Саҳна маданияти ва масъулияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (259) май 2019 г.

Дата публикации: 27.05.2019

Статья просмотрена: 221 раз

Библиографическое описание:

Юсупов, Ш. Т. Саҳна маданияти ва масъулияти / Ш. Т. Юсупов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 21 (259). — С. 618-621. — URL: https://moluch.ru/archive/259/59582/ (дата обращения: 16.12.2024).

Мазкур мақола узоқ йиллик изланишлар ва профессионал тажрибадан олинган хулосалар маҳсулидир. Унда берилган кўрсатмалар саҳнада фаолият юритувчилар,бўлғуси ижодкорларнинг театр, телевидение, радио ва дубляж соҳаларида нотиқлик, дикторлик, бошловчилик каби фаолиятларида саҳна маданияти ва уни қўллаш ўрни хақида сўз боради.

Калит сўзлар: саҳна маданияти, муносабатлар устуворлиги, тафаккур, ақл-заковат, руҳий ҳолат, беқиёс таъсирчанлик, ифодавий хусусиятлар, прогрессив, агрессив.

Данная статья является обобщением многолетних исследований и профессионального опыта. В статье рассматриваются вопросы сценической культуры и ее роли в деятельности артистов театра, дикторов и ведущих телевизионных и радиопрограмм.

Ключевые слова: сценическая культура, мышление, интеллект, психическое состояние, непревзойденная отзывчивость, выразительные свойства.

Истиқлол йилларида бой тарихимиз ва маданий меросимизни ўрганишга, шунингдек миллий қадриятларимизни тиклашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Юртимизда истеъдод эгаларига яратиб берилаётган муносиб шароитлар сабабли юксалиб бораётган навқирон авлод ижодидан нафақат биз, балки дунё аҳлининг ҳам баҳраманд бўлиши заминимиз санъат илдизлари теран истеъдодларга бой эканлигини исбот этмоқда. Зеро халқимиз ардоқлаган саҳна биз учун бирдек муқаддас ва азиз саналади.

Дарҳақиқат саҳна муқаддас даргоҳ, билингки у одобдан бошланади. Саҳна қатъий интизом ва тартибни ҳурмат қилади. Шу сабабли айнан саҳна ижодкорнинг ўз сўзини айтадиган катта бир муқаддас маконга айланди. Саҳна эзгуликни тарғиб қилиб, бевосита мана шу сўзни айтадиган ижодкорларнинг минбарига айланди. Шундай экан саҳна маданияти деб аталмиш тушунчани яхши англаб олмоғимиз унинг салмоғини теран ҳис этиб, масъулиятини англамоғимиз лозим. Шу ўринда савол туғилади. Саҳна маданияти деганда нимани тушунамиз? Ёки айнан саҳна маданияти деб аталмиш тушунчага нисбатан талаб ва эҳтиёжнинг кучайишига сабаб нима?

Саҳнага чиқиш, ўз ижодий ниятларини амалга ошириш ва томошабинларнинг эътиборига сазовор бўлиш катта маҳоратни талаб қилади. Саҳнадаги ҳар қандай шахс ўзини тутишнинг асосий қоидаларини билиши шарт. к.С.Станиславский таъбири билан айтганда барча қийинчиликларни одатий, одатийликни енгил, енгилликни гўзалликга айлантириш лозим. Баъзан ижрочилар, маърузачилар, педагоглар, саҳна ишчилариданда хароброқ кўринади, уларда саҳнада ўзини тутиш маданиятидан асар кўринмайди. Бу ўз танаси, асаблари, эътиборини бошқара олмаслигининг натижасидир.

Актёр ўз ишлари бўйича мактаб яратган Делсартнинг таъбирича, тана-чолғу, актёр-чолғучи ҳисобланади. Саҳнада қўл, оёқ, тана, юз ҳаракатининг барчаси томошабиннинг кузатувида бўлади. Баъзан саҳнага чиққан шахсниинг муваффақиятсиз чиқиши, уни ва зални бирлаштириб турган эътибори риштасини узиб юборади. Ҳаётда кўп ҳам билинмайдиган камчиликлар саҳнада дарҳол сезилади ва томошабиннинг ғашига тегади. Бу тушунарли, негаки саҳнада инсон ҳаёти чекланган майдонда намойиш этилади. Бошловчининг овози, нутқи, унинг ташқи кўриниши ва юриш-туриши, саҳнага чиқишининг ўзиёқ унга муваффаққият келтириши мумкин, ёки аксинча ҳолатлар ҳам рўй беради. К. С. Станиславский шундай ёзган эди: “Актёр саҳнада ўзини яхши ҳис қилиши, лекин ўзининг ҳис-туйғуларини ифодалашда танасининг нотўғри ҳаракати билан бутун кўринишини бузиб ташлаши мумкин. Матнни томошабинларга ёки эшитувчиларга етказиб бера олмайдиган актёрни Станиславский “Тушунарсиз ғулдираб ўз маъшуқасига севги изҳор қилаётган” соқовга ўхшатади [2, б. 123].

Ижрочининг танасига бўлган асосий талаблар қуйидагилар:

  1. Саҳнада гапираётган инсонинг вазияти қулай ва табиий бўлиши лозим, у икки оёқда маҳкам ва қулай тура олиши керак, бу тананинг мустаҳкамлиги, тана оғирлигини бутун мушак ва суякларга тенг тақсимланишини таъминлайди.
  2. Елкалар умуртқаларга нисбатан тўғри ҳолатда бўлиши керак. Бу яхши нафас олишга ва кўкрак титрагичидан фойдаланишга имкон беради.
  3. Бошни эгиб туриш ёки орқага ташлаш мумкин эмас, уни эркин ушлаб, бўйинни сиқмай туриш керак-бу томоқ ва кекирдакнинг эркинлигини, табиийлигини таъминлайди. Уларнинг ҳолати овозни тўлақонли жаранглашига хизмат қилсин.
  4. Саҳнадаги бошловчининг юзи сохталикдан ҳоли ва умумий вазифа бўлган ижод ғоясига бўйсундирилган бўлиши зарур. Машғулот жараёнида табассум, ўзи бажараётган ишдан хурсандчилик, мамнунлик омили кўриниши шарт. “Қувонч ҳисси, кўз кулгуси сифатида намоён бўлганидек, юздаги кулгу ҳам санъаткорда кўтаринкилик, ижод қувончи ҳиссини намоён этади”.
  5. Қўллар эркин бўлиши орқага ёки кўкракка боғланмаган, ёнларга эркин туширилган бўлиши лозим. Бундай ҳолатда ҳар қандай вазиятда эркин, зарурий ишорани бажариш мумкин бўлади.

Баъзи бошловчиларнинг саҳнага ниҳоятда жиддий норози қиёфада чиқиш одати бор. Томошабинлар олдига тушкун, норози ёки кеккайган қиёфада чиқиш уларнинг кайфиятига салбий таъсир этиши мумкин. Баъзида омма олдига чиқаётган бошловчини ҳаяжон босади. Ўзини қўлга ола билмаган бошловчи матнларни тез унутади. Саҳнага чиқиш олдидан ҳаяжонни босиш учун қуйидагилар бажарилса мақсадга мувоффиқ бўлади.

  1. Омма олдига чиқибоқ гапира бошлаш мумкин эмас, ўзининг ва томошабинларнинг эътиборини жамлаб олиши учун бир неча сония туриши лозим бўлади. Бу пайтда 2–3 мартда бурун билан чуқур нафас олиш зарур. Ўпка, томоқ мушакларини таранглик ҳолатидан халос қилинади, яна нафас олинади. Саҳнага чиққандан сўнг ва ижодий жараён олдидаги бу оралиқ томошабинлар эътиборини жамлашга ҳам ёрдам беради.
  2. Саҳнага чиқишдан олдин бошловчи қўлидаги матнни яна бир бор кўздан кечириб, техник воситаларни ҳам кўздан кечириб қўйиши фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу фикрлар талаба-актёрнинг саҳна маданиятини ривожлантиришига хизмат қилади. Бошловчи ким бўлишидан қатъий назар саҳнада ўзининг юқори маданиятини кўрсатгандагина унинг санъати қадрланади.

Узоқ йиллар давомида катта саҳналарда ижод қилаётган, ўзини саҳнада тутиши билан миллионларга ўрнак бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқов мисолида ҳам юқоридаги саволларга жавоб топиш мумкин. Санъаткорнинг ўзбек санъатига кириб келиши барча томошабинларга илиқ баҳор каби ёқимли ва хуш келди. Шу вақтгача унинг ҳар бир саҳнага чиқишини томошабинлар интиқлик билан кутишади. Биз санъаткор билан суҳбатлашган вақтимизда: унинг “Мен ҳамиша концерт руҳига мос тайёрланаман. Яъни маълум ижодий гуруҳ билан саҳнага чиқишдан олдин ўша гуруҳ ёки санъаткорнинг услуби, ижоди билан атрофлича танишаман. Концертга тайёрлигимни ҳис қилганимдагина саҳнага чиқаман. Хонанда дастурга киритган қўшиқни айтиб, саҳнани тарк этаверади. Аммо бошловчи кечани бошидан охиригача жавобгардир. Чунки контсертнинг мувафаққияти бошловчининг маҳоратига боғлиқ,”- деган сўзларидан саволимизнинг бир қисмига жавоб топгандек бўлдик. Бунда ўша кечанинг руҳиятига мос кийим танлаш, саҳна ҳатти-ҳаракатларига алоҳида эътибор бериш, хуллас ташқи қиёфадан тортиб, ички маданиятгача концертнинг муваффаққиятига сабаб бўлади. Зеро, бошловчи санъаткор миллат номидан саҳнага чиқади.

У ҳар сафар томошабинлар билан учрашган чоғида: “Мен маданият, маънавият тарғиботчисиман. Одамлар айниқса, ёшлар менга қараб ўрганади ва андоза олади, деган гапларни ўзига сингдириши ва унга қатъий амал қилиши керак. Ўшандагина саҳнадаги бошловчи ҳам тарбиячи ролини ўйнаши шубҳасиз. Баъзида бошловчиларнинг турли хил ғарбча кийинишига, соч турмаклаганига гувоҳ бўламиз. Бу ҳам майли, нутқининг равон эмаслиги, жумлаларни палапартиш айтиши фикрнинг бузилишига олиб келади. Бу эса олиб бораётган тадбирга салбий таъсир кўрсатади. Бир сўз билан айтганда, суръат билан сийрат ўртасида катта тафовут келиб чиқади. Бу томошабиннинг дид-фаросатини бузиб юборади. Шундан, оддий сўз билан айтганда, ўта маданиятсизлик бошланади” [2, б. 28].

Шу ўринда Ўзбекистон халқ артисти Ғанижон Тошматовнинг саҳна маданияти ҳақидаги фикрларини келтирмоқчимиз. Устоз санъаткор саҳна ҳар ким учун эмаслигини, саҳнага чиққан ижодкор ички маданиятга эга бўлишини, чунки саҳна билан томошабин зали ўртасида маълум бир масофа борлигини, санъаткор саҳнага чиққанида томошабиндан бир поғона юқори ўтиришини, шунга яраша томошабинга ҳурмат билан қарашини алоҳида таъкидлаганлар.

Энди бошловчининг нутқи ҳақида тўхталиб ўтамиз. Бошловчилик санъатининг машҳур усталаридан бири Борис Брунов шундай деган эди: “Одатда ҳар қандай концертнинг ёки томошанинг нутқ, сўз билан боғлиқ қисми бошловчининг зиммасида бўлади. Сиз концерт бўйлаб, яъни мусиқа, қўшиқ, рақслардан иборат гўзал салтанат сари саёҳат қилар экансиз, унга ишонасиз. У сизни бу салтанатнинг нурафшон ёъллари бўйлаб етаклайди, раҳбарлик қилади. Ҳар битта санъаткорни, ижро этиладиган ҳар бир асарни у сизга таништиради ва тақдим этади. Бошловчи меҳрибон, очиқкўнгил, очиқ чеҳрали мезбондир — томошабинларни у кутиб олади, санъаткорларнинг саломини, ҳурмат эҳтиромини, юракдаги гапларини йиғилганларга етказади. Бошловчи ёқимли, ақлли комил суҳбатдошдир. У томошабинларнинг кайфиятини хушёрлик билан кузатиб бориши, зарурат туғилганда юзага келган вазиятни мос ва муносиб ёъсинда юмшата олиши ва бу билан давранинг равон йўлида пайдо бўлган тўсиқни олиб ташлашни билиши зарур. Яхши бошловчи ўртамиёна дастурнинг даражасини кўтариб юборишга қодир бўлганидек, ёмон бошловчи энг ёруғ юлдузлар қатнашадиган анжуманнинг қадрини тушириб юборади.

Ёқимли овоз, асарда таъриф этилган манзара, воқеани кўриб, кўз олдидан унда жам бўлган ҳис-туйғуларни кўнгилдан ўтказа олиш, матнни тўла теран тушуниб, матндаги таг маънони илғаб, очиб бера олиш кабилар саҳнадаги бошловчининг қандай маҳоратга эга эканлигини англатади. Бундан ташқари ўзининг замон ва инсон тақдири ҳақидаги кечинмалари, туйғуларидан келиб чиққан ҳолда нималарнидир қўшиб бойитиб, етказиб бера олиш кабилар санъаткорга хос фазилатдир. Буни ўзлаштирган бошловчи саҳна маданиятининг яна бир қисмини тўлдиради.

Классик драматургиясининг даҳоларидан бири Шекспир ҳам саҳнани жуда улуғлаган. Унинг таърифи бугунги кунда кўпчиликка маълум: ҳаётнинг ўзи — саҳна, унда биз ўзимизга тегишли катта кичик ролларни ижро этамиз. Қолаверса, саҳнага ҳурмат ва эҳтиромда бўлган ижодкоргагина омад кулиб боқади. Хуллас, саҳна маданиятини белгилаб берувчи илк омил бу шу саҳнага бўлган эҳтиром, садоқат ва катта меҳр-муҳаббатдир.

Тан олиш керакки, бугунги кунда аксар ҳолатларда саҳнанинг безагига эътибор қаратиб, унда бир-икки кунлик “Ҳою ҳавас”га учиб, катта устозлар фалсафасини унутиб, кўринишдаги, яъни сунъий маданиятга кўпроқ урғу бериб, ижодкорнинг ички олами, яъни маънавиятини унутиб қўяётган ижодкорлар ҳам талайгина. Устоз санъаткорларимиз яратиб кетган катта ижод мактаби анъаналарини ёш ижодкорларимиз кўп ҳолатларда унутиб қўяётгани мана шундай кўнгилсизликларга олиб келмоқда. Матбуотдаги чиқишлар орқали саҳна маданияти тарғиботининг қизғин тусга кирганига қарамай, барибир саҳна аталмиш муқаддас даргоҳ қоидаларини ёдидан чиқараётган ёшларимиз борлигини инкор этолмаймиз.

Халқимизда устоз кўрган шогирднинг ишини кўр, манзилини сўр, деган бир чиройли ҳикмат бор. Шогирд устозининг катта ҳаёт мактабида ўқийди. Ўзи ҳам изланади ва интилади, устоз фотиҳаси билан ўз ёълига эга бўлади. Саҳна ёзилган ва ёзилмаган қонунларга бўйсунади. Барча қадриятларнинг энг яхшилари унда мужассам. Муҳими, бу жараёнда уни теран англамоқ, уни севмоқ, унга садоқатли бўлмоқ чин санъаткорнинг соф инсоний бурчидир.

Адабиётлар

  1. Лутфулло Маҳмуд. Ўткир Сиддиқов. –Т., Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000.
  2. Станиславкий К. С. Работа актёра над собой часть-2. –М., Исскуство, 2007.
Основные термины (генерируются автоматически): сценическая культура.

Ключевые слова

саҳна маданияти, муносабатлар устуворлиги, тафаккур, ақл-заковат, руҳий ҳолат, беқиёс таъсирчанлик, ифодавий хусусиятлар, прогрессив, агрессив

Похожие статьи

IX-XV асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирларнинг хусусиятлари

Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда бир қатор илмлар ривож топди. Булар фаторида тафсир (Қуръон шарҳи) илми ҳам ўзининг тараққиёт босқичини босиб ўтди. Минтақада нақлий ва ақлий тафсир турларидан ақлий қисми тез ривождандики, олимларнинг аксарият ижодлари м...

Нафс тасаввуфий тушунча сифатида

Ушбу мақолада тасаввуф таълимотининг марказий тушунчаларидан бири нафс тўғрисида гап кетади. Нафс тушунчасига нисбатан турли хил кишилар — тасаввуф аҳли ва олимларнинг қарашлари ўз аксини топган. Нафс билан қандай иш олиб бориш лозимлиги кўрсатилади ...

Сирожуддин Ўшийнинг “Нисоб ал-ахбор” асари Мовароуннаҳр ҳадис илмига оид муҳим манба

Мазкур мақолада ҳанафий-мотуридий мазҳабининг машҳур олимларидан бири аллома Сирожуддин Ўший (569/1173)нинг ҳадис илмига оид “Нисоб ал-ахбор” асари ҳамда унинг қўлёзма нусхасида мавжуд ҳадис илми, ровийлар ва ҳадис тўпламлари тўғрисида келтирилган ма...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Ўзбекистонда нашриётчилик иши ривожининг тарихий таҳлили

Нашриётчилик иши тараққиётининг ўзига хосликлари танқидий таҳлил қилинади, Ўзбекистонда нашриётчилик иши тараққиёти тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган ўзбек ва хорижий тадқиқотчиларнинг ишларига баҳо берилади. Республикада китоб нашр этиш иши ри...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Мактабгача таълим соҳаси талабаларида бошқарувчанлик қобилиятларини ривожлантириш

Мақолада олий таълимда мактабгача таълим мутахассисларини бошқарув тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, мактабгача таълим муассасалари педагог ўртасида ўзаро рақобатни кучайтиради ва таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш, монито...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Муҳандислик машиналарини жанговар шароитларда қўллаш самарадорлигини ошириш

Мақолада хорижий давлатлар армияси муҳандис бўлинмаларидаги зирҳли бульдозерларнинг яратилиши тарихи, ривожланиши ва қўлланиши келтирилган. Зирҳли бульдозерларнинг истиқболли намуналарини техник ва эксплуатацион кўрсатгичлари кўриб чиқилган ва таҳлил...

Задать вопрос