Қорақалпоғистонда тупроқ унумдорлигини оширишда шоли сомонини қўллашнинг аҳамияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (259) май 2019 г.

Дата публикации: 27.05.2019

Статья просмотрена: 119 раз

Библиографическое описание:

Отенова, Ф. Т. Қорақалпоғистонда тупроқ унумдорлигини оширишда шоли сомонини қўллашнинг аҳамияти / Ф. Т. Отенова, Г. С. Нурмахашева, Х. Б. Изентаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 21 (259). — С. 607-609. — URL: https://moluch.ru/archive/259/59375/ (дата обращения: 22.12.2024).

Маколада Қорақалпоғистон шароитида шоли экиладиган тупроқларда энергия материали сифатида янчилган шоли сомонини азот, аммафос ва калий минерал ўғитлари билан бирга қўлланиш юқори биологик фаолликни пайдо этишда ва тупроқ унумдорлигини тиклашда катта аҳамиятга эга эканлиги хакида маълумотлар берилган.

Калит сўзлар: микроорганизмлар, минерал уғит, шоли сомони, аммонификацияловчи микроорганизмлар, кучли шурланган тупроқлар.

В статье приводятся эффективность применения рисовой соломы с минеральными удобрениями для улучшения плодородия почв Каракалпакии при рисосеянии и активизация деятельность микроорганизмов всех физиологических групп.

Ключевые слова: микроорганизмы, минеральные удобрения, рисовая солома, аммонифицирующие микроорганизмы, засоленные почвы.

Тупроқ ҳаётида микроорганизмларнинг тутган ўрни ниҳоятда каттадир. Доимий сув босиб турган тупроқларда, яъни шоли далаларида ўзига хос микроорганизмлар яшаб, ҳаёт кечирадилар ва суғориладиган тупроқларни унумдор ва ҳосилдор қилишда микроорганизмларнинг фаолияти бебаходир.

Маълумки, суғориладиган ўтлоқи тупроқлар таркибида озуқа моддалар етишмайди. Шолининг ўсиб ривожланишида унинг иммобилизация миқдорини оширишда янги агротехникани асосий вазифа қилиб қўйилди. Бу масала албатта кўп микроорганизмларнинг иш фаолиятига боғлик. Айниқса, чиритувчи бактериялар, минерал азот ўзлаштирувчи бактериялар, клетчаткани парчаловчи бактериялар ва бир неча тур замбурғлар, шунингдек яшил ва кўк-яшил сув ўтлари таъсирида элементларнинг ҳаракатчан шаклини ошириш энг долзарб муаммоларнинг бири ҳисобланади.

Айниқса, шоли экиладиган тупроқларда энергия материали сифатида янчилган шоли сомонини азот, аммафос ва калий минерал ўғитлари билан бирга қўлланиш юқори биологик фаолликни пайдо этишда ўз кучини кўрсатди.

Жанубий Орол бўйи тупроқларида экиладиган далаларга минерал ўғитлар билан биргаликда энергетик жамғарма сифатида шоли сомонларини майдалаб қўллаш, микроорганизмларнинг ривож топишига асос бўлиши билан тупроқ унумдорлигини тиклашда катта аҳамиятга эга.

Б. А. Неунылов органик моддалар манбайи сифатида шоли сомонини ишлатишни биринчи марта таклиф қилган [3]. Сомоннинг энг муҳим кўрсаткичи бу унинг намлигида. Қуруқ сомонда 14 %, ўртача қуруқ сомонда 15–16 %, намли сомонда 16–20 % гача намлилик бўлади. Қуруқ сомон яхши майдаланади, компост таёрлаганда ва тупроқга солганда ўзига намлиликни яхши сингдириб олади [7].

Кўпчилик мамлакатларда шоли сомонини ёқиб юбориш қатиян ман этилган. 1 га ердаги сомонни ёқиш натижасида 70 кг қаттиқ модда, 300–500кг СО2, 20 кг NО2 ҳосил бўлади. Бу эса атмосфера ҳавосининг бўзилишига, энтомофаўнанинг юқолишига олиб келади [1].

Шоли поя далаларига шоли сомонини 5–10 т/га миқдорида қўлланилганда ижобий натижа бериш тастиқланди. Сомондан ажралиб чиқадиган токсин моддаларнинг уруғларига таъсири 3–4 ҳафта давом этиши мумкин, 5–7 ҳафтадан сунг унинг токсинлик қуввати кескин камая бошлайди. Демак, шоли сомонини қўллаш энергия манбаси бўлиб, тупроқдаги органик мода заҳираларини тўплашга асосий омил ҳисобланади.

Сомон уч хил органик моддаларнинг бирикмаларидан тузилган: целлюлоза, гемицеллюлоза ва лигнин. Целлюлоза асосан глюкоза таркибида учрашади. Гемицеллюлоза пентозан шакарларидан тузилган бўлиб, моддаларни боғлаш вазифасини бажаради. Лигнин ароматли бирикмаларнинг полимери бўлиб, ўсимлик органларига қаттиқлик, мустаҳкамлик беради. Шоли таркиби яна оқсил, сахара, туз ва золодан туради [8].

Микроорганизмлар тупроқ таркибидаги ўсимлик қолдиқларини, жумладан шоли сомонини парчалаб, уларни ҳар хил минерал бирикмаларга айлантиради. Албатта бу жараён аэроб шароитда юз беради, улар кислородсиз анаэроб шароитда эса тўлиқ парчаланган бўлмаслиги мумкин. Шу икки шароитда ҳам гумус ҳосил қилувчи бактерияларнинг ривожланиши туфайли пероксидаза ва полифенолоксидаза ферментларнинг фаолияти кучаяди ва гумусга бой тупроқ ҳосил бўлади.

Шоли сомонини қўлланиш туфайли купчилик физиологик гуруҳларга кирувчи микроорганимзларнинг кўпайиши бироз фаоллашади. Аммонификацияловчи ёки сапрофит холдаги чиритувчи бактерияларнинг кўпчилиги тупроқнинг юқори қатламидаги (0–10см) бир грамм тупроқда 1,6–7 млн. дона ҳужайра мавжуд эканлиги аниқланди. Айниқса чиритувчи бактериялар шолининг ўсиб ривожланиш даврида юқори даражада бўлгани аниқланди. Кучли шўрланган тупроқларда у салбий натижа берди. Тажрибада аэроб микроорганизмларнинг ўсиб ривожланишининг пасайиши қайд этилди, аммо улар тупроқ таркибидан биротала йўқолиб кетмайди. Бундай ўзгаришлар шолининг бутун вегетация даврида сақланиб қолинади.

Шоли сомон қўлланилган вариантларда тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб микроорганизмларнинг сон ва сифати ўзгаради. Босиб суғорилган шоли поя далаларидаги шурланмаган тупроқда назорат вариантига нисбатан шоли сомони ва минерал уғитлар қўшиб ишлатилган участкада Bacillus megaterium, Bacillus cereus v.mycoides ва Bac.brevisлар устунлиги яққол кўриниб турди. Bacillus megateriumнинг купайиши тупрокнинг унумдорлигидан дарак беради. Тажриба давомида кучли шурланган тупрокда назорат вариантига нисбатан тулиқ минерал уғитлар билан шоли сомони қўшилганда Bac.subtilis, Bac.cereusлар бактериялари устун (8–14 минг дона хужайра) бўлади [2, 4, 5,6].

Натижада бу усулларни қўлланиш орқали тупроқда юз бераётган микробиологик жараёнлар динамикасини тахлил қилиш, биоген элементларни аниқлаш, бостириб суғориладиган тупроқларда минерал ўғитлар билан биргаликда шоли сомонининг қўшиб ишлатилиши барча физиологик гуруҳларга кирувчи микроорганизмларнинг ўсиб ривожланишига ижобий таъсири ва унинг тупроқнинг шўрланиш даражасига боғлик бўлиши бизнинг тажрибаларимизда тасдиқланди.

Адабиётлар:

  1. Каштанов А. Н., Лисецкий Ф. Н., Швебс Г. Н. Основы ландшафтно-экологического земледелия. М: 1994, 127с.
  2. Константинова Л. Г. и др. Регулирование биологических процессов при возделывании риса на сильнозасоленных почвах. В пред. кн., 1991. с.72–97
  3. Неунылов Б. А. Повышение плодородия почв рисовых полей Дальнего Востока. Владивосток. 1961. — 112 с.
  4. Отенова Ф. Т. Использование рисовой соломы под культуру риса. Ж:Аграрная наука. 2001. Москва № 4 с.14–15
  5. Отенова Ф. Т., Тамамбетова Ш. Б. Экологические изучение микробиологических процессов и повышение плодородия почв в Каракалпакстане./Научно-практический журнал «Современные инновации». IV Международная научно-практическая конференция «Современные инновации: фундаментальные и прикладные исследования». Россия, Москва, 2016. с.6–10
  6. Отенова Ф. Т., Базарбаева Д. Б. Изучение микробиологических процессов при возделывании риса в Южном Приаралье. «Научные исследования и разработки 2016».. Сборник материалов IX Международной научно-практической конференции. 29-февраль 2016, Москва. С.889–893
  7. Попов П. Д., Новиков М. Н. Расчет баланса соломы в хозяйстве. Методические рекомендации. 1987. С. 3–5
  8. Стейнфорт А. Солома злаковых культур. 1983, 190с.
Основные термины (генерируются автоматически): минерал, Москва, рисовая солома, возделывание риса, Международная научно-практическая конференция, повышение плодородия почв.

Ключевые слова

микроорганизмлар, минерал уғит, шоли сомони, аммонификацияловчи микроорганизмлар, кучли шурланган тупроқлар

Похожие статьи

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Амилаза фрменти гомеостазига гамма-нурланиш таъсири

Организмга берилган ҳар қандай эмоционал, физик ёки кимёвий таъсирлар, уни динамик мувозонат ҳолатдан чиқариши мумкин. Организмда ўзгарган мухитга мослашиш мақсадида ички муҳит силжишининг олдини олишга ёки бартараф қилишга йўналтирилган мураккаб реа...

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Физика таълими — концепцияси

Мақолада физиканинг барча тушунча ва қонунлари табиий–илмий билимлар асосини ташкил килиши, у элементар заррачаларидан галактикагача бўлган — объектлар ва турли туман ҳодисаларни ўрганиш даражалари таҳлил этилган. Физика фан сифатида табиий фанлар со...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Полимер материалларнинг озиқ-овқат саноатида қўллашдаги экологик муаммолар ва уларнинг ечими

Ушбу мақолада озиқ — овқат саноатида қўлланиладиган полимер материалларига ва улар асосида ҳосил қилинадиган полимер композицион материалларга ягона гигиеник ва экологик талаб, полимер таркибидаги қўшимча моддалар озиқ — овқат махсулотларининг сифати...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг тиббий фаоллигини ўрганиш

Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома талабаларининг тиббий фаоллиги бир мунча пастлиги, яъни 43,5 % ўзини жуда ёмон ҳис қилган тақдирдагина тиббий ёрдамга мурожаат қилишини айтган бўлса, 49,7 фоизи эса ўз-ўзини даволаш ...

Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш

2015–2017 йилларда туман аҳолисининг касалланиш ҳолати бевосита атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ бўлиб, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида асосан нафас аъзолари кўпайганлиги, юқумли ва паразитар, эндокрин, қон тизими касалликлари кам...

Задать вопрос