Библиографическое описание:

Аминова М. С. Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 9-11. — URL https://moluch.ru/archive/150/42517/ (дата обращения: 23.04.2018).



Ушбу мақолада Хоразм вилояти минтақасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришнинг кўпгина хусусиятлари ёритиб берилган.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими аҳолининг муҳим ҳаётий манфаатлари соҳаси бўлиб, унинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари давлат ва жамиятнинг иқтисодий, хуқуқий ва маданий ривожланиш даражасини ифодалайди.

Ижтимоий муҳофаза тизими аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатлари соҳаси бўлиб, унинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари давлат ва жамиятнинг иқтисодий, хуқуқий ва маданий ривожланиш даражасидан дарак беради. Ижтимоий муҳофазаланиш ҳуқуқи кишининг муносиб турмуш кечириши учун зарур бўлган ҳажмдаги физиологик, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имконияти ҳисобланади. Ижтимоий муҳофаза тизимини ташкил этиш масаласи кўп жиҳатдан мамлакатдаги миллий тартибни, жамиятдаги тотувлик даражасини, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарорлиги ва динамикасини белгилаб беради.

«Ижтимоий муҳофаза» категорияси табиий ва ижтимоий фанлар илмий аппаратининг атрибути бўлиб, меҳнат иқтисодиётида ходим ва унинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофазалаш ва уларнинг турмушини моддий воситалар билан таъминлаш, ҳамда ишчи кучининг қаттиқ емирилишини олдини олиш нуқтаи назаридан кўриб чиқади.

Ижтимоий муҳофаза соҳаси давлат юритадиган ижтимоий сиёсатнинг ва меҳнат муносабатларининг энг мухим таркибий қисмларидан биридир. «Ижтимоий сиёсатнинг асосий мақсадлари ва нормалари тўғрисида»ги Халқаро Меҳнат ташкилоти 117-Конвенциясининг 25-моддасига мувофиқ, киши ўзининг ва оиласининг сиҳат саломатлигини ҳамда фаровон турмушини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига, шу жумладан, озиқ-овқат, кийим, уй-жой, тиббий ёрдам ва ижтимоий хизматга эга бўлиш ҳуқуқига, шунингдек, ишсизлик, ногиронлик ёки ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тирикчилик воситаларини йўқотган бошқа холларда таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Буларни амалга оширишда инсон тараққиёти кишиларнинг узоқ ва соғлом яшаши учун, уларни маълумотли бўлишлари ва муносиб ҳаёт кечиришлари учун маблағларги эга бўлишларида имкониятларининг кенгайтирилишидир.

Дарҳақиқат, ходимларнинг ижтимоий муҳофазалаш масалалари бўйича ижтимоий-меҳнат муносабатлари, корхона ва ташкилот тармоқ ва минтақа даражасида амалга оширилади. Уларнинг ҳар бири учун ўз муносабатлар ва ўзаро алоқалар предмети хос бўлиб, бу предметларнинг барчаси биргаликда ходимнинг ижтимоий аҳволини ҳамда меҳнат билан ўтадиган ҳаётининг даражаси ва сифатини билдирувчи кўрсаткичларни белгилаб беради.

Ходимнинг ижтимоий аҳволи ва меҳнат билан ўтадиган ҳаётнинг сифати ўз навбатида одамлар, жамоалар ҳамда ижтимоий гуруҳлар ҳаёти ва фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўлади ҳамда иккита яшаш шаклига эга бўлади.

Халқаро Меҳнат ташкилоти «ходимларни ижтимоий муҳофазалаш» тушунчасининг предмет ива мазмунини таърифлаш учун иккита ёндашувдан кишининг меҳнат жараёнидаги ҳаёти ва фаолияти соҳасини аслида бутунлай қамраб оладиган кенг ёндашувдан ҳамда ижтимоий суғурталаш ва ижтимоий ёрдамни қамраб оладиган тор ёндашувдан фойдаланади. Чунончи, меҳнат билан ўтадиган ҳаётнинг сифати доктринасида ҳамда меҳнат шароитларини яхшилаш дастурида ходимларни ижтимоий ҳимоялашнинг кенг талқинидан фойдаланилади. Бунда унинг таркибига иш вақти, меҳнатни ташкил этиш ва унинг мазмуни, хавфсиз меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш муҳити, технологияларни танлаш, иш ҳақи, ишлаб чиқариш муҳити ва турмуш шароитлари киритилади.

Ижтимоий муҳофаза корхоналар, минтақалар ва давлатда қонунлар ва меҳнат битимлари билан белгилаб қўйилган ҳолларда ҳамда шартлар асосида махсус механизмлари, фондлар, шу жумладан, суғурта фондлари, ижтимоий муҳофазалаш институтлари ташкил этиш ёрдамида ходимларнинг соғлиғини сақлаш, меҳнат қобилиятини, моддий аҳволини муҳофаза қилиш мақсадида уларни меҳнат билан ўтадиган ҳаётининг сифатини ёмонлаштирадиган ноқулай омиллардан муҳофазалаш юзасидан кўриладиган иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, ташкилий, тиббий ва техникавий чора-тадбирлар тизимидир.

Шу билан бирга, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада такомил-лаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёв томонидан 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари» йили деб эълон қилинди.

Дарҳақиқат, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими давлатнинг аҳолига нормал ҳаёт фаолияти учун яратиб берадиган шарт-шароитларини таъминлайдиган бевосита мақсадли кафолатлар тизими бўлиб, бу мавжуд рақобатбардош бозорнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорликни таъминлаш масалаларини ҳал қилиш мақсадидан келиб чиқади.

Бунда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳуқуқи уларнинг муносиб турмуш кечириши учун зарур бўлган ҳажмдаги физиологик, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имконияти ҳисобланади. Бунда ижтимоий муҳофаза қилиш тизими кўп жиҳатдан мамлакатдаги миллий тартибни, жамиятдаги тинч-тотувликлик даражасини, иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг барқарорлиги ва динамикасини белгилаб беради. Аммо, ижтимоий муҳофаза қилишнинг ҳар бир оиланинг даромади, фаровонлик даражаси, ижтимоий фойдали меҳнат сифати ва давомийлигини баҳолаш асосида ёрдам кўрсатиш тамойилига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

«Ижтимоий муҳофаза» категориясининг предмети ижтимоий-иқтисодий муносабатлардан, ижтимоий субъектлар (ходимлар ва иш берувчилар), жамоат ташкилотлари ва давлатнинг ходимларини ва уларнинг оила аъзоларини турмуш даражасини пасайтириб юборадиган омиллардан муҳофазалаш билан боғлиқ муҳим алоқалари ва манфаатларидан, энг аввало ходим оиласининг меҳнат ва ижтимоий мақомидан иборатдир.

Ижтимоий муҳофаза соҳасида миллий қонунчилик базасини шакллантириш учун халқаро ҳамжамият қабул қилган ҳужжатлар мўлжал бўлиб хизмат қилади. Улар жумласига қуйидагилар киради:

- иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисида халқаро пакт;

- фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт;

- инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси;

- Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва тавсияномалари.

Шу билан бирга, Қуйи Амударё минтақаси бўлган Хоразм вилоятида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим тармоқ ва ягона тизим сифатида тартибга солинади ва бошқарилади. Бундан асосий мақсад – ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатлари шароитида вилоятда яшовчи аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишдан иборат.

Ижтимоий муҳофаза турлари, шунингдек, моддий мадад миқдорлари жойдаги экологик муҳит, қишлоқ хўжалиги ва саноат билан алоқани ҳисобга олиб белгиланади.

Аҳолини ижтимоий муҳофазалаш тизими, уни ривожлантириш истиқболлари ва қарор топиш босқичларини шакллантиришда демографик вазиятнинг аҳолини ва мумкин бўлган ўзгаришларни ҳам назарда тутиш керак.

Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, Хоразм вилояти бўйича 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра доимий яшовчи аҳоли сони 1746,9 минг кишини ташкил қилган ва 2015 йил бошига 31,4 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган. Аҳоли сонининг доимий ошиб бориши ўз навбатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тубдан ўзгартиришни тақозо қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:

- аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги ижтимоий-иқтисодий йўналишлари ва усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг тадбиқ этиш;

- ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва ташкилий тузилманинг иш фаолиятини ўзгартириш;

- манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини ҳар бир аҳолининг эҳтиёжлари ва даромадларига мос равишда тўғри йўналтириш;

- ахоли даромадларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш ва бюджет ташкари пенсия жамғармасининг фаолиятини янада кучайтириш;

- кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмини қайта кўриб чиқиш ва алоҳида дастурга киритиш;

- аҳолининг энг муҳтож қатламининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кучайтириш ва таъминлаш;

- хориждаги ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ўрганиб, Ўзбекистон шароитида қўллаш ва ҳ.к.

Демак, ижтимоий муҳофаза қилишнинг самарали тизими замонавий иқтисодиётга хос хусусият ҳисобланади. У ҳар бир кишининг ижтимоий-иқтисодий мақомидан қатъий назар, меҳнат имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш ва айни бир вақтда жамиятдаги барқарор ҳолатни кафолатлаш имконини беради, «инсон салоҳияти» ни ривожлантириш имкониятларини яратади. Ҳозирги шароитда инсон салоҳиятидан самарали фойдаланишга ҳамда жамиятда ижтимоий танглик юзага келишига йўл қўймасликка айнан шундай эришиш мумкин. Бундай муҳофаза таъминланмас экан кишиларни қайта ўқитиш, янгиликни ўзлаштириш,ижод қилиш каби меҳнат имкониятларидан фойдаланиш мумкин бўлмай қолади. Самарали ижтимоий муҳофаза тизимининг мавжудлиги малакали ходим меҳнатига асосланувчи замонавий иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.

Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни. 1996 йил.
  2. Доклад о развитии человека 2010. Реальное богатство народов: пути к развитию человека / Пер. с англ. ПРООН. – М.: Весь Мир, 2010. – 244 с.
  3. Человеческое развитие. Учебник. – Т.: УМЕД, ПРООН, 2008. – 462 с.
  4. Қ.Абдураҳмонов. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси. Дарслик. Тошкент, Иқтисодиёт, 2006.
  5. www.mehnat.uz
Основные термины (генерируются автоматически): ва ижтимоий, ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий ва, ва меҳнат, ва маданий, аҳолини ижтимоий ҳимоя, ижтимоий ва маънавий, унинг сифат ва, кўрсаткичлари давлат ва, ва жамиятнинг иқтисодий, давлат ва жамиятнинг, ва миқдор кўрсаткичлари, хуқуқий ва маданий, ва маданий ривожланиш, сифат ва миқдор, ривожланишнинг барқарорлиги ва, ва унинг, ҳаёти ва, ва уларнинг, тармоқ ва.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle
Задать вопрос