда силлиқ ишлайди.

Бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнининг такомиллаштириш истиқболлари бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда. Давлат ва жамият бошқаруви демократик тамойиллар, ҳозирги замон бозор иқтисодиёти фонуниятлари асосида ривожлангани сари бошқарув қарорлари ушбу қонуниятларга мос тарзда ишлаб чиқишини тақозо этади, бу ўз ўрнида бошқарув самарадорлигига эришиш имкониятини яратади. Шунингдек, бошқарув қарорларининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, уни такомиллаштириш ва бу соҳада замонавий раҳбар кадрлар тайёрлаш, уларда оқилона бошқарув қарори қабул қилишга доир кўникма ва малакани шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Адабиётлар:

1. Абдурахмонов У. F. ва бошкалар. Персонални бошқариш. -Т.: Шарқ, 1998.

2. Бирман Л. А. Управленческие решения.Учеб.пособие.-М.:Дело, 2008.

3. Махмудов И. Бошқарув психологияси.-Т.:УUNАКS- PRINT, 2006.

4. Омонов.Б. С. Менежмент асослари ва бошқарув қарорлари. -Т.: ТДАМ, 2006.

Основные термины (генерируются автоматически): PRINT.

Похожие статьи

Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида

Қарор қабул қилишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари таҳлил этилган. Шунингдек, қарор қабул қилишнинг самарадорлигини оширишнинг механизмлари очиб берилган.

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

Талабанинг фан бўйича мустақил таълим жараёнини ташкил қилишда мақсадли йўналтирилган ахборотлашган компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анча...

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш

Корхонадаги ишловчиларнинг меҳнати, жисмоний зўриқиш билан ишлаш ва узоқ вақт давомида тик оёқда туриб ишлаш, гавдани олдинга ва ён томонга буккан ҳолда эгилган ҳолатда туриб меҳнат қилишдан иборат. Ишнинг кескинлиги интеликтуал зўриқиш, сенсор нагру...

Задать вопрос