Инновацион муҳитни шаклланиш асослари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Сатторкулов, О. Т. Инновацион муҳитни шаклланиш асослари / О. Т. Сатторкулов, К. У. Рахматов, Ш. О. Садикова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 9 (299). — С. 217-219. — URL: https://moluch.ru/archive/299/67478/ (дата обращения: 16.12.2024).

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш имкониятини берувчи инновацион муҳитни шаклланиш омиллари ҳамда йўллари ўрганилган. Жумладан, инновацион муҳитнинг қуйидаги омиллари, яъни ишчи кучи малакаси, инвестицион жозибадорлик, ишлаб чиқаришга янги технологияни жорий этиш, инновацион инфратузилмани ривожланганлик даражаси очиб берилган.

Калит сўзлар: инновация, салохият, таълим, технология, инсон капитали, ишчи кучи, муҳит.

В данной статье изучены роль и значение инновации в мировой экономике, в том числе в экономике развитых стран. Рассмотрены пути и факторы формирования инновационной среды в условиях республики, позволяющей развивать современную наукоемкую технологию, эффективно использовать человеческий капитал и других факторов производства. В частности, рассмотрены факторы инновационной среды, такие как квалификация рабочей силы, инвестиционная привлекательность экономики, внедрение в производство новой технологии, уровень развития инновационной инфраструктуры.

Ключевые слова: инновации, потенциал, образование, технология, человеческий капитал, рабочая сила, среда.

Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритиш субъектлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири мазкур субъектларда инновацион фаолликни ошириш ҳисобланади. Ривожланган, бозор иқтисодиётини босиб ўтган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, инновациялар бозор иқтисодиётида фаол ўзгаришларни амалга ошириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини кўтариш вазифаларини бажариб, кучли ишлаб чиқариш салоҳиятини яратишда асос бўлиб хизмат қилади. Ишлаб чиқариш корхоналари рақобатбардошлиги янги технологиялар, товар ва хизматларни жорий этиш йўли билаи шаклланиб боради. Шунинг учун ҳам корхона ва ташкилотларда инновацияларни самарали жорий этишга йўналтирилган миллии илмий-техник сиёсат олиб бориш зарур бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “..инновация-бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак”. [1, 5б.].

Бугунги кунда жаҳон ва миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда иқтисодиётни инновацион ривожлантириш устувор аҳамият касб этмоқда. Ривожланган мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг 70–90 фоизи айнан инновация фаолиятини ривожлантириш ҳисобига яратилмоқда. Чунки дунё бозорида юқори технологиялар асосида ишлаб чиқилган илм талаб этиладиган маҳсулотлар улушида салмоғи юқори мамлакатлар ўртасидаги рақобат тобора кучайиб бормоқда. Жумладан, дунё бозоридаги илм талаб этиладиган маҳсулотларнинг 36 фоизи АҚШга, 30 фоизи Японияга, 22 фоизи Хитой давлатига тўғри келмоқда. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра ҳар миллион аҳолига нисбатан илмий тадқиқотлар билан банд бўлган мамлакатлар рейтингида 1-ўринда Исроил 8250 нафар, 2-ўринда Жанубий Корея 7113 нафар, 3-ўринда Япония 5210 нафарга тўғри келмоқда. [2, 187б.].

Иқтисодий тараққиётнинг хозирги босқичида мамлакатимиз олдида турган муҳим масалалардан бири глобаллашув кўлами тобора кенгайиб бораётган бир шароитда ҳар қандай конъюнктуравий ўзгаришларга қарши тура оладиган, ички ва ташқи бозор талабларига тез мослаша олувчи рақобатбардош миллий саноат тармоқларини шакллантириш долзарб аҳамиятга эга. Чунки миллий саноатнинг барқарор ва мутаносиб ривожланиши ва жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаши ҳисобидан аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини янада ошириш олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бунинг учун албатта иқтисодиётдаги инновацион фаолликни оширишимиз зарур бўлади. Бунга инновацион муҳитни шакллантириш орқали эришишимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “..саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт — 28 фоизга кўпайди ”. [3, 5б.].

Инновацион муҳит-бу мамлакатда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида инновацион жараёнларга таъсир кўрсатувчи меъёрий-ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий, молиявий, техник, ижтимоий ва бошқа шарт-шароитлар мажмуидир.

Инновацион муҳит энг аввало қуйидаги иқтисодий омиллар орқали белгиланади:

− ишчи кучи малакаси;

− илмий тадқиқот билан шуғулланаётган ходимлар сони;

− ўртача иш ҳақи даражаси;

− мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги;

− ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни кўллаш фаоллиги;

− инновацион инфратузилманинг ривожланганлик даражаси;

− иқтисодий конъюнктура ҳолати;

− ички бозор сиғими;

− товарларни ташқи бозорда сотиш имкониятлари;

− кредит тизими ҳолати, молиявий ресурслар, солиққа тортиш даражаси;

− ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги;

− хорижий капиталга нисбатан давлат сиёсати, унга нисбатан имтиёзли шарт- шароитларнинг белгиланганлиги ва ҳ. к.

Инновацион салоҳияти юқори бўлган давлатларда теран илм талаб этилувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бевосита корхоналарга юқори технологияларни жорий этиш, турли илмий текшириш институтлари, олий таълим муассасалари, йирик корхоналар ҳамда тажриба-конструкторлик ташкилотлари, тажриба-конструкторлик ва кичик инновацион марказлар томонидан илгари сурилган инновацион ғоялар корхоналар орқали амалиётга татбиқ этилади. Бунда корхоналардаги мавжуд инновацион муҳит катта роль ўйнайди. Корхоналарда инновацион ғояларни шакллантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишда инновацион муҳитнинг ўрни салмоқлидир. Корхоналардаги инновацион ғояларни тижоратлаштириш учун албатта уларда инновацион муҳит шаклланган ва инновацион салоҳият юқори бўлиши лозим. Бунинг учун хориж амалиётида мазкур масала билан боғлиқ тадқиқотларнинг илмий-назарий талқинига катта эътибор қаратиш, мамлакатимиз шароитига мос услубиётлардан фойдаланиш талаб этилади.

Иқтисодиёти тараққий этган мамлакатлар амалиётида корхоналарнинг инновацион муҳитини ривожлантириш иқтисодий ўсишнинг манбаи сифатида тан олинган. Инновацион муҳитни ривожлантириш нафақат алоҳида иқтисодий субъектнинг, балки бутун бир тизимнинг ҳам ривожланишини таъминловчи алоҳида асосий ўсиш манбаи ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг якуний натижаси саноат корхоналарида мавжуд инновацион салоҳиятни баҳолаш, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш учун инновацион муҳитни яхшилаш лозим. Бунинг учун бевосита ишлаб чиқариш, фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини яхшилаш зарур ва қуйидаги омилларга эътибор қаратиш лозим:

− таълим;

− илм-фан;

− инсон капитали;

− инновацион инфратузилма;

− корхоналарнинг инновацион фаоллиги;

− корхоналардаги инновацион салоҳият.

Бироқ юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, саноат корхоналари инновацион жозибадорлигини ошириш, уларнинг фаолиятини комплекс ривожланишини таъминлаш ва инновацион муҳит жозибадорлигини ошириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

− корхоналарнинг инновацион муҳитини тавсифловчи кўрсаткичлардан бири сифатида инновацион жозибадорликни таҳлил қилиш ва истиқбол кўрсаткичларини белгилаш услубиётини илмий жиҳатдан асослаш;

− реал сектор тармоқларида соҳалар кесимида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этишнинг ривожланган мамлакатлар тажрибасини татбиқ этиш ҳамда инновацион лойиҳаларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва амалий жорий этиш учун лозим бўладиган шарт-шароитларни таъминлаш;

− корхоналарда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар самарадорлигини стратегик прогноз қилиш, қўллаб-қувватлаш ва жорий этишни таъминловчи инновация фаолиятини амалга ошириш учун кулай шароит яратиш;

− тармоқ ва соҳалар кесимида юқори технологиялар, ноу-хау ва замонавий ишланмаларни жорий этишни талаб қилувчи устувор соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини қабул қилиш;

− корхоналарда илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ҳамда инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этишда илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари билан узвий алоқа қилувчи инфратузилмани ривожлантириш;

− корхоналарга инновацион лойиҳа ва ғояларнинг тижоратлашувини йўлга қўйиш мақсадида хусусий ва нодавлат инвесторларни жалб этиш.

Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш миллий корхоналарда инновацион муҳитнинг сезиларли даражада ортишига олиб келади. Бу эса корхоналарда инновация жараёнларининг янада фаоллашувига, инновацион муҳитнинг яхшиланиши ва корхоналарнинг инвестицион жозибадорлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этилишига олиб келади.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси. 29.12.2018й. № 271–272
  2. Расулов Н. Ўзбекистонда қулай инновацион муҳитнинг шаклланиши ва ривожлани- шининг назарий асослари.//Материалы ХI Форума экономистов. Ташкент: IFMR, 2019.187–193 бет.
  3. Мирзиёев Ш. М. 2020 йил — илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили. //Халқ сўзи. 1–5б. 25.01.20й.
Основные термины (генерируются автоматически): IFMR, инновационная среда, инновация, рабочая сила, человеческий капитал.

Ключевые слова

инновация, технология, таълим, салохият, инсон капитали, ишчи кучи, муҳит

Похожие статьи

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитлашни қўллаш имкониятлари

Мақолада инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитларни моҳияти, уни бошқариш йўллари, шунингдек, синдициялаштирилган кредитларни хусусиятлари ва функциялари, шунингдек инновацион муҳит яратиш имкониятлари ва инвесторлар учун...

«А» тоифасига мансуб шахсларнинг овқатланиш тарзини ўрганиш ва таҳлил қилиш

Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлар...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

Мебель ишлаб чиқариш корхонаcида ишловчиларнинг гигиеник меҳнат шароитларини баҳолаш

Мебел ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларининг меҳнат шароитларини СанҚ ва Н № 0141–03 «Иш жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги, ишлаб чиқариш муҳитининг зарарлилик ва ҳавфлилик омиллари кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини гигиеник классификациял...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Муҳандислик машиналарини жанговар шароитларда қўллаш самарадорлигини ошириш

Мақолада хорижий давлатлар армияси муҳандис бўлинмаларидаги зирҳли бульдозерларнинг яратилиши тарихи, ривожланиши ва қўлланиши келтирилган. Зирҳли бульдозерларнинг истиқболли намуналарини техник ва эксплуатацион кўрсатгичлари кўриб чиқилган ва таҳлил...

Мактабгача таълим соҳаси талабаларида бошқарувчанлик қобилиятларини ривожлантириш

Мақолада олий таълимда мактабгача таълим мутахассисларини бошқарув тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, мактабгача таълим муассасалари педагог ўртасида ўзаро рақобатни кучайтиради ва таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш, монито...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Задать вопрос