Замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 3 августа, печатный экземпляр отправим 7 августа.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №24 (158) июнь 2017 г.

Дата публикации: 28.06.2017

Статья просмотрена: 1112 раз

Библиографическое описание:

Атабаева К. Р. Замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти // Молодой ученый. — 2017. — №24.1. — С. 7-9. — URL https://moluch.ru/archive/158/44574/ (дата обращения: 23.07.2019).

Мазкур мақолада замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти кенг ёритилган.

В данной статье рассмотрено значение современных педагогических технологий в процессе учебно-воспитательной работы.

In this article the significance of modern pedagogical technologies of teaching and educational work is widely illustrated.

Ўзбекистон Республикасида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш мустақилликнинг илк кунлариданоқ энг мухим вазифалардан бири сифатида доимий диққат-эътибор марказида бўлиб келмоқда. Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга йўналтирилаётган йиллик харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10–12 фоизини ташкил этаётгани ва бу соҳани давлат бюджети харажатларидаги улуши 35 фоиздан зиёд экани, бундай кўрсаткичларни дунёнинг бошқа давлатларида камдан-кам учратиш мумкинлиги бугунги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаётганлиги фикримизнинг ёрқин далили бўла олади [1].

Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, юртбошимиз бошлаган ишларни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялаш ҳар бир таълим берувчининг энг муҳим вазифаси, юртбошимиз таъбирлари билан айтганда балки бурчидир. Ушбу бурч ва вазифаларни бажариш ҳар бир педагогдан юксак билим, улкан маҳорат, замонавий илм-фаннинг ютуқларидан хабардор бўлиш, хорижий тилларни пухта эгаллаш, компьютер технологияларидан, интернетдан мақсадли фойдаланиш кўникмаларига ҳамда юқори малакага эга бўлишни талаб этмоқда.

Узлуксиз таълим тизимининг олдида турган энг муҳим ва энг долзарб вазифалардан бири-бу ўқитишда иннавацион таълим технологияларидан кенг фойдаланиш, уларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш ва жаҳон стандартлари талабларига билимли, уддабурон, тадбиркор, ишининг кўзини биладиган ва рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш, шу билан бирга комил инсон шакллантиришдан иборатдир.

Биринчи Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганларидек, «Шуни унутмаслик керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади. Бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ.Бунинг учун ҳар қайси ота-она.устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало, шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда,фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган,онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш-таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак.Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади [2]

Ўқитувчининг самарали фаолият кўрсатишга ундовчи дарснинг методик ишланмасини пухта ишлаб чиқишдан фарқли ўлароқ, таълим технологияси талабалар фаолиятига нисбатан йўналтирилган бўлиб, у талабаларнинг шахсий ҳамда ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятларини инобатга олган ҳолда, ўқув материалларини мустақил ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

Таълим технологиясининг марказий муаммоси — таълим олувчи шахсини ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни таъминлашдан иборат.

Педагогик технология назарияси ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб асосланиб келинаётган бўлсада, айнан «педагогик технология» тушунчасига нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. Хусусан, педагог олим В. П. Беспалько педагогик технологияни «амалиётга тадбиқ қилинадиган муайян педагогик тизим лойиҳаси» дея таърифлайди ҳамда асосий диққатни ўқув-педагогик жараённи олдиндан лойиҳалашга қаратади [3].

Ўз моҳиятига кўра педагогик технология вақт тақсимотига мувофиқ дастурланиб, илмий жиҳатдан асосланган ҳамда кутилган натижага эришишни таъминловчи педагогик жараённинг барча босқич ва қисмларининг вазифалари аниқ белгиланган тизимни ифодалайди.

Таълимнинг самарадорлигини ошириш ва билимларни тўла эгаллашларига эришиш, шахснинг таълим диққат марказида бўлишини ва ёшларнинг мустақил билим олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига яхши тайёргарлик кўрган ва ўз соҳасидаги билимларни мустаҳкам эгаллашдан ташқари замонавий педагогик технологияларни ва интерфаол усулларни биладиган, улардан ўқув ва тарбиявий машғулотларни ташкил этишда фойдалана оладиган ўқитувчилар керак. Бунинг учун, барча фан ўқитувчиларини инновацион педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар билан қуроллантириш ҳамда олган билимларини ўқув-тарбиявий машғулотларда қўллаш малакаларини ошириб бориш лозим.

Узлуксиз таълим тизимининг олдига қўйилган давлат ва ижтимоий буюртмага мувофиқ, олий ўқув юртлари таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш, илм-фаннинг сўнгги ютуқларини амалиётга жорий этиш орқали ижодкор, ижтимоий фаол, юксак маънавиятли, касб-ҳунарли, Она-Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбияланган, ижодий ва мустақил фикр юрита оладиган, давлат ва жамият олдида ўз бурчи ва жавобгарлигини ҳис этадиган баркамол шахсни камолга этказиш, уларнинг онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдириш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади.

Ушбу вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши таълим-тарбия жараёнида замонавий пeдагогик тeхнологиялардан фойдаланишни тақозо этади.

Ўқув-тарбия ишлари жараёнида ўқувчи-талаба ёшларни ижодий фикрлашга, ўзгарувчан вазиятларга ўргатиш, эркин рақобат асосида фаолиятни ташкил этиш ҳамда уларнинг амалий машғулотларда ахборот тeхнологиялари, элeктрон дарсликлар ва мультимeдиалардан фойдалана билиши муҳимдир. Бу эса талабаларда мустақиллик, эркин фикрлашни тарбиялашни, ўқув фаолиятини таҳлил қилишни, истиқболда касбий маҳорат орттириш уларнинг ички эҳтиёжига айлантирилишини талаб этади.

Замонавий пeдагогик тeхнологиялар таълим-тарбия жараёнининг бир тизимга солинган илмий-назарий ва мeтодик асосланган янги шакл, усул ва воситаларининг мажмуидир. Бунда янги мазмун, шакл, усул ва восита уйғунлигида мақсад, вазифа, фаолият ва пeдагогик натижа яхлитлиги таъминланади ҳамда ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Тeхнологик ёндашув, энг аввало, тасвирлаш эмас, балки лойиҳалаштирилган натижаларни амалга ошириш имконини бeрувчи амалий кўрсатмали тузилмада ўз ифодасини топади.

Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол услублар (инновацион педогогик ва ахборот технологиялари)дан фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар талабалар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига,ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Ўқитувчи бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, шу билан бирга, бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Бундай ўқув жараёнида талаба асосий фигурага айланади.

Ўқув — тарбия жараёнида педогогик технологияларнинг тўғри жорий этилиши ўқувчиларнинг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса талабалардан кўпроқ мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади.

Ҳар қандай педагогик технологиянинг ўқув — тарбия жараёнида қўлланилиши шахсий характердан келиб чиққан ҳолда, талабани ким ўқитаётганлиги ва ўқитувчи кимни ўқитаётганлигига боғлиқ.

Педогогик технология асосида ўтказилган машғулотлар ёшларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига интилишини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади.

Ҳозирги даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирилган билимларни ўзлари тамонидан баҳолашга қодир зарур қарорлар қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак.

Бугунги кунда ўқитиш жараёнини самарали ва натижали бўлишини таъминлашга йўналтирилган интерфаол услубларнинг ва ўқитиш технологияларининг барчаси мамлакатимизнинг барча умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-хунар ҳамда олий таълим муассасалари, ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари ва факультетларда кенг миқёсда қўлланилиб келинмоқда хамда ижобий натижалар бермоқда.

Бугунги кунда республика таълим муассасаларида интерфаол таълимни ташкил этишда қуйидаги энг оммавий технологиялар қўлланилмоқда:

  1. Интерфаол методлар: «Кейс-стади» (ёки «Ўқув кейслари»), «Блиц-сўров», «Моделлаштириш», «Ижодий иш», «Муносабат», «Режа», «Суҳбат» ва б.
  2. Стратегиялар: «Ақлий ҳужум», «Бумеранг», «Галерея», «Зиг-заг», «Зинама-зина», «Музёрар», «Ротация», «Т-жадвал», «Юмалоқланган қор» ва ҳ.к.
  3. График органайзерлар: «Балиқ скeлети», «БББ», «Концептуал жадвал», «Венн диаграммаси», «Инсерт», «Кластер», «Нима учун?», «Қандай?» ва б.

Интерфаол таълим бевосита интерфаол методлари ёрдамида ташкил этилади.

  1. Модулли-кредит тизими замонавий таълимнинг энг такомиллашган шакли саналади. Бугунги кунда тараққийпарвар инсоният давлатлар ўртасида ижтимоий, иқтисодий, ҳарбий ва маданий соҳаларда ўзаро келишувга эришиш, ҳамкорликни йўлга қўйишнинг янгидан янги йўлларини излашда давом этмоқда.

Бугунги кунда таълим тизимида билимларни эгаллашнинг янги консепцияси — замонавий инновацион таълим технологияларнинг турли хил кўринишларини қўллаш жуда яхши самара бермоқда. Бунда таълимнинг янги методлардан фойдаланишда таҳсил олувчиларнинг интеллектуал, эркин фиклашни ривожлантириш, ўз фикрини асослаб беришга интилиши, ўзгалар фикрини тинглай олиши, муаммолар ечимини топишга ҳаракат қилиши, ижодий ва ахлоқий тараққиёти жараёнларига самарали таъсир этади.

Ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида таълим методларидан фойдаланганда, аввало, бу методдан фойдаланишнинг ўрни, унинг самарадорлигини билиши муҳимдир. Бунинг учун ҳар бир педагог ҳаётий тажрибага эга бўлган, етарли билимлар билан қуролланган, таълим олувчиларга нисбатан муаммоларнинг ечимини олдиндан ҳал эта оладиган ва уларни таълим олувчиларга етказиш малакасига эга бўлиши лозим.

Шунингдек,инновацион технология асосида ўтказилган машғулотлар ёшларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади. Ҳозирги даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштиришга ва ўзлаштирилган билимларни мустақил баҳолашга қодир, зарур қарорлар қабул қила олувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак. Шунинг учун ҳам таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш услублари-интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Шунинг учун ҳам бугунги кунда барча таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида ўқитувчининг касбий маҳорати, ҳаётий тажрибаси, замонавий ўқитиш услублари-интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Каримов И. А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир. — Т.: Ўзбекистон, 2015, 11-б.
  2. И. А. Каримов «Юксак маънавият-енгилмас куч» – Т.:»Маънавият», 2008.(61-бет)
  3. Беспалько В. П. Слагаемые педагогической технологии. — М.: Педагогика, 1989.
  4. Ишмухамeдов Р. Ж. «Иннавацион таълим тeхнологиялари» -– Т. – 2008 й.
  5. Йўлдошeв Ж. Ғ., Ҳасонов С. Пeдагогик тeхнологиялар. Ўқув қўлланма. — Тошкeнт: Иқтисод-Молия, 2011.
Основные термины (генерируются автоматически): Педагогика.

Похожие статьи

Педагогические идеи К. Д. Ушинского в современной системе...

Ключевые слова: Константин Дмитриевич Ушинский, народная педагогика, педагогические идеи Ушинского.

Основные категории педагогики — развитие, воспитание...

Основными категориями педагогики являются: развитие, воспитание, образование, обучение. Развитие человека — это процесс становления его личности под влиянием внешних и...

Выдающиеся идеи основоположников народной педагогики

Ключевые слова: народная педагогика, этнопедагогика, этнос, система воспитания, народ, педагогика масс.

Значимость народной педагогики в данном контексте несомненна.

Идеи Л.С Выготского в области педагогики и воспитания

Annotation: The article highlights the ideas of L.S Vygotsky in the field of pedagogy and education. Key words: pedagogy, education, pedagogy, development.

Основные категории профессиональной педагогики

Рис. 1. Отрасли педагогики. Педагогическая деятельность,как вид профессиональной деятельности, базируется на основных категориях.

Педагогика — Молодой учёный

Опубликовать статью по педагогике Вы можете в журнале "Молодой ученый". Раздел "Педагогика" охватывает все аспекты педагогических наук.

История образования и педагогики | Статья в сборнике...

На этом пути педагогика постепенно из разрозненных взглядов, идей и теоретических положений превращалась в науку.

Идеи гуманной педагогики в трудах отечественных и зарубежных...

В статье рассматривается проблема гуманного воспитания детей. Описываются основные идеи гуманной педагогики и периоды её становления.

Дошкольная педагогика в системе образования на современном...

Дошкольная педагогика — это отрасль педагогики, изучающая закономерности развития, воспитания и

Дошкольная педагогика опирается на методологию общей педагогики.

Артефакт-педагогика как средство активизации познавательного...

В статье рассказывается об информационной технологии «артефакт-педагогика», приведены примеры использования артефактов на уроках окружающего мира и математики в начальной...

Задать вопрос